1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Бир вақтининг ўзида бир неча активларни умумий суммага сотиб олиш (паушал усули)



Download 2,87 Mb.
bet62/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Бир вақтининг ўзида бир неча активларни умумий суммага сотиб олиш (паушал усули) Баъзи холларда бир неча активлар умумий суммага сотиб олинади, чунки кўп холларда бу тўпламнинг баҳоси активларни алоҳида сотиб олиш баҳосидан кўра пастроқдир, ўз навбатида бу харидорлар эътиборини жалб этиш мақсадида амалга оширилади. Бошқа холларда активлар илова кўринишида сотиб олинади, худди ерни бино билан бирга сотиб олиш холидагидек. Саватли, гурухли ёки умумий суммага сотиб олиш усули деб аталадиган сотиб олишнинг ушбу тури умумий суммани сотиб олинган бир неча активларга тақсимлаш муаммосини келтириб чиқаради.
Бир гурухдаги маълум бир активларга олиб борилиши мумкин бўлган умумий қийматнинг бир қисми ана ушбу активларга тўла тақсимланади. Масалан, ерни баҳолаш бўйича харажатлар фақат ер счётига тақсимланади.
Қолган суммани (тўғри тақсимланган сумма айирган ҳолда) гурухнинг ҳар бир активига тақсимланиш, бухгалтерия ҳисобида ҳар бир активни алоҳида акс эттириш учун зарур.
Хар бир алоҳида активни қийматини аниқлаш уларнинг хаққоний бозор нархига асосан амалга оширилади. Хаққоний бозор нархини аниқлашда қуйидаги усуллардан ҳар биридан фойдаланиш мумкин: суғурталаш мақсадида баҳолаш, солиқка тортиш мақсадида баҳоланган қиймати ёки мухандис ёхуд бошқа баҳоловчи томонидан амалга оширилган бетараф баҳолаш.
Масалан, компания унча катта бўлмаган устахонани сотиб олди. Қуйида сотиб олинган устахона таркибига киритилган активларнинг баланс ва бозор қиймати бўйича кўрсаткичлар келитирилади,сўм:

Активлар

Баланс қиймати

Хаққоний бозор қиймати

Харид бахоси

Ер

200000

300000

240000

Бино

350000

500000

400000

Ускуна

300000

200000

160000

Жами

850000

1000000

800000

800000 сўм харид баҳоси ҳар бир активнинг бозор қиймати асосида тақсимладанади
Ер: 300 000: 1 000 000 х 800 000 = 240 000 сўм
Бино: 500 000: 1 000 000 х 800 000 = 400 000 сўм
Ускуна 200 000: 1 000 000 х 800 000 = 160 000 сўм
Харид қилинган активлар бўйича ушбу тақсимланган харажатлар суммаси келажакда амортизация ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади. ҳар бир активнинг фойдали фаолият муддати ва қолдиқ қиймати алоҳида ҳисоб-китоб қилиниши керак, ҳамда иложи борича, ҳар бир актив бўйича амортизацияни алоҳида ҳисоблаш маъкул.
3. Амортизация ҳисобланишинингусуллари.
Активнинг капиталлаштирилган қиймати жорий ва келажак даврларида харажат сифатида амортизиция ҳисоблаш йўли билан тан олинади.
Даромад олиниши билан боғлиқ бўлган асосий воситаларни амортизация харажатлари фақатгина жорий ҳисобот даврида наф келтириши мумкин деган тахмин кўзда тутилади. Шунинг учун улар тўғридан-тўғри харажатларнинг тегишли счётларга ўтказилади, бундан кейин даромад аниқлаш жараёни қисми тариқасида давр даромадларига мувофиқлиги текширилади. Амортизация қилинадиган қиймат, активнинг фойдали ёки меъёрий хизматнинг бутун муддати давомида субъектнинг харажатларига, амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish