3.Янги мавзуни бошлашга ҳозирлик. Ўқувчилар диққати дарсликнинг янги мавзусига “Танлов ва унинг муқобил қиймати”га қаратилади ва мавзу мақсади билан таништирилади. Ўқувчиларнинг эътиборига мавзунинг “Фаоллаштирувчи савол ва топшириқлар” бандида келтирилган Шоҳжахоннинг муқобил имкониятлари ҳақидаги ёзма материал муҳокама қилинади.
“Айтайлик, тенгдошимиз Шоҳжахоннинг туғилган кунига дадаси ўзига ёққан бирор нарса олиш учун 40000 сўм пул берди. Унинг учта муқобил (алтернатив)”, яъни қуйидаги учта имкониятдан фақат биттасини сотиб олиш имконияти бор:
кроссовка;
футбол тўпи
портфел
Шаҳжахон бу нарсаларни сотиб олишдан келадиган нафни худди шу тартибда хуш кўради. Равшанки, пул миқдори чегараланганлиги сабабли бу ҳолатда тенгдошингиз уч имкониятдан бирини танлашга мажбур. У албатта кроссовка сотиб олишни танлайди.
Шаҳжахоннинг бу танлови футбол тўпи олмаслиги билан “қимматга тушади”. Иқтисодчилар буни-танловнинг муқобил қиймати деб аташади. Демак, Шоҳжахон танловининг, яъни кроссовканинг муқобил қиймати-футбол тўпи билан ўлчанади.
4.Янги мавзуни ёритиш. Янги мавзуни ёритиш ўқувчиларга қуйидаги саволлар бериш билан бошланади.
-Айтинг-чи,Шохжаҳон нима сабабдан кроссовка сотиб олишни танлади? Ўқувчилар фикри тингланади. Намунавий жавоб: “Шохжаҳон учун энг катта наф келтирувчи танлови кроссовка сотиб олиш эди. Шу сабабли у крассовка сотиб олишни танлади” . -Шохжахоннинг учинчи имконияти нима сабабдан муқобил қийматга киритилмаяпти?
Ўқувчиларнинг турли хил фикрлари тингланади ва қуйидаги хулосага келинади: Биринчидан, воз кечилган имкониятлар ичидан энг нафлиси футбол тўпи сотиб олиш эди. Иккинчидан, 40000 сўмга икки имкониятни сотиб олишнинг иложи йўқ.
-Нега Шоҳжахон танловининг муқобил қиймати портфел билан ўлчанмаяпти? Ушбу саволга ўқувчилар муносабатлари эшитилади. Агар ўқувчилар фикри мантиқан тўғри жавобдан четлашса, у ҳолда ўқувчиларга қуйидаги жавоб асосида ҳулосалаш тавсия этилади:
“Шаҳжахон танлаш жараёнида имкониятларни нафлилигига қараб аввал кроссовка сотиб олишни танлаган. Агарда баъзи сабабга кўра кроссовка сотиб ололмаса, нафлилиги жиҳатдан муқобил қилиб футбол тўпи сотиб олишни мақсад қилиб олган. Нафлилигига кўра портфел кейинги ўринда танланган. Шу сабабли Шоҳжахон танловининг муқобил қиймати портфел билан ўлчанмаяпти”.
Сиз Шоҳжахоннинг ўрнида бўлганингизда, бу уч имкониятдан қайси бирини танлаган бўлар эдингиз? Нега? Танловингизнинг муқобил қийматини аниқланг.
3-4 ўқувчи фикрлари эшитилади ва улардан фикрларини асослаб беришлари сўралади.
Ўқувчилардан танловининг муқобил қиймати нимадан иборат эканлиги эшитилади ва уни нима сабабдан муқобил қиймати қилиб танлаганларини асослаб бериш сўралади.
Юқоридагилар асосида қуйидагича умумий хулоса чиқарилади:
Инсон чекланганлик муаммоси туфайли имкониятлари ичидан бирини (ёки бир нечтасини) танлашга мажбур. Танлов натижасида имкониятларнинг нафлилигига қараб олдин-кейин амалга ошириш режалаштирилади. Танлов натижасида воз кечилган энг катта нафга эга бўлган имконият- танловнинг муқобил қиймати деб юритилади.