1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


-мавзу. ХIХ аср - XX аср бошида халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet29/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

9-мавзу. ХIХ аср - XX аср бошида халқаро муносабатлар ва дипломатия.


Режа: 1. ХIХ аср 50-70- йилларидаги халқаро муносабатлар.
2. ХIХ аср сўнги чорагидаги халқаро алоқалар.
3. Биринчи жаҳон уруши арафасида халқаро муносабатлар.
4. Биринчи жаҳон уруши йилларида халқаро муносабатлар
Таянч иборалар: Қрим уруши, империя, Болқон инқирози, Берлин конгресси, Сан-Стефано шартномаси, Уч император иттифоқи, Берлин конференцияси, ҳадиксираш битими, “Хей” доктринаси, биринчи жаҳон уруши.
ХIХ аср 50-70- йилларидаги халқаро муносабатлар. ХIХ аср ўрталарига келиб халқаро муносабатлар ва турли зидияттларнинг жаҳон гегемон давлатларининг нигоҳи Болқон ярим ороли, Усмонли турк империясига қаратилди . Демак энди Усмонли турк империясини заийфлаштириш уни мустамлакаларига кўз олайтириш бу давр халқаро муносабатларининг ўзига ҳос хусусияига айланди . Бу масалада биринчи навбатда Россия империяси ва Австрия –Венгрия манфаатлари биринчи навбатда тўқнаш келди . Роосия империясини ташқи сиёсатда анча агрессор ҳаракат қилишга ундади тўгири Европа мамлакатлари ҳам жим қараб туришмади жумладан, Буюк Британия ва Франция ўз навбатида Германия ҳам бунга турли қаршиликлар кўрсатиб келди чунки бу ҳудудларда Россияниннг ҳукмрон бўлишига тоқат қила олмас эди . Империянинг ярим мустамлакага айланиши. Буюк давлатлар Туркия ички ишларига аралашишни тобора кучайтирдилар. Россиянинг Туркияга қарам ўлкаларда мустахкамланиб олишга уринишлари 1853 йилда Шарқ урушини келтириб чиқарди. Бу уруш Россия тарихига Қрим уруши номи билан кирган. Россия подшоси Николай 1 султондан Россияни Туркия империясига қарам ўлкаларда яшовчи барча православ халқларининг хомийси эканлигини тан олишини талаб этди. Буюк Британия ва Франтсия султонни бу талабни рад этишга ундадилар. Оқибатда Россия - Туркия уруши бошланди.
Урушда Буюк Британия, Франтсия ва Туркия учлик каолитсияси ғалаба қозонди. Бироқ бу ғалаба Туркиянинг Буюк Британия ва Францияга қарамлигини янада кучайтирди. Уруш натижасида имзоланган Париж Тинчлик шартномаси Туркия устидан амалда Ғарб давлатларининг "хомийлиги"ни таъминлади. Чет элликларга Туркияда ер ва бошқа кўчмас мулклар сотиб олишга рухсат этди. Чет давлатларга берилган консессиялар кафолатланди. Шу тариқа Туркиянинг ярим мустамлакага айланишига йўл очилди. Ғарбий Европада саноат инқилоби тугалланаётган бир даврда Туркияда хамон ўрта аср феодал тартиблари хукмронлигича қолаверди.
Ғарб давлатларининг Туркияга нисбатан тутган сиёсатлари бу тартибларни янада мустахкамлади. ХIХ асрнинг 60- йилларига келиб мустамлакачи буюк давлатлар Туркияда унинг сиёсатини белгилашга имкон берувчи иқтисодий ва сиёсий мавқега эга бўлиб олдилар.
Айни пайтда Туркия молиявий қарамлик ботқоғига хам бота бошлади. 70- йилларда унинг чет давлатлардан қарзи 2,4 млрд франкни ташкил этди. Шу тариқа бир вақтлар дунёнинг 3 қитъасида улкан мустамлакаларга эга бўлиб олган Туркия эндиликда Европанинг буюк давлатлари ярим мустамлакасига айланди.
Воқеалар бундай ривожи Россияни тўҳтатиб қолмади ҳарқандай йўл билан ҳам курашдан қаятмасдан ўз манфаатларидан воз кечмади. Россия агрессив сиёсатининг асосий йўналишлари Болқон, Узоқ Шарқ, Туркия ҳамда Қора денгиз билан Ўрта денгизни боғловчи Дарданелл ва Босфор бўғозлари ҳамда Ўрта Осиёда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш эди. Тез орада Болқон инқирози юз берди. 1875-йилнинг ёзида Герцеговина ва Боснияда Туркия мустамлакачилигига қарши қўзғолон кўтарилди. Улар миллий мустақиллик талаб қилдилар. Болгарияда ҳам шундай қўзғолон кўтаритди. Бироқ қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилди.Болқон инқирози буюк давлатлараинг манфаатини яна бир бор тўқнаштирди.
1876- йил Сербия - Туркия урушида Туркиянинг қўли баланд кела бошлади. Шундай шароитда 5- октабр куни Россия Туркиядан Сербия билан яраш битими имзолашни ва армиясини демобилизация қилишни талаб этди. Бироқ Туркия бу талабнинг бажарилишини пайсалга солди. 31- октабр куни Россия бу масалада Туркияга ултиматум топширди. Шу тариқа, Сербия ҳалокатдан сақлаб қолинди.
1876- йил 26- декабрда Константинополда Болқон масаласида халқаро конференция чақирилди. 1877- йилнинг 28- февралида Серб-Турк тинчлик шартномаси имзоланди. Босния, Герцеговина ва Болгарияга мухторият бериш талаблари эса қоғозда қолди.
Туркия Сербия билан тинчлик шартномаси тузган бўлса-да, ўз армиясини демобилизация қилмади. Бу Россия учун айни муддао бўлди. Россия 24- апрел куни Туркияга уруш эълон қилди. Сербия ва Черногория ҳам уруш ҳаракатларида қатнашди. Россия армияси Туркия армиясига катта талафот етказди. 1877- йил охирида Плевна ёнида Усмон пошшо 43 минг қўшини билан таслим бўлди. 1878- йил январда Скобелев армияси Адрианополни ишғол қилди.Россиянинг муваффақиятлари Англияни ташвишга солиб қўйди. 1878- йилнинг 3- февралида Англия ўз ҳарбий кемаларини Мармар денгизига киритди. Россия армияси Константинопол шаҳрига бостириб кирса, Россия билан дипломатик алоқасини узишини маълум қилди.
1878 йилнинг 19 февралида Сан-Стефанода Россия-Туркия шартномаси имзоланди. Шартнома Болқон ярим оралининг сиёсий харитасини тубдан ўзгартириб юборди. Чунончи, Болгария Туркияга номигагина қарам, амалда эса мустақил давлатга айланди. Черногория, Сербия ва Руминия тўла мустақтл давлатлар деб тан олинди. Туркиянинг Россияга 1 млрд. 410 млн. рубл товон тўлаши белгиланди.
Бироқ Сан-Стефано шартномасини «жаҳон ҳокими» — Англия тан олмади. У бу шартномани қайта кўриб чиқишни талаб этди. Германия ва Австрия-Венгрия ҳам бу талабга қўшилдилар. Яккаланиб қолган Россия янги халқаро конгресс — Берлин конгресси чақирилишига ноилож рози бўлди.
Конгресс 1878 йилнинг 13 июнида очилди. Унда Англия, Франция, Германия, Россия, Австрия-Венгрия, Италия ва Туркия делегациялари қатнашди (Болқон давлатлари Берлинга таклиф этилган бўлсалар-да, уларга конгресс қатнашчиси мақоми берилмаган).
3 июл куни конгресс ўз ишини якунлади ва «Берлин трактати» деб номланган ҳужжат имзоланди. Бу ҳужжат Россиянинг Сан-Стефано шартномаси натижасида қўлга киритган катта муваффақиятларининг аҳамиятини камайтириб юборди. Чунончи, Англия ҳарбий кемалари Қора денгизга кириш ҳуқуқига эга бўлди, Кипр ороли Англияга, Босния ва Герцеговина Австрия-Венгрияга инъом этилди. Болгария иккига бўлиб юборилди. Айни пайтда, Туркия тўлаши лозим бўлган товоннинг катта қисми эвазига Россияга Кавказнинг Ботуми, Карс ва Ардаган ҳудудлари берилди. Черногория, Сербия ва Руминиянинг давлат мустақиллиги тан олинди.
Берлин конгресси Болқон ва Усмонли империясини амалда тақдирини белигилаш, келажак учун белгиланган режа бўлиб ҳизмат қилди . Бу тез орада ўз акс садосини намойиш этди . Жумладан Болқонда келажакда “бўмба солинган бўчкага” айланди , режалаштирилган баҳонавий урушлар учун сабаб бўлди, Туркия эса Тақдирини ўзгаларга туҳфа этишда давом этишга мажбур бўлиб қолди.
Юқорида кўриб ўтилган аср бошида европада ҳукмронлик учун кураш кетган бўлса аста секин унинг миқёси кенгайиб бориб Африка . Осиё ва дунёнинг мустамлакаларга эга бўлиш жараёнибилан ер юзини қамраб олди. Бу вазиятни биз кўриб чиқаётган ХIХ аср нинг сўнги чоарагида айниқса ёрқин намоён бўлади, кейинги даврда эса жаҳонда якка ҳокимлик уcун очиқдан очиқ даволар қилишга интилишди.
Монопалистик капитал ҳукмронлик қилаётган мамлакатлар сиёссати шу давлатлардаги бадавлат гуруҳлар вакилларнинг манфаатларига ҳизмат қилар эди.
Бу давлатларнинг ташқи сиёсати бошқа давлатларни кўпроқ талаш ва уларнинг халқларини эзиш орқали олаётган фойдаларини ошириш, ўз мулклари таъси доираларини кенгайтиришга қаратилган эди.
Бундан ташқари, миллатчилик, бошқа миллатларга нисбатан ишончсизлик ва душманлик авж олдирилди. Бошқа халқлар устидан ҳукмронлик қилишга интилиш уларни талаш ва эксплуатация қилиш, шовинизм миллатчилик тарғиб қилинди.
Капиталистлар халқ оммасини чалғитар, ҳукмрон доиралар олиб бораёган босқинчилик сиёсатидан мазлум халқларнинг озодлик учун курашига қарши фойдаланар эди .
Миллионлаб одамларни қурбон қилган ва ғоят катта вайронагарчиликлар келтирган жаҳон урушлари “очкўз” монополистларнинг инсоният бошига солган даҳшатли фожиялардандир.
Германиянинг қаятадан бирлашуви ва Германия империясининг 1876 йилда пайдо бўлиши ҳамда Италия қиролигининг вужудга келиши, европанинг сиёсий харитасини буткул ўзгартириб юборди . Германияда илгари 36 та, Италияда 7 та кичик вилоят мавжуд эди . Эндиликда уларнинг ўрнида иккита тирик давлат пайдо бўлди.
Бу давлатларнинг кучайишидан хавотирланган Россия Франция–Пруссия урушида бетарафлик позитсиясида бўлса-да, Бисмаркнинг Франсиага ҳужум уюштиришиган тўсқинлик қилди. Бу ҳол Россия-Германия муносабатларининг кескинлашувига олиб келди. Лекин Германия қайси қайси давлат биан муносабатларни ёмонлаштирмасин, душмани Франция биллан иттифоқдош бўлишидан хавфсирар эди. Исмарк буни эътиборга олиб , Франциянинг Германия га қўшни бўлган бирорта мамлакат билан яқинлашувига йўл қўймаслик мақсадида “Уч император иттифоқи” (1873-йил) номи билан машхур битимни тузишга эришди . Германия, Австрия –Венгрия ва Россия бирорталарига ҳужум бўлиш хавфи бўлган тақдирда биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида келишиб олдилар . бу битим ноаниқлик хусусиятигаега бўлиб битим иштирокчиларининг бирортаси ҳам ўзига аниқ мажбуриятлар олишини хохламас эди. Аслини оганда Бисмарк қандай бўласин Францияга ўзини ўнглаб олмасдан олдин яна тез фурсат ичида зарба бермоқчи эди. Чунончи, 1875-йилнинг баҳорида Бисмарк немис матбуотида Францияга қарши иғвогарликдан иборат ташвиқотни бошлаб юборди . Бисмарк Петербургга маҳсус миссия юбориб , унга янги Германия – Франция урушида Россия бетараф бўлиши эвазига Туркия “ҳисобига” нималарни олиши мумкинлигини аниқлашни топширди .Бироқ рус ҳукумати Германиянинг бу ўзбошимчалигига йўл қўймаслигини билдирди. Англия ҳам ҳудди шундай қилди. Шу сабабдан ҳам Германия юқорида келтирганимиз Россиянинг Туркияга асрнинг 70- йилардаги босқинларига, токи Сан Стефано сулҳига қадар жим туриб келган эди. Юқорида изоҳланганимиз Берлин конгрессидан сўнг немис ҳукумати 1879 йилда чегара божи жорий қилиб, рус чорвачилик маҳсулотларини Германияга киритилишини чеклаб қўйди. Бу нарса Россия экспортга, қишлоқ хўжалигига катта иқтисодий зарба бўлди.
Иккинчидан, Россия Туркя билан бўлган урушда Болқон мамлакатларида ўз таъсир доирасини кенгайтиришни мақсад қилган эди . Болқон давлатларига Австрия –Венгрия ҳам даъво қилар, у ҳам Болқон ерларида ўз ҳукмронлигини кенгайтиришни кўзлар эди. Уруш якунида бир неча Болқон давлат лари ўз мустақиликларини қўлга киритган эдилар (Берлин конгресси) таъ сирини ўрнатиш учун Россий абилан Австрия-Венгрия ўртасидаги бу курашда Германия Австрия-Венгрияни ёқлаб чиқди ва Россиянинг Болон ярим оролидаги муфақийятларини тўла тан олмади.
Германия Россия билан Францияга қарши курашиш мақсадида агрессив ҳарбий блоклар тузишни бошлади ва 1879 –йилда Австрия-Венгрия билан ҳарбий иттифоқ тузди . 1882 –йилда Германия, Италия ва Австрия–Венгрия билан янги иттифоқ битимларини имзолади. Бу “Учлар иттифоқи номи билан тарихга кирган сиёсий, ҳарбиий блок шакланди.
Бисмарк 1883-йида Австрия – Венгрия ҳамкорликда уч йил муддатга Россия билан битим тузишга эришди . Битимга муофиқ . Германия билан Франция ўртасида низо чиқса Россия бетараф турадиган , Австрия –Венгрия ва Германиянинг эса Россия билан Буюк Британия урушида бетараф туришига келишилди . 1884-йилда эса рус ҳукумати фақатгина Франция Германияга ҳужум қилгандагина бетараф қолишини айтди.
Битимнинг бошқа моддасига биноан Австрия–Венгрия ва Германия Туркия ҳукуматидан Босфор ва Дарданелл бўғозларини “ёпиб “қўйишни талаб қилди ва инглиз флотининг Қора денгизга киришини тўхтатди , бу билан Россияга ёрдам берди. Бисмарк маълум даражада Россия ҳавфсизлигини таъминлаб, Ўрта Осиёда рус экспансиясини кучайтиришни рағбатлантирди ва Буюк Британя–Россия муносабатларини кескинлаштирди. Германиянинг асл мақсади ҳам шу эди.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish