5.Дарс мавзусини мустаҳкамлаш.
Бу бандда муросали танлов тушунчаси ўргатилади.
“Танлов жараёнида баъзан муросали танловни амалга оширишга тўғри келади. Бу ҳолда имкониятларнинг бири танланиб, иккинчисидан вос кечилмайди. Буни биз тижоратчи Абдуллаев мисолида кўриб чиқишимиз мумкин. Абдуллаевнинг 1080000 сўм пули бор, у бу пулига совун ва шампун сотиб олмоқчи. Совуннинг нархи 1800 сўм, демак, 600 дона сотиб олиши мумкин. Шампуннинг нархи 2700 сўм, жами 400 дона сотиб олиши мумкин. Лекин Абдуллаев ўз мижозларини эхтиёжларини қондириш учун шампун хам, совун хам харид қилиши керак бўлди. Шу боис Абдуллаев бор маблағнинг ярми – 540 минг сўмга 200 дона шампун, қолган ярмига эса 300 дона совун сотиб олишга қарор қилди. Яъни, хар иккала имконияти билан хам муросага бориб, улардан қисман-қисман бўлсада фойдаланди.
Бундай танлов усули иқтисодиётда муросали (ёки аралаш) танлов деб юритилади”. Шу мисол орқали ўқувчиларга муросали танлов атамаси тушунтирилади. Сўнг қуйидаги саволлар ўқувчилар диққатига ҳавола қилинади.
Абдуллаевнинг 1080000 сўм пулига яна қандай нисбатларда шампун ва совун сотиб олиш мумкин эди?
Бундай имкониятларнинг 5-6 тасини аниқлаб қуйидаги жадвални тўлдиринг:
Шампун миқдори –у (дона)
|
2700с
|
100
|
200
|
233
|
Совун миқдори – х (дона)
|
1800с
|
450
|
300
|
250
|
Ўқувчилар билан биргаликда мақжуд вариант нисбатлари аниқланади ва жадвал досканинг бир кисмига чизилиб тўлдирилади.
Шампун миқдори – у(дона)
|
2700
|
250
|
300
|
400
|
0
|
Совун миқдори – х (дона)
|
1800
|
225
|
150
|
0
|
600
|
Ўқув тахтасининг бир қисмига координаталар текислиги чизилади ва жадвалдаги нуқталарни координаталар текислигига белгилаб, туташтириб чиқилади. Сўнг координата ўқлари ва бу чизиқ билан ўралган соҳа ишлаб чиқариш имкониятлари соҳага ёки танлов имкониятлари соҳасидан иборат бўлиши тушунтирилади.
Ўқувчилар эътиборига қуйидаги саволлар берилади:
-Бу соҳа ичида ётган В (150; 250) нуқтага мос келган имкониятни тавсифлаб беринг. Бу холатда пул ресурсидан самарали фойдаланиляптими?
Ўқувчиларнинг жавоблари эшитилади ва қуйидагича хулоса қилинади:
Бу холатда пул ресурси ортиб қолади, чунки шампун – 150 х 2700 = 405000 сўм, совун– 250 х 1800 = 450000 сўм бўлиб, умумий пул ресурсидан 855000 сўм фойдаланиляпти. 225000 сўмлик пул ресурсидан фодаланилмаяпти. Бу эса пул русурсидан фойдаланилмаётганидан далолат беради.
- Бу соҳа ташқарисида ётган В (250; 350) нуқтага мос келган имконият ҳақида нима дея оласиз? Бу вазият Абдуллаевнинг имконият доирасидами? Нега?
Жавоб: Бу нуқта Абдуллаевнинг имкониятлари соҳасида эмас, чунки шампун – 250 х 2700 = 675000 сўм, совун 350 х 1800 = 630000 сўм бўлиб, жами 1305000 сўмлик харажатни талаб этади. Абдуллаевда эса 1080000 сўм пул бор.
Пул ресурсидан самарали фойдаланилган имкониятларга мос келган нуқталарни аниқланг.
Жавоб: Пул ресурсидан самарали фойдаланилган имкониятларга мос келган нуқталар ш/с кесма нуқталаридан иборат бўлади.
Д (200; 300) нуқтага мос келган муросали танловда 300 дона совун сотиб олишнинг муқобил қиймати нимадан иборат бўлади?
Ўқувчилар мулохазалари тингланади ва қуйидагича хулоса қилинади:
Агар 200 дона шампун ва 300 дона совун сотиб олишни танлаган бўлса, у ҳолда 300 дона совуннинг муқобил қиймати 200 дона шампун сотиб олиш бўлади.
6.Уйга вазифа.
1.Дарс мавзусини мустаҳкамлаш бўйича 1-саволга ёзма жавоб ёзиб келиш. 2-,3-,4-саволларга оғзаки жавоб топиб келиш.
2.“Бу ҳақда ўйлаб кўринг!” бандидаги топшириқ.
№2 Дарс мавзуси: Талаб ва талаб қонуни.
I.Дарснинг мақсади: -талабнинг нима эканлигини англаш;
-талаб қонунинг моҳиятини тушуниш;
-талаб миқдорини тушуниш;
-талаб чизиғини чиза олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |