ТОВУҚ ЯРИМ ТАЙЁР МАСАЛИҚЛАР ТАЙЁРЛАШ.
Бутунича қайнатиш ва қовуришга мўлжалланган уй паррандалари пишириш жараёнида шакли бузилмаслиги учун ихчамлаштирилади.Парранда 3 усулда ихчамлаштирилади
1. Чўнтакча
2.Бир ип билан боғлаш
3.Чекки ип билан боғлаш
Уй паррандаларини лахм гўшти киевча катлет, шницел тайёрлаш учун ажратиб олинади. Росмона товуқ катлетлари учун тайёрланган товуқни суякли лахм гўштига қатли шакл берилиб, қовурилади. Нон толқонига буланган катлетлар учун катта лахм гўштига кичик лахмни кўйиб чеккаларини ёйиб думалоқланади ва махсулотга катлет шакли бериб, лезонга ботириб нон толқонига булаб олинади. Тоқув гўштидан шницел тайёрлаш учун катта лахм гўшти ёйилади, шницел шакли берилади. Сўнгра туз сепиб лезонга ботириб олгас сиртига ўгра шаклида тўрғаб қурилтилган нон бўлаклари ёпиштириб булаб олинади ва қовурилади.
ДУНБУЛ ПАЛОВ
Керакли махсулот: ёғ 100 гр, Гўшт 200 гр, пиёз 4 дона, сабзи 3 дона, картошка 2 дона, жухори 500 гр, помидор 3 дона, саримсоқ 1 дона, булғори қалампир 2 дона, туз ва зираворлар. Тайёрлаш техналогияси сабзавотни кубик шаклида тўрғаймиз. Қизиб турган ёғда гўштни қовурамиз қовуриш жараёнида тўрғалган саримсоқ соламиз сўнгра тўрғалган пиёзни тилла ранга киргунча қовурамиз ва сабзи ва картошкани қозонга соламиз, барча махсулотни обдон қовурамиз. Орада памидорни хам қозонга соламиз. Сўнг доналаб ювилган жўхори доналарини солиб аралаштирамиз ва бироз қовурамиз. Памидор хамда булғор қалампирини қовурамиз. овуриш маромига етгач сув қуямиз. Таомни тузини ростлаб зираворлар сепгач тўрғалган кўкатни таом устига кўйиб қозон қопқоғини ёпамиз ва 40 дақиқа давомида диплаб қўямиз. Уни табга кўра безатиб дастурхонга тортамиз. Махсулотга биринчи ишлов бериш учун У.О.К да ишлатиладиган жихозлар.
9-КАРТОШКА ТОЗАЛАГИЗ,
Картошка пўстини арчиб тозалаш учун ишлатилади. Бу мослама камерасига тез тозалагич диски айланиб туради. Картошка бу дискка текканда пўстлоғ сидирилади. Картошка оғирлиги натижасида айланиб амма томони қириб тозаланади. Картошка чиқиндиси сув билан бирга пастга тушиб кетади. Тозаланган картошка қопқоғи очиб олинади. Картошкм юзасида қолган кўзчалар пичоқ билан тозаланади.
ГЎШТ ҚИЙМАЛАГИЧ
Гўшт ва гўшт махсулотни майдалаш, қийма шаклига келтириш учун хизмат қилади. Уй шароитида оддий тўк, ёки электр гўшт майдалагич ишладилади. Бунда самарали вал айланишида гўшт пичоққа етказиб турилади. Пичоқ ва тишнинг ишқаланиши натижасида гўшт қиймаланади.
Хамир қоргич
Асосан озиқ-овқат корхоналарида ва умумий овқатланиш корхоналарида ишлатилади. Бу машиналар аралаштирувчи куракли ричаг махсус тоғора электр узаткичдан иборат бўлади. Бундай машиналарни тоғорасида хамир учун керакли масаллиқлар солинади ва ричагни айлантириш натижасида хамир махсулотлари аралаштирилади. Қуроқлар ва тоғора бир-бирига қарама-қарши томоннга айланади ва буни натижасида хамир бир текисда қовурилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |