- Ўқитувчининг портфолиосини қайта ишлаб чиқиш ва унинг сифатини экспертизадан ўтказиш
- Голиш Л.В.
- Хашимова Д.П.
- Офтобходжаева Х.Х.
- ЎМКҲТМ Ахборот-методик таъминлаш хизмати
ПОРТФОЛИО - сўзи француз тилидан олинган бўлиб “ифодаламоқ”, “таърифламок”, “баён қилмоқ”, “ютуқлар йиғиндиси” маъноларини билдиради. Италиянларда бу сўз “ҳужжатлар папкаси” ёки “мутахассис папкаси” маъносида ишлатилади. ЎҚИТУВЧИНИНГ ПОРТФОЛИОСИ- ўқитувчиларнинг ўз-ўзини баҳолаш қуроли ва касбий компетентлигини баҳолаш воситаси бўлиб, ўқитувчиларнинг ютуқларини кўргазмали намойиш этиш усулидир. Портфолио- ўқитувчи тўғрисидаги умумий маълумотларни, унинг ўқув-методик, илмий ва ташкилий фаолияти, малакасини оширганлиги, ютуқлари ҳамда мукофотлари тўғрисида маълумотларни ўз ичига олади. - Сизнинг-ча ўқитувчининг портфолиоси таркибида қандай хужжатлар бўлиши керак?
- «Ақлий ҳужум» усулининг асосий қоидалари:
- Олға сурилган фикр ва ғоялар танқид остига олинмайди ва баҳоланмайди.
- Таклиф килинаётган фикр ва гоялар канчалик фантастик ва антиқа бўлса хам, уни бахолашдан ўзингизни тийинг!
- Танқид қилманг – ҳамма билдирилган фикрлар бир хилда бебаходир.
- Фикр билдирилаётганда бўлма!
- Мақсад – фикр ва ғоялар сонини кўпайтириш.
- Қанчалик кўп фикр ва ғоялар билдирилса шунчалик яхши. Янги ва бебахо фикр ва ғоянинг пайдо бўлиш эхтимоли пайдо бўлади.
- Агар фикрлар қайтарилса асабийлашманг ва хайрон бўлманг.
- Хаёллар «тўзғишига» ижозат беринг.
- Бу муаммо фақатгина маълум усуллар ёрдамидагина хал булиши мумкин, деб ўйламанг.
- Фикрлар «хужуми»ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга қатъиян риоя қилиниши шарт.
- Берилган саволга қисқача (1-2 сўздан иборат) жавоб берилади.
Ўқитувчи тўғрисида умумий маълумотлар: Фамилия,исми, шарифи маълумоти (таълим муассасаси, тугатган йили, мутахассислиги) лавозими стаж: умумий _______ педагогик _____, лавозимда _____ тоифаси ____________________ ўқитаётган фани ________________________ | | - Аттестациядан қаерда ўтган
| | | | | | - Дипломлар, малака оширганлиги тўғрисидаги маълумотлар
- Бунга барча шаклдаги таълим турлари киради (малака ошириш, қайта тайёрлаш, магистратурада ўқиш ва бошқ.)
- Аттестациядан ўтганлиги
- Қачон, қаерда ва аттестация натижалари қўрсатилади
- Педагогик фаолият
- Назарий ва амалий машғулотларнинг ўтказилиши, ўқувчилар билан ишлаш ва уларнинг эришган ютуқлари, олимпиадалар ва кўрик танловларда қатнашгани, эгаллаган ўринлари кўрсатилади (фото лавҳалар тақдим қилинади).
- Педагогик фаолиятининг натижалари
- - ушбу бўлимда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражалари, касбий кўникма ва малакаларининг шаклланиши ва ҳоказо – схема, график, диаграмма, жадвал кўринишида кўрсатилади.
- - ташқи (Давлат тест маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва ҳудудий бошқармалар) назорат натижалари.
- Мусобақа, танлов, кўргазма ва бошқ. қатнашиши
- Ўқитувчининг охирги уч йиллик фаолият таҳлили. Касбий ва ижодий танлов, кўргазма, мусобақа ва ҳоказоларда қатнашганлиги тўғрисида маълумот (фото лавҳалар тақдим қилинади).
- Методик фаолият
- - дарслар ишланмаси, очиқ дарслар ва мастер-класс ўтказиш;
- - конференция ва семинарларда маъруза қилиш;
- - дидактик материаллар тайёрлаш;
- - методик қўлланмалар тайёрлаш;
- - тадбирлар сценарийсини ишлаб чиқиш.
- Касбий фаолиятининг тақдимоти
- - аудио ва видеоматериаллар;
- - дарс жараёнидан олинган фото лавҳалар;
- - кенгашларда маъруза қилиш;
- - ўз устида ишлаши;
- -машғулотларда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш кўрсатилади.
- Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган материаллар
- - чоп этилган мақолалар кўрсатилади
- Тақдирланганлиги
- - дипломлар, фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар ва бошқалар.
- Юқорида келтирилган бандларга ўқитувчи фаолиятидан келиб чиқиб кўшимча маълумотларни киритиш мумкин.
- Ўқувчиларнинг ижодий ишлари.
- Интернет саҳифалари билан ишлаш.
- Тўгараклардаги фаолият ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |