XI-XV асрларда Рус дипломатияси XI аср иккинчи ярмидан бошлаб Рус йери уделларга бўлиниб кетган. Наижада князликлар ўртасидаги тўхтовсиз курашлар бошланиб кетган. XII асрда Ярославнинг ўлими билан бошланиб кетган ўзаро бўлиниш Византия ва Ғарбий Йевропа давлатларининг аралашуви билан ҳам тўхтамаган.
Византия ва Рус давлати ўртасидаги ўзаро алоқалар Константинопол париархи орқали амалга оширилар эди. Икки давлат ўртасидаги умумий душман қипчоқлар (рус манбаларида половетслар деб аталган) бўлиб, икки томонга ҳам хавф солиб турар эди. Х асрда Византия қипчоқларни русларга қарши гиж-гижлаган бўлса, энди қипчоқлар Византияга ҳам хавф сола бошлади. Натижада икки давлат ўртасида қипчоқларга қарши иттифоқ туза бошладилар. 1073-1074-йилларда император Михаил VII Дуки илтимоси билан Владимир Мономах бошчилигида Херсонесдаги қўзғолонни бостиришда итифоқ тузиш учун делегатсия Константинополга боради. 1160-йили император Мануил Комнин Кийев князи Ростислав Мстиславич билан венгрларга қарши юнонлар ва руслар ўртасида иттифоқ тузишни илтимос қилади. Мануил Комнин билан Галитсия князи Владимир Володаревич ва ўғли Ярослав Осмомисл ҳам иттифоқ тузади. Византиянинг Рус давлатидаги сиёсатининг давомчилари (131 бет) Кийевдаги юнонлардан тайинланадиган париархлар эдилар.
Византия ва Рус давлати ўрасидаги мустаҳкам алоқалар никоҳ воситасида ҳам мустаҳкамланган. Владимир Мономах она томонидан император Мономахнинг невараси эди. Владимир Мономахнинг қизи эса император Диогеннинг ўғли Леонга турмушга чиққан эди.
Владимир Мономах эса англ-сакс қироли Гаролднинг қизига уйланган. Рус князликларнинг беовсита қўшни бўлган Полша ва Венгрия билант алоқалари ҳам жонлана бошлаган. Умумий “снемах” (“съездда”) венгр қироли ва поляк князлари орасида халқаро масалалар муҳокама қилинган. 1254-йили Галитсия князи Даниил Романович поляк Болеслав билан венгрларга ёрдам бериш масаласини муҳокама қилганлар. 1260-йили руслар ва поляклар ўртасидаги баҳсли ҳудудлар ҳақида келишувга эришадилар. Бундай снемахларнинг бирида Даниил Романович поляклар билан ўзаро ихтилофга бормаслик ҳақида келишувга эришганлар. Снемахлардан кейин албатта тантанали зиёфатлар ва турнирлар уюштирилар эди. Масалан, 1150-йили венгр қироли Кийев князи Изяслав Мстиславич ҳузурига ёрдам сўраб келганида от билан боғлиқ мусобақалар ташкил этилган эди.
Ўзаро тузилган иттифоқлар албатта никоҳ воситасида мустаҳкамланар эди. 1043-йилдан XIII аср охиригача руслар ва поляклар ўртасида тузилган иттифоқларни мустаҳкамлаш мақсадида 15 та никоҳ тузилган. Рус князларининг венгр қироллари ва чех князлари хонадонлари билан ҳам никоҳ тузилиши давом этган. (131 бет)
Йевропанинг йирик давлатлари билан биргаликда Рим папалари ҳам Рус давлати ички ишларига аралашганлар. 1073-йили Ярослав Мудрийнинг ўғли Иязяслав акалари билан кураш давомида герман императорларидан ёрдам олишга ҳаракат қилган.