1 Дарс мавзуси: Танлов ва унинг миқобил қиймати. I. Дарснинг мақсади



Download 0,87 Mb.
bet10/13
Sana21.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#54511
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Дарс ишлан.2015

V.Дарснинг тафсилотлари:
1.Ташкилий қисм.
Ўқувчилар билан саломлашиб, давомат текширилади, синф журнали тўлдирилади.
2.Уй вазифасини текшириш ва баҳолаш.
Ўқувчиларнинг уйга берилган вазифаларни қандай даражада бажарганлиги текширилади. Вазифа қилиб берилган саволларга оғзаки равишда жавоб олинади ва тўлдирилади.
-Товарга бўлган талаб қандай омиллар таъсирида ўзгариши мумкин? Савол муҳокама қилинади ва қуйидаги хулосага келинади:
Товарга бўлган талаб нархга боғлиқ бўлмаган қуйидаги омиллар асосида ўзгариши мумкин: 1) истеъмолчиларнинг диди ва йил мавсумининг ўзгариши; 2) бозордаги истеъмолчилар сонининг ўзгариши; 3) истеъмолчилар даромадларининг ўзгариши; 4) ўзаро боғлиқ товарлар нархининг ўзгариши; 5) яқин келажакда истеъмолчилар даромадлари ва товар нархи ўзгаришининг кутилиши.
Ўқувчиларнинг жавоблари ва иштирокларининг фаоллигига қараб, ўқувчилар рейтинг тизими асосида баҳоланади.
3.Янги мавзуни бошлашга ҳозирлик.
Ўқувчилар диққати дарсликнинг янги мавзусига “Таклиф ва таклиф қонуни”га қаратилади ва мавзу мақсади билан таништирилади. Ўқувчилар эътибори мавзунинг “Фаоллаштирувчи савол ва топшириқлар” бандида келтирилган саволларга қаратилади. Ўқувчиларнинг юқорида келтирилган расм, жадвал ва координата текислигига эътибор қаратишлари ва қуйидаги саволларга жавоб беришлари сўралади.
Андижон деҳқон бозорида гуруч нархи 2600 сўм. Фарғона деҳқон бозорида эса 2400 сўм. Деҳқонлар қайси бозорга кўпроқ гуруч олиб бориб сотишни хоҳлайдилар? Нега? Бозорга сотиш учун олиб чиқилаётган товар миқдори ва нархи орасида қандай боғланиш бор деб ўйлайсиз? Нима сабабдан ишлаб чиқарувчилар товарнинг нархи ошганда уни кўпроқ ишлаб чиқариб сотишга мойил бўладилар? Гуручнинг нархи ва таклиф миқдори ҳақидаги маълумотлар берилган жадвал асосида мос нуқталарни координаталар текислигида белгиланг ва уларни туташтириб чиқинг.
Ҳосил бўлган чизиқни иқтисодчилар таклиф чизиғи деб аташади.
4.Янги мавзуни ёритиш.
Янги мавзуни ёритишда ўқувчиларга таклиф миқдори ва таклиф нима эканлиги тушунтирилади. Ўқувчиларга таклиф ва таклиф миқдори ҳақида тушунчага эга бўлишлари учун уларга ўзларини бир муддат сотувчи ўрнида қўйишлари сўралади. Ўзлари сотувчи бўлишганда қандай қарор қабул қилишлари мумкинлиги сўралади.
Ўқувчилар фикри тингланади. 3-4 ўқувчи фикрлари эшитилади.
Юқоридагилар асосида қуйидагича умумий хулоса чиқарилади:
Товар таклифи ёки таклиф сотувчиларнинг муайян вақт давомида товарни турли нархларда қанчадан сотишга бўлган хоҳиш ва имкониятларни аниқлайди.
Таклиф миқдори деб сотувчиларнинг муайян вақт давомида маълум нархда сотишлари мумкин бўлган товар миқдорига айтилади. Таклиф – товар нархи ва таклиф миқдори орасидаги муносабат бўлиб, сотувчиларнинг муайян вақт давомида, товарни турли нархларда қанча миқдорда сотиш мумкинлиги ҳақидаги хоҳиш ва имкониятларни аниқлайди.
Маълумки, таклифга ҳам нархдан ташқари бир нечта омиллар таъсир этади. Бу дарсда таклифнинг фақатгина нархга боғлиқ хусусиятлари ҳақида тўхталинади.
Таклиф қонуни:
Бошқа шарт-шароитлар ўзгармаган ҳолда товарнинг нархи қанча паст бўлса, унинг таклиф миқдори шунча кам бўлади, товарнинг нархи қанча юқори бўлса, унинг таклиф миқдори шунча кўп бўлади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish