5.Дарс мавзусини мустаҳкамлаш.
Бу бандда бозорнинг “кўринмас қўли” ўрганилади.
Адам Смитнинг фикрича, ҳар бир бозор қатнашчиси бозорда ўз манфаатларини ҳимоя қилади. Юқори фойда олиш мақсадида ҳар бир бозор иштироксиси кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга ва бунинг учун озроқ маблағ сарфлашга ҳаракат қилади. Оқибатда, бозорга сифатли ва арзон товар ва хизматлар таклиф қилинади. Талаб ва таклифни Адам Смит бозорнинг “кўринмас қўли” деб атаган ва ушбу “кўринмас қўл” бозордаги муносабатларни мувофиқлаштиради ва қатнашчилар фаолиятини бошқариб туради деб таъкидлаган.
Мавзуда берилган чизмани ўқувчилар билан таҳлил қилиш. Ўқувчиларнинг фикрларини ривожлантиришга ҳаракат қилинг.
6.Уйга вазифа.
1. “Билимингизни синаб кўринг!” рукнидаги савол ва топшириқлар.
2. “Буни ёдда тутинг!” рукнидаги таъриф.
Do'stlaringiz bilan baham: |