1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


-коалитсиянинг мағлубиятга учраши ва оқибатлари



Download 1,03 Mb.
bet39/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

3-коалитсиянинг мағлубиятга учраши ва оқибатлари
Наполеон коалитсиячилар кучларини бирлаштирмаслик мақсадида 1805-йил 20-октябр куни Улм шаҳри яқинида Австрия армиясини тор-мор қилади ва ноябр ойида Венани эгаллайди. Шу йили 2-декабр куни Моравиядаги Аустерлитс шаҳри яқинида Наполеон армияси Россия ва Австриянинг бирлашган қўшинларини ҳал қилувчи мағлубиятга учратилади. Император Франс сулҳ сўрашга мажбур бўлади.
Аустерлитс шаҳри яқинидаги ғалаба Наполеон учун катта аҳамиятга эга эди. Англия яна континентда ўз иттифоқчиларидан маҳрум бўлади. ҳатто адмирал Нелсоннинг Трафалгарда (1805-йил 21-октябр) бирлашган франк-испан флотини мағлубиятга учратса-да, бу коалитсияни мағлубиятга учрашини олдини ололмади.
Аустерлитс ёнидаги ғалабадан кейин Наполеон Пруссия масаласидаги позитсиясини ўзгартиради. Франсуз дипломатиясининг қарши ҳаракатига қарамасдан, 1805-йил 3-ноябр куни Фридрих-Вилгелем III Россия императори Александр I таъсири остида Потсдамда Франсияга қарши ҳаракат қилиш ҳақидаги конвенсияни имзолади. Аммо Фридрих-Вилгелем IIIнинг вакили барон Гаугвитс Берлиндан Венага боргач, Пруссиянинг ултиматум ҳақидаги музокараларини чўзиб, Аустерлитс ёнидаги ғалабадан кейин Наполеонга Фахрий легион орденини топширади. Наполеон барон Гаутвитсдан тезликда мудофаа-ҳужум характеридаги шартномани тузишни талаб қилади ва бу шарнома 1805-йил 15-декабр куни тузилади. Хоинлик эвазига Наполеон Пруссияга Англия қироллигига қарашли ва бўлган ҳамда франсузлар томонидан босиб олинган Ганноверни беради,
1805-йил 26-декабр куни Прессбург (Братислава)да Австрия билан навбатдаги, учинчи тинчлик ҳақидаги шартнома тузилади. Австрия франсузларнинг Ғарбий Йевропадаги бутун ҳудудларини тан олишга, бундан ташқари, Италиядаги Венетсия, Истра, Далматсияни Наполеонга топширишга мажбур бўлади. Герман иттифоқига Франсия Тиролни беради, герман давлатлари Франсияга 40 миллион франк товон тўлайди, умуман император Франтс ўз ҳудудининг 1/6 қисмини бой беради.
Германияга Австрия томонидан эгалик қилиши тугатилади. 1806-йил 6-август куни Франтс герман императори деган унвонидан воз кечади. Франсуз қўшинининг зарбаси остида “Герман миллатларининг Муқаддас Рим империатори” деган унвон тугатилади. Габсбурглар фақатгина Австрия императори деган унвонни сақлаб қоладилар, холос. Рейн ва Элба дарёлари оралиғидаги йерлар Наполеон I назорати остига ўтади. Франсия Ришелъе ва Мазаринининг тарихий истаклари амалга ошиши арафасида эди. 1806-йил 12-июл куни 16 ғарбий герман давлатлари ўртасида Рейн итифоқи тузилади. Бу иттифоққа франсуз императори “протектор” сифатида бошчилик қилар эди. иттиффоқ шартномасига биноан ҳар бир аъзо давлатлар франсуз армиясига ўз контингентини бериши керак эди.
Италия қироллиги ва Рейн иттиффоқининг тузилиши билан Буюк Карл давлатини эслатадиган улкан империяга асос солинади. Фақат Россиягина бу улкан империяга қаршилик қилишда давом этади.
Шуҳратпараст Наполеон бутун Йевропани босиб олиш билан чекланмаган. Австриянинг мағлубиятга учраши ва Россия кучларининг чекиниши натижасида “унинг учун Йевропада қиладиган иш қолмади”. Ҳақиқатан ҳам 1805-йил охирига келиб, Австрия ва Россия қўшинларининг мағлубиятга учраши билан Франсия ўз ҳокимиятини Яқин Шарқ ҳамда ҳатто Ўрта Шарқда ҳам ёйишни мўлжаллади. Адриатика денгизи соҳилидаги Далматсияни босиб олиш Наполеон учун Туркиянинг Болқондаги провинсияларига босим ўтказиш имкониятини беради.
Шу билан биргаликда Неаполдан Бурбонларнинг қувиб юборилиши (1806-йил январ) Франсияга Адриаика ғарбий соҳиллари, Венетсиядан Отрантогача назорат ўрнаиш имкониятини беради. Адриаика денгизида бутун ҳокимиятини ўз қўлига олиш учун Иония ороллари ва Катарро бухтасидан рус қўшинларини сиқиб чиқариш керак эди.
Болқон ярим оролида Франсиянинг муваффақиятлари турк султони Селим III нинг ўз позитсиясини ўзгартиради. Аустерлитс ёнидаги ғалабадан сўнг турк султони Наполеонни Франсия “подшоси” ва унинг тимсолида “узоқ кутилган, ишончли ва керакли иттифоқчиси” сифатида тан олади. Генерал Себастиан ҳаракатлари натижасида Порта Дунай бўйларида ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қилади. Бу эса 1806-йил охирида рус қўшинлари князликларига қўшин киритади ва Россия Туркияга уруш эълон қилади. 1807-йил январда эса Туркия иттифоқчи сифатида Англия ва Россияда ажралганлиги эълон қилинади.
Генерал Себастиан босими остида турк султони Селим III Англия ва Россияга қарши Франсия билан иттифоқ тузади. Шу муносабат билан Наполеон турк султони Селим IIIга 1806-йил охирида “Менинг вазифам Оттоман империясини қутқариш, ва менинг ғалабам сизнинг ғалабангиз” мазмунидаги мактубини ёзади.
Шу даврда Эронда ҳам франсуз дипломатиясининг фаолияти кучайтирилади. Наполеон Эронга Ўрта Шарқда ўз платсдармини кучайтириш мақсади амалга ошириш учун ўз миссиясини .юборади.
1806-йил бошига келганда Йевропада фақатгина Россия Франсияга қарши курашни давом эттираётган бўлса-да, унинг кучлари Туркия билан уруш ҳолатида бўлганлиги сабабли бўлиб юборилган эди. Рус ҳукумати Англия иттифоқига у қадар ишонмас эди. Россия нафасни ростлаб олиш Наполеон билан келишиш йўлини ахтара бошлади. Ўз навбатида франсия дипломаияси ҳам рус-инглиз муносабатларини мустаҳкам эмаслигини Лондонга турли йўллар билан тушунтиришга, Петербургга сепарат сулҳини тузишга тайёрлигини билдиришга ҳаракат қилаётган эди. 1806-йил февралда Питт вафотидан кейиноқ Талейран англияликлар билан Амъен сулҳи асосида шартнома тузиш учун яширини музокараларни бошлади. Франсия ва Англия ўртасидаги музокаралар боши берек кўчага кириб қолади. Бунинг сабаби 1806-йил июл ойи бошида рус дипломати Убрининг Парижга сулҳ тузиш мақсадида келиши билан бошлади. Александр I ўз қўлини бутунлай боғлаб олмаслик учун Парижга иккинчи даражали дипломат агентларни юборади. Бунинг сабаби халқаро аҳвол ўзгариб қолса, бунга норозилик билдириш учун эди.
Талейран иттифоқчилар ўртасидаги муносабатларни бутунлай узиб ташлаш мақсадида Убри миссиясидан фойдаланишга ҳаракат қилади. У Россия билан муносабатларни тиклашга ҳаракат қилиш учун рус элчисига 1806-йил 20-июл куни Левантни Франсия томонидан ҳеч қандай компенсансиясиз Россияга беришга розилиги билдиради.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish