1-маъруза «бошқариш системаларининг структуравий тахлили» фанига кириш



Download 1,32 Mb.
bet5/17
Sana14.06.2022
Hajmi1,32 Mb.
#669876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
BSST ma\'ruzalar

Узелни звенодан кейинга кўчириш





I

II


Назоарт саволлари

  1. Тизим элементлари ўзаро кетма-кет уланганда уларнинг эквиваленти қандай ҳисобланади?

  2. Тизим элементлари ўзаро параллел уланганда уларнинг эквиваленти қандай ҳисобланади?

  3. Тизим элементлари ўзаро тескари боғланиш орқали уланганда уларнинг эквиваленти қандай ҳисобланади?

  4. Мусбат ва манфий тескари боғланишнинг фарқи нимада?


3-МАЪРУЗА
АВТОМАТИК РОСТЛАШ ТИЗИМИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАЛАРИ
Ростланадиган параметри битта y(τ) бўлган автоматик ростлаш тизимининг функционал структура схемаси қуйидаги расмда кўрсатилган (3.1-расм).



3.1-расм. Автоматик ростлаш тизимининг функционал схемаси
БО-бошқарув объекти, ЎМТ-ўлчов маълумот тизими, БЎЎ-бирламчи ўлчов ўзгартиргичи, НЎ-нормалловчи ўзгартиргичи, Р-ростлагич, ИҚ-ижрочи қурилма, ИМ-ижрочи механизм, РО-ростловчи орган.

Мазкур тизим бошқарув объекти (БО), ўлчов маълумот тизими (ЎМТ), ростлагич ва ижрочи қурилмадан иборат. Бошқарув объекти сифатида барча турдаги ишлаб чиқариш жараёнлари ёки қурилмаларини кўриш мумкин. Бунда жараённинг қайсидир параметри аввалдан берилган маълум бир қийматда ушлаб турилиши ёки белгиланган дастур бўйича ўзгартирилиши талаб этилади. Масалан, бошқарув объекти сифатида кимёвий жараён борадиган реактор кўрилаётган бўлса, у холда, реактордаги модда концентрацияси бошқарилувчи, унга берилаётган харорат эса бошқарувчи параметр ҳисобланади.


Бошқариш тизимини таҳлил қилиш учун унинг таркибига кирувчи элементларни батавсил кўриб ўтамиз.
Бирламчи ўлчов ўзгартиргичи (БЎЎ сезгир элемент, сенсор) – ростланадиган параметрни қабул қилиш ва қайта ишлашда қулай бўладиган ўлчов маълумоти сигналига ўзгартириш учун мўлжалланган. Маслалан, термоэлектрик сигнал ўзгартиргич бир-бирига кавшарланган иккита турли ўтказгичлардан иборат бўлиб, хароратни термоэлектр юритувчи куч (ТЕЮК)га айлантиради.
Нормалловчи ўзгартиргич (НЎ) - автоматик ростлаш тизими таркибига кирувчи барча элементларни ўзаро мослаштиришга хизмат қилади. Бирламчи ўлчов ўзгартигичидан чиқаётган сигнални унификацияланган сигналга айлантириш вазифасини бажаради. Бунда ўзгартирилаётган сигналлар бир ҳил ёки турлича физик табиатга эга бўлиши мумкин. Масалан термоэлектрик сигнал ўзгартиргичдан чиқаётган токли сигнални унификацияланган 0 - 5мА диапазонида бўлган токли сигналга ёки 20 - 100кПа диапазонда бўлган пневматик сигналга ўзгартиришни амалга оширади. Нормаллавчи ўзгартиргичдан чиқаётган сигнал нафақат ростлагичга, балки, маълумотни қабул қилувчи ва уни қайта ишловчи блокларга ҳам узатилиши ёки автоматлаштиришнинг юқори босқичига кириш параметри сифатида ҳам узатилиши мумкин. БЎЎ ҳамда НЎ биргаликда ўлчов маълумот тизимини ташкил этади.
Ростланадиган параметрнинг берилган қийматига мос келадиган сигнал топшириқ берувчи қурилмада шакллантирилади. Бу қурилма 3.1-расмда кўрсатилмаган бўлиб, кўп холларда ростлагич таркибига кирган бўлади. Топшириқ таъсирининг қиймати ўзгармас ёки маълум қонуният асосида ўзгарувчан бўлиши мумкин.
Ростлагич (Р) таққослаш элементи ёрдамида ростланаётган параметр қийматининг берилган қийматдан қанчалик оғишини аниқлайди ва шунга кўра ростлаш таъсирини ишлаб чиқади. Ростлагичнинг сигнали ҳар доим ҳам ижрочи қурилмани ишга тушуришга етарли бўлавермайди. Бундай холларда эса ростлагич қувват кучайтиргич билан жихозланади.
Ростлагичдан олинган сигналга мутаносиб равишда технологик жараёнга таъсир кўрсатувчи автоматик бошқариш тизими қурилмаси ижрочи қурилма (ИҚ) деб номланади. Одатда уни иккита ташкил этувчи элементларга ажратиш мумкин: ростловчи орган ҳамда ижрочи механизм.
Ижрочи механизм (ИМ) ростлагичдан келаётган команда сигнали қувватини қучайтириб, ростловчи органга (РО) таъсир кўрсатади. Ростловчи орган сифатида затворини сурувчи ижрочи механизмлар, ижрочи двигателлар ёки серводвигателлар ва бошқа элементлардан фойдаланиш мумкин.
Ростлаш органи (РО ) бошқарув объектининг ростланадиган параметрига таъсир кўрсатадиган материал ёки энергия оқимини ўзгартирувчи техник воситадир. Бу қурилма бошқарув объектига бевосита таъсир кўрсатиб, ростланадиган катталик қийматини берилган қийматда ушлаб туриш ёки уни белгиланган қонуният бўйича ўзгартиришни амалга оширади.
Кириш таъсири канали бўйича ростлаш тизимларининг динамик хусусиятларини тадқиқ қилишда автоматик ростлаш тизимини 3.2-расмда келтирилгандек соддалаштирилган структурада тасвирлаш мумкин. Бунда кириш – топшириқ берувчи таъсир , чиқиш сигнали эса ростланаётган катталик y(τ) ни ифодалайди. Ғалаёнлантирувчи таъсир эса мавжуд эмас ёки ўзгармас деб қаралади.



3.2-расм. Топшириқ берувчи канал таъсири бўйича АРТнинг структура схемаси

Ростлаш тизимининг динамик хусусиятларини қўзғатувчи таъсир канали бўйича тадқиқ қилишда АРТ одатда 3.3-расмда келтирилганидек соддалаштирилган структура схемаси кўринишида тасвирланади. Бунда кириш параметри – ғалаёнлантирувчи таъсир d(τ), чиқиш катталиги эса ростланаётган параметр у(τ), топшириқ берувчи таъсир ўзгармас деб қаралади.





3.3-расм. Қўзғатувчи таъсир канали бўйича АРТнинг структура схемаси

Тизимларга уларнинг турғунлигини ошириш ҳамда динамик хусусиятларини яхшилаш мақсадида тўғирловчи қурилма ҳам киритилади. Бу қурилма 3.1-расмда кўрсатилмаган. Тўғирловчи қурилмалар уланиш турига кўра кетма-кет ҳамда параллел уланадиган қурилмаларга ажратилади. Кетма-кет уланувчи тўғирловчи қурилмалар ёрдамида хатолик сигналини ўзгартириш амалга оширилади. Унинг бажарадиган ишини компьютер ёрдамида ҳам бажариш мумкин.


Резервуардаги суюқлик сатхини автоматик ростлаш тизимига келтирилган мисолни кўриб ўтамиз. Ростлаш тизимининг принципиал схемаси 3.4-расмда кўрсатилган. Суюқлик сатхи L(τ) бошқарилувчи таъсир – сувнинг резервуарга келиш сарфи ҳамда ғалаёнлантирувчи таъсир – резервуардан сувнинг чиқиш сарфи ларига боғлиқдир. Агар > бўлса, резервуардаги суюқлик сатхи ортади. Бошқарувчи таъсир кириш сарфи нинг қиймати ростловчи орган (РО) затворнинг холати билан аниқланади. Бу орган ижрочи механизм (ИМ) электр юритма ёрдамида харакатлантирилади.




3.4-расм. Ростлаш тизимининг принципиал схемаси



Суюқлик сатхи L(τ)нинг хақиқий қиёматига мос келувчи сигнал сатх ўлчагич 4 билан ўлчанади ва талаб қилинган қиймат билан таққосланади. Ростлагич 5 эса хатоликнинг қиймати ва ишорасига кўра агар > 0, бўлса, электузатма ёрдамида суюқлик келишини кўпайтиради. Агар <0 бўлса, суюқлик келишини камайтиради. Шундай қилиб бошқариш параметрини белгиланган қийматда ушлаб туришни амалга оширади.


Мазкур тизимда четлашишлар ҳамда ғалаёнлантирувчи ташқи таъсирлар асосида ростлаш биргаликда амалга оширилмоқда. Бундай ростлаш тури комбинациялашган ростлаш деб аталади.
Сарф ўлчагич 2 нинг чиқиш сигнали суюқлик сатхининг квадратига пропорционал бўлади. Сарфга пропорционал бўлган сигнални олиш учун сарфни ўлчаш занжирига илдиздан чиқариш алгебраик блоки 3 киритилади.
Қуйидаги белгилашларни киритиб: – топшириқ берувчи таъсир, – ғалаёнлантирувчи таъсир, – тизимнинг чиқиши; автоматик ростлаш тизимининг функционал схемасини қуйидагича тасвирлаш мумкин (3.5-расм).






Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish