Мин империясининг дипломатик алоқалари
Мин сулоласининг асосчиси, оддий деҳқоннинг ўғли ва мўнғулларга қарши қўзғолончилар бошлиғи Чжу Юан Чжан (1368-1398)нинг дипломатик соҳадаги жиддий вазифаси мўнғулларга қарши кураш давомида Хитойнинг мустақил давлат сифатидаги мавқеини тиклашдан иборат эди. Дипломатик алоқалар урушлар воситасида қувватланиб, унинг асосий вазифалари мўнғуллар ҳукмронлигини бутунлай тугатиш, денгиз томондан японларнинг кириб келишини олдини олиш, Ҳиндихитой вассалигини ўрнатишдан иборат эди. Мин сулоласи дипломатлари Мўнғулистон билан кейинчалик Хитой учун ноқулай бўлган савдо шартномасини тузишга мажбур бўладилар, шу билан биргаликда, XVI асрда Корея соҳилларидан, яъни жанубий-шарқ томондан японларнинг кириб келишига тўсқинлик қила олмадилар.
Ғарбий Хитой (Синсзян)да яшовчи қабила ва халқлар билан эса Хитой ўзи учун қулай бўлган савдо алоқаларини ўрнатишга муваффақ бўлади.
XIV асрда халқ қўзғолони натижасида берилган йенгилликлар халқ хўжалигини кўтарилишига сабаб бўлади. Шаҳарларнинг ривожланиши, ҳунармандчилик ва савдо тараққиёти, мураккаб ҳисобланган суғориш тизимларининг барпо этилиши пахтачиликнинг ривожланишига, бу эса мануфактура ривожланишига, илмий билимларнинг ривожланиши ва янги йерларнинг ўзлаштирилиши, қишлоқ аҳолисининг шаҳарлашувига олиб келади. Буларнинг барчаси Мин сулоласини фаол ташқи сиёсат олиб боришига сабаб бўлади.
Лекин Мўнғулистон орқали ўтадиган Буюк Ипак йўли орқали савдо қилиш кўчманчиларнинг қаршилиги туфайли анча қийинлашган эди. Шунинг учун хитой дипломатияси фаоллиги учун жанубий томон қолган эди. Мин саройи денгиз йўли орқали жанубга бир неча маротаба элчиликлар жўнатган. Бу элчиликлар жойларда хитой колонияларига асос солишга ҳаракат қилганлар. Мин сулоласи даврида жануб томонга энг кўп элчиликлар Ҳиндихитой ярим оролига жўнатилган эди. Элчилар ўзлари билан ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар олиб бориб, йерли ҳукмдорларнинг “осмон ўғли”га итоат этишга даъват қилганлар. Улар бўйсуниш аломати сифатида император саройига совға ва ўлпонлар жўнатишни талаб қилганлар. Агар кимки Хитой билан вассаллик алоқаларини ўрнатса, элчилар, савдогарлар, кўчиб борувчилар ва денгизчиларга Хитой билан савдо қилишда кафолат ва имтиёз берилишини ваъда қилганлар.
Хитойдаги дипломатик хизматлар вазиятга қараб турлича бўлиши ишлаб чиқилган. Дипломатик хизматлар қатъий назорат қилинган. Қўшни давлатнинг аҳамияти ва унинг Хитойга қай даражада қарамлиги ушбу маросимга қай даражада амал қилишига боғлиқ эди.
Хитой ташқи сиёсатинининг йирик намоёндаси Чжан Хэ бўлиб, у 1405-1433-йилларда Ҳиндихиой ярим ороли, Малакка, Малайа ороллари, Сейлон, Ҳиндистон қирғоқлари, Арабистон ярим ороли, Африкага бир неча марта сайёҳат қилган. Чжан Хэ давлатлар ҳукмдорларига ўз ёрлиқларини топширган ва ҳукмдорлар билан келишувларни амалга оширган. Агар маҳаллий аҳоли тинчлик билан бўйсунмаса у ҳарбий воситани ишга солган. Масалан, Палембанга (Суматра) ороли ва Сейлон ороли ҳукмдори ва яқинларини асир қилиб, Хитойга келтирган. Хитойлик дипломатлар ўз мақсадларига ўзаро музокаралар йўли билан йетишга ҳаракат қилганлар, кўп ҳолларда эса қиммабаҳо совғалар бериш, имтиёзли савдо қилиш ва бошқа ваъдалар билан мақсадларига йетишганлар. Хитойда солиқ олиб келган ва хусусий савдогарларнинг ўзига хос элчилик қабул маросимлари ўрнатилган. Норасмий савдо элчиликлари ҳам хитойлик элчилик маросимларига риоя қилганлар. Одатда Хитойга қимматбаҳо маъданлар, хом ашёлар, қиммабаҳо зираворлар келтирилган бўлса, Хитойдан тайёр маҳсулотлар, зеб-зийнатлар олиб кетилган. Бу даврдаги Хитой дипломатиясининг асосий вазифаси Жанубий-Шарқий Осиёда ташкил топган хитойликлар колонияларини ҳимоя қилиш бўлган. Россия ва Хитой ўртасидаги ўзаро алоқалар XVI-XVII асрларда бошланган.
Хитойнинг бошқа давлатлар билан ўзаро дипломатик ва савдо алоқалари йевропаликларнинг бу йерларга кириб келиши билан бузилган. Ҳинд ва Тинч океанида ҳукмронликларини ўрната бошлаган йевропаликлар XVI аср бошларида Хитойга ҳам кириб келишга ҳаракат қилганлар. Мин сулоласи ҳукумати хитойликлар манзилгоҳларини Ява, Суматра ва Малакка оролларида вужудга келишига ҳарбий йўл билан қўллаганлар. Хитой ҳукумати ва дипломатияси йевропаликлар билан ўзаро муносабатлар ўрнатишга шошилмаганлар. Императорлар Ғарбдан одамларнинг кириб келишларини таъқиқлаш сиёсатини юритганлар.
Мустамлакачиликка қарши бундай кураш Хитойни ташқи дунёдан бутунлай узиб, қолоқликка маҳкум этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |