XVIII аср охирида АҚШ дипломатияси ва “Монро доктринаси”нинг эълон қилиниши Америка Қўшма Штатлари ҳам XVIII аср охири - XIX аср бошлари Йевропада рўй берган воқеаларга тортилган. АҚШнинг Англия билан тузган шартномасига Франсия норозилик билдирган. Франсия ва АҚШ ўртасидаги муносабат ёмонлашувига иккинчи ва асосий сабаб 1793-йилдан кейин Вест Индиядаги савдо пунктларидаги нуқталарни ўз назорати отига ола бошлаган эдилар. Нью-Йорк ва кейинчалик Бостондан сафарга чиққан АҚШ кемалари аста-секинлик билан Хитойда пайдо бўла бошладилар. АҚШ ташқи савдосини ривожланганлигини биргина 1790-йили Кронштатдан 22 та кема келганлигидан ва Россия ҳамда АҚШ ўртасидаги савдонинг Тинч океани орқали кенгайганлигидан ҳам кўриш мумкин.
1795-йил январ ойида тузилган Жея шартномасига норозилик билдирган Франсия АҚШдан ўз элчисини чақириб олади. Бунга жавобан АҚШ ҳам Франсиядан ўз элчисини чақириб олади (1795-йил феврал). АҚШдан янги тайинланган элчи федералист, Англия билан самимий муносабатда бўлган шахс Чарлз К. Пинкин Франсияда қабул қилинмайди ва у Парижни тарк этишга мажбур бўлади. бу даврда директория ҳукумати АҚШга қарши бир қанча савдо актларини қабул қилади. 1797-йил конгресс Пинкиннинг ишини йенгиллаштириш мақсадида ва унинг Франсияда қабул қилинишига ёрдам бериш мақсадида яна икки кишидан иборат миссияни жўнатади. Булар республикачи Элбриж Жерри ва федералист Жон Маршалл жўнатилади. Уларнинг уччаласи 1797-йил 18-октябр куни Парижда учрашадилар. Франсия ташқи ишлар вазири Талейран Перигор элчиларни Франсияда қабул қилиниши учун уча шарт қўяди. Булар: биринчидан, Франсияга қарши АҚШ президенти томонидан жўнатилган элчи Жон Адамсни клнгресс томонидан рад қилиниши; иккинчидан, АҚШ Франсияга ҳали миқдори келишилмаган миқдордаги заёмни бериши керак; учинчидан, Талейран “douceur”, яъни “келишув учун” 250 минг доллар талаб қилади. Келишувга эришилмагач АҚШ Франсиядан элчиларини чақириб олади. АҚШ ва Франсия ўртаисдаги муносабатлар “ҳарбий контрабанда” баҳонаси остида АҚШ савдо кемаларини таланиши билан боғлиқ эди. 1798-1801-йилларда АҚШ ва Франсия ўртасида эълон қилинмаган денгиз уруши бўлиб ўтади. АҚШ конгресси ҳарбий кемаларга ва қуролланган савдо кемаларига Атлантика океани ғарбий соҳили ва Кариб денгизида франсуз ҳарбий ва савдо кемаларига ҳужум қилиш ва боиб олишга буйруқ берган.
Франсия ва АҚШ ўртасида 1778-йилда тузилган шартномага 1793-йилдан бошлаб мутлақо амал қилинмаган. Франсия Англияга уруш эълон қилгач, АҚШ итифоқчиси олдидаги тинчлик ва уруш ҳақидаги мажбуриятларини бажармай қўяди. Аксинча, АҚШ 10 минг кишидан иборат “вақтинчалик армия”ни тузади. Вашингтон истъефога чиққач, ушбу армияга қўмондон қилиб тайинланади. 1798-1801-йиллардаги уруш даврида АҚШ томонидан 50 та кема ва 1000 га яқин кўнгиллилар қатнашадилар. Қуролланган АҚШ савдо кемалари франсуз кемаларини босиб ола бошладилар.
1 Экклесия – Афинада ички ва ташқи сиёсатнинг муҳим масалаларини ҳал қилувчи халқ мажлиси номланиши