1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


XIХ – ХХ аsr bоshidа хаlqаrо munоsаbаtlаr vа diplоmаtiya



Download 1,03 Mb.
bet36/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

XIХ – ХХ аsr bоshidа хаlqаrо munоsаbаtlаr vа diplоmаtiya.
Режа
1. XVIII аср охири – XIХ асрда Франсия дипломатияси
1. XVIII аср охири – XIХ асрда Франсия дипломатияси
1793-йил 31-май – 2-июн кунлари бўлган инқилоб натижасида Франсияда якобинчилар ҳокимият тепасига келади. Якобинчилар дипломатиясининг асосий вазифаси мамлакатни интервентлардан ҳимоя қилиш ва коалитсиячилар устидан якуний ғалабага эришишни таъминлаш эди. Якобинчилар ҳукуматида ташқи ишлар вазири этиб жирондачи Лебрен ўрнига Дантон Дефорг тайинланади.
Якобинчилар диктатураси даврида дантончилар коалитсиячилар билан умумий музокараларни ўрната олмади. 1793-йил августида Матюс исмли агент норасмий тарзда Англия ҳукумати номидан Франсия ҳукуматига тинчлик шартларини билдиради. Ушбу шартларга кўра, Франсия инқилоб даврида эгаллаган ҳудудларидан воз кечиши, Тобаго оролини бўшатиши ва қиролни Франсиядан эвакуатсия қилиши керак эди. Матюс шахси ҳеч қандай ишончли шахс бўлмасада, Дефорг Умумий қутқариш Комитетида Англиянинг таклифи муҳокама қилинади. Комитет Матюсни қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилади.
1793-йил декабрида инглизларнинг иккинчи расмий шахси Майлз тарафидан музокараларни давом эттириш ҳақида таклиф келади. Бундан кўринадики, Англия Дантон орқали Франсияни ҳақоратли шартномани имзолашга ҳаракат қилган эди. Бундай таклифлар, Голландия, Испания ва Австрия ҳукуматларидан ҳам келган эди.
1793/1794-йил қишида дантончилар янги буржуазия билан янада яқинлашадилар. Янги буржуазия таркибига спекулянтлар, банкирлар ва авантюристлар кирган бўлиб, улар тезроқ тинчликни ўрнатиш тарафдори эдилар. Улар орасида коалитсиячилар фойдасига жосуслик қилганлар ҳам бўлган. Шуни тахмин қилиш мумкинки, бир қанча дантончилар Англия ҳукуматидан инқилобий диктатурага қарши пул ҳам олган эдилар.
Дантонннинг ички сиёсатдаги иккиланишлари ва коалитсиячилар билан музокаралар олиб боришга уриниши унинг машҳурлигига ва ишончни йўқолишига олиб келади. 1793-йил июл ойида Дантон Умумий қутқарув Комиетига сайланмай қолади ва ташқи сиёсатга раҳбарлик қилишни қўлдан бой беради. 1793-йил декабр ойига келганда дантончилар “ўлганлар” деган ном билан атала бошланади. Дантончилар умрларининг охиригача Англиядаги Фокс бошчилигида позитсиянинг ғалаба қозониши мумкинилиги ҳақидаги ўзларининг утопик назарияларини сақлаб қолдилар. Аммо 1794-йил баҳоридаги сайловлар Питт учун муваффақиятли тугайди. Сайловда Робеспъер ғалаба қозонади. Дантон қамоққа олинади ва Питтнинг парламент сайловида ғалаба қозонганлиги ҳақидаги хабар тарқатилади. Қиш бошидаёқ Лебрен қамоққа олиниб, қатл этилган эди. Бу даврда чет элдан инқилобга ёрдам учун келган фуқароларнинг кўпчилиги жирондачилар тарафдори эдилар. Шунинг уларнинг ҳаёти хавф остида қолади.
Франсияга қарши коалитсиячиларнинг асосчилари Англия, Австрия ва Пруссия инқилобга қарши мамлакатга жуда кўплаб жосусларни ташлаган эдилар. Питтнинг жосуслари алоҳида шаҳарларда жосусларни пул билан таъминлаб турганлар. Англиянинг яширин жосуслари турли ҳудудларда ёнғин ва портлашлар уюштирадилар. Питтнинг жосуслари, австрияликлар Франсияда сохта ассигнатсиялар тарқата ва руҳонийларни ўлдиришни уюштира бошладилар. Бунга жавобан Конвент шубҳали чет элликларнинг барчасини қамоққа олиш ҳақида қарор чиқаради. Англия ташқи ишлар вазирлиги махсус банки бошқарувчиси ва Питтнинг банкири Бойд дантончилар тарафидан тайёрлаб берилган паспорт ёрдамида чет элга қочишга муваффақ бўлади. Австрия жосуси, белгиялик банкир Проли Комитетдан яширин қарор чиқариш орқали декабр ойигача Умумий қутқарув Комитетида фаолият юритишга муваффақ бўлган эди. Жосуслар шу қадар кўп эдики, шунинг учун Робеспъер жосусларга қарши икки режа амалга оширишга қарор қилади. Бунинг биринчиси мулақо махфий, иккинчиси эса, девон хизматчилари учун эди. Иккинчи режа чет эллик жосусларга нисбатан қўлланиб, бу ёлғон таъқиб эди. Чунки, жосуслар орасида чет эллик вакиллар кўп эди.
Якобинчиларнинг 1793-йилги конститутсияси ҳукуматнинг дипломатик тамойилларини белгилаб берган эди. Конститутсияга кўра, франсузлар барча эркин халқлар иттифоқчи сифатида қабул қилиши мумкин эди. Франсуз халқи бошқа халқлар давлатларнинг бошқарув усулларига аралашмайди ва ўзининг бошқарувига ҳам бошқа давлатларнинг аралашувига йўл қўймайди. Франсия озодлик учун курашувчиларга сиёсий бошпана беради, лекин мамлакат ҳудудий бутунлигига дахл қиладиган тиранлар билан келишувни амалга оширмайди. Франсия мамлакат ҳудудидан ташқарисида инқилобни экспорт қилишни мақсад қилмайди.1793-йил ёзида Робеспъер дантончиларга қарши ва бутун Франсия ҳудудида душманлар билан келишувларни амалга оширган шахсларни қатл этиш ҳақида декрет чиқаради. Робеспъер бутун мамлакатда шубҳали чет элликларга қарши ҳушёрликни оширишни, уларга қарши Умумий қутқарув Комитетидан қаттиқ чоралар кўриш ҳақида қарорлар чиқаради. Робеспъернинг таъкидлашича, инқилоб дипломатияси ҳаққонийликка, ҳақиқатга ва қонунийликка асосланиши керак эди.
Дантондан фарқли равишда, Робеспъер Англияни биринчи даражали душман деб ҳисоблар эди. Дантончилар интригаларни кесиш учун Англия билан савдони қайта кўриб чиқиш керак эди. Шу муносабат билан Барер Комитетда Англияга қарши катта нутқ сўзлайди. Конвент Англия кемаларини Франсияга киришига қарши Акт қабул қилади. Бу билан жирондачиларнинг Англиядан ёрдам олишини кесади ва Франсия буржуазиясига яқинлашиб, дантончиларнинг режаларига бутунлай зарба беради. Ушбу Акт кейичалик Франсиянинг босиб олган бутун ҳудудларига нисбатан қўлланилиб, Англияга қарши иқтисодий блокадага асос бўлади.
Робеспъер бошчилигидаги Умумий қутқарув Қўмитаси дипломатияси ўз олдига учта асосий вазифани қўйган эди: 1) Франсияни сиёсий ва иқтисодий блокададан қутқариб, мамлакатда импорт озиқ-овқат маҳсулотларини кенгайтириш; 2) бошқа ҳукуматлар билан бирга инқилобга қарши коалитсияга қарши бирлашувни амалга ошириш; 3) мамлакат ичкарисидаги коалитсиячиларга ихтилоф солиш ва уларни бутунлай инқирозини тезлатшитириш.
Франсияга қарши иқтисодий ва сиёсий изолятсияни заифлаштириш мақсадида Робеспъер Швейтсария, Қўшма Штатлар, Дания каби мамалакатлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолган. Ушбу давлатлар билан йирик айирбошлашлар амалга оширилган. Робеспъер жирондачилар томонидан Швейтсариянинг чегара вилоятларини босиб олиш ҳақидаги таклифларини рад қилади. Шу билан бирга Қўшма Штатлардаги Франсиянинг элчиси бўлган, жирондист Женэни якобинчиларга қарши тарғибот олиб борганлиги учун чақириб олади. Робеспъер АҚШни Англияга қарши урушга чақиради.
Дипломатиянинг иккинчи вазифасини амалга ошириш учун Умумий қутқарув Қўмитаси ташқи ишлар вазири Дефорг Шветсия, Дания, Генуя ва Туркия ҳамкорлигида Лига тузишни таклиф қилади. Дантон давридаёқ Константинопол (Истамбул)га элчи Семонвил, Италия шаҳарларига элчи сифатида агент Маре жўнатилган эди. лекин улар Австрия ҳудудидаги нейтрал ҳудуддан ўтаётганларида асирга олинадилар. Бу даврда элчиларни ноқонуний равишда ушлаб олишнинг мақсади инқилобий ҳукуматларни мақсадини билиб олиш эди. Туркияга жўнатилган Семонвилдан Туркияни Россияга қарши урушга тортиш ҳақидаги кўрсатма олинади. Франсиянинг Туркиядаги агенти Декорш эди. у Лебрен томонидан олдиндан у йерга жўнатилган эди. лекин у даврда Франсия ҳукуматида Туркияни Россияга қарши қўзғатишга йетарли даражада маблағ бўлмаган.
Бундан ташқари, Туркия йетакчилари Россиядан қўрқар эдилар. Бунинг устига 1793-йили машҳур генерал ва элчи М.И. Кутузовнинг Туркияга келиши ҳам вазиятни ўзгартириб юборган. Йекатерина Кутузовга Россияга таақлуқли бўлган бир қанча масалаларни давлат фойдасига ҳал қилиш, Туркия ва Франсия яқинлашувини олдини олиш эди. У ўзига юклатилган вазифаларни ортиғи билан адо этади. Шу йили 12 ноябр куни султон Салим III томонидан қабул қилинади. Буюк вазир Капудан пошо Кутузовни, “қўрқинчли, айни вақтда киришимли” деб таърифлаган эди. Кутузов турк ҳукуматидан рус савдо кемаларини Архипелагда эркин сузиш учун кафолат олади. Модавияда рус таъсири тан олинади. Кутузовнинг қистови натижасида Туркия ҳукумати тан олинган франсуз республика ҳукумати элчиларини қайариб юборишга ваъда беради. Чунки, Туркия ҳукумати Россиядан ва Англия флотини келишидан қўрқар, 1793-йилдаги Франсия ҳукумати оғир аҳволидан андиша қилар эди.
Учинчи вазифани бажариш учун Қўмита 1793-йил кузида яширин жосуслар тармоғини барпо этишга қарор қилади. Бу жосуслар коалитсия аъзолари ўртасида шубҳаларни уйғотиши керак эди. Шу билан бирга жосусларга коалитсияга кирган давлатлар ташқи ишлар вазирликлари аъзолари билан алоқалар ўрнатиш топширилган эди. Жосуслар асосан Франсия республикасига содиқлиги текширилган чет эл фуқаролари ичидан танлаб олиниши керак эди. Бундай шахсларни танлаб олиш учун Швейтсариянинг пойтахти Базелда жойлашган Барелами маслаҳатига амал қилинган. Чунки Базел бундай шахсларни танлаб олиш учун қулай жой ҳисобланган. Бу йер барча ахборотларни йиғиш учун қулай ҳисобланган. Бартелами бу йерда дастлаб икки агентни – бирини Голландиядан, иккинчисини Берлиндан танлаб олади.
Аммо якобинчилар даврида ҳукуматлар билан тинчлик шартномаларини тузиш иши ҳали бошланмаган эди. Лекин якобинчиларнинг ҳокимиятни тўла эгаллашлари иттифоқчилар орасида баъзи давлатларнинг музокаралар учун ҳаракатни бошланишига сабаб бўлади. Испания Даниядаги элчиси орқали Копенгагендаги агент билан, Пруссия ва Австрия агентлари Бартелами орқали музокараларни бошлаш ҳақида ўз таклифларини билдирганлар. Аммо Қўмита ҳал қилувчи ғалабаларга эришишни кутади.
Якобинчилар мамлакатдаги дипломатик ташкилотларни бутунлай бошқатдан ташкил этадилар. 1793-йилнинг кузидан Робеспъер ва Барерлар Умумий қутқарув Қўмитасининг ташқи алоқаларини бошқара бошладилар. Бу алоқалар ниҳоятда қисқартирилади. Қўмита ярим расмий тарзда Туркия, Шветсия, Қўшма Штатлар, Дания, Женева, Швейтсария, генуя ва Жазоир билан алоқаларни қўллаб-қувватлади. Ташқи ишлар вазирининг сиёсий мавқеи ниҳоятда паст эди. Конвент ташқи сиёсат масалаларида унинг таклифларини умуман инобатга олмас эди .1793-йил ёзидан бошланган музокаралар ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан эмас, балки Қўмита тайинлаган агентлар орқали амалга оширила бошланди. 1793-йил сентябрида Қўмита “Муваққат дипломатик асосалар”ни қабул қилади. Бу декретга кўра, фақатгина Қўшма Штатлар ва Швейтсариядагина Франсиянинг расмий дипломатлари бор эди, холос. Қолган давлатларда Франсиянинг агентлари бўлиши керак эди.
Дипломатик персонал аксинқилобчилардан тозаланган. Унчалик ишончли бўлмаган агентлар орқасидан жуда кўплаб кузатувчилар қўйилган. 1793-йил сентябридан Қўмита урушувчи давлатлар билан музокаралар бошлаш ҳақида қарор қилади. ва ниҳоят, 1793-йил 5-декабрдаги декретга биноан бутун дипломатик мавқе Қўмита қўлига ўтади. 1794-йил мартидан Қўмита музокара олиб борувчи вакилларни шахсан тайинланиши, уларга ёрлиқ ва ваколатлар, кўрсатмалар бериши ҳақида қарор қабул қилади. Қўмита берган кўрсатмалар асосида ташқи ишлар вазирлиги қўшимча кўрсатмалар бериши мумкин эди. 1793-йилда вужудга келган Англияни иқтисодий блокада қилиш ҳақидаги ғояга биноан, Франсияда ташқи ишлар вазирлиги бутунлай Қўмитага бўйсунадиган 12 комиссия билан алмаштирилади. Ташқи ишлар вазирлиги бутунлай қайта ташкил этилиб, Бюшо бошчилигида Умумий қутқарув Қўмитасига бўйсундирилади.
Қўмита дипломат якобинчиларни тайёрлай олмади. Кўпроқ бошқа давлатларга юборилган вакилларни кузатув ишлари билан шуғулланган. Масалан, Истамбулга Декоршни кузатиш учун агент Энен келган. Улар ўртасида очиқдан-очиқ душманлик бошланган. Декоршни колониялардаги франсуз буржуазияси қўлласа, Эненни маҳаллий якобинчилар қўллар эдилар. Уларниннг очиқдан-очиқ бир-бирларини айблашлари ва тўқнашувлари ёш турклар кўз олдида уларни обрўсизлантирар эди.
Дипломатик корпусларни ташкил этишда Бартолеми томонидан ташкил этилган агентлар тармоғи асосий рол ўйнаши керак эди. Бу тармоққа дастлаб 45 та агент кирган; кейинчалик уларнинг сони 120 га йетган, аммо вақт ўтиши билан уларнинг сони камайиб борган. Тармоқнинг кенг миқёсда фаолият олиб бориши учун маблағ йетмаган.
9 термидор натижасида ҳокимият тепасига келган буржуазия ҳукумати якобинчилардан фирик армияни мерос қилиб олган эди. Бунчалик катта армияга эга бўлиш Йевропа монархиялари орасида Франсиянинг таъсирини кучайишига олиб келди. Бу Франсиянинг 1815-йилгача Йевропа давлатлари устидан бир қатор ғалабаларга эришишига сабаб бўлади.
Термидор қўмитаси Умумий қутқарув қўмитасини сақлаб қолди, лекин уни бутунлай ўзига бўйсундиради. 1795- йил баҳоридан Конвент қўмитага музокараларни олиб бориш ва шартномалар тузиш ваколатини беради. Музокаралар олиб боришда республика манфаатига зид бўлмаса, яширин моддалар тузиш ваколати берилган. Қўмита қошида дешифровка бюроси ташкил этилади.
1794-йил 2-ноябрдан Пруссия билан тинчлик музокаралари бошланган. 1795-йил 2-апрел Базелда Рейн дарёсининг Франсияга ўтиши ҳақидаги тинчлик шартномаси тузилади. Шундай қилиб, Пруссия урушдан чиқади. Бутун Шимолий Германия нейтралитет деб эълон қилинади. Шундай қилиб, 1806-йил Наполеон томонидан бутунлай тугатилган Муқаддас Рим империясининг парчаланиши бошланади.
1795-йил 22-июл Базелда Испания билан тинчлик шартномаси тузилади. Бундан олдинроқ, май ойида Голландия билан тинчлик сулҳи тузилган эди. Голландия Батав республикаси орқали Франсияга қарам давлатга айланади. 1795-йил 1-октябрда Белгия билан тузилган тинчлик шартномасига кўра, Рейн дарёсининг сўл соҳили Франсияга қўшиб олинади. 1794-йил ноябр ойидан бошлаб, бу вилоятларга қўшиб олинган вилоятлар эмас, балки босиб олинган ҳудудларга нисбатан бўладиган муомала қилинган. Уларга товон тўлаш мажбурияти юклатилган.
Франсияга қарши коалитсиянинг парчаланиши 1795-йил Полшадаги воқеалар билан боғлиқ. 1794-йил баҳорида полякларнинг Костюшко бошчилигидаги қўзғолони бошланади. Полякларга қарши Россия подшоси армияси юриш бошлайди ва Варшавани эгаллайди. Пруссия ҳам қуруқ қолишни истамай, Краковга юриш бошлайди. Австрияликлар эса Люблинни эгаллайдилар, Рус императритсаси Йекатерина Пруссия билан урушдан қочиб, яна бир бор Полшани бўлиб олишга рози бўлади. Австрия ва Пруссия ўртасида Краков учун кураш бошланади. Кураш икки давлат ўртасидаги муносабатни кескинлаштиради ва Пруссия иттифоқдан чиқади. 1794-йил баҳорида Полшага келган Пруссия қироли Франсияга қарши урушдан деярли чиқади. Натижада Питт бошчилигидаги Англия ҳукумати 1795-йилдан бошлаб Пруссияга субсидия беришни тўхтатади. Йекатерина Пруссия томонидан Краковни босиб олинишидан хавфсираб, Австрия билан яқинлашади. Австрия билан яқинлашишнинг икки сабаби бор эди: 1) Умумий душман Туркияга қарши курашда иттифоқдош; 2) Буржуазия Франсиясига қарши фаол йелкадош сифатида кўрган. Пруссия Краковдан воз кечмаслигини билдиргач, Йекатерина Австрия ҳукумати билан Полшани бутунлай бўлиб олиш ҳақида битим тузади.
1795-йил Полшани бўлиб олиш натижасида Россияга Литва, Курляндия, Неман ва Буга вилоятлари ҳамда поляклар яшайдиган кичикроқ йер тегади. Полшани бўлиб олиш чоғида Россия ҳукумати Пруссия ва Австрия томонидан эгалланган йерларни ўзларида қолдириш масъулиятини талаб қилади. 1795-йили Пруссияга Варшава, Австрияга Люблин ва Краков вилоятлари билан тегади.
Коалитсиядан Пруссия, Голландия, Испания ва бошқа давлатларнинг чиқса-да, Англия ва Австрия Франсияга қарши урушни давом эттирдилар. Йекатеринага поляклар масаласини ҳал этгач, 60 минг кишилик корпусни Франсияга қарши ташлашга имкон беради. 1795-йили Россия Англия ва Австрия билан биргаликда Франсияга қарши иттифоқни янгидан ташкил этади. Лекин у Йекатерина Франсияда абсолютизмни тикланишидан умидвор эмасди. Коалитсиячилар Франсияда дворянлик тизимини ва олдинги чегараларга қайтилишини истар эдилар. Аммо Йекатеринанинг тўсатдан вафот этиши (1796) ва Пруссиянинг душманлик кайфияти рус армиясининг Франсия ички ишларига аралашишга тўсқинлик қилади. Шу билан биргаликда Англия бош министри Питт ва император Франсия қироли Людовик XVI нинг акаси граф Прованскийни тан олмайдилар.
Директория даврида Франсия армияси коалитсия устидан ҳал қилувчи ғалабаларга эришади. Аммо директория буржуазияга ва спекулянтларга суянганлиги учун қаттиқ тартибни ўрната олмади. Директориянинг молиявий манбалари ва ҳокимиятда қола олишига 1796-1799-йилларда босиб олган ҳудудларидан олган товонлари сабаб бўлади. бир франсуз газетаси генераллар “республика хазиначиси” деб ёзган эди.
Директория давридаги республика дипломатиясининг вазифаси мамлакатнинг шарқий ҳудудларида мустақил республикалар ташкил этиш орқали марказий Йевропа ва Италияда позитсияларини мустаҳкамлаш эди. Франсия республикаси Австрия билан азалий душманлик сабаби бўлган Италия учун курашни давом эттирган. Иалия Директория учун бой манба ва Шарқ бозорларига чиқиш учун йўл эди. Атлантика океаниорти ҳудудларини йўқотгач, Италия Франсия мустамлакачилиги учун очиқ йўл эди. Иония оролини босиб олиш ва Ўрта Йер денгизидаги Малта оролини босиб олиш, Наполеоннинг Мисрга экспедитсияси бу йўлдаги навбатдаги этапи эди. Наполеон Мисрдан туриб Британия мустамлакаси Ҳиндистонга юришни мўлжаллаган. Бу борада Наполеонга Ҳиндистонда Британияга қарши курашаётган султон Майсор Типу-Сойибдан хат келади. Лекин хат йўлдалигида инглизлар томонидан қўлга туширилади.
Директория ҳукмронлиги даврида Франсияда дипломатия учун хизмат қиладиган бутун инстутлар ва методлар шаклланади. 1795-йилги конститутсия ташқи сиёсат раҳбарлигини бутунлай директория қўлига олиб беради. Уруш эълон қилиш фақатгина Қонунчилик корпусининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин эди. Конститутсияга кўра Директорияга музокаралар олиб бориш, шартномалар тузиш, дипломатик агентларни тайинлаш, Махфий шартномаларни ратификатсияга қўймаслик, франсуз ҳудудларини ҳимоя қилиш ваколатлари берилган эди. Махфий музокараларни олиб бориш термидор Конвенти ваколатига ўтказилди. Ташқи ишлар комиссияси яна ташқи ишлар вазирлигига айлантирилади. Вазирликка амалдаги шазслар тайинланади, фақат ташқи ишлар вазирининг сиёсий таъсир доираси унчалик катта эмасди. Сотиб олиш ва спекулянтлар фаолияти ташқи ишлар вазирлигига ҳам кириб борган эди. вазирлик ичида каръера қилувчилар ва муттаҳамлар жойлашиб олган эди. Фақатгина 1797-йилга келибгина ташқи ишлар вазирлиги аппарати мустаҳкамлана бошланди.
Директория даврида Франсия дипломатияси на ташқи ишлар вазири, на директория қўлида эди. Дипломатик хизматлар асосан генераллар қўлида эди. Дипломатик актлар ва келишувлар асосан генераллар томонидан тузиар эди. Масалан, Тоскана билан конвенсияни, Рим папаси билан шартномани, 1797-йилги Австрия билан сулҳни Директория розилигисиз Наполеон тузган эди. фақатгина 1796-йилги Испания билан иттифоқни Директория тузган эди. директория даврида Франсия ўзининг ҳарбий қудратига ишониб, дипломатик муносабатларда қўшни давлатлар билан муносабатда қатиқққўллик, қўполлик ва мажбурлаш чраларини қўллар эди. Наполеон Бонапарт фавқулодда дипломатик истеъдодга эга эди. аммо Наполеонга дипломатик назокат, сокинлик ва собитлик йетишмас эди. Баъзан дипломатик музокаралар пайтида қўполлик усуллари ҳам ишлатилган.
1796-йилга келиб Англия ҳам, Франсия ҳам урушдан чарчаган эди. Шунинг учун Англиядан Питт Франсия пойтахти Парижга лорд Малмсберини тинчлик музокараларини олиб бориш учун жўнатади. Икки томон ўзаро келишувга эриша олмаслигини билишар эди. 1796-йил декабрда Малмсбери натижасиз равишда Лондонга қайтиб кетади.
1797-йил ташқи ишлар вазири этиб Талейран тайинланади. Келиб чиқиши арисократ бўлиб, собиқ йепископ, таъмагир, уятсиз, ёлғончи ва риёкор одам эди. каръерасини мустаҳкамлаш мақсадида у инқилобчилар томонига ўтади. 1792-йиллардаёқ Талейран жирондачиларнинг дипломатик миссияларини бажарсад, яширин равишда қирол хонадонига хизмат қилар эди. 1792-йили инқилобий террордан соғ қолиш мақсадида Англияга кетади ва бу йерда ўзига бир қатор топшириқлар олади. Англиядан кетган Талейран Америкага кетади. 1795-йили у Франсияга қайтишга рухсат олади.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish