1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


Иккинчи жаҳон урушига СССРнинг тортилиши



Download 1,24 Mb.
bet41/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Иккинчи жаҳон урушига СССРнинг тортилиши. 1941 йил 22 июнь куни эрта тонгда соат 4:00да фашистлар Германияси ўзининг улкан ҳарбий кучи ҳамда иттифоқчиларининг қуролланган кучлари ёрдамида СССРга қарши уруш бошлаб, унинг ҳудудларига бостириб кирди. Шу куни Англия ҳукумати СССРни Германияга қарши урушда қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 24 июнда Ф. Рузвельт АҚШ ҳукумати СССРга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. СССР Германияга қарши урушнинг 1 - даври (1941 йил июнь - 1942 йил ноябрь) да, асосан, мудофаа характеридаги жанглар олиб борди.
Фашистлар Германияси СССР ни босиб олиш учун 191,5 дивизия; душманнинг кучи 5,5 млн кишини ташкил этиб, тахминан 4,3 минг танк, 47,2 минг миномет ва қуроллар, тахминан 5 мингдан ошиқ ҳарбий самолёт, 192 та кемани урушга йўналтирилган эди.
Совет–герман фронти ўша заҳоти иккинчи жаҳон урушининг асосий ва ҳал қилувчи фронти бўлиб қолди. Бу ерда нафақат совет иттифоқининг балки бутун дунёнинг тақдирини ҳал қилувчи ҳаёт-момот жанги бошланди.
Совет Иттифоқининг урушга кириши дунёдаги ҳарбий сиёсий вазиятни тубдан ўзгартирди. Ҳужум қилиш олдидан фашист германияси Европанинг катта қисмини, шу жумладан Франция каби йирик давлатни ҳам эгаллаб олган эди. Европа қитъасида Рюнкеркдаги фожиадан сўнг ҳарбий ҳаракатлар деярли тўхтади, агар Қаршилик ҳаракати ҳисобга олинмаса. Урушаётган томонлардан фақат Англия тўлиқ енгилишдан қутилиб қолди, лекин у Британия оролларига Германияга ҳужум қилишидан қўрқиб яшарди. У Германияга қарши ҳарбий ҳаракатларни фақат денгиз ва ҳавода олиб борарди. Шунингдек, жанглар Шимолий Африкада ҳам борарди. Бу ерда Англия армиясига қарши бор-йўқ бир қанча Итальян ва герман дивизиялари қарши турарди. АҚШ, Англия иқтисодий ва ҳарбий ердан кўрсатарди, лекин расмий жиҳатдан фашистларга уруш эълон қилмаган эди. Ўзга ерларни босиб олиш ва аҳолисини оммавий қириш сиёсатини олиб бораётган фашист Германиясига қарши маълум ҳалқларнинг ижтимоий ва миллий озодликка бўлган қонуний ҳуқуқини ҳимоя қилаётган Совет Иттифоқи турарди. Совет иттифоқининг урушдаги адолатли, озодликка қаратилган мақсадларини Германиянинг СССР га ҳужум қилган коммунистик партия ва совет ҳукумати томонидан эълон қилинди. Давлат мудофаа комитети раҳбари И.В. Сталиннинг 1941 йил 3 июль Совет халқига қилган мурожаатида айтилдики, Иккинчи жаҳон урушида мақсад фақат СССРнинг озодлигини ҳимоя қилиш эмас, шунингдек фашист агрессиясига учраган бошқа халқларга ҳам ёрдам беришдир. Ватанимиз озодлиги учун бизнинг курашишимиз мурожаатда айтилишича Европа ва Америка халқларининг мустақиллик ва демакратик озодликлар учун бўлган кураши билан қўшилиб кетади. Бу ҳалқларнинг озодлик. Гитлернинг армияси томонидан забт этилганлиги қарши яхлит фронт бўлади.
Урушнинг биринчи кунлардан бошлаб фашистларнинг бутун Европа бўйлаб СССР ҳудуди сари йўналди. Бунга нисбатан Совет Иттифоқини қўллаб қувватловчи халқаро ҳаракатлар тўлқини кўтарилди. Бу уруш дунёнинг 61 давлатини ўз домига тортди. Уларда дунё аҳолисининг 80 % яшар эди. Армия сафларига жами 110 млн. киши сафарбар этилди.
1942–йилнинг 19-ноябридан 1943- йиллар оралиғидаги давр Иккинчи жаҳон урушида туб бурилиш даври бўлиб саналади. Бу даврда совет қўшинларининг бутун фронт бўйлаб оммавий тарзда ҳужумга ўтиши билан характерланади, ва яна душманни босиб олган ерлардан ҳайдаб чиқариш, Шимолий Африкада инглиз-америка қўшинлари ҳаракатларининг фаоллашуви, фашистик иттифоқнинг таназзулга учраши, партизанлик ва миллий озодлик ҳаракатларининг ўсиши, Гитлерга қарши давлатларда ҳарбий ишлаб чиқаришнинг кескин тарзда ўсиши билан ҳам таърифлаш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, совет-герман фронтидаги жуда оғир кечган жангларда фашист Германияси аста-секин устунлигини йўқота бошлади. Урушнинг биринчи йилидаёқ , СССР га бостириб кирган Гитлер армияси ҳарбий кучларининг 40 % ини, яъни 2 млн. га яқин аскарларини йўқотиб бўлган эди. 1942 йилдаги ёзида бўлиб ўтган жангларда эса 800 мингдан зиёд солдат ва офицерлари ва ҳарбий техникасидан ажралди. Сталинград остидаги тўрт ойлик бўлиб ўтган жанглар давомида мингдан ортиқ немис танклари ҳамда 1400 дан ортиқроқ самолётлари йўқ қилиниб юборилди. Совет партизанларининг сони кундан – кун орта бошлагани сайин, уларнинг душманга берган талафотлари ҳам ўшанча кўпяверди. Совет партизанларининг сони 1942 йилнинг охирига келиб 125 минг кишидан ортиб кетди. Партизанларга қарши немис қўмондонлиги совет-герман фронти қуруқликдаги кучларидан 10 % га яқинини қарши урушга йўллайди. Партизанлар Бельгия, Нидерландия, Данияни ҳам қўшган ҳолдаги майдонни қамраб олиб назорат қилади.
СССР нинг вақтинчалик немислар томонидан босиб олинган ерларида аҳоли сони анча кўп сонда бўлишига қарамасдан ва Совет Иттифоқи йирик ҳарбий кучларини Узоқ Шарқда ушлаб туришга мажбур бўлсада, Совет қўмондонлиги зарур заҳира ҳарбий кучларини тайёрлашга улгурган эди. Совет саноати ва қишлоқ хўжалиги жуда катта қийинчиликлар эвазига бўлса ҳам фронтни озиқ-овқат, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан мунтазам таъминлашга эришади.
Эвакуация ишлари тамомалнгандан сўнг, 1942-йилнинг баҳоридан бошлаб, СССР даги ишлаб чиқариш аста-секин орта бошлайди. Айниқса ҳарбий саноат, умумий совет саноатининг ялпи ишлаб чиқаришининг
70-80% ини ташкил қилди. 1942 - йилнинг мартида СССР шарқий вилоятларида ишлаб чиқарилган ҳарбий техника ҳажми – Улуғ Ватан Уруши бошланишидан аввал бутун Совет Иттифоқи миқиёсида ишлаб чиқарилган техника билан тенг бўлиб қолди.
Совет ҳарбий саноати Германия ва унинг Европадаги иттифоқчилари ҳамда босиб олган давлатлари билан қўшиб санаганда ҳам юқори даражага кўтарилиб кетди. Совет Армияси фашистик блоки ҳарбий кучларидан ҳарбийлар сони ва ҳарбий техника бўйича, шу жумладан, танклар сони бўйича–1,4 баравар, самолётлар сони бўйича–1,6 баравар, артиллерия сони бўйича эса–1,5 бараварга кўтарилиб кетди.
Т-34- совет танклари , С.В.Ильюшин ихтиро қилган Ил-2 – ҳужумчи самолётлари, А.С.Яковлев ва С.А.Лавочкинлар ихтиро қилган қирувчи самлоётлар, ўша даврда машҳур - “Катюша” деб ном олган реактив зенит мосламалари дунёдаги энг зўр ҳарбий қуроллар эди.
1942 йилнинг охирига бориб Германия ва АҚШ да атом бомбаси устида иш олиб борилаётганалиги тўғрисида хабар топган Совет ҳукумати ядро қуроли соҳасида изланишлар олиб боришни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.“Уран муаммоси” гуруҳига атоқли совет олими И.В.Курчатов раҳбарлик қилади.
1942-1943 йиллар энг муҳим воқеаларидан бири бу–Сталингард жанги эди.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish