1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


Наполеоннинг иккинчи марта ҳокимият тепасига келиши



Download 1,03 Mb.
bet41/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

Наполеоннинг иккинчи марта ҳокимият тепасига келиши
1815-йил 1-март куни Наполеон Франсияга келиб тушади. Уч ҳафта сўнгра 20-март куни у Парижни эгаллайди. Наполеонни Парижда жуда қизиқарли сюрприз кутаётган эди. У саройда 1815-йил 3-январ кунги яширин шартнома матнининг асл нусхасини қўлга киритади. Наполеон ушбу ҳужжатни тезда Александр I га жўнатади.
Ватерлоо ёнидаги ғалабадан бир неча кун олдин Вена конгрессининг якунловчи мажлисида 121 та модда ва 17 та алоҳида иловалар билан шартнома имзоланади.
Шартномага кўра, Белгия Голландия қироллигига қўшиб берилади; Шлезвиг атрофлари ва немис Голштейни Данияга берилади; Австрияга асосий аҳолиси италянлар бўлган Венетсия ва Ломбардия; Германия эса 38 та немис князликларидан иборат қилиб қолдирилади. Полша яна учга бўлинади. Варшава герсоглиги қайтадан ташкил этилиб, “Полша қироллиги” деб номланади ва Россия таъсири остига ўтади. У подшо томонидан тақдим этилган конситутсия асосида бошқарилиши керак эди. Познан, Гданск (Дансиг) ва Торун Пруссияда қолдирилади. Ғарбий Украина (Галитсия) Австрияда қолдирилади. Краков шаҳри атрофидаги вилояти билан “доимий эркин, мустақил ва бетараф шаҳар” деб эълон қилинади. бу ҳудудлар Россия, Англия ва Австрия назорати остида бўлиши керак эди.
Пруссия компенсатсия сифатида Саксониянинг шимолий қисмидан бошқа барча ҳудудларини, Рюген ва швед Помераниясини, ғарбда эса Рейн-Вестфалияни олади. Гогенсоллернлар қироллиги Талейран ва Меттернихнинг қаршилигига қарамасдан, Россия қўллаб-қувватлаши ва англиялик дипломатларининг розилиги билан мавқеини мустаҳкамлаб олди. 1815-йилдан бошлаб ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган Пруссия яна қўшнилари учун хавфга айлана бошлади.
Австрия ҳам ўз мавқеини мустаҳкамлади, у Тирол, Валтелин, Триест, Далматсия ва Иллирияни қўлга киритади. Моден, Тоскана ва Пармада Франс I га яқин шартномалар тузган қироллар ўтқазилди. Бундай шартномалар бутун Ситсилия қиролликлари билан ҳам тузилади. У йерда Бурбонлар сулоласи тахтга ўтқазилади. Шундай қилиб, Габсбурглар ҳокимияти деярли бутун Италияга тарқалган ва Италия тарқоқ давлатлигича қолган.
Йевропанинг икки йирик давлати Англия ва Россия Франсияга қарши узоқ давом этган урушдан чиқдилар ва мустаҳкамландилар. Англия ўз мустамлакаларини бир қадар кенгайтириб олди. Англия бутунлай “денгиз ҳукмрони” мавқеини сақлаб қолди ва Франсияни мустамлакаларда ўрнатилган ҳокимиятини тан олишга мажбур қилди. Айниқса, Малта ороли ва Иония денгизидаги ҳукмрнлик ўрнатиши Англияга Яқин ва Ўрта Шарқда ҳукмронлигини ўрнатишига имконият беради.
Подшо Россияси Франсияга қарши урушдан мустаҳкамланиб чиқиб, Варшава герсоглиги, Финландия ва Бессарабия ҳисобига ҳудудини кенгайтириб олади. Йевропада Россияга қарши бўлган кучлар деярли қолмади.
Вена конгрессининг энг муҳим қарорлари қуйидагилар эди: 1815-йил 8-феврал куни “Ҳукуматларни негрлар билан савдо қилишни йўқотиш” ҳақида, 1815-йил 19-март куни эса “Дипломатик вакилларнинг унвонлари ҳақидаги Низом” эди. Иккинчи Низомга кўра, Йевропада ўрнатилган дипломатик даражалар ҳозирги вақтгача сақланиб қолган. Шу билан бирга ушбу Низом XVIII асрда ўрнатилган дипломатик анъаналар ва янги даражалар ўртасидаги сўнгги йўқ жанжалл ва келишмовчиликларга сабаб бўлган. Ўрнатилган даражалар қуйидагилар эди: 1) Папанинг легат ва еуесиялари бўлган элчилар; 2) Элчи; 3) Ишларни олиб борувчи ишончли вакил. Кейинчалик, 1818-йилда уларга яна бир даража – элчилар ва ишончли вакиллар ўртасидаги шахс министр-резидент қўшилади.
Вена конгрессига қатнашиш учун 1814-йил сентябрда Венага келган вакиллар ўз олдиларига қуйидаги мақсадларни қўйган эдилар: 1) Франсия томонидан бўладиган қайта агрессияни қайтариш; 2) Ўзига янги ҳудудларни қўшиб олиш; 3) XVIII асрда рўй берган франсуз инқилобининг буун оқибатларини йўқотиш ва шу билан бирга эски феодал-абсолютистик тартибларни сақлаб қолиш.
Дастлабки икки вазифа муваффақиятли амалга оширилган. Лекин учинчи вазифани амалга ошириш имконияти бўлмаган. Буни конгресс қатнашичилари бўлган давлатлар аъзолари ҳам яхши тушунганлар. Орадан беш йил ўтгач Йевропанинг турли чеккаларида инқилобий ҳаракатлар бошланган. Венани тарк этган давлат раҳбарлари бир-бирларига нисбатан дўстона муносабатда бўлмаган. Йевропа тақдири “бешта” давлат қўлида бўлиб, уларнинг ичида учтаси асосийлари эдилар: Россия, Австрия ва Англия. Пруссия ва Франсия эса ўз мустақил позитсияларини сақлаб қолишлари учун буюк давлатлар талабларини бадаришлари ва тасдиқлашлари керак эди. Меттерних конгрессда тузилган иттифоқни мустаҳкам деб ҳисобласа, Александр I эса бу иттифоқнинг мустаҳкам эканлигига ишончи комил эмасди. Конгрессдан кейиноқ Александр I эски тартибларни қаттиқ қўриқлашга ёрдам берадиган ҳамкор ва иттифоқчини излай бошлади.
Бир қанча вақтд давомида нафақат подшо, балки бутун Йевропа монархлари бундай иттифоқни сифатида Муқаддас иттифоқда кўрадилар. Лекин Александр I умрининг охирида бундай иттифоқни мустаҳкам эмаслигини англаб йетган. Ҳатто лорд Кестльри Лондонга қайтиб келгач, кейинги йетти йил давомида Йевропада тинчлик сақланса хурсанд бўлишини таъкидлаган.
Вена конгреиянинг якунловчи акти XVIII аср охирида шаклланган Йевропалаги қарама-қаршиликни бутунлай тугата олмади. Конгресс иши давомида буюк давлатлар Усмонийлар империяси ишига умуман эътибор бермаганлар. Конргесс қатнашчилари Маҳмуд II нинг вакиилини конгрессга қатнашишига мутлақо қарши бўлганлар. Улар Болон ярим оролида яшаган ва туркларга бўйсунган ҳамда бўлган христиан серб, болгар ва юнонларнинг ёрдам ҳақидаги чақириқларига умуман эътибор бермаганлар. Фақатгина Россия подшоси 1815-йил феврал ойида бир маротаба конргесс қатнашчиларига турк султонининг жанубий славянларга нисбатан ваҳшатли муносабатини муҳокама қилиш ва турк султони сиёсатига қарши норозилик нотасини юборишни талаб қилади.
1815-йил 9-июн куни Венада конгресснинг “Якунловчи акт”и имзоланади. Давлатлар ўртасидаги тўқнашувлар Наполеоннинг иккинчи марта тахтдан воз кечиши иблан бошланган ва тўхтамаган. 1815-йил 20-ноябр куни Парижда Франсия ва ғолиб давлатлар ўртасида тинчлик шартномаси тузилади.
Фақат янги демократик ҳаракатлар хавфи бутун Йевропа монархларини чўчитиб қўйган эди. бу нарса Парижда Франсия билан тинчлик сулҳини тузиш билан бирга Шомон иттифоқини тузишни ҳам талаб қилади. Англия, Россия, Австрия ва Пруссия давлатлари Франсияда инқилобий ҳаракатлар қайта тикланишини олдини олиш ва умумий тинчликни сақлаш мақсадида бир стол атрофида бирлашадилар. 1815-йил 26-сентябр куни Парижда Александр I, Франс I, Фридрих-Вилгелем III ўртасида Муқадда иттифоқ ҳақидаги шартнома имзо чекилади.
Ушбу Муқаддас иттифоқнинг асосий мақсади Йевропада рўй бкриги мумкин бўлган антифеодал ҳаракатларни ботиришда бир-бирига ёрдам бериш ҳақида эди. Аммо Муқаддас иттифоқнинг тузилиши ҳам Йевропа давлатлари ўртасидаги келишмовчиликларни тугата олмади. Муқаддас иттифоқ Ғарбий Йевропада меттернихча ва Россияда аракчеевчиликни бир қанча вақтга мустаҳкамлади, холос.
“Муқаддас иттифоқ” амал қилган йилларда Йевропада Александр I нинг таъсири кучли бўлган ва бу қитъада Россияни “Йевропада жандарми” номини олишига сабаб бўлган.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish