1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


ХIХ аср сўнги чорагидаги халқаро алоқалар



Download 1,24 Mb.
bet30/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

ХIХ аср сўнги чорагидаги халқаро алоқалар. ХIХ аср охирида Германия билан АҚШ замонавий техника билан таъминланиб Франция ва Англиядан ўзиб кетган эди. Бу ҳолат жаҳон бозори учун курашни кескинлаштириб юборди. Чунончи дунёни тақсимлаш жараёнини тезлаштириб юборди ,Буюк Британя ва Франция Африка ва Осийда ҳарбий экспансияларини бошладила, Россия эса Ўрта Осиёни мустамалакага айлантириши ниҳоялаб борди.
1881 йилда Франция Тунисни босиб олиб у ерда ўз протекторатини ўрнатди. Оқибатда Франция–Италия муносабатлари кекинлашди. Бу эса юқорида таъкидлаганимиз Учлар иттифоқини тузилишига олиб келди.
Энди Африкани “бўлиб олиш “, айниқса кескин бўлди . Инлиз ҳукумати Конго дарёсининг қуйилиш жойини Англияга иқисодий ва молиявий жиҳатдан қарам болган Португалияга беришни истарди.Франция ва Германия эса бу жойни Белгия қироли Леополдга бермоқчи эди. Ўша вақтда деярли бутун Конго ҳавзасини Белгия босиб олганди . 1884-1885 йилги Берлин Конференциясида мустақил Конго давлатининг чегаралари белгиланди. 70-йилларда ингилизлар ва французлар Нигерия ва Нигер дарёсининг ирмоқларини эгаллаш учун курашни кушайтирдилар .1884 йили Англия бу ҳудудларни забт этди. Улар ўртасидаги низо 1889 йилгача чўзилиб, ниҳоят бир битимга келинди. 80-90- йиларда Франция ғарбий ва марказий Африкада жуда катта мустамлака империясини вужудга келтирди. Франция 1886 йилда Мадагаскарни ҳам босиб олди. 1874 йилдан 1887 йилгача ўтган давр ичида Англия Малайя яриморолидаги давлатлар устидан протекторати ўрнатди .Англия бу давлатлардан жуда катта фойда оларди. 80-йилларнинг бошларида Франция Ҳиндистоннинг жанубий қисмини босиб олишга киришди. 1883 йилда Аннани эгаллади, француз агрессияси ветнам халқининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Хитой ҳам французларга қарши урушга кирди, 1885 йил мартида Лонг Сонг ёнида французларга зарба берди. Лекин 1885 йилда французлар Тонкинни босиб олишга эришдилар . Бу билан французлар Ҳиндистон чегараларигача бўлган ҳудудларни ўз мустамлакаларига айлантирдилар . Францияни Ҳиндистонга “ яқинлаштирмаслик “ учун 1885- йилда инглизлар Бирмани босиб олдилар. Француз Ҳиндихитойи билан Британия Ҳиндистони ўртасида “оралиқ” давлат сифатида Таиланд қолди Кейинчалик у ҳам инглиз -француз “ таъсир доираси “ га кирди.
Германия 70–йилардан мустамлакалар эгаллашга уринса-да, Бисмарк бунга журъат эта олмади. 80–йилларнинг бошларида Британия–Франция, Франция - Италия ўртасидаги, 70-йилларнинг иккинчи ярмидан Британия – Россия муносабатларининг кескилашуви натижасида, Германия қаътиятлик билан ўзининг мустамлакачилик сиёсатини бошлади. 1884 йилда дастлаб Жанубий Ғарбий Африка ерларини, сўнгра Того ва Камерун ҳудудларини, 1885 йилда Ғарбий Африка ва Янги Гвинеянинг шимоли-шарқий қусмини босиб олди.
1885-1887 йилларда Болқонда вазият кескинлашди. 1887 йил июлида 1881 йилдан амал қилиб келаётган “бетарафлик“ ҳақидаги Австрия-Венгрия ва Германия – Россия битимининг муддати тугади. Россия-Австрия билан битим тузишни истамади, шунинг учун Россия – Германия битими тузилди. Бу битим “Ҳадиксираш битими“ деб ном олди. Чунки рус ҳукумати Германия Францияга ҳужум қилганда бетараф қололмаганидек, Германия ҳам Россия Австрияга ҳужум қилса бетараф қолаолмас эди. Франция – Россия муносабатлари Германиянинг “ғашига“ тегар эди. Шу туфайли 1887 йилда немис ҳукумати Россияга қарз беришни тўҳтатди. Рус қимматбаҳо қоғозлари Рейхсбанк томонидан рад этилди. Чор ҳукумати Париж банкига бурожаат қилиб, Берлин рад этган ва ўзига керакли бўлган пулни олди. Германия Россия муносабатлари кескинлашгач, Германия Англия билан яқинлашишга ҳаракат қилди . Бироқ, Англия немисларнинг иттифоқчиликҳақидаги таклифини рад этди. 1890 йилда Бисмарк истеъфо беришга мажбур бўлди . Унинг ўрнига ҳокимият тепасига Каприви келди . Каприви 1887 йилдаги мустҳкамлигига ишонмади ва уни бекор қилди.
Мустамлакалар эгаллашда, айниқсаТунис туфайли Италия – Франция муносабатлари кескинлашди . Тунисда француз капитали ҳукмрон эди. Ёш италиян буржуазияси бу ҳукмронликни ўз қўлига олмоқчи эди шундай қилиб , Франция билан Италия ўртасида “ бож уруши “ бошланди . Бу уруш 1886 йилдан 1898 йилгача давом этди.
Германияниг “ҳадиксираш битими“дан воз кечиши Россия–Франция иттифоқига туртки берди, 1891 йилдан Россия билан Франция ўртаида битим тузилди.
1892 йилда ҳарбий конвенция ишлаб чиқлди . Конвенция да қарши кучлар ҳужум қилганда Россия билан Франция бир вақтнинг ўзида сафарбарлик эълон қилиши лозим эди . 1893- йилда конвенция ратификатсия қилинди.
ХIХ аср охирида Хитой туфайли капиталистик мамлакатлар ўртасида кураш кучайди .Бунга 70-йилардаёқ Тайван оролини босиб олган японлар асос солган эди. 1894 йилда Япония уруш эълон қиламсдан Хитой ерларига ҳужум бошлади . Хитой армияси тор мор қилинди. 1895 йилда Япония ҳукумати Хитойга сулҳ шарталрини мажбуран қаабул қилдирди. Симонесики сулҳи шартига кўра Тайван оролини , Тянзисини ва Пекинга кириб борадиган денгиз йўлида жойлашган Порт–Арттур ҳамда Ляодун ярим оролини Японияга берди. Хитойга қарам бўлган Корея “мустақил бўлди . Япония Ляодун ва Кореяни босиб олгач Россиянинг узоқ шарқига ҳавф сола бошлади . Франция Россиянинг иттифоқчиси бўлгани сабабли япон агрессиясига қарши ёрдам беришни ваъда қилди.
Япония–Хитой муносабатларига аралашиш узоқ шарқда таъсир ўтказиш имконини беради, деб ҳисоблаган Германия ҳам бу жанжалга қўшилган эди. Россия, Франция ва Германия Япониядан босиб олинган ерлардан воз кечишни талаб қилдилар, акс ҳолда япон сувларига ўз ҳарбий денгиз кучларини юбориш билан пўписа қилдилар. Уч давлатнинг тазйиқи остида Япония чекинишига мажбур бўлди.Аммо Тайванни ўзида сақлаб қолди. Ляодун ярим ороли Хитойга қайтарилди, бунинг эвазига Хитой Японияга тўлайдиган товон миқдори кўпайтирилди. Хитойда маблағ йўқ эди. Шунинг учун Россия билан Франциядан қарз олди. Бу уларга ўз капиталларини Хитойга кириш имконини берди. 1896 йилда Россия–Хитой иттифоқи тузилди,унга кўра, Япония Хитойга ҳужум қилдудек бўлса, Россия Хитойни ҳимоя қилиш мажбуриятини олди.
Чор ҳукуматининг Узоқ Шарқда Япония устидан қозонган дипломатик ғалабаси 1896 йилда Шарқий Хитой темир йўлини қуриш ва эксплуатация қилиш имкониятини берди. Бу Байкал бўйидан Владивостоккача борувчи йўлни Хитой ҳудудидан ўтказиш, бинобарин, қурилишини тезлаштириш имконини берарди. 1897 йилда Германия Сзяочжоуван бухтасини босиб олди ва Хитойни Сзяочжоуванни Германияга ,,ижарагаъъ бериш ҳақидаги шартномани имзолашга мажбур қилди. Рус ҳукумати бунга қаршилик қилди, лекин Порт-Артурни олгач, ортиқча монелик қилмади. 1898 йил бошларида Ляодун яриморолини Россияга ижарага бериш ҳақида рус-хитой битими тузилди.
Узоқ Шарқда ўзини ,,хўжайин” ҳисоблаган Британия капитали Хитойда биринчи ўринда эди. Чунки 60-йилларда Гонконг-Шанхай банки инглизларнинг энг йирик мустамлака банкларидан бири эди. Хитой денгиз божхонаси устидан инглизлар назорати ўрнатилган эди. Буюк Британия 90-йилларга қадар Хитойда замонавий ҳарбий денгиз базаси бўлган ягона давлат эди.
Британия Россияни Осиё учун курашда ўзининг асосий рақиби деб биларди. 1896-йилда Англия Японияга қарши Германия, Россия ва Франция талабларига қўшилишдан бош тортди. Британия Япония билан муносабатларини бузишни истамас, чунки Россияга қарши курашда Япониядан фойдаланишни назарда тутарди.
Инглиз ҳукумати стратегик устунликка эришиш учун Вейхей портини босиб олди. Темирйўл қурилиши Россия билан Франция таъсирига тушиб қолмаслиги учун инглизлар Хитой ҳукуматидан кўпроқ темирйўл консессияси олишга интилдилар. Жанубда Ҳиндихитой билан қўшни ерда темирйўл консессиясини Франция қўлга олди. Шандун темир йўл қурилиши ва кон саноати Германия таъсирида эди. Британия ҳиссасига Хитойнинг энг бой Янсзи дарёси ҳавзаси, Гонконгга яқин материкда жойлашган Кантон билан Гуандун вилояти қолди. Хитой хорижий давлатлар томонидан шу тариқа бўлиб олинди . Бу даврда АҚШ ҳам Хитойда ўз таъсир доирасига эга бўлишни истарди. АҚШ монополистлари 90 йилларда Хитойга бостириб киришни ўзларига асосий мақсад қилиб олдилар. 1899 йил сентябрда АҚШ давлат котиби Хейнинг “очиқ эшиклар ва тенг имкониятлар” сиёсати эълон қилинди ва “Хей” доктринаси деб ном олди. Ўзининг иқтисодий куч-қудратига ишонган Америка капитали Хитойда барча рақибларини енгишга умид боғлади.Бу АҚШнинг ўзига хос бўлган дипломатияси ва мустамлакачилик сиёсатидан танланган йўли бўлди.
Хитой бўлиниб олинаётган бир вақтда дунёнинг бошқа турли нуқталарида ўзига ҳос курашлар кетаётган эди .Жумладан дипломатия тарихида “Фашода инқирози” деб номланувчи воқеа ҳам ҳудди шу даврда юз берди. Бу инқироз қуйидагича рўй берди . 1896 йилда Италия Ҳабашистонни босиб олишга киришди. Бироқ италиянинг экспедитсион корпусси Адуа ёнидаги жангда бутунлай тормор қилинди . Ҳабашистон бу курашда ўз мустақилигини сақлаб қолди .
1896 йилда Англия Суданни босиб олишга киришди. 1898 йилда маҳалий аҳолининг қаршилигига қарамай Хартумни эгаллади. Инглиз экспидитсион корпусси Нил дарёсининг юқори қисмида, Фашода қишлоғи яқинида француз капитанни Маршан қўмондонлигидаги қўшинга дуч келди. Маршаннинг мақсади инглизларга Нил дарёсининг юқори қисмини эгаллашга йўл қўймаслик эди. Мрашан бу ерда жойлашиб олиб , Мисрда французлар таъсирини кучайтиришга ёрдам бериши лозим эди. Инглиз қўшинлари қўмондони Китченер Маршанага Нил ҳавзасидан “кетишини” таклиф қилди, таклиф рад этилса, уруш бошланади, деб Францияга пўписа қилди.Маршан ҳукумат кўрсатмаси билан “ён берди”. Тез орада Суданни босиб олиш туггаланди.
АҚШ юқорида Хитой масаласидагина фаол ташқи сиёсат олиб борганлигинигина келтирдик, бу даврда ўз дипломатиясини ўзига ҳудудий яқин мамлакатларга иқтисодий экспансиялар уюштиришида яққол намоён бўлди. Бу АҚШ дипломатиясининг ўзигагина ҳос бўлган, ва танланган йўли эди. Маслан, Панамерканизм сиёсатини юритди эндигина Европадан мустақил бўлган Лотин Америкаси мамлакатларига турли ниқобларда асосан иқтисодий жиҳатдан ёриб кириб боришга ҳаракат қилди ва “Америка америкаликларники“ дея шиор билан ўз экспанциясини амлга оширди. АҚШ Лотин Америкасида хукмрон бўлиб олиш учун курашиб, риёкорлик билан "Хамма Америка мамлакатларининг манфаатлари битта", деган ғояни тарғиб қилиб келди. 1889 йилда АҚШ Давлат департаменти ташаббуси билан Вашингтонда биринчи Панамерика конференцияси чақирилди. Биринчи Панамерика конференциясининг бирдан бир аниқ натижаси халқаро "Америка республикалари съезди" деган ассоциацияси тузишдан иборат бўлди. АҚШнинг Ғарбий ярим шардаги мамлакатлар устидан танхо хукмронлик қилишга қаратилган Панамериканизм сиёсати шу тариқа вужудга келди. 80-йилларда Венесуэла билан Британия Гвинеяси ўртасидаги зиддият жуда кучайиб кетганда АҚШ "Монро доктринаси"га таяниб, бу жанжални бартараф қилишда ўзи воситачилик қилмоқчи бўлганлигини Англияга маълум қилди. 1899 йил Венесуела масаласи хал этилди. Кўп ўтмай Самоа ороллари хам қўлга киритилди.
ХIХ асрнинг охирида АҚШ нихоятда қудратли давлатга айланди. Испанияга қарашли Куба ороли Америка хукмрон доираларининг ҳавасини келтирарди. АҚШ Испанияга қарши урушга тайёрлана бошлади. АҚШ ўз фуқароларининг манфаатини химоя қилиш бахонаси остида 1898 йил 15 февралда Куба сохилларига ўз харбий кемасини юборди. Бу харбий кема Гавана рейдида турган жойда номаълум сабабга кўра портлаб кетди. Натижада, 268 киши халок бўлди, 100 га яқин киши cса ярадор бўлди. АҚШ бу қўпорувчиликда Испанияни айблади ва Конгресс 1898 йил 22 апрелда Испанияга қарши уруш харакатларини бошлаш ҳақида қарор қабул қилди.Бу дунёни қайта бўлиб олиш йўлидаги биринчи уруш эди. 3 ой давом этган урушда Испания енгилди ва сулх сўрашга мажбур бўлди. 1898 йил 10 декабрда Париж шахрида АҚШ - Испания тинчлик шартномаси имзоланди. Унга кўра АҚШ Пуерто Рико ва Гуам оролларига, Испанияга 20 млн. доллар тўлаб Филиппинга эга бўлиб олди. Гавайи ороллари батамом аннексия қилиб олинди. 1898 йилда Куба номига мустақиллик олди. Амалда эса АҚШга қарам бўлиб қолаверди.
Бундан кўриниб турибдики аср охирига келиб ўзаро иҳтилофларни қурол ёрдамида ечишга туртки бўлди.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish