3.5-расм. Автоматик ростлаш тизимининг функционал схемасини
1 – топшириқ берувчи қурилма; 2 – таққослаш элементи; 3 – ростлагич; 4 – қувват кучайтиргич; 5 – электр юримта;6 – ростловчи орган; 7 – бошқарув объекти; 8 – сатх ўлчагич; 10 – чизиқли сарф ўлчагич.
Назоарт саволлари
Бирламчи ўлчов ўзгартиргичнинг вазифаси нимадан иборат ?
Нормалловчи ўзгартиргич қандай функцияни амалга оширади?
Бошқариш тизимимда ростлагичнинг вазифаси нималардан иборат ва ростлагичларнинг қандай турларини биласиз?
Ижро қурилмалари қандай элементлардан таркиб топган бўлади?
4-МАЪРУЗА
ДИСКРЕТ ТИЗИМЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ СХЕМАЛАРИ
Автоматик бошқариш ва ростлашнинг дискрет тизимларига релели, импульсли ва рақамли тизимлари киради. Релели тизимлар ночизиқли тизимлар ҳисобланади. Шу сабабли, "дискрет автоматик тизимлар" атамаси остида фақат чизиқли яқинлаштиришда кўриб чиқиладиган импульс ва рақамли бошқарув тизимлари тушунилади. Ипулсли ва рақамли тизимларнинг умумий ҳусусияти ҳар иккисида ҳам сигналнинг вақт бўйича квантланиши ҳисобланади. Импульсли ва рақамли бошқариш тизимлари узлуксиз тизимлардан назорат каналида пульс элементининг мавжудлиги билан фарқ қилади. Бу элемент узлуксиз қийматни у ёки бу шаклдаги импульслар кетма -кетлигига айлантиради. Ҳар қандай дискрет тизимни импулсли элементлар ҳамда айрим узлуксиз ишловчи элементлар мажмуаси сифатида кўриш мумкин.
Реал импулсли ростлаш тизимларида импульс элементи одатда бошқариш хатолиги сигнали занжирига уланади. Шунинг учун кўп холларда берк импулсли тизимнинг функционал схемаси импулсли элемент ҳамда узлуксиз ишловчи қисмдан иборат бўлган кўринишда тасвирланади (4.1-расм).
|
4.1-расм. Берк импулсли тизимнинг функционал схемаси:
ИЭ – импульс элементи, УҚ – узлуксиз қисм.
|
Реал рақамли бошқариш тизимларида рақамли бошқариш машинаси (РБМ) топшириқ бериш, таққослаш, корректлаш қурилмаларининг функцияларини бажариши мумкин.
Рақамли тизимнинг динамикасини тахлил қилишда РБМ схемаси 4.2-расмда кўрсатилган эквивалент схемага алмаштирилади. Бунда импулсли элемент (ИЭ) машинанинг кириш сигналини дискрет характерга эга эканлигини ифодалайди; дискрет фильтр (ДФ) бошқарув сигналларини ишлаб чиқариш жараёнини симуляция қилади (унинг киришига келадиган импульслар модульяцияси қонунини ўзгартириш жараёни); Кўп поғонали реле характеристикасига эга бўлган релели элемент (РЭ) РБМ нинг чиқиш сигналларини даражаларга кўра квантлаш эффектини ҳисобга олади; экстрополятор (Э) бошқариш сигналининг дискрет қийматини узлуксиз сигналга айлантириш жараёнини тасвирлайди.
4.2-расм. РБМ нинг эквивалент схемаси
Рақамли тизимларга хос бўлган даражадаги квантлаш эффекти уларни чизиқли бўлмаган ҳолга келтиради ва тадқиқотларини кескин мураккаблаштиради. Одатда РБМ кодининг ўзгарувчиларни тасвирлаш учун белгиланган разрядлар сони қанча катта бўлса, тизимнинг аниқлиги ҳам шунча юқори бўлади.
РБМга топшириқ бериш, таққослаш ва корректлаш қурилмаларининг функциялари берилганда унинг функционал схемаси умумий ҳолда 4.3,а-расмда келтирилгандек бўлади. Бундан кўринадики, даражалар бўйича квантлаш эффектини инобатга олмаганда рақамли тизим импульсли тизимга айланади.
а)
|
|
б)
|
|
4.3-расм. Берк рақамли тизимларнинг функционал схемаси
|
Рақамли импульс тизимларининг характерли хусусияти дискрет фильтрлар ва экстраполяторларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Импульсли ва рақамли тизимларнинг эквивалентлиги ва рақамли тизимларнинг хусусиятлари, агар РБМ фақат корректловчи қурилма вазифасини бажарса, аниқ кўринади (4.3,б-расм). Импульс тизимининг функционал диаграммасини дискрет фильтр ва экстраполяторни ҳисобга олмаганда 4.3,б - расмда кўрсатилган схемадан олиш мумкин. Импульсли тизимнинг функционал схемасини (4.1-расм) дискрет фильтр ва экстраполяторни чиқариб ташлаш орқали 4.3,б - расмда кўрсатилган схемадан олиш мумкин.
Дискрет бошқарув тизимларининг хусусиятларини миқдорий ўрганиш функционал схемадан структуравий схемаларга ўтишни талаб қилади. Дискрет автоматик тизимларни ўрганиш методикаси узлуксиз тизимларда қўлланиладиган методикасига ўхшайди, лекин алоҳида тизимларга хос бўлган элементларнинг (импульсли элементлар, дискрет фильтрлар ва экстраполяторлар) структуравий хусусиятларини ҳисобга олиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |