1. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони



Download 4,51 Mb.
bet8/12
Sana23.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#183255
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12

Асосий хавфлар


Марказий Осиё минтақасига инвестиция киритишнинг ривожланган ёки ривожланаётган бозорларга инвестиция киритишдан кўра кўпроқ хавфи бор. BCG таҳлилчилари қуйидагиларни асосий хавф турлари сифатида кўрсатмоқда:
Сиёсий зиддиятлар. Мамлакатлар ўртасидаги низо ва сиёсий зиддиятлар (масалан, сув ресурсларини бўлишишга оид баҳслар) минтақанинг умумий инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Йирик мамлакатлар иқтисодиётига боғлиқлик. Минтақа мамлакатлари иқтисодиёти у қадар катта эмас ва кўпроқ бир неча турдаги хомашёни экспорт қилишга мослашган. Уларнинг савдо айланмаси минтақадан ташқаридаги бир неча бозор, асосан, Хитой ва Россияга қаратилган. Экспортнинг кам сонли товарларга (хомашёга) боғлиқлиги ва асосий савдо ҳамкорлари камлиги минтақа мамлакатларини “ташқи шок”ка ўхшаш омиллар олдида заиф қилиб қўяди. Бундан ташқари, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий қисми Россияда меҳнат қилаётган мигрантларнинг пул ўтказмаларига ҳам боғлиқ.
Хомашё нархларининг ўзгариб туриши. Минтақа мамлакатлари иқтисодиёти табиий ресурслар нархига қарамдир. Углеводородлар, олтин, мис ва алюминий улар экспорти асосини ташкил қилади. Дунё биржаларида ушбу ресурслар нархи тушиб кетиши МО иқтисодиётига кучли салбий таъсир кўрсатади.

Минтақа салоҳиятини рўёбга чиқариш йўллари


BCG тадқиқотчиларига кўра, бугунги кунда минтақа олдида иқтисодиётни рангбаранглаштириш орқали йўналишини фақатгина хомашёга ихтисослашмаган тармоқлар томон ўзгартириш имкониятлари очилмоқда. Бунинг учун инфратузилма лойиҳалари ҳамда хомашёга асосланмаган истиқболли тармоқларни ривожлантиришга инвестициялар керак. Бозор ислоҳотларини давом эттириш, янада чуқурлаштириш, шунингдек, минтақалараро қалин ҳамкорлик МОнинг инвестиция муҳитини яхшилашда зарур шартларидан саналади.
Ушбу ҳисобот муаллифлари МО мамлакатлари ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириши мумкин бўлган бешта йўналиш борлигини қайд этади. Айни таклифлар минтақа салоҳиятини янада тўлиқ рўёбга чиқариш ва мавжуд инвестиция имкониятлари жозибадорлигини ошириш имконини бериши шубҳасиз.



Иқтисодий глобаллашув тарихи


Глобаллашув атамаси кенг маънода қўлланилса-да, иқтисодий глобаллашув 1970 йилларда содир бўлган савдо, молия ва глобал корпорацияларнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари билан боғлиқ бир неча муҳим ўзгаришларни қамраб олади. Аслида, бугунги жаҳон иқтисодида шиддат билан кенгайган интеграция тарихий нуқтаи назардан турли босқичлардан ўтган. Глобаллашувнинг биринчи тўлқини XVIII аср охирига келиб, саноат инқилоби натижасида Европа, айниқса, Буюк Британия жаҳонга ҳам географик, ҳам технологик жиҳатдан ҳукмронлик қилиши билан бошланди. Транспорт ва коммуникация ихтиролари мамлакатлараро юк ташиш ва алоқа ўрнатиш имконини берган бўлса, саноатлашув, эркин савдо ҳақидаги иқтисодий ғоялар ҳамда халқаро валюта молиясида олтин стандартининг кенг ёйилиши Ғарб мамлакатларига бутун жаҳонда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва глобал савдони монополлаштириш имконини берди. Аммо, глобаллашувнинг биринчи тўлқини бутун жаҳон бўйлаб халқаро молия ва инсон оқимини жадаллаштирган бўлса-да, бу давр кўпчиликнинг хотирасида қуллар эксплуатацияси, истилочилик, Буюк Депрессия ҳамда иқтисодий ривожланишдаги нотенглик каби қора саҳналар билан муҳрланиб қолди.
Глобаллашувнинг иккинчи тўлқини иккинчи жаҳон уруши якунида қурилган Бреттон Вудс иқтисодий тартиби билан бошланиб, тизимнинг 1971 йилга келиб қулаши натижасида тугади. “Назоратга олинган” бу иккинчи тўлқиннинг таг замирида эски даврдаги тартибсиз глобаллашувнинг хатоларини такрорламаслик ғояси мужассам эди. Халқаро иқтисодий сиёсатни тўлиқ иш билан таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ҳимоя каби ички сиёсий мақсадларга мослашни кўзлаган глобаллашувнинг иккинчи тўлқинида давлатлар халқаро иқтисодий қоида белгилаш ва ижро этишни “кўп томонламалик” принципи асосида халқаро ташкилотлар орқали амалга оширишга келишишган. Келушувнинг асосий қисми халқаро молия ва валюта алмашинуви бўлиб, унга кўра, ҳар бир давлат ўз валютаси қийматини олтин захирасига асосланган АҚШ долларига нисбатан аниқ белгилаб қўйиши ва спекуляцияга олиб борувчи қисқа муддатли халқаро капитал ҳаракатига чекловлар ўрнатиши шарт эди. Бу даврда савдони эркинлаштириш маълум чекловларни пасайтириш билан чекланиб, фақат ишлаб чиқарилган товарлар ва ривожланган мамлакатларга нисбатан қўлланилди. Ривожланаётган мамлакатлар моҳиятан ўзлари хоҳлаган иқтисодий сиёсатни юритишлари мумкин эди.
Янги ташкил топган уч ташкилот янги қурилган иқтисодий тартибнинг барқарорлиги учун муҳим бўлди: халқаро молиявий барқарорликни таъминловчи Халқаро Молия Ташкилоти (ХМТ), учинчи дунё мамлакатларининг иқтисодий ривожланиши учун ёрдам кўрсатувчи Жаҳон Банки ҳамда фақатгина ривожланган давлатлар орасидаги савдони эркинлаштириш борасидаги келишув учун ташкил этилган Тарифлар ва Савдо бўйича Умумий Келишув. Глобаллашувнинг янги қоидалари жаҳон мамлакатларига меҳнат бозори, солиқ, савдо ва инвестиция каби ички масалаларда турлича ёндашувга эга бўлган капитализмнинг турфа шаклларини танлаш имконини берди. АҚШдаги очиқ либерал бозор иқтисоди, Германиядаги социалистик бозор иқтисоди, Франциядаги квази режалаштиришга асосланган иқтисод, Япониядаги юқори даражада ҳимояланган ва экспортга йўналтирилган иқтисод шулар жумласидандир. Капитализмнинг олтин даври деб аталадиган глобаллашувнинг бу даврида жаҳон мисли кўрилмаган ривожланишга эришди. Глобаллашувнинг иккинчи тўлқини, афсуски, 1971 йилда АҚШ президенти Никсоннинг олтинга нисбатан аниқ белгилаб қўйилган доллар курсини эркинлаштириши билан якун топди.

Глобал иқтисодий интеграциянинг учинчи тўлқини: гиперглобаллашув ва норозилик


Жаҳон 1970-1980 йилларда бошланган неолиберал иқтисодий қарашлар, иқтисодий кучларнинг лоббистик ҳаракатлари ва технологик инқилоб бирлашиши натижасида янги давр – гиперглобаллашув сари қадам қўя бошлади. Айнан 1990 йиллар охирига келиб, инсоният ҳақиқий маънода дунёнинг турли бурчакларини боғлаган глобал бозор пайдо бўлишига гувоҳ бўлди. Гиперглобаллашувнинг вужудга келиши замирида уч ўзгариш ётади: Биринчиси, 1970 йиллардан бошлаб, молиявий капитал оқимларининг назорат остидан чиқиши ва дунё бўйлаб ҳаракатланишига қўйилган тўсиқлар олиб ташланиши. Иккинчиси, молиявий бозорлар эркинлашуви натижасида ривожланган давлатлардаги миллий компанияларнинг ривожланаётган давлатларга тўғридан-тўғри инвестициялар киритиши самараси ўлароқ, компанияларнинг глобаллашуви. Учинчиси, 1995 йилда Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) ташкил этилиши билан маълум давлатлар орасида айланган савдонинг глобал тус олиши.
Албатта, гиперглобал дунёга интеграциялашув ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши ҳамда оддий инсонларнинг турмуш даражаси ошишига сезиларли ҳисса қўшди. Аммо, баъзи ривожланаётган давлатлар тажрибаси айни пайтда интеграциялашув жараёни яхши режага асосланмаган бўлса, гиперглобаллашув мамлакат иқтисоди учун жуда қимматга тушиши мумкинлигини ҳам исботлади. Мамлакатлар учун глобал иқтисодга интеграциялашув уларнинг бу жараёнга институционал тайёргарлигига қараб, фойда ёки зарар орасида туришини икки тарафдан кўриш мумкин. Биринчидан, гиперглобаллашув даврида глобал иқтисод асосий мақсад, миллий иқтисодиёт эса восита ҳолига келиб қолди. Натижада, бугунги гиперглобал иқтисодга интеграция қилмоқчи бўлган давлатлар турли оқибатлардан қатъи назар, ҳамма учун зарур ва ягона ислоҳотлар рецептини қўллаши шарт. Бугунги кундаги ХМТ ва Жаҳон Банкининг асосий вазифалари, афсуски, мамлакатларнинг иқтисодий тизимидаги ўзига хосликни инобатга олмай, бир тарафлама ўйланган, хусусийлаштириш, савдо ва капитал оқимини буткул эркинлаштириш ҳамда фискал сиёсат борасида мажбурий-ихтиёрий руҳдаги тавсиялар беришдан иборат бўлиб қолди. Тепадан пастга қараб ҳаракатланган бу тавсиялар собиқ иттифоқдан эндигина ажралган Россиянинг иқтисодини қулаш даражасига олиб келгани кўпчиликка аён. Лўнда қилиб айтганда, бугунги гиперглобаллашув иқтисодий фаровонликнинг ҳамма тақлид қилиши керак бўлган ягона йўли мавжуд, деган нотўғри ғояга асосланади.
Савдо ва капитал оқимини эркинлаштириш сиёсати баъзи ҳолларда ривожланаётган мамлакатлар учун катта имкониятлар берган бўлса-да, амалиётда бу сиёсат баъзи давлатларга қимматга тушди. 1990 йиллардан кейин пайдо бўлган савдо битимлари кўп ҳолларда ривожланаётган давлатлар учун иқтисодий фаровонлик эмас, баъзи иқтисодий манфатлар сабабли иқтисодий камбағаллашиш воситасига айланди. Шунингдек, ЖСТ бугунги кунга келиб, мамлакатларнинг халқаро рақобатдан сақланишини нафақат қийинлаштирди, балки халқаро савдо қоидалари илгари таъсир ўтказмаган қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, интеллектуал мулк, соғлиқни сақлаш ва санитария қоидалари каби сиёсат соҳаларини қамраб оладиган даражага келди. Шунингдек, халқаро сармоядорлар бугун савдо битимларида махсус имтиёзларга эга бўлиб, турли шартномалар уларга мулк ҳуқуқлари бузилганлиги учун давлатларни халқаро судларда бевосита судга бериш имконини яратди. Мисол сифатида, фармацевтика компанияларини келтириш мумкин. Бу компанияларнинг ўз монопол кучларини ташқи бозорга ўтказиш учун қилган агрессив лобби ҳаракатлари натижасида, баъзи халқаро савдо шартномалари бугунги кунга келиб, интеллектуал мулк ҳуқуқларини йиллар давомида қаттиқ ҳимоя қилиб қўйди. Натижада, баъзи камбағал мамлакатлар фуқаролари зарур дори-дармон воситалари қимматлиги сабаб, уларни сотиб ололмайдиган бўлди.
Гиперглобализациянинг салбий оқибатлари, айниқса, молия соҳасида яққол кўзга ташланди. Ривожланаётган мамлакатлар 1990 йиллар ўрталарига келиб, АҚШ йирик банкларининг лоббиси таъсирига тушган ХМТнинг эркин капитал бозори ривожланиш асоси эканлиги ҳақидаги тавсиясига амал қилган ҳолда капитал оқимини эркинлаштирди. Аммо, молия соҳасидаги дерегуляция инвесторлар учун ривожланган давлатлардаги ортиқча капитални муҳтож ҳудудларга элтувчи имконият эмас, қисқа муддатли фойда олишга қаратилган спекулятив валюта олди-сотдиси ва капитал ҳаракати ўйинларига йўл очди. Молиявий бозорлардаги фундаментал хато туфайли глобал иқтисод 1990 йиллардан буён сурункали инқироздан боши чиқмай қолди. Рискли молиявий инструментлар 1997 йили Осиё мамлакатларини, 2008 йили эса АҚШ ипотека бозорида бошланиб, бутун жаҳонни инқироз ёқасига олиб келгани, миллионлаб одамларнинг иқтисодий фаровонлигини хавф остига қўйгани ҳамон кўпчиликнинг хотирасидан ўчмаган.
Иккинчидан, миллий демократик бошқарув ҳар доим ҳам гиперглобаллашув билан мутаносиб равишда ишламайди. Гиперглобаллашув бир тарафдан давлатнинг ички сиёсатдаги ролини қисқартириб, технократларни халқ талабларидан ажратиб қўяди. Оддий мисол сифатида ички солиқлар ёки саноатни тартибга солиш сиёсатини олайлик. Компания ва молиявий капиталнинг халқаро миқёсдаги эркин ҳаракати мамлакатнинг ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгилайдиган солиқ тизимини танлаш имкониятини чеклайди. Хусусан, ривожланаётган мамлакатларнинг глобал компания ва капитални жалб қилиш борасидаги рақобатлари корпоратив солиқ ставкаси пастлашига босим ўтказади ва солиқ юкини эркин ҳаракатланувчи капиталдан ҳаракатланиши чегараланган ишчи кучига юклайди. Саноатни тартибга солиш ҳам худди шундай. Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлар ички иқтисодга инвесторларни жалб қилиш учун юқори даражада иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мажбуриятини зиммаларига олишади. Албатта, бу мажбурият инвесторлар ишончини қозониш, иқтисодий фаровонлик учун зарур. Аммо, баъзи ҳолларда инвесторлар олдидаги мажбурият мамлакат фуқороларининг яшаш тарзи ва соғлиғига дахлдор ишлаб чиқаришни тартибга солиш сиёсати билан тўқнашиб қолиши эҳтимоли мажвуд. Шундай ҳолатларда ҳукумат қарори шартномага зид равишда инвесторга зарар етказди деб топилади ва инвесторга мажбурий равишда компенсация тўланади. Бошқача айтганда, мамлакат гиперглобал иқтисодга интеграция қилиб, мамлакатга капитал оқимини жалб этишни хоҳласа, ички иқтисодий-сиёсий бошқарувнинг баъзиларидан воз кечишга мажбур.

Глобаллашаётган Ўзбекистон: хавф ва имкониятлар


Хўш, гиперглобал дунё остонасида турган Ўзбекистон учун халқаро иқтисодга интеграциялашув фаровонлик имкониятими ёки хавф? Авваламбор, шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон глобал иқтисоддан ажралган ҳолда иқтисодий фаровонликка эришиши амри маҳол. Глобал дунё имкониятларидан узоқда қолган 26 йиллик тарихимиз бунга яққол мисолдир. Аммо, мамлакатимизнинг гиперглобал иқтисодда ғолиб бўлиши ундаги имкониятлардан иқтисодий ўсиш учун фойдаланиб, мавжуд хавфларни бартараф эта оладиган институционал муҳит ва сифатли бошқарувга боғлиқ. Фикримча, мамлакатимизнинг гиперглобал иқтисодга муваффақиятли интеграцияси қуйидаги масалаларга бориб тақалади.
Биринчидан, давлатнинг глобал иқтисодга интеграцияси ва унда устунликка эришиши, аввало, мамлакат ичида шаклланаётган иқтисод, унинг шакли, аниқ йўналиши ва ички мустаҳкамлигидан бошланади. Яъни, глобал иқтисодга интеграциялашув параметрлари ривожланишга тайёр иқтисодлар учунгина ўсиш трамплини бўлиши мумкин; фундаменти нотўғри принципларга қурилган иқтисод учун интеграциялашув иқтисодий ўсишга туртки бўла олмайди. Ўзбекистоннинг глобал иқтисоддаги муваффақияти у қураётган иқтисодий модель билан боғлиқ; мамлакат келажаги нархи доимо ўзгаришларга тобе хом-ашё маҳсулотлари экспортчисими ёки юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқариб, халқаро савдонинг қон томири бўлган глобал таъминот занжирига қўшилиш арафасидами?
Албатта, ривожланишнинг дастлабки босқичида мамлакатдаги арзон ишчи кучи ишлаб чиқариш учун қулай имконият қидираётган Япония ёки Хитой каби давлатнинг инвесторлари учун жозибали бўлиши мумкин. Аммо, бугунги гиперглобал даврдаги технологик ўзгаришлар натижасида ишлаб чиқариш тобора автоматлашиб, арзон ишчи кучига нисбатан талаб пасайиб бораётганини ҳам унутмаслик керак. Бугунги кунда маҳсулотлар умумий савдосининг атиги 18 фоизи иш ҳақи паст давлатлардан иш ҳақи юқори давлатларга экспортни ўз ичига олади. Бу дегани, Ўзбекистон ўз келажагини фақат “арзон иш ҳақи орқали инвестиция чақириш” стратегиясига боғламасдан, ихтисослашган ишлаб чиқариш, таълим ва илмий тадқиқотларга маблағ ажратиш орқали хизматлар экспорт қилишга эътибор бериши зарур. Бу, ўз навбатида, давлат монополлаштирган соҳаларни тадрижий равишда эркин бозор муносабатларига ўтказиш ва хусусий секторни қўллаб- қувватлаш орқали вужудга келади.
Иккинчидан, давлатнинг глобал иқтисоддаги муваффақияти, унинг тез-тез учраб турадиган глобал инқироз ва шокларни сингдириб, ички иқтисодга таъсирини камайтирадиган институционал тайёргарлик билан боғлиқ. Бунинг сабаби, аввал ҳам айтилганидек, гиперглобаллашувнинг асосий қисмлари бўлмиш халқаро савдо ва капиталнинг эркин ҳаракати, афсуски, мамлакат ичида ғолиблар билан бирга мағлуб қатламни ҳам юзага келтиради. Бу эркин савдодаги рақобат туфайли иш ўринлари йўқолиши сабабли қашшоқлашишда кўринса, эркин капитал ҳаракатида инқирозга мойиллик орқали келадиган зарарда ўз аксини топган. Ғарбда 2010 йиллардан кейин бошланган анти-глобализм кайфияти ва миллатчилик бунинг яққол мисоли бўла олади. Глобализм қаршисидаги ривожланаётган давлат сифатида Ўзбекистон ҳам савдо эркинлашиши натижасида келиб чиқадиган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиб, эркин савдо орқали ютқазувчи қатламни ижтимоий ҳимоялашга тайёр бўлиши лозим. Шунингдек, молия бозорларини тайёргарликсиз ҳолда, тажрибасизлик қилиб эркинлаштириш кўпчилик давлатларга қимматга тушганидан ҳукумат ўрнак олиши ва тартибга солинмаган капитал оқимлари ҳаракатидан ўта эҳтиёт бўлиши керак. Ҳукумат бугунги кунда ички макроиқтисодий сиёсат, солиқ тизими ва молиявий қоидалар яхлитлигини қисқа муддатли фойдага асосланган эркин капитал оқимидан устун қўйиши лозим.


Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish