1. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони



Download 4,51 Mb.
bet1/12
Sana23.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#183255
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

1. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони
Мамлакатимизда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва глобаллашув йўлидан бораётган жараёнда янгича фаолият олиб бориш ва янгича фикрлаш усулларини талаб этмосда. Бозор истисодиёти ҳаётимизда тобора кенгроқ кўлам олаётган шароитда тадбиркорлик соҳасида таълим олаётган мутахассислар кўп қиррали билимга эга, чуқур мулоҳаза ва мушоҳада асосида фаолият олиб боришга қодир, ўз ишини пухта эгаллаган мутахассис бўлиши шарт. Айниқса, бизнес ва тадбиркорлик каби ўта мураккаб ва нозик соҳада банд бўлган амалиётчиларга жуда юқори талаблар қўйилади. Негаки мавжуд холатлардан мақбул даражада фойдаланиш, ҳамда мамлакатнинг иқтисодий ўсишига, бизнес фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг молиявий маблағларини кўпайштириш ҳамда уларни маблағлар билан таъминлашда ўзига хос хусусиятларни яхши билиши, иқтисодий жихатдан турли хулосалар чиқариш уларнинг тўғри ва асосли эканлигини исботлаб бера олиши керак.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиб, бозор иқтисодига ўтгач ва республиканинг мустақил давлат сифатида жахон майдонига чиқиши янги нусхадаги халқаро бизнесни тушунадиган ва унда ишлай оладиган мутахассисларга талаб туғдиради. Ўзбекистон иқтисодининг халқаролашуви бозоримизда чет эл маҳсулотлариининг, сармояларнинг пайдо бўлиши ва унга шароит яратиш, шунингдек халқаро бизнеснинг замонавий усулларини ривожлантириш ҳисобига амалга оширилади. Ҳозирги, яъни иқтисодиётни глобаллашув даврида компаниялар бир-бирига қўшилиб, трансмиллий компаниялар ва алянслар тузилмоқда. Бундай шароитда иқтисодчи тадбиркорлардан хорижий тилларни, бошқа миллатларнинг маданиятини, ташқи мухитни ва бизнесни халқаро миқёсда бошқара олишни билиш талаб этилади.
“Халқаро бизнес” фанининг мақсади талабаларга халқаро бизнес билан махалий бизнес орасидаги фарқни аниқ кўрсатиб, тушунтириб бериш, халқаро бизнес асосларини, халқаро бизнес фаолиятини олиб бориш усуллари, уларнинг турлари, кўпмиллатли компания, стратегик алянсларнинг фаолиятлари билан таништириш, ҳамда бозор конъюнктурасини ва унга таъсир этувчи омилларни тахлил қилиш услубларини ўргатишдан иборат. Фанни ўрганиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жараёнларини ривожлантириш ва хорижий тажрибаларни ўзлаштириш имконини беради.
Халқаро бизнеснинг мақсади фойдани кўпайтириш ёки турғунлаштириш. Унинг ютуғи халқаро савдо ва халқаро ресурсларга боғлиқ. Икки ва ундан ортиқ мамлакатлар иштирок этадиган ҳар қандай хўжалик операцияларини халқаро бизнес ўз ичига олади. Бундай икки томонлама мулоқат хусусий ёки давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Хусусий жамиятлар халқаро бизнесда фойда олиш мақсадида иштирок этадилар. Давлат ташкилотларининг халқаро бизнесдаги иштироки эса ҳар доим ҳам фойда олишга қаратилмагандир. Ўзининг халқаро мақсадларини амалга ошириш мақсадида компания ташқи савдо операциялар формасини аниқлаб олиши керак. Бироқ бундай операцияларнинг баъзилари мамлакат ичидагиларидан мутлоқ фарқ қилиши мумкин. Ташқи савдо операцияларнинг шаклини танлаб олишда ташқи мухит таъсир этади. Ташқи мухит хатто бизнес функцияларини танлаб олишда ҳам катта таъсир кўрсатади масалан, маркетингга. Халқаро бизнес сохасида фаолият кўрсатаётган жамиятларнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
махсулот (хизмат) айрабошлашни (истеъмол) кенгайтириш;
хом ашёлар келтириш;
таъминот ва истеъмол манбаларини диверсификациялаш.
Одатда маълум бир бозор миқёсида истеъмолчиларнинг сони ва уларнинг сотиб олиш қобилиятлари чегаралангандир. Агар бу масалаларни халқаро масштабда бир неча давлатлар миқёсида қаралса, сотиб олиш даражаси бир мунча ўсади.
Истеъмол даражаси қанчалик юқори бўлса фойда шунчалик катта бўлади. Халқаро бизнесда иштирок этувчи жамиятларнинг асосий мақсади халқаро истеъмол товар айрабошлашни амалга оширишдир. Катта-катта жамиятлар сотувдан оладиган фойдасининг ярмидан кўпроғини хорижий давлатларда бўладиган сотувдан олади. Бундай жамиятлар қаторига жуда хам кўплаб мамлакатлардаги корхоналарни санашимиз мумкин:Германиянинг (BASF), Швециянинг ELЕKTROLYUKS, Американинг Philips, Iphone, Microsoft ва Япониянинг SONY, Кореянинг SUMSUNG,LG кабилар.
Халқаро бизнесга таъсир этувчи омиллар


Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish