1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


Шимолий уруш тамом бўлишидан буюк Франция буржуа инқилоби бошлангунча ўтган давр ичидаги халқаро муносабатлар



Download 1,24 Mb.
bet25/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Шимолий уруш тамом бўлишидан буюк Франция буржуа инқилоби бошлангунча ўтган давр ичидаги халқаро муносабатлар. XVIII асрда Россия қудратининг ошиши Европадаги бутун халқаро вазиятнинг ўзгаришига олиб келди. Россия Болтиқ денгизи билан Тинч океан ўртасидаги территорияларни ўз ичига олган ғоят катта империяга айланди. Европа тарихида бундай империя ҳали тузилмаган эди.
Россия жуда катта ўлкаларга эга бўлишга қарамай унинг территорияси тобора кенгайиб бормоқда эди. Россиянинг ғарб билан, шунингдек, Ерон билан каттагина савдо сотиқ алоқалари бор эди. Ҳукмрон помешчиклар синфи билан рус савдогарлари савдо йўлларини мустаҳкамлаб боришга, чегараларни стратегия жиҳатдан мустаҳкам жойлардан ўтказишга ва Россиянинг территориясини тобора кенгайтириб ва халқаро таъсирини ошириб боришга интиларди. Шимолда Россия олдида Болтиқдаги позицияларни мустаҳкам ҳимоя қилиш вазифаси турар эди. Петр I нинг ғалабаларидан кейии Швеция Европанинг шимолида жуда кучли давлат бўлмасада, пойтахтга Швеция томонидан таҳдид қилиш хавфи мавжуд эди.
Россиянинг Польшадаги таъсирини кучайтириш масаласи русларнинг ғарбдаги сиёсатида энг муҳим ўрин тутарди. Жанубдаги вазифа - Азовни ишғол этиш, Қора денгизда савдо қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш, Туркияга қарши яна кураш олиб боришдан иборат эди.
Мустамлакалар учун ва Европа қитъасида таъсир курсатиш учун Англия ва Франция манфаатлари тўқнашадиган жой денгизларнинг нариёғидаги мамлакатлар эди. Бу мамлакатлар Канада ва Ост - Индия бўлиб, Канадани французлар XVII асрдаёқ босиб олган эди. Ост-Индия территориясида эса Инглиз ва Француз истилочилари қаттиқ кураш олиб борарди. Англия билан Франция ўртасида Европадаги айрим ҳудудлар учун ҳам кескин зиддиятлар бор эди. Англия ҳукумати Франциянинг Австрия Нидерландиясини ва унинг энг муҳим қалъаси Антверпенни эгаллаб олишга йўл қўймасликка интилар эди. Антверпеннинг французлар кўлида бўлиши Англия учун хавф туғдириши мумкин эди. Антверпен французлар қўлида бўлса, Британия флотининг кучлари Европада банд бўлиб, Англиянинг мустамлакачилик агрессияси муваффақиятли авж олмасди. Мудофаа мақсадида эмас, мустамлакаларни талаш мақсадида Англия буржуазияси ва аристократияси Нидерландияни Франциянинг таъсири остида бўлишга йўл қўйишни истамасди. Шу мақсадга еришиш учун Англия буржуазияси Европада Франциянинг қуруқликдаги кучларини банд қилиб тура оладиган иттифоқчи топишга тиришди.
Англия ҳукумати 1713 йилда Испания мероси учун урушдан сўнг, Нидерландиянинг Австрияга берилишига еришгач, XVIII асрнинг биринчи ярмида Австрия габсбургларини, яъни Франция рақибларини қўллаб келди. Англия Голландияга таъсир кўрсатиш учун Францияга қарши курашди. Ганновер сиёсатини мураккаблаштириб юборди. Франциянинг Ганноверни босиб олиш мумкинлиги Францияга қарши курашиш учун Англиянинг иттифоқчилар орттириш эҳтиёжини янада кучайтирди. Англия ўзининг савдо ва мустамлакаларидан келган фойда орқали Францияга қарши бировларнинг кучи билан кураш олиб борди.
Англиянинг бошқа бир душмани Испания эса Гибралтар буғози ва Менорканинг инглизлар томонидан босиб олинганлигини тан олмай келаётганди. Инглиз буржуазияси Испания мустамлакаларида савдо ҳуқуқига еришмоқчи ва Испанларнинг Шимолий Америкадаги ерларини эгаллаб олмоқчи эди. Англияга қарши кураш Испанияни Франция билан бирлаштирди. Бурбонлар сулоласининг Испания тахтига ўтириши ҳам бунга ёрдам берди.
XVIII асрнинг биринчи ярмида Испания билан Франция Австрия Габсбургларининг ашаддий душманлари эди. Габсбургларга қарши курашда Швеция ва Туркиядан Франция ўз иттифоқчилари сифатида фойдаланишга интилди. Франциянинг уриниши Россия душманларининг иттифоқчиси сифатида ноқулай аҳволда қолди. Габсбургларга қарши қаратилган "Шарқий ғов" деган машъум система узоқ вақтгача Францияни Россия душманларининг иттифоқчиси деб ҳисоблаб келди. Испания Италиядаги ўлкалари учун Габсбургларга қарши кураш олиб борди. Испания Бурбонлари Испания мероси учун олиб борилган урушдан кейин Австрия Габсбургларининг қўлида қолган улкан Сицилия қироллигининг ўз қўлларига ўтишини талаб қилдилар. Италиядаги бу давлатнинг Испания Бурбонлари қўлига ўтиши Испаниянинг Ўрта денгиздаги мавқеини мустаҳкамлади ва Англияга қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Испания мероси учун олиб борилган урушдан кейин 1733 йили Польша туфайли биринчи катта халқаро жанжал бошланди. Шляхта Польшаси жуда ҳам заифлашиб қолган эди.
XVI асрдаёқ шляхта Польшани Ғарбий Европа учун ғалла етказиб берувчи мамлакатга айлантириб, Нидерланд инглиз ва немис молларининг божсиз келтирилиш учун чегараларни кенг очиб берганди. Бу ҳол поляк саноатини буғди, буржуазиянинг ривожига йўл бермади. Шаҳарларнинг пул билан ёрдам бермаслиги қирол ҳокимиятининг мустаҳкамлашига йўл бермади қирол ҳокимиятининг молиявий имкониятини ҳам, армияси ҳам жуда заиф эди. Поляк магнатларининг ва шляхтанинг ташқи сиёсати ҳам мамлакатнинг инқирозга юз тутишига сабаб бўлди.
ХVI-ХVIII асрларда поляк магнатлари ва шляхта шаркдан шиддатли агрессия олиб борди, у бир неча давлат қироллари билан тил бириктириб иш кўрди. Бундай ҳалокатли сиёсат поляк халқининг манфаатларига зид келиб, Польшанинг ғарбдаги ўз ерларини қайтиб олишга ҳалал берди. XVIII асрда Польша шу қадар заифлашган эдики, кучли давлат яъни Россияга қарши давлатлар Польшадан исталган вақтда фойдаланишлари мумкин эди. Польшани ўз вассалига айлантиришга ва унинг тахтига ўз одами Станислав Лешчиньскийни ўтказишга уринган Карл ХII нинг қўшинлари Польшани стратегик нуқталарини эгаллашга муваффақ бўлган эди. Австриянинг энг хавфли душмани Пруссия давлати эди. Пруссиянинг босқинчилик сиёсати қирол Фридрих II замонида жуда ҳам авж олиб кетди. Пруссиянинг ташқи сиёсати қўшни давлатларга нисбатан ҳийла-найранг ишлатишга ва уз иттифоқчиларига нисбатан ҳаёсизлик билан хиёнат қилишга асосланганди. Фридрих II ўзининг ниҳоятда сурбетлиги билан бошқалардан ажралиб турарди. 1740 йили Карл VI вафот этгач, унинг ўрнига Мария Тереза ўтирди. Фридрих II ҳукмронлигининг биринчи йилидаёқ уруш эълон қилмай туриб, Австриянинг энг бой ва саноат жиҳатдан тарақкий қилган вилояти Силезияни босиб олди. Пруссия томонидан босиб олинган ерларга ўхшаш Силезия ҳам полякларнинг қадимий ери эди.
Бовария билан Франция Фридрих II нинг иттифоқчилари бўлиб, бу иккиси Австрия қўлидаги Нидерландияни босиб олишга бел боғлаганди. Австриянинг душманлари уни заифлаштириш мақсадида Бавария кюрфюрстининг император қилиб сайланишга ва Чехиянинг Баварияга қўшиб олинишига еришмоқчи эди. Кюрфюрст Саксонский ва Польша қироли Август III Фридрих II нинг таъсирига берилди. У Россия ва Австрия билан тузилган иттифоққа хиёнат қилди ва Моравияни босиб олиш мақсадида Пруссия томонида туриб урушга қатнашди. Испания ҳам Австриянинг душманлари қаторига қўшилди.
Русларнинг Полўнадаги таъсирини мустаҳкамлаш, Россиянинг Қора денгиз қирғоқлари учун курашида ҳам алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки Туркияга қарши урушлар олиб бориш учун Россиянинг Польша билан туташган ён томони хавфсиз бўлишини таъминлаш керак эди.
1763 йили Август III Саксонский вафотидан сўнг Польшага янги қирол сайланиши керак эди. Янги қирол сайлаш ҳамиша шундай бир ҳолга олиб келардики, қўшни давлатлар Польша тахтига ўзларига ёқадиган номзоднинг ўлтириши учун курашардилар. Франция билан Австрия янги қиролни ўз сиёсатининг қуролига айлантириш умидида яна Саксонский хонадонидан номзодлар кўрсатишди. Екатерина бошқача режа тутди. Польша тахтига Екатирина ўзининг собиқ маҳбуби Станислав Понятовскийнинг ўтиришни таъмин этишга интилди, у эски Польша қиролларининг Гиестлар хонадонига мансуб эди. Екатерина бу номзодни ўтказиш ёлғиз ўзига қийин бўлишини англаб, ўз режасининг муваффақиятли амалга ошувини таъминлаш учун Пруссия билан иноқлаша борди.
1764 йили Фридрих II билан Екатерина ўртасида Польша ишларига умумий аралашиш заминида иттифоқ тузилди. Россия Туркияга ёрдам бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Фридрих II эса Россия-Франция муносабатларининг кескинлашувидан ўзининг Европадаги аҳволини яхшилаш учун фойдаланди.
Россиянинг тазйиқи натижасида Станислав Понятовский Польша қироли қилиб сайланди. 1767 йили эса диссидентларнинг ҳуқуқини католиклар ҳуқуқи билан тенглаштириш ҳақида қонун чиқарилди. Польшани тобора заифлаштириш, унинг Россияга қарамлигини кучайтириш мақсадида Екатерина Польша билан шартнома тузди. Шуни айтиш лозимки, дастлаб Екатерина Польшада қирол ҳокимиятининг бир мунча кучайишига еришмоқчи ва шу тариқа мустаҳкамланган Польшадан Туркияга қарши ўзининг иттифоқчиси ва вассали сифатида фойдаланмоқчи бўлди. Лекин Фридрих II полякларнинг ватанпарварлик интилишларига душманлик позициясида бўлиб, у Польша билан Россиянинг иноқлашишидан қўрқиб, Польшада реформа ўтказмаслигини талаб қилди.
Фридрихга ён бериб Екатерина полякларга реформа ўтказишга рухсат бермади, бу ҳол полякларни русларга қарши қаттиқ ғазаблантирди.
XVIII асрнинг 60 йилларида ўз замонининг энг катта дипломатларидан бири бўлган Никита Иванович Панин Екатеринанинг энг яқин ёрдамчиси эди. У Екатерина билан бирга рус сиёсатининг шимолий системаси деган системани ишлаб чикди.
"Шимолий система" етти йиллик урушнинг охирларида рўй берган зиддиятларнинг кучайишидан келиб чиққан муқаррар натижа эди. Бу система «жанубий» давлатларнинг - Франция, Австрия ва Туркиянинг Россияга душманлиги сабабли вужудга келган бўлиб, унинг моҳияти "шимолий" давлатлар билан, биринчи навбатда Пруссия ва Дания билан иноқлашишдан иборат эди. Екатирина билан Панин жанубда ўз майлига иш кўриб, "шимолий" давлатларнинг қўллашидан фойдаланиб, Россиянинг Польша ва Яқин Шаркдаги таъсирини мустахкамлаш ниятида эди. Екатирина II Пруссия билан иттифоқ тузишдан ташкари Дания билан ҳам иттифоқ тузди (1765) ва Англия билан савдо шартномасини тузди. (1766) Буларнинг ҳаммаси Россиянинг халқаро аҳволини яхшилаш учун қилинди.
Рус дипломатиясининг Польшадаги ютуқлари Франция билан Австрияни Россияга қарши иш кўришга сабаб бўлди. Натижада 1768 йилда Туркия Россияга ҳужум қилди. Уруш бошланиб кетди, бу урушда Туркия батамом мағлубиятга учради ва француз дипломатиясининг ҳамма режалари барбод бўлди. Туркиянинг мағлубиятга учраганлиги бутун Европага маълум бўлди.
Екатирина II Россия дворянлари имиериясининг Қора денгизга чиқишини, рус помешчиклари ва савдогарларнинг харбий савдо-сотиқ мақсадида Қора денгизда сузиш еркинлигига, денгиздан бошқа денгиз ва океан йўлларига чиқишни таъминлаб бермоқчи эди. Кора денгиз бўйидаги даштларни ўзлаштириб бўлмасди, чунки Крим татарларининг босқинлари ва Туркиянинг доимий хавф солиб туриши бу серҳосил ерларни эгаллаш имконини бермасли.
Людовик XV ва Мария -Терезанинг Туркиядан кутган умидлари пучга чикди, рус қўшинлари ва флоти Туркияга зарба берди. Архипелаг ёнида рус флоти турк флотини мағлубиятга учратди (1770). Туркиянинг денгиз кучларига бархам берилди. Россия қуруқликда, Дунай князлиги ва Закавказьеда улкан ғалабаларга еришди.
Ўша вактда граф П. А. Румянцев Рус харбий маҳоратини ўстиришда жуда катта роль ўйнади, у рус отлиқ аскарларини қайта тузиш ва пиёда аскарлар ҳаракатида колонна-колонна бўлиб юришдан иборат жанговор тартибни ва ёйилиб саф тортишни биринчи бўлиб қўллади. Румянцевнинг асосий стратегик мақсади душман армиясини йўқ қилишдан иборат деб ҳисобларди, бу мақсадга у усталик билан яъни ташаббусни кўлга олиш ва душман қўшинларини бўлак бўлак қилиб тор-мор этиш орқали еришишга интиларди.
Польшани тақсимлашни бошловчи Пруссия эди. Лекин XIX асрда Вена конгрессидан кейин Польшанинг асосий ўлкалари чоризм асоратига тушиб колгач, поляк ва айниқса прус публицистлари, Польшани тақсимлаш Петербургда ишлаб чиқилган деган фикрларни билдирган эдилар.
Польшани биринчи тақсимлашда (1772) Фридрих II Польшанинг денгиз бўйини босиб олди. У олган ерлар Австрия ва Россия олган ерлардан кам, бироқ аҳамияти жихатдан юқори эди. Фридрих II шаркий Пруссияни бошқа территориялари билан бутун килиб бирлаштириш имкониятига эга бўлди. Россияга Белоруссиянинг бир қисми-энг катта, лекин аҳолиси энг кам қисми берилди, Австрияга берилган қисмида эса аҳолисининг сони кам, иқтисодий ривожланиши паст эди.
Польшанинг биринчи парчалаб юборилиши Польша шляхта давлатининг Пруссия, Россия ва Австрия томонидан батамом йўқ қилинишининг бошланиши эди.
1772 йилги тақсимлашни якунлашда шуни айтиш лозимки. Речь Посполиятанинг қолган бутун территорияси Чор Россияси таъсирига ўтди.
1768-1772 йиллардаги Россия - Туркия уруши Туркияни таксимлашни умум Европа миқёсидаги масалага айлантирди. 1774 йили Кучук-қайнаржада Россия билан Туркия ўртасида сулҳ тузилди. Россия Қора денгиз буғозларида савдо кемаларининг юриш хуқукига эга бўлди, Азов ва Керьчни олди. Туркия Кримни мустақиллигини тан олди, православ черковини таъқиб килмасликни ўз зиммасига олди. Бу сулҳ Россиянинг ташқи сйёсат соҳасида еришган жуда катта ютуғи эди.
1787 йили Россия-Франция савдо шартномаси тузилди, бу шартномага мувофиқ Марселда рус товарлари энг оғир божлардан халос бўлди, французлар ҳам имтиёзга эга бўлдилар.
Францияда буржуа инқилоби етилиб келаётган вақтда, Европанинг марказида Австрия билан Пруссиянинг кураши давом этмоқда эди. 1778 йил Курфюрст Баварский вафотидан кейин, Иосиф II Габсбург Баварияни Австриянинг мерос мулкларига қўшиб олиш мақсадида, босиб олишга уринди, аммо у Пруссиянинг қаршилигига учради. Мерос учун жанжал бошланди, воситачи Россия бу жанжалдан фойдаланди. Дипломатларнинг Тешиндаги конгрессида (1779) у Австриянинг Бавариядан воз кечишга мажбур қилди, Вестфалия шартномасига кўра Россия герман давлатлари ўртасидаги жанжалларга аралашиш ҳуқуқига эга бўлди, Русларнинг таъсири бутун Германияга ёйилди.
1784 йили Австрия яна мағлубиятга учради, император Иосиф II Голландиядан Шельда дарёсининг қуйилиш жойида, яъни Австрия нидерландиясининг асосий савдо йўлини Бельгия савдоси учун очиб қўйишни талаб килди. Шельда дарёсининг қуйилиш жойлари XVII асрдан бошлаб, Бельгия савдоси учун ёпиб қўйилган эди. Бу Бельгиядаги вилоятларнинг иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилди. Франциянинг ёрдами билан голландлар Иосиф II дан 10 млн. флорин пул тўлаб қутулдилар, бундан 4, 5 флоринини француз саройи тўлади.
Иосиф II бу мағлубиятидан кейин ўзининг қолган ўлкаларидан узоқда бўлган заиф Нидерландия вилоятларидаги хукмронлигини мустаҳкамлашдан умидини узиб, Австрия Нидерландиясини Баварияга алмаштирмоқчи бўлди. Фридрих II бу махфий режани билиб қолди ва 1786 йили Австрияга қарши Шимолий Германия билан Ўрта Германиянинг "князлар иттифоқини" тузди. Иосиф II чекинишга мажбур бўлди. Иттифоқ тарқалди.
1772 йилда Иосиф II билан Екатирина II Усмон империясини таксимлаб олиш фикрига келдилар. 1781 йилда улар Туркияга қарши харбий иттифоқ туздилар. Иосиф II Сербияни босиб олиш ва Австриянинг Адриатика денгизига чиқишга еришиш ниятида эди Австрия билан иттифоқ тузилиши Россиянинг шаркда кескин ҳужумга ўтиши имконини берди. 1783 йилдаёқ Крим қўшиб олинди ва Грузия устидан рус протекторати ўрнатилди.
Усмон империясида рус ва австрийс савдогарларининг ҳуқуқлари француз савдогарларининг ҳуқуқлари билан тенглаштирилди. Қора денгиз бўйининг, шу жумладан, Туркия ҳукмронлиги замонида Россияни вайрон қилувчи босқинлар килиб турган Қрим татарларнинг таянчи бўлиб келган Қримнинг Россияга қўшиб олиниши, Россия жанубида ишлаб чикарувчи кучларининг ривождантиришга имкон яратди.
Қуролли бетарафлик иттифоқининг вужудга келиши, Россиянинг актив сиёсат юргизиши ва Польшага ва яқин шарққа таъсир ўтказиш соҳасида еришган муваффақиятлари Англия-Россия муносабатларининг кескинлашувига сабаб бўлди. Уильям Питт Россияга қарши Усмон империясини қўллаб-қувватлай бошлади. 1788 йили тузилган Англия-Пруссия-Голландия иттифоқи Екатиринанинг ташқи сиёсатига қаршилик кўрсатди. Екатерина Уч давлат иттифоқига қарши тўрт давлат коалициясини яъни (Франция, Испания, Россия, Австрия) иттифоқини тузмоқчи бўлди. Аммо бунга ериша олмади.
Англия, Пруссия ва Польшани гиж-гижлаётган Туркия 1787 йили Россия томонидан сиқиб қўйилганди. Венгрияда ва Бельгияда унга қарши қўзғолон кўтарилиши хавфи бор эди, ўз рақибидан қасдини олиш учун қулай фурсат пойлаб турган Пруссия ҳужум килиб қолиши мумкин эди.
1788 йили Австрия кўшинлари турклар томонидан тор-мор келтирилди. Саросимага тушиб, қочиш вақтида кечаси императорнинг ўз солдатлари томонидан ўлдирилишига сал қолди. 1788 йил 3 июнда русларнинг Ф. Ф. Ушаков раҳбарлигидаги Қора денгиз флоти Феодосия ёнида турк флотини енгди. Ушаков Очаков қалъасини узок вакт қамал килиб туриб, 1788 йилнинг декабрида ишғол қилди. 1789 йилнинг 23 сентябрида эса буюк саркарда А. В. Суворов бошчилигида Римпик дарёси ёнида Турк армиясини тор-мор қилдилар.
Натижада рус ҳарбий санъати Европада биринчи ўринга кўтарилди. Етти йиллик уруш вақтида рус армияси Прус армиясидан устунлигини исбот қилди. Ўз состави жиҳатидан миллий армия бўлган рус армияси қарийиб учдан бир қисми ёлланма аскарлардан тузилган Прус қўшинларидан фарқ қиларди ҳамда Австрия ва Франция қўшинларидан анча устун турарди. Суворов маневр ва шиддатли урушга аҳамият берарди. Суворовнинг ажойиб саркардалик таланти 1787-1791 йиллардаги Россия-Туркия урушида равнақ топди ва рус дипломатиясининг муваффақиятларига муҳим омил бўлди.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish