1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


Империя даврида дипломатик аппаратнинг ташкил этилиши



Download 1,03 Mb.
bet18/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

3. Империя даврида дипломатик аппаратнинг ташкил этилиши
Рим империяси Эллин подшоликлари ва Карфаген билан урушлар давомида шаклланган. Бу курашлар ҳокимиятни марказлашувига хизмат қилди. Империя даврида республика ташкилотлари императорлик бюрократик аппаратлари билан алмаштирилди. Давлатнинг барча бошқарув органлари ўзининг кўплаб амалдорлари орқали (прокуратор ва легатлар) император назорати остига ўтади. Империя даврида сенат мавжудлиги сақлаб қолинди, фақат энди унинг вазифаси император ҳузуридаги маслаҳат органи бўлиб қолди, холос.
Ўзига хос тарзда ташқи сиёсат ва дипломатия бошқарувида ҳам ўзига хос ўзгаришлар рўй беради. Империя даврида бутун ташқи сиёсат масалалари – уруш эълон қилиш, элчиларни қабул қилиш ва элчилар жўнатиш (78-бет) ва бошқа барча нарсалар императорлик ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган бўлди. Дипломатия император маъмурлари томонидан амалга ошириладиган бўлди. Императорлик даврида дипломатлар энди сайланмасдан, балки бошқа маъмурлар каби шахсан ҳукмдор томонидан тайинланадиган бўлди. Фақатгина ҳукмдор олдидагина ўзининг фаолияти ҳақида ҳисобот берадиган бўлди. Республика даврига хос бўлган овоз бериш ва омма олдида ҳисобот бериш амал қилишдан тўхтади. Клавдий давридан бошлаб (милодий I аср ўрталари) элчилик ишлари билан шахсан император котиби бошчилиги бўлган император органи бошқарадиган бўлди. Шу билан бирга, бутун империя ҳудудидаги олий органга айланади.
Империя даврида чет эл элчилигига нисбатан қонунчилик республика давридагидек сақланиб қолган. Элчининг шахси ҳатто душман давлатдан бўлса ҳам дахлсиз бўлган. Элчи ҳуқуқини бузиш халқаро ҳуқуқни бузиш билан тенглаштирилган.
Империя давридаги манбаларда Рим чет эл давлатлари, иттифоқдош мамлакатлар, шаҳарлар ва жамиятлар, ташкилотлар ва фаолиятига оид кўп эътибор берилган. Буларнинг барчаси Рим империяси давлат аппаратининг муҳим рол ўйнаганлигидан далолат беради.
Милодий I аср Шарқда Римнинг сиёсати ва дипломатияси
I-III асрларда Шарқдаги Рим империяси қўшнилари ичидаги энг кучлиси Аҳаманоийлар давлати ўрнида ташкил топган Парфия давлати эди. Империя мавжуд бўлган бутун даврда ушбу давлат билан дипломатик алоқалар маъқулланган. Рим ва Парфиянинг манфаатлари жуда кўп пунктларда тўқнаш келган. Икки томонда ҳам масалаларни ҳал қилишда гегемонлик бўлмаганлиги учун мунозарали масалаларни дипломатик йўл билан йечишга тўғри келган. Ўзаро тинчлик аввало иқтисодий манфаатлар учун ҳам зурар эди. Рим-Парфия чегараларидан Шарқдан Ғарбга борадиган савдо йўли ўтган эди. Бу йўлларни қўлда тутиш Рим учун ҳам, Парфия учун ҳам катта фойда олиш имкониятини бериши мумкин эди. Шу билан бирга, савдо йўллари Рим империясини табиий жиҳатдан бой бўлган Сурия ва Месопотамия ҳудудлари билан боғлаган. Рим ва Парфия ўртасидаги чегара Фрот дарёси эди. Красс ва Антонийнинг Парфияни бўйсундириш мақсадида қилган ҳарбий юришлари (80-бет) мағлубият билан тугади. Асгуст ҳам шарқдаги буюк давлатга нисбатан дипломатик ҳаракатларни хавфли деб билган. У ниҳоятда диққатли ва ҳисобли сиёсатчи бўлган. Август урушдан олдин бу ҳаракат ўзига қандай харажатлар ва йўқотишлар келтириши мумкин, урушдан қандай фойда олишни синчковлик билан ҳисоб-китоб қилар эди.
Парфияда Фраат IV ва Тиридат II ўртасида сулолавий кураш кетади. Қисқа вақт давомида Тиридат II Фраат IV фойдасига тахтдан воз кечади. Тиридат II Авгсут ёнига кетади ва унинг ҳомийлигини олади. Тиридат ўзи билан бирга Фраатнинг ўғлини гаров тариқасида Августга олиб келади. Парфияликларнинг махсус элчилиги Авгсут ҳузурига келиб ҳукмдорнинг ўғлини ва Тиридатни қайтаришни сўрайдилар. Август Парфияда ички курашни кучайтириш мақсадида ҳукмдори ўғлини қайтариб беради, лекин Тиридатни қайтармайди. Буни эвазига Август асирга олинган римлик аслзодалар ва аскарларни қайтаришни талаб қилади. Парфия ҳукмдори талабни бажаришни орқага суради, бунинг натижасида Август Парфияга қарши саркарда Тиберий ва ўгай ўғли бошчилигида қўшин жўнатади.
Муаммо тинч йўл билан ҳал қилинади. Мил.авв. 20-йил 12-май куни Фраат IVнинг элчилари римликлар ҳузурига келиб, Тиберийга римлик аслзода ва асирларни озод қилинганлиги ҳақидаги хабарни олиб келадилар. Бу Рим дипломатиясининг йирик ғалабаси ҳисобланган. Римнинг уч машҳур армиясини қайтиб келиши бу йерда катта таасурот қолдиради. Август ўзининг “сиёсий ваисият”ларида (Анкир битиги) буни буюк аҳамиятга эга бўлганлиги ҳақида ёзиб қолдирган.
Римнинг Шарқда дипломатия соҳасидаги ютуқлари бу билан чекланиб қолмаган. Парфия ҳукмдори ўз ҳукмронлигини мустаҳкам эмаслиги учун ҳар қандай йўл билан бўлмасин, Рим империяси билан иттифоқ тузиш йўлларини ахтара бошлаган. Ўз саройидаги давлат тўнтаришларидан қўрққан ҳукмдор ўғилларини Рим императори васийлигига жўнатади. Бу Римнинг дипломатия соҳасидаги янги ғалабаси эди. Август ҳукмронлигининг сўнгги даврида Римнинг Парфияда таъсири камаяди, лекин императорнинг узоқни кўзлаб юритган тинчлик сиёсатини вориси Тиберий давом эттиради.
Август ҳукмронлигининг дастлабки йилларидиаёқ, Фрот дарёси чегарасидаги ихтилофларнинг дастлабки белгилари намоён бўла бошлаган. Икки империя ўртасидаги муаммонинг бошланишига икки давлатнинг ён томонида Арманистонни бўлиш масаласи хизмат қилган. Арманистон масаласи – Рим империяси ташқи сиёсатининг бутун умри давомидаги энг муҳим масала эди. (81-бет) Арманистон масаласи Рим учун стратегик жиҳатдан муҳим эди. Арманистонни эгалланиши Римнинг Месопотамияга, у орқали Бобил ва Парфиянинг ғарбий сатрапларига таъсир ўтказиш имкониятини берар эди. Аксинча, Арманистонни томонидан босиб олиниши Парфия учун Қора денгизга чиқиш, Кавказ (Иберия) ва Албанияда ўрнашиб имкониятини берар эди. Бундан ташқари, Арманистон Парфияликлар қўлига ўтган Кичик Осиё билан боғланадиган савдо йўллари устида жойлашган эди. Ва ниҳоят, Парфия римликларнинг азалий душмани бўлган сармат ва скифлар билан дўстлиги муаммони янада кучайтириб юборар эди.
Арманистонда икки гуруҳ – римликлар ва парфияликлар партияси ўртасида кураш кетар эди. Аристократларнинг катта қисми парфияликлар тарафдори, римликлар тарафдори эса озчиликни ташкил этар эди. Август ва Тиберий даврида Арманистонда римликлар тарафдори устун бўлиб, бу уларнинг Римга қарамлигини таъминлаган.
Август ва Тиберий даврида Рим Шарқ масаласида катта ютуқларга эришган. Рим императорининг шуҳрати бутун Шарққа тарқалган. Анкир битигида Римга келган парфияликлар, ҳинд ва скифларнинг элчилари келганлиги ҳақида маълумот берилади.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish