2-коалитсия урушининг тугаши. Амъен сулҳи
Директория ташқи сиёсати консулликка оғир асорталар қолдирган. 1799-йилда Суворовнинг Шимолий Италия ва Швейтсариядан кетиши ҳам Франсия учун ҳали йенгиллик эмас эди. Юқори Рейнда жойлашган Австрия қўшини ҳали ҳам Франсия ҳудудига таҳдид солиб турар, Англия флоти эса Мисрдан Франсияга юклар келишига тўсқинлик қилар эди. Суворовнинг По дарёси бўйидаги ва Ушаковнинг Адриатика денгизидаги муваффақиятлари Франсияни Аппенин ярим ороли, Иония денгизида, Болқон ярим ороли ва Яқин Шарқда оғир аҳволга солган эди.
Иттифоқчилар ўртасидаги рақобат биринчи консул бўлган Наполеонга Англия, Авсрия ва Россияга Франсияни босиб олган йерлари: Белгиянинг “табиий чегаралар”и, Голландия ва Рейн дарёсининг чап соҳилини сақлаб қолган ҳолда сулҳ тузиш ҳақидаги таклифларини дадил айта олишига шароит яратган.
Итифоқчилар ўртасидаги рақобатдан фойдаланган Наполеон 1800-йил баҳорида ўз армиясини тўплаб, Швейтсария чегарасидаги Сен-Бернар дарёсидан кечиб ўтиб Шимолий Иалияга юриш бошлайди. 14-июлда эса Маренго қўмондонлигидаги Австрия армияси мағлубиятга учратилади. 1801-йил 9-февралда Люневиллда тузилган шартномага кўра, Франсия Белгия ва Рейн дарёсининг чап соҳилидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, Австриянинг 1797-йил Аппенин ярим оролидаги Венетсия вилоятидаги ҳукмронлиги тугатилади. Аппенин ярим оролида яна франсузларнинг мавқеи мустаҳкамланади. Бонапарт ҳукумати Флоренсияда Неполитан Бурбонларини ҳам тинчлик сулҳини тузишга мажбур қилади.
Франсия олдида энди энг кучли рақибларидан бири Россия кўндаланг бўлган эди. англия ва Россия ўртасидаги рақобатдан фойдаланган Франсия уларни янада ажратиб ташлаш мақсадида 1800-йил ёзида ҳал қилувчи дипломатик қадам ташлайди. Павел I билан сепарат сулҳ тузишга эришиш учун асир олинган рус аскарларини ҳамда 1799-йили босиб олинган ҳудудларни беришга рози бўлади.
1800-йил сентябрда инглизлар франсузларни Малта оролини топширишга мажбур қилишади. Ушбу оролнинг босиб олиниши Франсия ва Россияни Ўрта Йер денгизидан сиқиб чиқариш учун қилинган ҳаракат эди. Ана шу сабаб Павел I ни Лондон билан денгиздаги ҳукмронлик қилиш борасидаги келишмовчилик юзасидан ҳарбий нейтралитет давлатлар Дания, Шветсия ва Пруссиядан иборат Лига тузишга ҳаракат қилади. Англия билан жарлик пайдо бўлиши рус генерали Спренгпортенни Парижга келишига сабаб бўлади. Руслар франсузлар билан ҳарбий асирларни қайтариш борасида музокараларни бошлади, бу эса Париж ва Петербург ўртасида дипломатик алоқаларини ўрнатилиши демак эди. Шундан сўнг 1801-йил бошида тажрибали рус дипломати Колычев расмий дипломат сифатида Парижга келади. Музокаралар бошланиши арафасида биринчи консул Петербургда давлат тўнтариши амалга оширилганлиги ҳақидаги хабарни эшитади. Худди шу пайтда Копенгаген бухтасидаги Дания флоти инглизлар тарафидан мағлубиятга учратилади. Бу эса Даниянинг Англияга қарши лигадан чиқишига сабаб бўлади.
Англиянинг бу муваффақияти Парижда бошланган рус-франсуз музокараларига тўсқинлик қила олмайди. Фақат Колычев граф Морков билан алмаштирилади. Александр I томонидан алмаштирилган граф Морков 1801-йил 8-10-октябр кунлари иккита муҳим ҳужжат: Франсия ва Россия ўртасида тинчлик сулҳи ва махфий конвенсия тузади. Сулҳга кўра, Сардиния қироли ва Германия князлари тарафидан Франсиядан зўрлик билан тортиб олинган ҳудудлар масаласида Россиянинг воситачилик қилишига, Иония архипелагида Ушаков тарафидан тузилган “Йетти орол республикаси”ни тан олишга, Неполитан Бурбонлар давлати ҳудудий яхлитлигини тан олишга, Россия билан ҳамкорликда “денгизлар эркинилиги таъминлаш”га рози бўлади. шу йили 9-октябр куни Наполеон турклар билан тинчлик сулҳини имзолайди. Унга кўра, аслида эгалик қилмаётган Мисрни Туркияга қайтариб беришга рози бўлади.
Россия ва Туркия томонидан берилган бу ён беришлар натижасида Франсияга кўпдан бери кутилаётган тинчлик сулҳини тузиш учун ҳаракатни бошлашига имконият беради.
Тинчлик музокаралари 1801-йил феврал ойида Франсияга қарши 2-коалитсиянинг тузувчиси У Питтнинг истъефога чиқиши билан бошланади. Британия янги кабинетининг раҳбари Аддингтон Англия учун чўзилган кураш даврида қисқа вақтга бўлса-да, тин олиш зарурияти кераклигини тушунар эди. ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишув 1801-йил 1-октябр куни Лондонда имзоланади, 1802-йил 25-27-март кунлари Амъенда бир томондан Англия, иккинчи томондан Франсия ва унинг иттифоқчилари Испания ва Батав республикалари ўртасида тинчлик шартномаси тузилади.
Наполеон Амъенга акаси Жозефни жўнатади. Англия вакили генерал Корнуелс бу масалада ён беришга, Франсиянинг 1792-йилдан кейин босиб олинган Белгия ва Рейн дарёсининг чап соҳилига эгалик қилишини тан олишга, Батав, Сисалтсин ва Лигур республикалари тузишга рози бўлади. Шу билан бирга, Англия Тринидан ва Сейлондан ташқари коалитсия ҳаракати йилларида босиб олинган ҳудудларни Франсия ва унинг иттифоқчилари Испания ва Батав республикаларига қайаришга рози бўлади. Бундан ташқари, Англия “Йетти орол республика” мустақиллигини тан олишга, Малта оролидан қўшинларини олиб кетишга, уни Иоанни орденига топширишга, франсуз қўшинларидан тозаланган Мисрни Туркияга қайтаришга рози бўлади. Франсия эса қўшинларини Неапол, Рим ва Элба оролидан олиб чиқиб кетишга рози бўлади. Амъен сулҳи 1802-йили умрбод консул деб эълон қилинган Наполеоннинг ғарбий Йевропадаги манфаатларини мустаҳкамлади. Шартнома Йевропадаги мустаҳкам тинчликни эмас, балки янги урушлар бошланишига сабаб бўлган. “Биз ҳақиқатан ҳам ҳозирги вақт конинентда бирор ўзгариш қилиш учун имкониятимиз йўқ”, - деб алам билан қайд этган этган Корнуелс шартнома ҳақида. Корнуелс тузилган тинчлик шартномасини узоқ вақт давом этмаслигини тушунар эди. “Ўлимимдан икки йил ўтгач, Франсия бутун дунё билан урушга киришишга мажбур бўлади”, - деб қўшимча қилган эди Корнуелс.
Наполеон Бонапарт ўзига юклатилган масъулиятни тўлиқ бажармас, Амъендаги тинчлик сулҳи ва Россия билан тузилган махфий шартномадаги чегаралар ҳақидаги келишувларни ҳам тўлиқ бажармаган.
Аксинча, у Франсиянинг стратегик позитсиясини мустаҳкамлашга, ўзини ҳокимиятга келишига ёрдам берган буржуазиянинг коммаертсиявий манфаатларини кучайтиришга, ўз “қизи” ҳисобланган республикалардаги ҳокимиятини мустаҳкамлашга, франсуз маҳсулотлари сотиладиган бозорлар ҳудудини кенгайтиришга ва франсуз саноати учун керак бўладиган хом ашё базаларини кенгайтиришга ҳаракат қилган.
1802-йил августда Элба ороли, сентябрда эса Пъемонт ва Парма Франсияга қўшиб олинади. Шу даврда Жанубий Италия ҳудудларида франсуз гарнизонлари кўпайтирила бошланган. 1802-йил октябрда франсуз қўшинлари Швейтсарияни босиб олиб, уни Франсия “қизи” ҳисобланган Гелветик республикасига айлантиради. Германияда Франсиянинг мавқеи шарқдаги Рейн дарёси бўлган ҳудудларга қадар кенгайтирилади, жанубий герман давлатлари (Бавария, Вюртемберг, Баден, Гассен) эса Франсиянинг вассал давлатларига айлантирилади.
Англия учун Наполеоннинг хавфли Яқин Шарқда амалга оширилган. Туркиянинг Африка ва Кичик Осиёдаги мулкларини тинч қўйиш ҳақидаги келишувга қарамасдан, Наполеон 1802-йил сентябрда у томонга полковник Себастиан бошчилигида қўшин юборади. Унга узилган сиёсий ва иқтисодий алоқаларни тиклаш, инглизлар мавқеини кучсизлантириш ва франсуз қўшинларининг Яқин Шарққа киришлари учун платсдарм тайёрлаши керак эди. 1803-йил январда эълон қилинган полковник Себастианнинг “Монитере” деб номланган расмий ҳиоботида ушбу “коммертсия” мақсадидаги экспедитсиянинг асл мақсадини баён қилган.
Афтидан, Англия Амъен шартномасининг бузилишига қаршилик қилган ва Ўрта Йер денгизидаги муҳим таянч пункт ҳисобланган Малта оролини ташлаб чиқишга шошилмаётган эдилар. Бу масала Париж ва Лондон орасидаги муносабатни кекинлаштирган. Англиянинг Париждаги элчиси лорд Уитворт Лондонга биринчи консул ўзини жуда қўпол тутаётганлигини, 13-март куни эса дипломатик қабул вақтида Малта масаласида вақтдан ютишни ҳоҳласалар, уруш билан таҳдид қилади.
Кейинги музокаралар натижасиз тугайди, Россиянинг бу масаладаги позитсияси баҳсли томонларни яраштиришга ҳаракат қилишдан иборат бўлган. 1803-йил 12-майда Уитворт Парижни тарк этади, 22-май куни эса Франсия ва Англия ўртасида уруш ҳаракатлари бошланади. Дастлаб франсуз портлари қамал қилинади, голланд ва франсузларнинг кўплаб савдо кемалари инглизлар тарафидан босиб олинади. Франсуз қўшинлари жавоб тариқасида қирол Георг III га тегишли бўлган Ганноверни қамал қиладилар, Франсиянинг шимолий қирғоқларида эса Англияга бостириб кириш учун қўшинлар тўпланади.
Аммо бошланган уруш ҳаракатлари давом этаётган дипломатик музокараларни тўхтата олмади, бунга Россия воситачилик қилади. Чунки бошланган уруш ҳаракатлари Россиянинг Балтика денгизидаги савдосига жиддий зарар йетказар эди. Александр I таклифи билан 1803-йил июл ойида келишув лойиҳаси кўриб чиқилади. Унга кўра, Англиянинг Франция “қизлари” ҳисобланган республикаларни тан олиши, Франсия Италия давлати ва Шимолйи Германия бетарафлиги ҳақидаги мажбуриятини бажариши, Сардиния қиролининг Пъемонтга эгалигини тан олиши, Англияни Лампедуза оролини бериши, Малта оролидан инглиз қўшинларини олиб чиқиш ва оролни рус қўшинлари эгаллаши керак эди. Охирги пункт рус ҳукумати томонидан киритилган бўлиб, олдинги вақтларда Англия ва Франсия ҳукуматлари тарафидан Россияни нима қилиб бўлса-да, урушга тортиш учун қилинган таклиф эди. Россия мана шу таклифга асосланиб, ушбу таклифни киритган эди. Рус қўшинларининг оролга киритилишига, рус ҳукумати оролнинг тақдири узил-кесил ҳал қилингандан кейингина киритишга рози бўлади. Лекин ушбу таклиф Англия тарафидан ҳам, Франсия тарафидан ҳам рад қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |