Курск жанги .Сталинград жангининг бундай ғалабасиги эришишига 1943-йилнинг ёзидаги Курск остоналаридаги жанглар асосий туртки бўлиб хизмат қилди.
Германия оммавий сафабарлик эълон қилиб, эркакларнинг 16 ёшдан – 65 ёшгача, аёлларни эса 17 ёшдан – 45 ёшгачаси уруш ва ҳарбий ишлаб чиқаришга чақирилади. Оммавий равишда кичик устахоналар, меҳмонхоналар, ресторанлар ёпилиб, ундаги ишлаётган ишчи ва хизматчилар бевосита ҳарбий заводларга жўнатиб юборилади. Немислар ишчи кучи етишмовчилигини чет эллардан ишчиларни Германияга олиб келишиб тўлдирардилар. Булардан ташқари яна немис-фашистлари босиб олинган давлатлар аҳолисидан ташкил топган асирлар ва концентрацион лагерлар маҳбусларини жуда оғир меҳнат шароитларида ишлатишар эди.
1943 йилнинг ёзларга бориб Германия ҳарбий кучларини бироз кўпайтиришга ва ҳарбий техникаси сонини ҳам оширишга эришади. Танк, самолёт ва бошқа қуроллар ишлаб чиқариш 1942 йилдагига нисбатан 70 % га ортади. “Тигр” ва “Пантера” номли ҳарбий танклар ва янги самолётлар ишлаб чиқарила бошланди. Ҳарбий техника сонини кўпайтириб “Цитадель” режаси асосида урушда устунликни қўлга олишни кўзлаган эдилар. Советларнинг йирик ҳарбий группировкаси жойлашган Курск районида янгидан ҳужум қилишини олдини олган ҳолда, немис-фашист қўмондонлиги шартли равишда “Цитадель” деб номланган операциясини амалга оширишга киришади. Ушбу операцияга асосан Курск йўналишидаги Орёл ва Белгород районларидан туриб, Курск ёйидаги (Курская дуга) жойлашган совет қўшинларига қарама-қарши чиқиб йўқ қилишга қасд қиладилар. Гитлер солдатларга қилган мурожаатида шундай дейди: Курск остонасидаги “Ушбу улуғ ҳужумкор жанг - олиб борилаётган бутун уруш давомида ҳал қилувчи (туб бурилиш) таъсир кўрсатади”.
“Оммавий сафарбарлик” ва Европада иккинчи фронтнинг ҳали очилмганлиги Германига йирик кучларини тўплаш учун яхши имконият яратиб берган эди. Курск ёидаги жанглар учун 50 та дивизия, шундан 16 таси танк дивизияси мўлжалланган эди. Ушуб йўналишда жанг қилиш учун совет – герман фронтида ишлатилган барча танкларнинг 70 % , самолётларнинг 65% мўлжалланган эди. Шундай ҳаракталарига қарамасдан гитлерчилар Совет Армиясидан умумий устунликка эриша олмайди. Совет Ҳарбий кучлари душман ҳарбий кучларидан - шахсий таркиб бўйича - 1,2 баравар, қурол-аслаҳа, танк ва самолётлар сони бўйича икки бараварга ортиқ эди. Жуда ғаройиб манзара вужудга келади, мудофааланувчи томон хужум қилаётган душман томонидан ҳар жабхада устунликка эга эди.
Курск ёйидаги Совет қўмондонлиги душман режаларини билиб қолади, ва унинг ҳужумини ўзининг аввалдан тайёрланган мудофаа кучлари билан кутиб олиб, ҳамда янги кучларни ишга солиб қарши ҳужумга утиш ва душманни батамомом яксон қилишдан режалаштиради. Мудофаа бу районда 250-300 километрга ичкаригача чўзилган бўлиб, жуда ҳам мустаҳкам мудофаа тизими ташкил қилинади. Яқинроқда жойлашган фронт ортидаги совет қўшинлари заҳирадаги Степной фронти кучларини кенгайтиришни авж олдириб юборади. Совет разведкаси душманнинг ҳужум бошлаш муддати ва йўналишларини олдиндан белгилаб бўлган эди. Бир вақтнинг ўзида 100 минг га яқин партизанлар совет қўмондонлигининг буйруғига биноан, “Рельс уруши”ни бошлаб юбориб, босқинчилар фронти ортида узунлиги 1000 км.дан кўпроқ темир йўллар, кўприкларни портлатиб юбориб душманга мисли кўрилмган талафот етказадилар. 1943 йилнинг 5-июлидаги немис-фашистларининг босқинчилик ҳужуми барбод бўлади. Прохоровка қишлоғи остонасидаги танк жанги иккинчи жаҳон урушидаги жангларнинг энг йирик шафқатсизи деб эътироф қилинади. Бу жангда иккала томондан 1200 танк ва ўзи юрар қуроллар (тўп, замбарак, артиллерия қуроллари, зенит тўплари) жангга туширилган. Шунинг учун ҳам бу жанг тарихда “танклар жанги” деб номланади.
Айниқса ҳаво жангларида учувчиларнинг қаҳрамонликлари жуда ҳам таҳсинга сазовор эди. Ушбу жангларда совет жангчилари билан бир қаторда “Нормандия” деб номланган француз авиацияси ҳам фидокорона жанг қилган.
Совет Армияси душманнинг ҳужумини қайтариб, қарши ҳужумга ўтади. 5- авгусда Орёл ва Белгород озод қилинади. Ушбу кунни нишонлаш учун Москвада биринчи марта байрам салюти уюштирилади. Кейинчалик Совет Армияси хар-бир катта ғалабасидан сўнг худди шундай салют уюштириш анъана тусига кирган эди.
Курск ёйидаги жанг 23-августда Харьковни озод қилиш билан якунланади.
Жанг 50 кун давом этган бўлиб, у ўзининг ўлчамлари бўйича Москва ва Сталинград жангларидан ҳам ўтиб кетган эди. Москва остонасидаги жангларда иккала томондан - 1,5 млн, Сталинград жангида – 2 млн. киши иштирок этган бўлса, Курск ёйидаги жангларда – 4 млн. киши қатнашган. Бу жанг Германияни жуда ҳам безовта қилиб қўйган эди. Шундан сўнг ва ҳатто уруш тугагунга қадар ҳам Германия қўшинлари фақат мудофааланишга мажбур бўладилар. Бу жанглардан кейин совет қўшинларининг янгидан-янги зафарли юришлари бошланади. Қизил Армия Донбасс ва Левобережная Украинани озод қилади. Бу билан Қизил Армия немис-фашистларнинг Днепр чегараларидаги мудофаа ташкил қилиш режаларини барбод қилади. Қизил Армиянинг уруш давомида орттирган ҳарбий ҳунарининг такомиллашгани сабаб, улар Днепрни кечиб ўтиб, 1943-йилнинг 6-ноябрь куни Украинанинг пойтахти – Киев шаҳрини немис-фашист босқинчиларидан озод қиладилар ва ўнг қирғоқни озод қилиш учун яна илғор қадам ташлайдилар.
Совет–герман маркази чизиғида совет қўшинлари Брянск, Гомель, Смоленск, Белоруссиянинг шарқий қисмини босқинчилардан озод қиладилар. Мунтазам армияга партизанлар жуда катта ёрдам кўрсатдилар. 1943-йили улар 5 дан ортиқ қўпорувчилик ишларини уюштирадилар. 1942 – йилга нисбатан бу йили улар 4 мартадан кўп фашистларга ҳар хил кўринишда талафот етказадилар.
Совет қўшинларининг ҳужумлари натижасида 188 душман дивизияси тор-мор қилинади. Германия қуруқликдаги армияси 1400 дан зиёд аскари ва йирик сондаги ҳарбий техникасини йўқотади.
Совет қўшинлари зарбалари остида, чекинаётган гитлерчилар шаҳаралар ва қишлоқларни ёндирар, тинч аҳолини қийноққа солар, ва уларни Германияга ҳайдаб кетардилар. Фашистларнинг энг оғир ёвузликларига биргина Минск вилояти Хатин қишлоғидаги ёвузликларини мисол қилишимиз мумкин. Босқинчилар 1943 йили Хатин қишлоғидаги барча уйларни ёқиб юборадилар ва бутун аҳолисин ўлдириб юборадлар.
Иккинчи жаҳон урушида туб бурилиш даврини таҳлил қилиб кўрганимизда, совет–герман урушидаги совет қўшинларининг хизматларини юқори баҳолаганимиз ҳолда, биз ғалабанинг таъминланишида Гитлерчиларга қарши коалиция қатнашчиларининг ҳам хизматлари катта бўлганлигини ёддан чиқармаслигмиз даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |