Англо-рус иттифоқи ва 3-коалитсиянинг тузилиши Франсиянинг халқаро шартномаларни бузиши Париждаги рус элчиси граф Морковнинг франсуз қўшинларини Жанубий Италиядан олиб чиқиб кетишни талаб қилишига сабаб бўлган. Бундан норози бўлган Наполеон рус элчисини Петербургга чақириб олишни талаб қилади. 1803-йил ноябр ойида Морков Петербургга чақириб олинади. Аммо Александр I уни ошкора равишда муваффақиятли хизматлари учун Андрей Первозванный ордени билан мукофотлайди.
Инглиз-франсуз уруши бошлангандан сўнг Россиянинг восиачилик қилиши иш бермагач, рус ҳукумати Франсиянинг Ўрта Йер денгизи ва Марказий Йевропадаги экспансия сиёсатини чегаралаш имконияти йўқлиги ва унга қарши мудофаа характеридаги уоалитсия тузиш зарурлигини англаб йетади. 1803-йил ёзидан бошлаб рус дипломаттияси шундай коалитсияни тузиш учун ҳаракат бошлайди. 1804-йил март-апрел ойларида Дания ва Пруссия билан ҳамкорликда Шимолий Германияни ҳимоя қилиш борасида конвенсия тузилади. Шу йилнинг охирида шунга ўхшаш конвенсия Австрия ва Шветсия билан ҳам тузилади.
Франсия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг буткул узилиши Бурбонлар хонадони вакили герсог Энгиеннинг биринчи консулга суиқасд уюштирилиши муносабати натижасида 1804-фил 21-март куни Париж атрофидаги Венсен қалъасида отиб ўлдирилиши билан боғлиқ. Александр I бунга қатъий норозилик билдирсада, Франсия ташқи ишлар вазири Талейран томонидан юмшоқ тарзда нота юборилиши билан чекланади. Император Павел I нинг ўлими Англия махфий хизматлари томонидан уюштирилган бўлиб, унинг ўғли Александр томонидан қўллаб-қувватланган. Шунинг учун қотилликда иштирок этганларнинг бирортаси ҳам жазоланмаган. Бу ҳам Россия ва Франсия ўртасидаги муносабатларнинг қаъий равишда узилиши учун қилинган эди.
Россия ва Франсия ўртасидаги муносабатларнинг узилиши Йевропа давлатларининг наполеон Франсиясига қарши 3-коалитсиянинг тузилишини тезлаштирган.
Англия ва Россия ўртасида халқаро масалалар бўйича турли қарашлар бўлган: рус ҳукумати ҳарбий ҳаракатлар вақтида Англиянинг бетараф савдо кемаларини тафтиш этиш масаласини қайта кўриб чиқиш керак эди. икки давлат ўртасидаги муносабат Яқин ва Ўрта Шарқда масаласида кескинлашган. Аммо Франсиянинг Йевропада гегемонлик учун ҳаракати қаршисида икки буюк давлат ҳам бирлашиши зарур эди.
Англия ҳукумати билан келишувга эришиш учун Лондонга 1804-йил сентябрда Александрнинг I шахсий вакили Н.Н.Новосильцев жўнатилади. 1804-йил декабр – 1805-йил январ ойларидаги музокаралар давомида асосий масалалар бўйича келишув лойиҳаси тайёрланади. Бу лойиҳа инглиз ҳукумати билан Лондондаги вакили ва рус ҳукумати билан Петербургдаги инглиз элчиси ўртасидаги шартнома тузилиши керак эди.
Икки давлат ўртасидаги музокаралар 1805-йил 11-апрел куни Петербургда англо-рус шартномасини тузиш билан тугалланган.
Шартнома натижасида шаклланган коалитсиянинг асосий мақсади Италия, Ганновер, Шимолий Германия, Голандия ва Швейтсарияни франсуз қўшинларидан бутунлай тозалаш эди. Франсиянинг ҳудуди Рейн, Алп ва Пиренея билан чегараланиши керак эди. Франсияда эски монархик тартиб қайта ўрнатилиши, турли давлатлар хавфсизлиги ва мутақиллигини мустаҳкамлаш, келажакдаги узурпатсияга қарши туриш керак эди.
Наполеоннинг Италияга хўжайинлик қилишга интилиши коалитсия тузилишини тезлаштирган. Йеишмаётган император унвони Наполеонга 1804-йил май ойида берилади, 1805-йил 18-март куни у Италия қироли деб эълон қилинади. июн ойида эса Генуя ва Лукка қўшиб олинади. Наполеоннинг Аппенин ярим оролини босиб олиши Австрия манфаатларига жиддий зарба беради ва у 1805-йил август ойида коалитсияга қўшилади. Шветсия, Дания ва Ситсилия қиролликлари расман коалитсияга қўшилмаганлар, лекин Россия билан итифоқчиликка қўшилган эдилар. Франсиянинг Мисрга юриш қилиши Порта (Усмонийлар Туркиясини Йевропада шундай ном билан атаганлар) нинг Россия билан 1805-йил 23-сентябр куни шартнома имзолашига сабаб бўлади. Шартномага кўра, икки давлатни биргаликда Қора денгиз ва бўғозларни ҳимоя қилишга келишганлар. Шартноманинг 4-моддасига кўра, рус кемалари Босфор бўғозидан эркин сузиб ўтиши, 7-моддасида Қора денгиз бўйида жойлашмаган давлатлар кемалари учун бўғоздан сузиб ўиш таъқиқланган. 3-коалитсияга Туркиянинг қўшилиши рус дипломатиясининг катта ютуғи бўлиб, Франсияни энди Скандинавиядан Левантгача бўлган ҳудудлардаги умумий душманлар занжирига қарши курашишга мажбур қилди.