1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


Ахеяликларнинг мағлубиятлари (мил.авв. 146-йил)



Download 1,03 Mb.
bet16/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

Ахеяликларнинг мағлубиятлари (мил.авв. 146-йил).
Мил.авв. 146-йили Коринфга Гней Папирий бошчилигидаги Рим элчилиги келади. Папирий кўпчилиги ҳунармандлардан иборат бўлган кўпминг кишилик мажлисда чиқиш қилиши керак эди. Папирий элчилигининг қандай натижага эришиши Коринфдаги мажлиснинг ижтимоий мавқеига боғлиқ эди. Рим элчилигининг моҳироналигига қарамасдан, мажлис қатнашчилари унинг фикрини охиригача эшитмайдилар. Римлик легатлар мажлисни ташлаб чиқишга мажбур бўладилар.
Ҳар икки томон қизғинлик билан урушга тайёргарлик кўра бошлайдилар. Ахей иттифоқига ўзининг жўшқинлиги билан ном қозонган Дией бошчилик қилар эди. У бутун кучларни мамлакатни ҳимоя қилишга, армияга умумий сафарбарликни эълон қилиш, бойларга юқори солиқни жорий этиш, шу билан биргаликда, қулларга озодликни ваъда қилади. Шундай йўл билан йетарли даражадаги демократик қўшин ташкил этилди. Аммо Ахея иттифоқи йетарли даражада мустаҳкам эмасди. Ахея иттифоқида асосий ишлаб чиқарувчи кучлар қуллардан иборат бўлганлиги учун кўнгиллилар қўшини ва аҳолининг кайфияти ҳам яхши эмасди. Бундай вазиятдан Ахея иттифоқида Рим тарафдори бўлган олигархия фойдаланади. Улар римликлар иттифоқига кириш ҳар қандай вазиятдан қутулиш йўли деб қараганлар. Қайерда римликлар кўринса, уларни ҳайқириқлар ва зайтун гулчамбарлари билан кутиб олганлар.
Римликлар ва ахеяликлар ўртасидаги ҳал қилувчи жанг Левкопетр яқинидаги Истмда мил.авв. 146-йилда содир бўлади. Ушбу жангда римликлар ғалаба қозонадилар. Ахеяликлар иттифоқи қўшинининг бир қисми асир олинади, бир қисми эса жанг майдонида ҳалок бўладилар. Диейнинг ўзи эса она шаҳри Мегалополга қочади ва ўша йерда жонига қасд қилади.
Шу йили римликлар Карфагенликларни ҳам тамоман мағлуб этиб, Пуни урушига якун ясадилар.
Юнонистон ва Карфагеннинг бўйсундирилиши билан римликлар босқинчилик юришларининг дастлабки босқичи тугади. Мил.авв. II аср ўрталаридан бошлаб Рим полиси Ўрта Йер денгизи ҳавзасидаги дунё империясига, Рим маркази эса Ўрта Йер денгизи савдо, товар-пул муносабатлари ва қулчилик марказига айланади. Албатта шунга мувофиқ равишда Римнинг сиёсий тизими ҳам ўзгаради.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish