1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари



Download 0,72 Mb.
bet18/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1

Манбалар ва адабиётлар



  • Архивлар тўғрисида: Узбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелp Конуни // Узбекистоннинг янги конунлари. 21-сон. Тошкент, 1999.

  • Теория и практика архивного дела в СССР. Москва, 1980.

  • Алимов И ва б. Архившунослик: Укув қўлланма. Тошкент, 1997.



7- маъруза: Ҳужжатларни экспертизадан утказиш




Режа:

  1. Ҳужжатларни экспертизада утказиш тушунчаси. Экспертизанинг вазифалари

  2. Ҳужжатларни экспертизада утказишнинг тамойиллари, меoёрлари ва услублари

  3. Ҳужжатларни экспертизадан утказишни ташкил этиш

Ҳужжатларни экспертизада утказиш тушунчаси. Экспертизанинг вазифалариҲужжатларни экспертизада утказиш деганда уларнинг илмий кимматини аниклаш ва давлат архивлари учун танлаб олиш билан боГлик ишлар тушунилади. Экспертиза архившуносликнинг энг мухим ва масoуслиятли ишларидан биридир. Экспертиза жараёнида ҳужжатларнинг тарихий манба сифатидаги ахамияти аникланади. Шу аснода давлат архивларига янги ҳужжатлар танлаб олинади ва УзР МАФ шаклланиб боради.
Маoлумот манбаи булган ҳужжатларнинг нихоятда хилма-хиллиги уларни экспертизадан утказишни такозо этади. Айрим ҳужжатлар жамиятнинг сиёсий, илмий ва маданий хаёти хакида, халк хужалигининг тараккиёти, давлат аппаратининг фаолияти тўғрисида ва бошка масалаларга доир кимматли маoлумотлар беради. Улар ижтимоий хаётнинг турли сохаларини урганиш учун манба булиб хизмат килади. Бошка ҳужжатларнинг маoлумотлари эса тор амалий максадлар доирасидан чикмайди. Бу ҳужжатлар айрим маoмурий, ташкилий ва хужалик масалаларини акс эттирган холда, асосан муассасанинг оператив фаолиятини таoминлашга каратилгандир. Улар тарихий манба сифатида мухим ахамиятга эга эмас. Шундай ҳужжатлар хам борки, улар бир неча кун давомида уз ахамиятини йукотади. Шунинг учун хам ҳужжатларни экспертизадан утказиш шарт. Экспетизанинг асосий максади кайси ҳужжатлар давлат, фан, жамият хамда фукароларни керакли маoлумотлар билан туларок таoминлашини аниклашдан иборатдир. Экспертиза жараёнида ҳужжатларни архивларда саклаш муддатлари хам белгиланади. Кимматли маoлумотлар манбаи булган мухим ҳужжатлар муассаса архивларида маoлум муддат давомида саклангандан сунг доимий саклаш учун давлат архивларига топширилади. Мухим булмаган ҳужжатлар эса белгиланган муддат давомида муассаса архивларида сақланади, сунгра йук килиб юборилади.
Муассаса ва ташкилотларда кимматли илмий маoлумотларга эга булган ҳужжатлар нисбатан оз кисмни ташкил этади. Экспертиза чоГида аввало илмий ахамиятга эга булган ҳужжатарни аниклаш ва саралаб олишга эoтибор берилади.
Экспертизанинг биринчи ва энг асосий вазифаси – кайси ҳужжатлар кимматли маoлумотларга эга эканлигини аниклаш ва уларни давлат архивларига топширишдан иборатдир. Демак, экспертизанинг бу вазифаси давлат архивларини янги ҳужжатлар билан тулдириб бориш билан боГликдир. Ҳужжатларни саралаш чоГида ҳужжат кайси давлат архивига юборилиши ва кайси фондда сакланиши хам аникланади. Бошкача килиб айтганда, экспертиза жараёнида хар бир давлат архивининг йуналишини эoтиборга олган холда улар сакланаётган фондларнинг ҳужжатлар таркиби аникланади.
Экспертизанинг иккинчи вазифаси – ҳужжатларни саклаш муддатини белгилашдир. Бу кийин вазифа эмас. Одатда, ҳужжатлар узок муддат ёки доимий сакланиши керак булган ва киска муддат давомида сакланиши лозим булган гурухларга булинади. Ҳужжатларни саклашнинг аник муддатларини белгилаш чоГида ташкилотнинг манфаатлари, мавжуд низомлар ва йурикномалар хамда архивлар ва муассасаларнинг ҳужжатлардан фойдаланиш борасидаги куп йиллик тажрибалари хисобга олинади.
Экспертизанинг учинчи вазифаси – ҳужжатларни сакланиш даражасини аниклаш, уларнинг айримлари яроксиз холга келган такдирда архив фондидаги бу кемтикликни коплаш йулларини топишдир. Экспертиза жараёнида архив фонди таркибида кандай ҳужжатлар етишмаётганлиги аникланади хамда кайси фонддаги шунга ухшаш ҳужжатлар билан уни тулдириш масаласи хал этилади (Шуни эoтиборга олиш керакки, куп холларда битта ҳужжатнинг нусхалари бир вақтнинг узида бир неча фондлар таркибида сакланиши мумкин).
Ҳужжатлар бошка максадда хам экспертизадан утказилиши мумкин. Ҳужжатларни нашрга тайёрлаш чоГида, турли маoлумотномалар (руйзатлар, тавсифномалар, каталоглар, йулкурсаткичлар) яратишда, микрофилpмлаштириш учун саралаб олиш пайтида экспертиза килинади. Ҳужжатлар бир архивдан бошка архивга утказилган холатда хам экспертизада утказилади. Бундай пайтда ҳужжатлар уларни кабул килиб олаётган архивнинг сохасига тўғри келиши ёки келмаслиги аникланади. Архивлар учун сотиб олинаётган янги ҳужжатлар хам экспертизада утказилиши шарт. Архивлар, музейлар, кутухоналар, одатда, янги ҳужжатни сотиб олиш чоГида уларнинг кийматини аниклаш максадида хар томонлама урганиб чикадилар.
Экспертиза жараёнида шу нарсани ёдда тутиш керакки, йук килинган ҳужжатни кайта тиклаш кийин ишдир. Куп холларда эса уларни кайта тиклаш умуман мумкин эмас. Шунинг учун ҳужжатларни давлат асровига олиш ишлари пухта йулга куйиш зарур. Шу билан бирга иккинчи ва учинчи даражали ҳужжатларни доимий саклаш учун колдириш хам максадга мувофик эмас. Айникса ҳужжатларнинг микдори кескин ошиб борган хозирги даврда бунга йул куймаслик керак. Шу боисдан экспертизанинг мухим вазифаларидан бири – бу сақланадиган ҳужжатлар микдорини камайтиришга эришишдан иборатдир. Айни пайтда давлат учун, фан учун мухим маoлумот берувчи ҳужжатларни эса йукотмаслик вазифаси хам Гоят мухимдир.
Шундай килиб, экспертиза жараёнида архившунослар, тарихчилар, манбашунослар ва бошка соха мутахассислари биргаликда давлат архив фондини оптимал хажмини саклаш каби мухим илмий вазифани тўғри хал этишлари талаб килинади.
Ҳужжатларни экспертизадан утказиш тамойиллари, меoёрлари ва услублариҲужжатларни илмий кийматини аниклаш жараёнида тарихийлик, яхлитлик ва хартомонламалик тамойилларига амал килинади. Тарихийлик тамойили хар бир ҳужжатни маoлум тарихий давр махсули сифатида бахолашни, шунингдек, бу ҳужжатга нафақат хозирги кун, балки келажак нуктаи назаридан карашни такозо этади. Экспертизада нисбатан мураккаб булган тамойил – бу хартомонламалик тамойилидир. Мазкур тамойилга биноан ҳужжатнинг мазмунини турли томонлар (нуктаи назар) дан тахлил килиш лозим. Масалан, конкрет бир ҳужжат бир вақтнинг узида хам тарих, хам адабиёт тарихи, хам санoат тарихи хакида маoлумот бериши инобатга олиниши керак. Хужатнинг илмий ахамияти баoзан унинг кайси тилда битилганлиги, кандай материалга ёзилганлиги (пергамент, коГоз ва х.), ҳужжатдаги расмлар ёки унинг чеккасига битилган кайдлар билан хам белгиланиши мумкин. Демак, экспертиза килиш чоГида шуларнинг хаммасини эoтиборга олиш шарт. Экспертизада яхлитлик тамойили кенг равишда қўлланилади. Бунинг маъноси шуки, ҳужжатлар бир-биридан алохида тарзда эмас, балки муассаса фаолияти давомида яратилган бошка ҳужжатлар билан биргаликда бахоланади. Мазкур тамойилнинг мантикий давомида сифатида экспертиза ишларига системали тарзда ёндашишни курсатиб утиш мумкин.
Экспертиза тамойилларини хисобга олган холда ҳужжатлар кимматини аниклашнинг меoёрларини ишлаб чикилади. Меoёрлар деганда биз ҳужжатлар илмий кимматини белгилаб берадиган сифатларни тушунамиз.

Экспертизада матнли ҳужжатларнинг кимматлилигини аниклашнинг асосий, кенг равишда қўлланиладиган меoёрлари куйидагилардир:



  • Ҳужжатларнинг мазмуни;

  • Фондни ташкил этувчи, яoни ташкилот ёки муассасанинг макоми;

  • Ҳужжатлардаги маoлумотнинг такрорлиниши;

  • Ҳужжатларнинг пайдо булиш вақти ва жойи.

Экспертизада дастхатлилик, ҳужжатнинг юридик кучи, унинг ташки хусусиятлари (бадиий хусусиятлари, ёзув материали ва х.) сингари меoёрлар хам маoлум ролp уйнайди. Ҳужжатларнинг палеографик хусусиятлари, кайси тилада битилганлиги каби меoёрларни хам эoтибордан четда колдирмаслик керак.
Экспертиза ишларида курсатиб утилган меoёрларнинг хаммаси бир хилда қўлланилмайди. Уларнинг айримлари ҳужжатнинг характеридан катoи назар доимо хисобга олинади. Ҳужжатларнинг мазмуни, фондни ташкил этувчи ташкилот ёки муассасанинг макоми ана шундай универсал меoёрлар каторига киради. Бу меoёрлар барча ҳужжатларга нисбатан қўлланилади ва уларнинг кийматини аниклашда мухим ролp уйнайди. Бошка меoёрлар, жумладан, ҳужжатларнинг палеографик, лисоний ва бадиий хусусиятлари эса асосан шахсий фондлар ва кадимги давр фондларини экспертизадан утказишда қўлланилади.
Экспертиза ишларини сифати купинча бу ишга жалб килинган шахсларнинг билими, малакаси ва дунёкарашига боГликдир. Шундай экан, экспертлар бу ишда зарур булган билимларга эга булишлари шарт. Экспертлар аввало давлат муассасалари тарихини билишлари зарур. Улар фондни ташкил этувчи муассасанинг вазифалари, функцияларини яхши билишлари, бу муассасалар кайси органларга буйсунганлиги, уларнинг бошка ташкилотлар билан алокалари хакида яхлит тасаввурга эга булишлари керак.
Экспертлар муассаса структурасини, бу муассаса тарихидаги кайта ташкил этишларни, мазкур муассаса таркибига кирган булим ва бошкармаларнинг функцияларини, муассасада йиғмажилдларни шаклланиши усулларини яхши билишлари лозим. Бундай маoлумотлар муассаса фаолиятининг асосий йуналишларини иккинчи даражали вазифаларидан ажратиб олиш имкониятини беради. Бу билимлар ҳужжатларни илмий жихатдан кимматли булган гурухга ва вақтинчалик ахамиятга эга булган гурухга булиш ишини осонлаштиради.
Ҳужжатлар кимматини экспертиза килаётган шахс ДАФ ҳужжатлари таркибини билиши, жумладан кайси ҳужжат кайси архивларда сакланишини яхши билиши зарур. Акс холда давлат архивига кабул килиниши зарур булган ҳужжатларни аниклашда хатоликка йул куйилиши мумкин.
Ҳужжатларни экспертизадан утказиш иши бир неча боскичда амалга оширилади. Биринчи боскичда ҳужжатлар вужудга келиши биланок уларнинг кийматига бахо берилиб, бу ҳужжатларни саклашнинг тахминий муддатлари белигиланади.
Иккинчи боскичда муассаса архивларида вақтинчалик сакланаётган ҳужжатлдар йук килинади ва давлат архивларига топширилиши керак булган ҳужжатлар саралаб олинади.
Учинчи боскичда доимий саклаш учун ҳужжатлар узил кесил танлаб олинади. Бу иш давлат архивларини янги ҳужжатлар билан тулдириб бориш жараёнида амалга оширилади. Бу боскичда экспертизанинг вазифалари куйидагилардан иборат: тармоклараро дубликацияларга йул куймаслик, архив фондининг тулалигини таoминлаш ва керак булганда айрим етишмаётган ҳужжатларни топиш.
Экспертизада архив фондлари ҳужжатларини комплекс равишда бахолаш мухимдир. Бу холда бир-бирига ташкилий ё тарихий жихатдан янги булган фондларнинг ҳужжатлари бир вақтда экспертизадан утказилади.
Экспертиза ишларига ҳужжатлар руйхати (переченp) асос килиб олинади. Бу руйхатда ҳужжатларнинг номи, уларни саклаш муддатлари, шунингдек давлат архивига утказилиши шарт булган ҳужжатлар курсатиб утилади.
Ҳужжатларни саклаш муддатларини белгилаш экспертизанинг масoлиятли ишларидан биридир. Муассасаларда одатда икки хил ҳужжатлар гурухи йиғилади: 1) муассасанинг узида яратилган ҳужжатлар; 2) бошка ташкилотлардан олинган ҳужжатлар. Энг аввало биринчи гурухга кирган ҳужжатларни саклаш муддатларини аниклаш керак. Чунки, шу гурух ҳужжатлари мазкур ташкилотнинг фаолиятини очиб беради. Улар орасида мазкур муассаса фаолияти давомида яратилган карорлар, баённомалар (протоколлар), фармонлар, фармойишлар, истикболли ва йиллик режалар, хисоботлар, йурикномалар, низомлар, маромномалар, маъруза, тавсифлар, курилишларнинг техникавий лойихалари, илмий асарлар, бадиий асарлар, киносoёмкалар хамда аудио- ва видеокассеталарнинг оригиналлари ва бошкалар айникса мухимдир. Муассасанинг асосий фаолияти юзасидан юкори ва куйи ташкилотлар рахбарлари билан олиб борилган ёзишмалар хам доимий сақланадиган ҳужжатлар каторига киради. Биринчи гурухга кирувчи бошка ҳужжатлар учун эса вақтинчалик саклаш муддатлари белгиланади.
Иккинчи гурух ҳужжатлари эса тамоман бошкача ёндашувни талаб килади. Бу гурух ҳужжатлари юкори ташкилотларнинг ижро этиш учун юборган ҳужжатлардан, куйи ташкилотларнинг хисобот ҳужжатларидан ва мазкур муассаса билан хамкорлик килаётган ташкилотларнинг мактубларидан иборатдир. Бу ҳужжатларнинг аксарият купчилиги учун вақтинчалик саклаш муддатлари белгиланади. Бу муддатнинг узок ёки якин булиши ҳужжатдаги курсатмани бажарилиши ёки бу ҳужжатдан фойдаланиш вақти билан белгиланади.
Ҳужжатларни экспертизадан утказишни ташкил этишҲужжатлар кийматини экспертиза килиш ишлари эксперт комиссиялари ва эксперт-текширув комиссиялари зиммасига юклатилади. Бу комиссиялар доимий амал килувчи маслахат органлари хисобланади. Муассасалар ва архивларда эксперт комиссиялари, архивларни бошкариш органларида эса эксперт текширув комиссиялари ташкил этилади.
Муассасанинг эксперт комиссияси рахбарнинг буйруГига биноан энг малакали ходимлар хисобидан ташкил этилади. Раис этиб рахбар ходимларнинг бири тайинланади. Муассасларнинг эксперт комиссиялари хар йили сакланиши керак булган ҳужжатларни ва йук килиниши лозим булган ҳужжатларни аниклайдилар. Доимий ва узок сакланиши керак булган ҳужжатлар талабга мувофик равишда расмийлаштирилади, йук килиниши зарур булган ҳужжатларга далолатнома тузилади. Мазкур далолатномаларда эксперт комиссиясининг таркиби, йиғмажилдларнинг сарлавхаси, руйхат тартиби, йук килиниши керак булган ҳужжатларнинг микдори курсатилади.
Архивлардаги эксперт комиссияларининг вазифалари муассаса комиссияларига нисбатан кенгрокдир. Архивларнинг эксперт комиссиялари архив сохасига мувофик равишда сакланиши керак булган ҳужжатлар категориясини аниклайди, фондлар таркибининг тулалигини белгилайди ва етишмаётган ҳужжатларни топиш учун чора-тадбирлар ишлаб чикади. Комиссия архивга келаётган барча ҳужжатларни синчиклаб урганади. Унинг хулосасига таяниб архивларга янги ҳужжатлар кабул килиб олинади. Эксперт-текширув комиссиялари архивларни бошкариш муассасалари (республика Бош архив бошкармаси, вилоят архив булимлари) кошида ташкил этилади. Улар муассаса ва давлат архивларида экспертизалар утказиш ва архивлар фондларини янги ҳужжатлар билан тулдириш масалалари буйича асосий илмий-методик марказлар вазифасини бажаради. Эксперт текширув комиссиялари архивлар ва муассасалардаги эксперт комиссиялари фаолияти устидан назорат килади.
Узбекистон Республикаси Бош архив бошкармаси хузурида ташкил этилган Марказий эксперт текширув комиссияси вилоятлар ва республика марказий архивларида фаолият курсатаётган эксперт комиссиялари ишини йуналтирувчи ва назорат килувчи органдир. Марказий эксперт-текширув комиссияси экспертиза ишларида ва давлат архивларини тулдириш жараёнида пайдо буладиган бахсли масалаларни хал этадиган олий орган хисобланади.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish