1-маъруза «бошқариш системаларининг структуравий тахлили» фанига кириш



Download 1,32 Mb.
bet12/17
Sana14.06.2022
Hajmi1,32 Mb.
#669876
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
BSST ma\'ruzalar

5.3. Кечикиш звеноси
Ҳар қандай қурилмалар масалан, ахборотни узатиш ёки уни қайта ишлашга мўлжалланган қурилмалар уларнинг киришига сигнал келиб тушиши биланоқ чиқишида дархол сигнал пайдо бўлмайди. Бунда сигнал киришга келиб тушган вақтга нисбатан маълум кечикишлар кузатилади. Одатда бу кечикиш вақти τкеч билан белгиланади. Айрим холатларда кечикиш вақти эътиборга олмаса ҳам бўладиган даражада кичик бўлади. Аммо кўп тоннали хом ашиёларни кимёвий қайта ишлаб махсулот чиқариш жараёнларида озгина кечикиш ҳам жараён натижасига катта таъсир кўрсатиши мумкин.
Кечикиш звеноси шундай звеноки, у чиқиш сигналини ўзгартирмайди, аммо маълум τкеч қақтга кечиктиради. Масалан бирор звенонинг киришига τ = 0 вақтда кириш сигнали келиб тушган бўлса, мазкур сигнал чиқишда τкеч вақтдан кейингина намоён бўлади. Кечикиш вақтни транспорт кечикиши ёки соф кечикиш деб ҳам аталади.
Эслатма
Кечикиш звеносига кимё технология жараёнларини тадқиқ қилишда кенг қўлланиладиган идеал сиқиб чиқариш моделлари мос келади.



5.5-расм. Кечикиш звеносига мисол: 1 — бункер; 2 — тасмали транспортёр; 3 – қабул қилувчи бункер; 4 — сочилувчан моддани дозалаш шибери

Агар 0 < τ < τкеч, бўлса, у холда у(τ) = 0, яъни чиқиш катталиги ўзгармайди; агар τ > τкеч, бўлса, у холда чиқиш катталиги вақтнинг τ моментида кириш катталиги вақтнинг τ — τкеч моментидаги қийматига мос қийматда бўлади. ЯЪни кечикиш звеносининг тенгламаси қуйидагича бўлади:



(5.20)

Кечикиш звеносининг ўтиш характеристикаси 5.6-расмда келтирилган. Бурчак остида таъсир берилгандаги ўтиш характеристикаси 5.7-расмда тасвирланган.


Бошқарув объектига қўзғатувчи таъсир келиб тушгач, маълум вақт ўтганидан кейин бошқарув параметрида ўзгариш кузатиладиган холларда кечикиш яққол намоён бўлади. Масалан, реактордаги суюқлик сатхини ростлашда ғалаёнлантирувчи омил бўлган суюқлик сарфининг ўзгариши чиқиш қувиридаги суюқлик сарфини ўзгаришига олиб келади. Табиийки транспорт кечикиш қувирнинг учунлигига ва горизонталга нисбатан бўрчагига бўғлиқдир.
Кечикиш звеносининг АФЧХ қуриш ҳам оддийдир. Бунинг учун звенонинг киришига гармоник сигнал берилади ва уни комплекс шакилда ёзамиз:



(5.21)

τкеч вақти ўтгач, звенонинг чиқишида қандай амплитуда ва частотада кириш таъсири берилган бўлса, худди шундай амплитуда ва частотадаги чиқиш сигналини оламиз:





(5.22)

Агар (5.22) ва (5.21) тенгламалар нисбати олинса, кечикиш звеносининг частотавий узатиш функциясини оламиз:





(5.23)






Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish