1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet22/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Усмонийлар дипломатияси. Салиб юришлари даврида Кичик Осиёда яшаган салжуқ турклари давлати ХIII аср бошларига келиб 10 та амирликка бўлиниб кетган. ХIII аср охири - ХIV аср бошларида унинг ўрнида янги давлат ташкил топган. Унда кўчманчи ўғузлар этакчи рол ўйнаганлар. Дастлабки вақтларда қабила бошлиғи Эртўғрул Византия империяси билан чегарадош Сакарё бўйида кичик феодал мулкига эгалик қилган бўлса, унинг ўғли ва тахт вориси - Усмон (1282-1326) Византияга қарши уруш бошлаган ва унинг Кичик Осиёдаги мулкларининг кўпчилигини, шу жамладан, Брусу (ёки Бурса) шаҳарини босиб олган. Бурса шаҳар пойтахт деб эълон қилинган. Усмон Кичик Осиёдаги бошқа амирликларни ҳам ўзига итоат қилдирган. Византиянинг заифлашиб қолганлигидан ва Болқон ярим оролидаги бошқа давлатларнинг парчаланиб кетганлигидан фойдаланиб, усмоний турклари ХIV асрда дастлаб Кичик Осиёда, кейин эса Болқон ярим оролда ҳам кенг истилочилик ҳаракатларини бошлаганлар. Усмоннинг вориси - Ўрхон 1331 йилда Европа давлатларини истило қилишга киришган. 1354 йили Ўрхон Дарданел бўғозининг Европа қирғоғидаги Галиопол шаҳрини босиб олган. Сўнгра турклар Фракияга кириб борганлар. Бу вилоят кейинги султон, яъни Мурод I даврида (1359-1389) батамом забт этилган. 1361 йилда Фракиянинг бош шаҳри — Адрианопол турклар иҳтиёрига ўтган. 1371 йилда серблар, болгарлар, валахлар ва венгрлардан иборат иттифоқ Муродга қаршилик кўрсатишга уринган, бироқ иттифоқчилар қўшини Марица дарёси бўйидаги жангда енгилган. Шундан сўнг Жанубий Сербия султон ҳокимияти остига ўтган. Византия императори султонга ўлпон тўловчига айланган.
1389 йил 15 июнда Косово майдонида (Жанубий Сербия) серблар ва уларнинг иттифоқчилари туркларга қарши ҳал қилувчи жангга кирганлар. Сербларнинг жасорати ва Мурод I нинг ўлдирилишига қарамай, турклар ғалабага еришганлар. Шундан сўнг Сербиянинг катта қисми Туркияга қўшиб олинган.
Туркия давлатининг кенгайиши Амир Темур томонидан вақтинчалик тўхтатилган. 1402 йилда Темур улкан қўшин билан Кичик Осиёга кириб келган. Боязид ҳам катта ҳарбий кучга эга бўлган, бироқ Кичик Осиёдаги турк амирларининг бир қисми султонга хиёнат қилиши ва Темур томонига ўтиб кетиши натижасида 1402 йил 28 июнда Анқара шаҳри ёнида бўлиб ўтган жангда туркларнинг мағлубиятига сабаб бўлган. Боязид қочиш пайтида қўлга тушиб, тез орада асирликда вафот этган.
ХV асрнинг 20-йилларида турклар яна қаддиларини ростлаб олганлар. Султон Мурод II (1421-1451) итилоларни яна қайтадан бошлаган. 1422 йилда у Константинополни уч марта қамал қилса-да, аммо уни қўлга кирита олмаган. 1430 йилда эса Солун шаҳри эгалланиб, унинг барча аҳолиси қулларга айлантирилган.
1444 йилда туркларга қарши янги салиб юриши уюштирилган. Унда поляклар, чехлар, венгерлар, немислар, қисман французлар ва бошқа ғарбий европалик рицарлар қатнашган. Варна ёнидаги жангда (1444 йил 10 ноябр) салибчилар тор-мор этилган. Константинопол 1453 йил 29 майда султон Мехмед II (1451-1481) томонидан батамом эгаллангач, Византия империяси барҳам топган.
Мехмед II 50-60 йилларда Болқон ярим оролида Дунай бўйидаги Сербия, Босния, Герцеговина ва Албанияни бирин-кетин забт этишга муваффақ бўлган. Болқон ярим оролига қўшни бўлган Валахия вассал сифатида қарам давлатлигини тан олган. 70-йилларнинг ўрталарида турклар Қримни ва Тану (Азов) шаҳрини босиб олганлар. Тахминан шу пайтнинг ўзида Кичик Осиёда Трапезунд шаҳри, деярли бутун Анатолия то Фрот дарёсигача истило қилинган. Бироқ Мехмед II икки марта муваффақиятсизикка ҳам учраган. У Белградни ва Родос оролини ишғол қилишга уриниши амалга ошмаган.
Мехмед II нинг набираси Салим I даврида (1512-1520) туркларнинг истилолари давом этган. Салим Еронга қарши олиб борган ғолибона уруши натижасида Озарбайжон, Арманистон, Грузиянинг бир қисмини, Доғистон ва Курдистонни, кейинроқ эса Сурия ва Мисрни эгаллаган. Сўнгра, бутун ислом дунёсининг етакчиси сифатида ўзига халифа унвонини олган. Крит, Кипр ва Ўрта ер денгизидаги ерларин ўз қўлида сақлаб қолиш учун Венеция Туркия султонига ҳар йили катта ҳирож тўлаб туришга мажбур бўлган.
Султон Сулаймон I Қонуний даврида (1520-1566) усмонийлар империясининг қудрати ўта юксак даражага этган. Сулаймон ҳукмронлигининг бошларидаёқ Белград ва Родосни эгаллашга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у 1526 йилда Мохач ёнидаги жангда чехлар ва венгерларнинг бирлашган армиясини маглубиятга учратган. Венгриянинг каттагина қисми Туркия қарашли вилоятга, Валахия ва Молдавия вассал князликларга айлантирилган. Сулаймон даврида Арабистон ҳам турклар томонидан босиб олинган.
Туркия ХVI аср халқаро хаётида кўзга кўринарли рол ўйнаган. Турклар кўплаб давлатлар (Венеция, Генуя, Венгрия, Эрон, Австрия, Польша, Россия) билан қизғин дипломатик ва савдо алоқаларига эга бўлган.
Австрия ва Испанияда ҳукмронлик қилган габсбургларга қарши узоқ давом этган шиддатли кураш Туркияни Франция билан яқинлаштирган. Франция қироли Франсиск I Сулаймон билан расмий суратда Габсбургларга қарши иттифоқ тузган. Габсбурглар империяси ва унинг иттифоқчиси — Рим папаси томонидан одатда қўллаб-қувватланган Венеция ва Генуяга қарши Туркиянинг кураш олиб боришида Франция ҳайрихоҳлик қилган. Франциянинг Шимолий Италиядаги ҳарбий муваффақиятсизликлари Франция-Туркия муносабатларининг мустаҳкамланишига жиддий сабаб бўлган. Австрия ва унинг иттифоқчиларига қарши курашда французларнинг кўмагига умид қилган султон Сулаймон I франциялик савдогарларга сезиларли имтиёзлар берган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish