Мавзу: Энг янги даврда халқаро муносабатлар
1.ХХ асрнинг 2-ярмида халқаро муносабатлар.
2.Дунё сиёсатида марказга интилиш тенденсиялари.
3. Кўп қутбли дунё чизгилари.
4.Социализм емирилишининг сабаблари ва оқибатлари.
Таянч сўзлар:
Икки қутбли дунёда АҚШ ва СССРнинг етакчилиги. Германиянинг тақсимланиши. ГФР ва ГДРнинг тузилиши. НАТОнинг тузилиши. Куба инқилоби ва Кариб кризиси. АҚШ ва СССРнинг қуролланиш пойгасини бошлашлари. қуролланиш қиймати. Яқин Шарқда можаронинг бошланиши. Исроил-Араб давлатлари уруши. Фаластин қочоқлари. АҚШнинг Ветнамга хужуми. Ўрта Шарқдаги тангликлар. Афғонистонда СССРнинг бостириб кириши. Эрон-Ироқ кураши. Ироқнинг қувайтни босиб олиши. АҚШ-Ироқ урушлари. Кўп қутбли дунёнинг вужудга келиш сабаблари. СССРнинг парчаланиши. Европадаги ўзгаришлар. Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги ўз йўли.
“Совуқ уруш”нинг бошланиши ва 50-70 йилларнинг 1-ярмида икки қутбли дунёвий тартибнинг шаклланиши. Иккинчи жаҳон уруши жаҳон саҳнасида мавжуд шароитни ўзгартириб юборди. АҚШ ва СССР бошчилигидаги икки ҳарбий-сиёсий блоклар- НАТО ва Варшава Шартномасининг қарама-қаршилиги халқаро муносабатларнинг 2 қутбли шаклини вужудга келтирди. Икки блоклар орасидаги низо дунё миқёсидаги мафкуравий, сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршиликларнинг жамият намунасининг қаршисидаги акси эди. СССР ва АҚШ ўртасидаги низо “совуқ уруш” - икки қудратли давлатларнинг мафкуравий кураши ва геосиёсий қарама-қаршиликлари натижасида юзага келди. Бир томондан АҚШ ва Буюк Британия, иккинчи томондан СССР антигитлер иттифоқчилари орасидаги низо - иккинчи жаҳон уруши охирларида урушдан кейинги бошқарув тўғрисидаги саволлар, кун тартибида қўйилган пайтда антигитлер коалитсияси иттифоқчилари - бир томондан АҚШ ва Буюк Британия, иккинчи томондан СССР орасидаги низо ўсиб борди. Буюк Британия, иккинчи томондан СССР орасидаги низо ўсиб борди. Буюк Британиянинг олдинги премер-министри У.Черчил илгариги иттифоқчилар орасидаги тўлиқ узилишни ва “Совуқ уруш”нинг бошланишини биринчилардан очиқча эълон қилди. У 1946 йил 5 мартдаги Фултон (АҚШ)даги нутқида капиталистик мамлакатларга коммунизмни экспорт қилиш режалари ва СССРга қарши курашиш учун англо-америка иттифоқини тузишга чақирди. Совет Иттифоқи ўз навбатида натсизм билан курашишда ва халқаро саҳнада дунёвий социалистик тизимни яратишдаги мавқеини мустаҳкамлашдаги ютуқларини кўриб чиқарди. Ғолиб давлатларнинг қаттиқ қарама-қаршилиги натижасида 1947-1949 йилларда оккупатсион Германиясида икки давлат - Германия Демократик Республикаси (ГДР) ва Германия Федератив Республикаси (ГФР)ни пайдо бўлишига олиб келди. Дунёнинг бўлиниши аниқ чизгиларни олди.
Кейинги йилларда АҚШ бошчилигидаги ғарб мамлакатлари Совет Иттифоқи муносабатида “кучлар мавқеидан” сиёсат ўзанига доир бир неча тадбирлар ўтказишди. Улар ичида энг муҳими дунё бўйлаб “коммунизмга қарши салиб юриши” га бошчилик қилган Трумен доктринаси (1947 йил) Европа мамлакатларига иқтисодий ёрдам дастури - Маршалл режасининг тадбиқ этилиши (1948-1952 йй), атлантика ҳарбий сиёсий блоки - НАТО (1949 й)нинг тузилиши ва шунга ўхшаш Осиёдаги блоклар (СЕАТО, СЕНТО, АНЗЮС) шулар жумласидан. Дунёвий антикоммунизмнинг қурилиши бевосита урушдан сўнг иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий муносабатларда энг қудратли саналиб АҚШга асосланган эди. Америкалик бошлиқлар иккинчи жаҳон уруши тугашининг 1-кунларидан АҚШнинг дунё ҳамжамиятидаги илдам ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишди. 1949 йил охирига СССР ўзининг 1-атом бомбасини синагунга қадар, АҚШ ягона атом қуролига эга мамлакат саналарди. Вашингтон халқаро ташкилотлар орасида, яъни Америка Давлатлари Ташкилотлари (АДТ), Дунё банки ва Халқаро валюта фонди, Нарх ва савдо бўйича бош шартномаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ва бошқалар асосий ўрин эгаллади. Айниқса, 40-йилларнинг охири 50-йилларда Корея ярим оролида, Яқин Шарқ, Конго, Кипрдаги низолар вақтида АҚШ БМТнинг Бош Ассамблеясидан бир неча маротаба ўзининг империк мақсадларида фойдаланди. Бунга баҳона бўлиб, “иттифоқнинг тўғридан-тўғри аралашувига ҳалақит бериш” декларатсиясига интилиш хизмат қиларди. Ўша йилларда машҳур газета магнати Г.Люс “Уруш тугаши АҚШга шу даражада таъсир кўрсатадики, натижада Америка асри келади” ғояси билан чиқди. “Америка асри” ХХ асрнинг 2-ярмида дунё саҳнасида Америка сиёсатининг шиори бўлди.
Бироқ, АҚШ ўзининг ҳарбий ва сиёсий қудрати билан урушдан сўнгги дунёда ягона йўлбошчи бўла олмади. Халқаро даражада АҚШ, ўз таъсири остидаги ҳудудларга аралашадиган бегоналар билан қаттиқ курашадиган бошқа мавжуд йирик давлат СССР билан ҳисоблашишга мажбур эди.
Совет Иттифоқи урушдан қудратли ҳарбий-сиёсий давлат бўлиб чиқди ва АҚШ каби энг қудратли давлат бўлишга ҳаракат қиларди. Гитлер Германиясини енгишда муҳим рол уйнаган. Совет Иттифоқи дунёда ўзининг таъсири ва обрўсининг ошишига эришди. Урушдан кейинги тартибга солиш натижасида Шарқий Европа (Болгария, Чехословакия, Венгрия, Полша, Албания ва Югославия) ва Осиёдаги (Хитой, Ветнам, КХДР ва бошқалар) мамлакатларнинг бир гуруҳи СССР таъсирига тушиб қолди. Дунёвий социалистик тизим шаклланишига замин яратилди ва бунга 60-йилларда Куба ҳам қўшилди. СССР ва бошқа социалистик мамлакатлар тобе халқлар ва давлатларда миллий-озодлик ҳаракатларни қўллаб-қувватлашди. Натижада учинчи дунёда социалистик йўл танлаган давлатлар гуруҳи вужудга келди ва роли ошиб борди.
Урушдан сўнг вайрон бўлган иқтисодиётни тиклаган Совет Иттифоқининг раҳбарияти диққатни ҳарбий қудратни мустаҳкамлашга қаратди. АҚШнинг ядро монополиясини енгиш учун СССР шахсий ядро қуролини яратиш дастурини ишлаб чиқди. 1949 йил Совет Иттифоқида атом бомбасининг синови бўлиб ўтди. Шу йили Европа социалистик мамлакатлари ўзаро иқтисодий ёрдам кенгашини ташкил этишди ва кейинчалик бунга Монголия, Куба ва Ветнам қўшилди. Бу ташкилот социалистик мамлакатларнинг бир-бирига иқтисодий ёрдам, иқтисодий ҳамкорлик режаларини бошқариш ва халқаро меҳнат тақсимотини вужудга келтиришда катта рол уйнади. Социалистик лагерни бириктириш ва НАТОнинг ҳарбий хужумидан ҳимояланиш учун 1955 йил майида Варшавада СССР ва Шарқий Европа социалистик давлатлари Полша ва Чехословакия, Руминия, Болгария, Венгрия, Албания (1968 йил шартномани 1 томонлама денансация қилди) билан дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам ҳақидаги шартнома асосида мавжуд Варшава ҳарбий пакти дунё миқёсидаги кучлар мувозанатини сақлашда муҳим рол уйнади.
Шундай қилиб 50-йиллар бошларидаги мафкуравий сиёсий ва ҳарбий-сиёсий муносабатлар дунёвий кенглик икки қарама-қарши қисмга ажратилган эди. Шу билан бирга икки тизимнинг ҳар бири ўзини халқларнинг умид ва қизиқишларини ифодаловчи ва ҳимояловчи ҳисоблар, айниқса, ўзининг ғалабасини тўлиқ ва қарама-қарши томоннинг ҳалокати муқарралигини асослар эди. Ўз ҳолатининг ғоявий асосини ишлаб чиқиб АҚШ ўзини озод дунё ҳимоячиси деб СССР ўз навбатида дунё демократия ва социализм таянчи деб эълон қилди.
“Совуқ уруш” қудратли давлатлар орасидаги ишончсизлик қуролланиш пойгасининг тезлашиши, ҳарбий блоклар яратилиши халқаро муносабатларда ҳарбий кучларнинг ишлатилиши, жанжалли саволларни келишув асосида ҳал қилишдан бош тортиш ва бошқалар билан таърифланади. СССР ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар қулайлиги ҳар бир давлат ташқи сиёсий йўналишининг асоси эди. Бу вазият икки йирик давлат орасида бўлинган дунёни доимий диққатини қаратарди. Дунёвий жамиятда икки қутбли иерархик тузилиш вужудга келиб, бунинг бошида икки қудратли давлат, улардан сўнг буюк давлатлар БМТнинг Хавфсизлик Иттифоқи аъзолари, кейин халқаро мақсадларни ечишда қўшиладиган давлатлар турарди.
Ушбу геосиёсий қизиқишлар ўйинида ер куррасининг барча жойидаги низолар бир-бирига қарши томонларнинг глобал курашларининг асосий қисми сифатида кўрилади. Ҳар икки томонларнинг кўзида ушбу низоларни масалаларнинг ечимини Шарқ ёки Ғарбнинг ютуғи ёки мағлубияти саналарди. Шу билан бирга у ё бу томондан коинотнинг бирор жойини ёки бирор давлатнинг олиши бошқа томоннинг мағлубияти ҳисобланади. Икки қудратли давлатлар ва уларнинг блокларининг бош ҳаракатланувчи асослардан бири ўзининг хавфсизлигини таъминлаш эди. Айниқса, икки томоннинг диққат марказида ҳарбий қудрат ошириш турарди. Халқаро муносабатларнинг ривожланиши қуролланиш пойгасининг тезланиши билан боғлиқ бўлиб, одамзот тақдирига катта хавф туғдиргани учун дунёнинг илғор мамлакатларининг кучларидан жиддийликни талаб этарди.
Бироқ, душман блокларнинг бошчилигида урушлардан кейинги дунё адашган икки қутблиликка сиғмас эди. Бундан ташқари кейинги ўн йилликларда, айниқса, 60-йиллардан бошлаб уни кўпгина омиллар бузарди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги жарайонлар колониал империяларнинг емирилиши ва кўпгина янги мустақил ҳар хил ғоявий ва сиёсий йўналишларга эга давлатларнинг ташкил топиши муҳим аҳамият касб этади. Асосан дунё уч хил турли дунёларга: 1-капиталистик, 2-социалистик, 3-ривожланувчи, иқтисодий тараққиёт босқичи бир-биридан фарқ қилувчи дунёларга бўлинган эди.
Иккинчи жаҳон уруши Африка ва Осиё давлатларининг ички тараққиётида чуқур ва бир неча ўзгаришларга олиб келди. Биринчи жаҳон урушидек бу давлатлар халқлари ихтиёрсиз жанг қилувчи давлатлар томонидан урушганлар. Масалан, Ҳинд дивизиялари Бирмада, Шимолий ва Шарқий Африкада, Яқин Шарқдаги иттифоқчи кучларнинг йирик платсдармларига хизмат қилишиб жанг қилишган. Уруш давомида колониал ва тобе давлатлар оғир йўқотишлар беришди. Масалан, Япония билан 8 йил мобайнида урушда Хитойда ҳалок бўлган ва ярадорлар 18 млн.ни ташкил этди. 1943 йил бир ҳинд провинсияси Бенгалиядаги очарчиликда 4,5 млн. киши ҳалок бўлди. Япон оккупатсияси даврида очарчилик ва оғир меҳнатдан 4 млн.га яқин индонезиялик ҳалок бўлди.
Шу билан бирга иккинчи жаҳон уруши тегишли давлатлар халқларининг бундан кейинги миллий капитализмининг ривожи ва миллий ўзликни англашни ўсишига имкон берди. Биринчи жаҳон урушига нисбатан у катта масштабларда колонияларга ва метрологияларга қарама-қаршилигини тезлашишига, айниқса миллий озодлик ҳаракатларнинг кўтарилишини рағбатлантирди. Уруш оғирликлари кўпчилик одамларнинг кайфиятини тубдан ўзгаришига имкон берди. Жамият ўз-ўзини англашига колония ва муте давлат аҳолисини ҳарбий ҳаракатларга қатнашиш тажрибаси катта таъсир кўрсатди. Уруш қатнашчилари ҳарбий, техник ва ташкилий амалиётга эга бўлиб, бу уларнинг урушдан кейинги миллий-озодлик урушида ўз фойдасини берди.
Уруш натижасида Япония қаттиқ мағлубиятга учраб, ўзининг колонияларидан ажралиб қолди ва вақтинча буюк давлат статусини йўқотиб Америка оккупатсиясидан қутилган Корея ўз мустақиллигига эришди, бироқ 1950-1953 йилги ҳарбий низо натижасида у икки қарама-қарши давлатга - Шимолга Корея Халқ Демократик Республикаси, Жанубга - Корея Республикасига бўлинди. Индонезия ва Ҳиндихитой халқлари франсуз ва голланд колонизатор билан узоқ ва даҳшатли жангларда ўз мустақилликларини қўлга киритиш учун курашишди.
Хитой икки жаҳон урушлари оралиғида ярим мустамлакадан 1945 йил Буюк давлат статуси ва БМТ Хавфсизлик хизматининг доимий аъзолигига бўлган йўлни босиб ўтди. Бироқ, 40-йилларнинг 2-ярмида бу давлатда фуқаролар уруши бошланиб, 1949 йил Хитой Халқ Республикаси ташкил топиши билан тугади. Бошқа Буюк Осиё-давлати Ҳиндистон иккинчи жаҳон уруши охирида Англия мустамлакаси эди, аммо мустақиллик учун курашувчи халқларнинг ҳаракати натижасида 1947 йил икки мустақил давлатлар Ҳиндистон ва Покистон вужудга келди.
Икки қутбли дунё тартиби асосида 50-йиллар охирида Совет-Хитой муносабатларининг ёмонлашуви натижасида камчиликлар билинарди. Бошида ХХР тўлалигича СССР ва бошқа социалистик иттифоқлар андоза оларди. Бироқ, 50-йилларнинг охирида вужудга келган сиёсий ва ғоявий келишмовчиликлар СССР ва Хитой раҳбариятини очиқ қарама-қаршиликка олиб келди. Бу узилиш халқаро муносабатларда янги элемент олиб келди. Хитой раҳбарияти Хитой Коммунистик партияси МК раиси Мао Сзедун бошчилигида, Совет Иттифоқи билан муносабатларни узиб Москвадан мустақил иш олиб борди. Босқичма-босқич у АҚШ ва СССР орасидаги кучлар тенглигини ўзининг ташқи ва ҳимоя сиёсатида асосий фактор сифатида кўрди. Ҳиндихитой босқичи АҚШнинг Ветнамга қарши 1964 йилда бошланган агрессив уруши эди. 50-йилларда Францияга қарши антиколониал уруши натижасида Ветнам қуролли отрядлари Денбенфу ёнида колонизаторларга қақшатқич зарба беришди, аммо мамлакат 2 га бўлинди. Шимолда Ветнам Демократик Республикаси вужудга келди. Жанубда АҚШ кўмаги билан Жанубий Ветнам Республикаси ташкил топди.
Бироқ кейинчалик Сайгон режимининг кучсизлиги ватанпарвар кучлардан енгилганидан сўнг билинди. Режимни сақлаб қолиш учун АҚШ раҳбарияти Ветнам халқига қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга оширди. Уруш АҚШга кўпгина зарар етказди. мамлакатда Америка қўшинларининг сони 1965 йилда 185 мингдан 1969 йил 543,4 минг одамга етди. Уруш даврида АҚШ 141 млрд.доллар харажат қилди. 56,5 минг киши ҳалок бўлган ва 303,6 минг ярадор солдат ва офитсерлар йўқотишди. Бироқ, улар шармандали мағлубиятга учради.
1972 йил январда АҚШ президенти Р.Никсон бошчилигидаги ҳукумат Ветнамда урушни тугатиш ва тенгликни тиклаш шартномасини имзолади. бу Ветнам халқининг босқинчилар устидан тўлиқ ғалабасини англатди. Ушбу шартнома давлатни бирлашишига йўл очди. 1975 йил апрелда Ветнам қуролли кучлари ва Жанубий Ветнам ватанпарварлари Жанубий Ветнам пойтахти - Сайгонни қўлга киритишди. Бу воқеа Ветнам халқининг мустақиллик ва давлатни бирлаштириш учун ҳаракатининг тугаганлигини билдирарди.
Урушдан кейинги вақтда энг муҳим масалалардан бири Яқин Шарқдаги савол бўлиб қолди. Масала марказида урушдан сўнг бошланган Яқин Шарқда мустақил Фаластин давлатини тузиш қийинчиликлари турарди. Бу масалани Британия империясига тегишли ҳудудларда 2 мустақил давлат - Европа ва Фаластин давлатини тузиш билан ечилмоқчи эди. Израил бошчилигида еврей давлати 1949 йилда ташкил топиб, бу ҳуқуқ фаластинликларга берилмаган эди. Яқин Шарқдаги урушдан кейинги тарихи Фаластин халқининг миллий давлат мустақиллиги учун кураши билан ўтди. бу масаланинг ечилмаслиги бир неча араб-исроил урушларига олиб келди.
Энг муҳими 1967 йилдаги уруш натижасида Исроил катта ҳудудларни Фаластинда (Иордан дарёси ғарбий қирғоғи ва Ғоза сектори) ва қўшни давлатлар - Сурия ва Мисрни фаластинликлар томонидан курашгани учун босиб олди. Фақатгина 90-йилларда Фаластин халқининг Фаластин озодлик ташкилоти бошчилигида курашганда Исроил ҳукумати фаластинликларга антономия беришга рози бўлди. Аммо Яқин Шарқдаги муаммо чигаллигича қолди.
Учинчи дунё давлатларининг сиёсий фаоллиги халқаро муносабатлар тизимида қудратли асос бўлиб хизмат қилди. 1967 йилдаги Исроил ва араб давлатлари орасидаги уруш Яқин Шарқда Бмтнинг ролини сусайтирди. Изма-из келган Доминикан Республикаси Яқин Шарқдаги, Чехословакиядаги кризислар, Ветнам ва Шимолдаги урушлар, Нигериядаги фуқаролик уруши давлатларнинг бир-бири билан келишмаслигини кўрсатарди. Бу шароитда қўшилиш ҳаракатига қўшилмаслик катта аҳамият касб этган. Халқаро бирлашган давлатларнинг ташқи сиёсатдаги асосий принсипи қудратли давлатларнинг ҳарбий-сиёсий иттифоқларига қўшилмаслик эди. қўшилмай 25 давлатларнинг олий даражадаги 1-конференцияси 1961 йил сентабрнинг бошида Белградда Югославия, Ҳиндистон, Миср, Индонезия ва Гана ташаббуси билан чақирилган эди. Икки ўн йиллик давомида тартиб ва географик ҳаракатлар кенгайиб борди. Натижада 1983 йил уларнинг аъзолари 101 тага етди. Дунё давлатларининг 3Ғ2 қисмини бирлаштирди. қўшилмаслик ҳаракати дунё сиёсатида тинчликни мустаҳкамлаш ва давлатлар орасида қўшничилик муносабатларини сақлашда асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Икки қутбли схемага Япониянинг қудратли иқтисодий давлатга айланаётганлиги, Хитойнинг ядро давлатига, шунинг билан бирга ОПЕК - нефт ишлаб чиқарувчи давлатларнинг ташкилоти, яъни ўз олдиларига индустриал ривожланган давлатлар диктатурасидан қутилишни ўз олдига қўйган давлатларнинг ривожланиши бир неча ўзгартиришлар киритди. Шу билан бирга дунё валюта системаси вайрон бўла бошлади, натижада 1971 йил бреттон-вуд жаҳон молия тизими ва олтин стандарти бекор қилинди. Халқаро ҳисоб валютаси ҳисобида долларнинг тушиб кетиши АҚШнинг дунё молия бозорларидаги ўрнини йўқотди.
Шундай қилиб икки қутбли қарама-қаршиликнинг юмшашига асосий сабаб АҚШ ва СССРнинг тугамас ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва ғоявий қарама-қаршилиги заифланиши бўлди. Ҳарбий қудратнинг ошиб бориши натижасида иқтисодий ўсиш камайди. Шу билан бирга АҚШ ва СССР иттифоқдошлари иқтисодий ва ҳарбий қудратининг ошиши муҳим рол уйнади. Натижада 70-йилларда ядро-стратегик нуфуз учун давлатлар қарама-қаршиликлардан воз кечиб ҳарбий хавфсизлик юзасидан ҳамкорликка келишилди. Кўпгина масалалар икки қутбли дунё тартиби рамкаларида очилсада, дунё жамияти манфаатини кўзлаб ҳамда ечиларди.
Дунё сиёсатида марказга интилиш тенденсиялари. ХХ асрнинг 2-ярмида иқтисодий ва сиёсий интеграциянинг ўсиши тенденсияси билан характерлидир. У кўпгина халқаро давлатлараро ва давлат ташкилоти бўлмаган ташкилотларнинг вужудга келиши билан шаклланган. Иккинчи жаҳон урушидан олдин уларнинг сони бир неча ўнта бўлса, ҳозирги кунда биринчи турдаги ташкилотлар сони бир неча юзтани, иккинчи типдаги 2,5 мингга яқин. Иккинчи жаҳон урушидан кейин БМТ, НАТО, Дунё банки кабилар вужудга келди.
Ҳозирги кунда асосий ролни давлатларнинг бир гуруҳи, дунёвий ва регионал ташкилотлар, Европа Иттифоқи, Америка давлатлар ташкилоти (АДТ), Нефт экспорти давлатлар ташкилоти (ОПЕК), Африка бирдамлик ташкилоти (АБТ), “Ислом конференцияси” ташкилоти ва бошқалар ўйнайди. АҚШ, Канада, Мексика таркибига кирувчи Шимолий Америка зонасида эркин савдони (НАФТА) шакллантириш жарайони бошланди. 1989 йил Осиё-тинч океани иқтисодий иттифоқи (АПЕК) ташкил этилди. Жанубий-Шарқий Осиё давлатлар Ассотсиатсияси (АСЕАН), Осиё ривожлантириш банки ва бошқа иттифоқ ва ташкилотлар фаол ҳаракат қилмоқдалар.
Бундай ташкилотлар сони ортиб бормоқда. Турли давлатларнинг сиёсий партияларининг ҳамкорлиги катта мактабларда кенгайиб бормоқда. Ғоявий бир хил партия раҳбарлари халқаро даражада ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқдалар. Бунга гувоҳ, масалан, 1961 йилда ташкил топган Дунёвий христиан демократик иттифоқи бўлиб, унинг таркибига бир неча давлатларнинг марказий партиялари кирган эди. 1983 йил Халқаро демократик иттифоқ ташкил қилиниб, Ғарбий Европа консевратия партияларни, АҚШнинг республикачилар партиясини, Япониянинг либерал-демократик партияси ва Австралия консерваторларини бирлаштирган эди.
Ҳозирги дунё сиёсатида асосий факторлардан бири бўлиб ҳар йили “катта еттилик” кенгаши - етти ривожланган индустриал давлатлар - АҚШ, ГФР, Франция, Буюк Британия, Япония, Италия ва Канада асосий иқтисодий ва ташқи сиёсий саволлар бўйича кенгаш ҳисобланади. Етттилик кенгашларида асосий диққат иқтисодий ривожланган, ташқи сиёсий муносабатларнинг текисланиш, инфлятсия ва ишсизлик ва ҳоказо масалаларни ечишга қаратилади. Ҳарбий-сиёсий ва ташқи сиёсий саволлар ҳам муҳим ўрин тутади.
Енг илғор интегратсион жарайонлар Европада бўлди. 1948 йил мартда Франция, Буюк Британия, Белгия, Нидерландия ва Люксембург (“Ғарбий Иттифоқ”) ўртасида ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиш шартномаси - Брюссел пакти имзоланди. Ўша йили май ойида Гаагада Европани бирлаштириш ҳаракати конгресси бўлиб ўтди. 1949 йил Европа Иттифоқи ташкил топиб Европа континентида парламент демократия ва қонуннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бошчилик қилиши, Европа давлатлари ўртасида келишув муносабатларнинг шакллантиришга хизмат қиларди. Натижада Буюк Британия узоқ вақт Европа интеграцияси жарайондан чиқди, аммо ГФР фаол иштирок этди. Ғарбий Европа интеграциясининг сиёсий йўналиши иқтисодий алоқаларга алмаштирилди. 1951 йил апрелда франсуз ташқи ишлар министри Шуман ташаббуси билан Европа кўмир ва темир ташкилоти (ЕОУС) ташкил топиб, Франция, ФРГ, Италия ва Бенилюкс давлатларни бирлаштирди. ЕОУС ушбу саноатнинг умумий бозорини вужудга келтирди. 1957 йил “олтилик” Рим шартномасида ЕКТТ асосида Европа иқтисодий жамиятини ташкил этишга келишди. Европа иқтисодий жамияти ичида - Кенгаш, Комиссия, Ассамблея ва Суд ташкил этилди.
Европа иқтисодий жамиятида қатнашувчи давлатларнинг сиёсий мустақиллиги сақланар, кейинчалик божхона тўловлари камайтирилди, ягона аграр сиёсат ўтказилди. бу масалалар тўлалигича 1968 йил қилинди. 60-йиллар охиридан Ғарбий Европа интегратсион жарайонининг 2-етапи бошланди. Франсуз президенти Ж.Помпиду ташаббуси билан 1969 йил Гаага келишувида “олтилик” раҳбарлари “интеграцияни чуқурлашуви ва кенгайтиришни тугатиш” дастурини ишлаб чиқди. Ушбу келишувга биноан Европа иқтисодий жамияти 1972 йилда кенгайтирилди. Ушбу жамият таркибига Испания, Португалия, Гретсия, Ирландия, Дания, Буюк Британия кирди. Уларга 1995 йил 1 январидан Австрия, Шветсия ва Финландия қўшилди.
Сиёсий интеграция ичида 70-йиллар охирида муҳим ўзгаришлар бўлди. Европа Иқтисодий жамиятида Кенгашнинг роли сезиларли даражада ошди. 1978 йилдан бошлаб Европарламентга тўғридан-тўғри сайловлар ўтказилди. Ушбу тадбирлар 80-йилларнинг 1-ярмида Европа иттифоқини ташкил этиш учун янги этап вазифасини ўтади. Ушбу ишнинг қийинчиликлари катта ишни кўриб ўтилишига олиб келди. 1992 йил Маастрих шартномасидан сўнг Европа Иттифоқи реалликка айланди.
Маастрих битимининг асосий мақсади - ягона иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, информатсион ва маданий кенгликни вужудга келтириш эди. 1993 йил 1 январдан 350 млн. европаликлар, Европа Иттифоқида яшовчилар эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини олди. Ягона капиталлар, маҳсулотлар ва маиший хизмат бозори вужудга келди. Келажакда валюта тизимини тўлиқ бирлаштириш, ягона фуқаролик институтини яратиш, Европа давлатларининг кейинги ҳарбий-сиёсий яқинликни ва хавфсизликни мустаҳкамлаш режалаштирилган эди. Маастрих кейинги йиллардаги Европа жамиятларининг ривожланиш йўналишларини белгилаб берди.
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда БМТ муҳим рол ўйнаб иккинчи жаҳон урушидан сўнг халқаро тизимда муҳим элемент ҳисобланарди. Уруш даврида Миллатлар Лигаси ўрнини босувчи халқаро ташкилот тузиш саволи вужудга келди. Бу савол 1945 йил апрелда Сан-Франсискода бўлиб ўтган конференцияда ўз ечимини топди. Унда БМТ ва унинг низомини тузиш масаласи кўрилди.
Урушдан кейинги даврда янги махсус қўшинлар тузилиб халқаро ҳаётнинг турли жабҳаларида кенг фойдаланилди. 1948 йил БМТнинг махсус ташкилоти-маданият ва фан масалалари билан ЮНЕСКО ташкил этилди. 1972 БМТнинг яна бир махсус ташкилоти-табиатни муҳофаза қилиш ишлари билан шуғулланувчи ЮНЕП - тузилди.
Энергетика ва хом ашё масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар муҳим рол уйнашди. Улар ичида муҳим ўринни атом энергияси бўйича БМТнинг Халқаро агентлиги (МАГАТЕ)- ядро қуролини тарқалишини олдини олиш ва атом энергиясини тинчлик мақсадида ишлатиш агентлиги эгаллайди.
БМТнинг сайъи ҳаракати билан халқаро сиёсатда ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари муҳим масала қилиб кўтарилди. Бу ҳаракат ва ташкилотлар ҳаракат қилишган. Бу кураш 1948 йил Бмтнинг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумий декларатсияси”га мантиқий қўшилиш эди. БМТ асосий диққатини ривожлантирувчи давлатларнинг иқтисодий масалаларини ечишга қаратди. 1974 йил БМТнинг Бош Ассамблеяси янги халқаро иқтисодий тартибни ўрнатиш Декларатсияси ва Дастурини қабул қилди.
БМТ давлатлараро низоларни ечишда муҳим рол уйнади. 1948 йилдан 1991 йилга қадар БМТ тинчликни сақлаш учун 23 операцияни ўтказди. БМТ Бош секретоари қўлида танклар, юк машиналар, спутник алоқа ва шунга ўхшаш воситалар мавжуд эдики, бошқа давлат бошлиқлари ҳавас қилишарди. Бугунги кунда БМТ кучлари ер шарининг ҳохлаган қисмида 50 минг палатка тутиши ёки 1 млн. қочоқни овқатлантириш қудратига эга. Унинг озиқ-овқат дастури бутун давлатлар аҳолисини ҳаётини қўллаш имкониятига эга.
Бироқ БМТнинг қолоқ давлатларга ёрдам бериши бошқа масалаларга нисбатан камдир. Бу қийинчиликлар асосан БМТнинг молиявий қийинчиликларидан келиб чиқади. 90-йилларда БМТнинг тенгликни сақлаш ролининг ошиши Форс кўрфази ва Намибиядаги низоларни ечишга ёрдам берди. 1990 йил БМТнинг Хавфсизлик Иттифоқи ўзининг кўп миллатли кучини Ироққа қарши қувайтни босиб олгани учун ишлатди. Намибия низоси барча курашувчи томонларни келишув жарайонига қатнашишига жалб этиб ечилди. БМТ ўзига қўйилган ишни, яъни барча ҳудудларда тинчликни сақлаш, овоз беришни назорат қилиш ва Намибия ва Анголадан чет қўшинларни чиқариш каби ишларни аъло даражада амалга оширди.
Аммо, шу билан бирга БМТ Либерия, Сомали, Руанда ва бошқалар низоли зоналарда ўз кучсизлигини кўрсатди. БМТ бошқарувини бошқа қудратли давлатлар ўз қўлига олганди фақатгина, аниқ ҳаракат қилиши мумкин. Аммо, улар орасида келишмовчиликлар бўлмаса, барча тадбирлар мағлубият билан тугайди. Кўпгина ҳарбий актлар БМТ томонидан санкция қабул қилиниб, у бошчилигида эмас, балки АҚШ бошчилигида: Кореяда (1950-1953) Ироқда (1990-1991), Самолида (1992-1993), Югославияда (1999) амалга оширилди.
80-йилларнинг 2-ярми 90-йиллар бошида социалистик муҳитни ва СССРнинг емирилиши “совуқ уруш” ва икки қутбли дунё тартибининг тугашига олиб келди. Ғарб ва АҚШ СССР билан тарихий мусобақада тўлиқ ғолиб чиққанини инкор қилиб бўлмайди. Ғарб ғалаба қозонмади, чунки Совет Иттифоқи ўзини-ўзи ўлдирган эди.
“Моид” франсуз газетаси мухбирининг сўзига қараганда, Берлин деворининг қулаши - бу капитализмнинг “коммунизм устидан сиртқи ғалабаси”. Чунки, ҳеч ким билмасди яна қанча куч ва ресурслар керак эди. Совет Иттифоқининг раҳбарлари реформация йўлида туриб унга ўлим ҳукмига қўл қўйишар эди. “Совуқ уруш” ўзининг охирги нуқталарига дунёдаги геосиёсий вазият ўзгарганда келди.
“Совуқ уруш”и тугашида АҚШ ва СССР муҳим рол уйнайди. Икки томон ҳам “совуқ уруш” тугашига ўз ҳиссасини қўшди. Урушнинг тугаши 60-йиллар бошларида мўлжалланган ҳамкорликларнинг кулминатсион нуқтасига айланди. Бу вақтда халқаро саҳнада 70-80 йиллар давомида йиғилиб қолган кучларнинг жойлашуви ва давлатларнинг таъсири вужудга келди.
Атлантика ва Тинч океанлари АҚШ ва бошқа Ғарбий ярим шар мамлакатларини ҳарбий босқиндан ҳимоя қилувчи гигант оралиқ сифатида ўз аҳамияти йўқотди. Фронт чизиғи йўқолди. масалан 1- ва 2-жаҳон урушларида қатнашмаган америкаликлар Узоқ Европа ва Осиёдаги урушларда қатнашишди, аммо ҳозир уруш бошланишининг 1-соатларидаёқ АҚШнинг ҳоҳлаган райони ядро қуроли билан вайрон этилиши мумкин.
Ракета-ядро қуроли давлатларнинг географик жойлашувидан аҳоли сонидан ва иқлимидан қатъий назар бир-бири билан кучларини тенглаштириб қўяди. Ҳозирги дунёда ҳаво кенглиги ва космос ҳарбий-сиёсий нуқтаи назаридан қуруқлик ва денгиздан кўра катта аҳамиятга эга. континентал халқлар ёки иқтисодий, техник ва информатсион назоратнинг транс миллий турлари вужудга келди. Ҳозирги технологияларнинг кириш кучи шу даражадаки уни ҳеч бир тўсиқ, девор ва чегаралар тўхтата олмайди.
Ҳамма халқларнинг иқтисодий, миллий ва бошқа қизиқишлари битта умуминсоний қизиқишига бирлаштирилди. давлатлар ва халқлар иқтисодий, умумсиёсий ва маданий соҳада кўп томонлама ҳамкорликсиз яшай ва ривожлана олмадилар. Одатий касалликлар ҳисобланган вабо, тиф, чума каби касалликларни миллий-давлат чегаралари билан тўхтатиш мумкин, “ХХ аср вабоси”-СПИДни тўхтатиб бўлмайди. Секин ўлдирувчи радиация миллий давлат чегараларини тан олмайди.
Давлатлар орасидаги ҳамкорлик улар бир-бирини қандай қабул қилиши билан кўпинча характерланади. Халқаро муносабатларнинг тезлашиши ёки сустлашиши, урушни тўхтатиш ва қуролланиш пойгасини олдини олишга доир шартномаларнинг бир-бировига ишончсизлиги натижасида вужудга келди.
Одамзоднинг бутун тарихи давомида у ё бу давлатнинг стратегияси, давлат хавфсизлиги, унинг обрўси давлат қўлига мавжуд қуроллар сони ва сифати билан белгиланган. Ядро қуроли бу ҳарбий-стратегик қулайликларни йўққа чиқарди. Урушлар-қуролли кучлар ёрдамида сиёсий мақсадларга эришиш учун сиёсий жавоб натижасидир. Олдин урушга сиёсат воситаси сифатида қаралар эди. Х1Х аср машҳур ҳарбий теоритиги Клаузенц “уруш-бу сиёсатнинг бошқа воситаларда давом этиши” деб ҳисобларди. Ракета-ядро қуроли сиёсат билан уруш оралиғидаги боғлиқликни тўлалигича узди, чунки онгли сиёсат жаҳон аренаси бутун одамзодни ўлдирувчи ядро қуролини ишлатишга йўл қўймайди.
Ядро қуроли “совуқ уруш” даврида икки қудратли давлатларнинг ушлаб турувчи асбоб сифатида хизмат қилди. 2-жаҳон урушидан сўнг атом қуроли монополиясига эга АҚШ СССРнинг ташқи сиёсатда сиёсий стратегиясини ўзгартиришга таъсир кўрсата олмади. Бундан ташқари 1945-1949 йилларда СССР ва Хитойнинг таъсирини кенгайиши кузатилди. АҚШ ўз атом қуроли билан бунга халақит бера олмади. Ядро қуроли Корея ва Ветнам урушларнинг бориши ва натижасига таъсир кўрсата олмади.
50-йиллар охири 60-йиллар бошида Франциянинг атом қуроли мавжуд бўлсада Алжир ҳудудидан чиқишга мажбур бўлди. Худди шу нарса Ветнамда АҚШ билан бўлди. 1982 йил Аргентина Буюк Британияга қарши гўё бу давлат ядро қуролига эга бўлмаган давлатдек уруш бошлади. Афғон урушида Совет Иттифоқи ўзини ядро қуролини билмагандай тутди. Ядро қуролига эга бўлиш Варшава пакти ва Совет Иттифоқининг емирилишига қарши кафил ҳам бўла олмади.
Буларнинг барчаси икки қудратли давлатлар ва ҳарбий-сиёсий блокларнинг муносабатида ўзига хос ядро қатағони тасдиқланиши билан тушунтирилади. 1961 йил БМТнинг Бош Ассамблеяси тинч аҳоли ўртасида кўп қурбонлар келтирувчи ва халқаро ҳуқуқ ва умум қабул қилинган инсон ҳуқуқларида зид келувчи ядро қуролини ишлатишни ман этувчи резолютсияни қабул қилди. Ғарбий ва Шарқий блоклар раҳбарлари ядро урушидан воз кечишни тушуниб боришди. Ўзининг жангари аризалари билан машҳур АҚШ президенти Р.Рейган ҳар йилги “Давлатнинг шароити ҳақида” конгрессга жўнатган номасида 1984 йил 25 январда “Урушни енгиб бўлмайди ва у ҳеч қачон ечилмаслиги керак” деб эълон қилди.
Совет Иттифоқи эса, ядро асри бошидан ҳар қандай ўзининг алоҳида декларатсияларида унинг тўлиқ ман этилишини илгари сурарди. “Биз сизларни кўмамиз” деб капиталистларга дўқ урувчи С.Н.Хруҳёв ядро қуролини қўллашга қатъиян қарши эди. У ядро уруши бошланса “тириклар ўликларга ҳавас қилади” деб таъкидларди.
Бу ядро қуроли сиёсий масалаларни ечишга умуман аҳамият касб этмайди дегани эмас. Унинг сиёсий аҳамияти давлатнинг қудрати сифатида сақланарди. Сиёсий мақсадларга эришиш учун кучидан фойдаланиш ёки қўрқитиш учун фойдаланарди, аммо ядро қуроли стратегик қудрат ишлатиладиган жойларда маълум мақсадга эришиш учун ишлатилган. Бу энг аввало рақиб давлатнинг ҳаётий қизиқишларини бошқаради. Ядро қуроли у ёки бу мақсадларда ишлатилмасада, урушнинг кейинги 5 та ўн йилликларга тобе давлатларда урушлар бўлаётган бир вақтда халқаро муносабатлар марказида тинчлик ҳукмронлик сурарди. 1962 йил кузида АҚШ ва СССР ўртасида вайрон бўлган ракета кризиси ҳозирги дунё тарихининг бурилиш нуқтаси деб ҳисобласа бўлади. У қарши томонларнинг ядро қуролини ишлатганда вужудга келадиган дунёвий вайронагарчиликни англашга ёрдам берди.
Бу воқеаларнинг ривожланишига 1963 йил августда СССР, АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги ядро қуролини уч сферада атмосферада космик кенглик ва сув остида қўллашни ман этиш ҳақидаги Шартноманинг имзоланиши сабаб бўлди. 1968 йил ядро қуролини тарқатмаслик Шартномаси имзоланди. Биринчилардан шартномага қўл қўйган 62 давлатга кейинчалик ўнлаб давлатлар қўшилди.
Ядро қуролидан ҳали зоналарни ташкил этиш ғоялари вужудга келди. Ядродан холи зоналарни ташкил этишнинг асосий мақсади 1968 йил ядро қуролини тарқатмаслик Шартномасининг ҳаётга тадбиқ этиш эди. Бу зоналар тўлиқ ва сўзсиз бу ҳудудларда ядро қуролини тақиқлашни назорат қилади. Ядровий давлатлар бошқа ҳудудларга ядро қуролини тарқатмаслик, уларга бундай қуролга эга бўлишга ёрдам бермаслик ва бу давлатларқа қарши уни қўлламасликни ўз зиммасига олди.
Бу шартноманинг хулосасига қадар, 1959 йил Антарктика ҳудуди ядро қуролини тарқатиш ҳудудидан чиқарилди ва у ядросиз зона бўлиб қолди. Лотин Америкасида ядро қуролини таъқиқлаш Шартномасига (Тлателолко Шартномаси) ва 1 ва 11 протоколларга биноан 1967 йил Лотин Америкаси ядросиз зона деб эълон қилинди.
60-йилларнинг охирида стратегик қуролланишни чеклаш ҳақидаги совет-америка, ундан сўнг икки давлат ўртасида муносабатларни нормаллаштириш ҳақида совет-ғарбий Германия музокаралари бошланди. Европа ва бутун дунёда халқаро хавфсизликни таъминлаш учун СССР ва ГФР яқинлашиши муҳим аҳамият касб этди. 1970 йил икки давлат ўртасида давлатлараро битимнинг тузилиши ўз амалий натижасига кўра Ғарбий Германия Европада урушдан кейинги чегараларни ўзгартиришга бош тортди. Бу ўзгаришлар натижасида 1971 йил Берлин бўйича СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ўртасида тўрт томонлама шартнома ва шу билан бирга ГФР ва ГДР ўртасида шартнома тузилди. 1972 йил Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги ракетага қарши ҳимоя ҳақидаги шартнома энг муҳим аҳамият касб этади. Ундан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи стратегик босқин қуролларини чеклаш ҳақидаги шартномалар имзоланди.
Халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш жарайонидаги муҳим воқеа 1975 йил 30 июл - 1 август кунлари Хелсинкида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги йиғилиш бўлди. Унинг ишида 35 давлат (33 та европалик, АҚШ ва Канада) иштирок этди. Йиғилиш томонидан қабул қилинган хулосавий актда Европада урушдан кейинги чегараларни ҳал қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилиш ва бошқа принсиплар ўз ўрнини топди.
Халқаро муносабатлар тизимидаги муҳим ўзгаришлар 1985 йил СССР раҳбариятининг алмашуви билан амалга оширилди. Бу трансформатсия энг муҳим нуқтаси “совуқ уруши”нинг охирги нуқтасини билдирувчи 1989 йил Малтада Ж.Буш ва М.С.ГОрбачёв билан учрашуви бўлди. Кейинги воқеалар колейдоскопик тезликда ривожланди. 1991 йил охирида икки қарама-қарши лагерларни бўлиб турувчи “темир парда”-Берлин деворининг қулаши, Варшава пакти, социалистик иттифоқ емирилди. Совет Иттифоқи тарқалди, “бахмал инқилоблар” натижасида Шарқий Европа давлатлари коммунистик режимни тугатишди. Германия бирлашди. Югославия бўлинди ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |