ЭКСПОРТ ТОВАР СИЁСАТИ
7.1. Экспорт товар сиёсатининг мощияти.
7.2. Экспорт товарнинг бозор салощиятини белгилаш.
7.3. Экспорт товар ассортиментини режалаштириш.
7.4.Экспорт сиёсатида товарларни ўраш, маркалаш ва сервис.
7.5. Халқаро савдода сервис хизмати.
7.1. Экспорт товар сиёсатининг мощияти
Халқаро савдо экспорт-импорт операцияларини қамраб олиб, бу операциялар ўз ичига қуйидагилар билан боғлиқ фаолиятни киритади:
а) чет эллик контрагентга топшириш мақсадида товарни сотиш ва чет элга олиб чиқиш;
б) ички бозорда сотиш мақсадида чет элдан товар сотиб олиш ва мамлакатга олиб кириш.
Шундай қилиб, товар экспорти чет эллик контрагентга товарни сотиш ва чет элга олиб чиқиш бўлса, товар импорти чет эллик контрагентдан товар сотиб олиш ва уни мамлакатга олиб кириш щисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги» Қонунида қуйидаги тавсифномалар берилган:
Экспорт бу – товар, иш, хизмат ва интеллектуал фаолият натижаларини, жумладан, мутлақ эгалик щуқуқини Ўзбекистон щудудидан қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқишдир.
Импорт бу - товар, иш, хизмат ва интеллектуал фаолият натижаларини, жумладан, мутлақ эгалик щуқуқини Ўзбекистон щудудига қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз олиб киришдир.
Халқаро савдо экспорт-импорт операцияларининг тижорат асосида, яъни олди-сотди шартномаларини тузиш ва бажариш асосида амалга оширилишини назарда тутади. Бепул товарлар етказиб бериш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш ва ёрдам бериш алощида щисобга олинади ва экспорт ёки импорт қийматига киритилмайди.
Экспорт товар сиёсатини амалга оширишда халқаро характерга эга бўлган қуйидаги маркетинг тадқиқотларини ўтказиш лозим:
Мазкур товар ёки хизматлар халқаро бозори конъюнктурасини ўрганиш, мазкур товар бозоридаги потенциал щамкор ёки рақобатчи фирмаларни аниқлаш щамда уларнинг иш усулларини тащлил қилиш.
Халқаро бозорнинг мақсадли қисмини аниқлаш.
Халқаро бозорнинг мақсадли участкасида фаолият юритишнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, молиявий, щуқуқий ва божхона шартларини аниқлаш.
Мазкур товар мащсулотининг потенциал истеъмолчиларини сегментлаш.
Халқаро маркетинг коммуникация воситаларини қўллаш имкониятларини излаб топиш.
Халқаро бозорда мазкур товар ва хизматларнинг рақобатбардошлигини аниқлаш.
Экспорт товар ассортименти, уни кенгайтириш ёки торайтириш усулларини белгилаш.
Халқаро бозорнинг мақсадли участкасининг ижтимоий-маданий мущитини (миллий ўзликни англаш даражаси, диний хусусиятлар, жамият аъзолари ўртасида ижтимоий ролларни тақсимлаш, тил, имо-ишоралар ва урф-одатлар) ўрганиш.
Рационал ва мақсадга мувофиқ экспорт шаклларини аниқлаш (истеъмолчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, қўшма фаолиятга йўналганлик, чет эллик воситачилар тармоғидан фойдаланиш).
Мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотларнинг халқаро савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш экспорт-импорт операцияларини лицензиялаш воситасида амалга оширилади. Ушбу фаолият турларига мос келувчи давлат органларининг махсус (асосий ва индивидуал) рухсатномалар бериши назарда тутилади.
Асосий лицензия бу бозор субъектига маълум муддатга муайян товарларни чекланмаган миқдорда мамлакати кўрсатилган щолда экспорт ёки импорт қилиш учун берилувчи махсус рухсатномадир. Индивидуал лицензия эса бозор субъектига чекланган муддатга муайян товарни чекланган миқдорда мамлакати кўрсатилган щолда экспорт ёки импорт қилиш учун берилувчи бир марталик махсус рухсатнома щисобланади.
Лицензиялаш ташқи савдо муносабатларини халқаро тартибга солишнинг амалий воситаси бўлиб, ички истеъмол учун зарур бўлган мащсулот экспортини чеклаш, мащаллий мащсулот ишлаб чиқарувчиларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида импортни чеклаш, мамлакатнинг савдо ва тўлов балансини тартибга солиш, форс-мажор щолатлар сабабли иқтисодиётда юзага келган вақтинчалик қийинчиликларни бартараф қилиш, хорижий валютани сарфлашни назорат қилиш каби мақсадларда кенг қўлланади.
Халқаро савдо субъектлари унумли экспорт товар сиёсатини олиб боришга щаракат қиладилар. Бунда маълум бир щаракатлар курси, уларга риоя қилиш натижасида экспорт товар ассортименти самарали шакллантириш ва амалга оширишга имкон берувчи тамойиллар таклиф қилинади. Ўз мощиятига кўра товар экспортнинг тақдирини белгилаб беради, шу сабабли барча чора-тадбирлар – товарни яратиш, тайёрлаш, халқаро бозорда сотиш, реклама ва щоказолар экспорт сиёсатида марказий ўринни эгаллайди. Товарни етказиб бериш мўлжалланган мамлакат бозори талаблари тащлил қилингандан сўнг яратилган товарларгина тижорат муваффақиятига эришиш мумкин. Аввало экспорт қилиниши мўлжалланган товарга энг юқори техник-иқтисодий тавсифномаларни киритиш лозим. Ички истеъмолчига мўлжалланган ва мамлакатда муваффақиятга эришган мащсулотлар чет элда қабул қилинмаслиги мумкин. Мащаллий ГОСТ талабларига жавоб бериш ташқи бозорнинг савдо, технологик, эстетик ва экологик нормаларига жавоб беришидан кафолат бера олмайди.
Экспорт товар сиёсатида товарнинг истеъмол қиймати ўз кўрсаткичлари бўйича чет эллик истеъмолчининг талабларига жавоб берган тақдирда юқори бўлади. Товарни импорт қилувчи мамлакатдаги аввалдан белгиланган, кутилаётган мақсадли харидорлар гурущига аниқ йўналтирган щолда лойищалаштириш, яъни «ўртача статистик харидор»га эмас, балки муайян харидорларга йўналтириш лозим.
Халқаро савдода экспорт товар сиёсатининг уч варианти қўлланади.
1. Марказлашган вариант ташқи бозорда мазкур ишлаб чиқарувчининг мавжуд товарига техник ва технологик жищатдан ўхшаш ва унга мос келувчи, чет эллик янги харидорларни жалб қилиши мўлжалланган янги товарни яратиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
2. Горизонтал вариант. Бунда мазкур ишлаб чиқарувчининг ташқи бозорга чиқарилувчи янги товари илгари мавжуд бўлган товарга ўхшаш бўлиб, янги шаклланган истеъмолчилар гурущига мўлжалланади, уни ишлаб чиқариш эса кичик технологик ўзгаришлар билан амалга оширилади.
3. Конгломерат вариант. Бунда ташқи бозорга мазкур ишлаб чиқарувчининг илгари мавжуд бўлган товарга умуман ўхшамаган, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва янги бозорни эгаллашни талаб қилувчи янги товар киритилади.
Экспорт товар сиёсатида импортчи мамлакатларда амал қилувчи турли хил меъёрий щужжатлар (халқаро ва миллий стандартлар, божхона талаблари ва щоказо) қўлланиб, бу товар упаковкаси, маркировкаси, дизайни, айрим тавсифномалари ва щужжатларига таъсир кўрсатади. Мащсулот экспорт қилувчи ўзининг щуқуқ ва мажбуриятлари щақида аниқ тасаввурга, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва сотув ресурсларига эга бўлиши лозим. Халқаро савдо усуллари ва тамойилларини қатъий щисобга олиш мущим ащамият касб этиб, улар кўп щолларда ички усул ва тамойиллардан сезиларли фарқ қилади. Бундан ташқари, савдо операцияларини расмийлаштириш ва амалга ошириш хусусиятлари, божхона томонидан тартибга солиниш, валюта назорати, савдо амалиёти ва мамлакатда амал қилувчи урф-одатларни щам инобатга олиш жоиз.
Жащон тажрибаларининг кўрсатишича, турли хилдаги рақобатбардош экспорт товарларининг етарли бўлиши тижорат оламининг жавоб тариқасидаги щаракатларини – юқори сифатли товарлар импорти ва чет эл инвестициялари оқимининг ўсишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |