2. Асосий воситалар, шу жумладан ерни сотиб олишнинг ҳисоби Актив деб туркумланадиган асосий воситалар дастлабки, яъни сотиб олиш қиймати буйча баҳоланади. Хизматлар ёки активларга алмаштириш вақтида асосий воситаларнинг дастлабки қиймати битимнинг жорий нархлари билан белгиланади.
Бино, иншоотлар, ускуналар, машиналарнинг сотиб олиш қийматига ташиб келиш. монтаж қилиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш билан боғлиқ бўлган барча зарур харажатлар киради. Асосий воситаларни сотиб олиш ва фойдаланиши билан боғлиқ бўлган харажатлар ёки капитал қўйилмалар шаклида, ёки даромад олиш билан боғлиқ харажатлар шаклида ҳисобга олинади. Ҳисобот даври тугаганидан кейин ҳам капитал қўйиламалар манфаат келтирилиши кутилади. Шунинг учун бундай харажатлар капиталлаштирилади. улар активларни сотиб олиш деб тавсифланади ва активнинг мос келадиган счётининг дебети бўйича ҳисобга олинади.
Сотиб олинганидан кейин, аммо активни фойдаланишга топширишдан олдин ишлатишга тайёрлашда қилинган барча харажатлар активнинг қийматига қўшилади. Ускунани ўрнатиш ва реконструкция қилиш харажатлари, бинони замонавийлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар ва янги сотиб олинган ёки фойдаланилаётган активлар билан тўғридан - тўғри боғлиқ шунга ўхшаш харажатлар активнинг дастлабки қийматининг қисми сифатида капиталлаштирилади.
Замонавийлаштириш вақтидаги устама харажатлар, жумладан суғурта тўлови, солиқлар, назорат идораларига тўловлар, шунингдек олдин фойдаланишда бўлган активни таъмирлаш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган ёрдамчи харажатлар ҳам капиталлаштирилади. Бу харажатлар активнинг қийматини оширади ва компания учун узоқ муддатли манфаатларга олиб келади. Олинган активни таъмирлаш билан боғлиқ бўлган шунга ўхшаш харажатлар капитализация қилинмайди. Умуман, активнинг умумий кутилаётган фойдалилигини оширмайдиган харажатлар капитализация қилинмайди. Масалан, асосий воситаларни ўрнатишда пайдо бўлган шикасланишларни таъмирлаш харажатлари капитализация қилинмайди.
Асосий воситалар бир неча йўллар билан сотиб олинади:
Пул маблағлари эвазига;
Кредит ҳисобига ёки молиялаштирилган лизинг шартномаси бўйича;
Сотиб олувчи компания капиталининг акцияларига алмашиш орқали (устав капиталига бадал);
Бошқа субъектлардан хадя сифатида;
Курилиш йўли билан;
Бошқа активларга алмашиш орқали (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳозирги пайтда алмашиш ман этилган).
Пул маблағлари эвазига харид қилинадиган асосий воситалар. Мавжуд бинони сотиб олишда унинг қийматига харид баҳоси, таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни ва уни ишчи холатга келтириш бўйича харажатлар киритилади. Агарда фирма ўзи бино қурса, унда унинг қийматига барча зарур бўлган харажатлар киритилади (қурилиш бажарилиши учун олинган руҳсатноманинг қиймати, материаллар, иш хақи, устама ва билвосита харажатларнинг бир қисми, архитекторларга мукофотлар, қурилиш давридаги суғурта харажатлари, адвокатлар хизмати тўловлари, обьектни қуриш учун қурилиш даврида берилган кредит бўйича тўловлар). Агарда қурилишни олиб боришда пудратчилар хизмати зарур бўлса, унда шартнома баҳосидан ташқари, курилаетган объектни фойдаланишга тайёрлаш учун зарур бўлган харажатлар ҳам қўшилади.
Мисол. 600 000 сўмга ўрнатишни талаб этадиган дастгох сотиб олинди. жумладан ҚҚС 100 000 сўм:
Дт 0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар-махаллий" - 600 000 сўм
Кт 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" 600 000 сўм
Дастгохни ўрнатишга берилганда:
Дт 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" - 600 000сўм
Кт 0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар- махаллий" - 600 000 сўм
Ўрнатилишига ва ишга туширилишига 50 000 курилиш материаллари сарфланган:
Дт 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" - 50 000сўм
Кт 1050 "Курилиш материаллари"50 000 сўм
Дастгохнинг ўрнатиш ва ишга тушириш учун ишчиларга 40 000 сўм меҳнат хақи ҳисобланган:
Дт 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" - 40 000сўм
Кт 6710 "Меҳнат хақи бўйича ходим билан ҳисоб-китоблар" - 40 000 сўм
Меҳнат ҳақидан ижтимойи суғуртага ажратмалар 14 900 сўмни тақил этган:
Дт 0820 ''Асосий воситаларни харид қилиш" - 14 900сўм
Кт 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" -14 900 сўм
Дастгох фойдаланишга топширилди:
Дт 0130 "Машина ва асбоб-ускуналар" - 704 900 сўм
Кт 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" - 704 900сўм
Кредитга сотиб олинган асосий воситалар. Баҳолаш тамойилларига мувофиқ, кредитга сотиб олинган активнинг қиймати - бу:
Қарздорлик хужжатлари бўйича келажакда тўланиши зарур бўлган пул тўловларининг тегишлибўлган бозордаги фоиз ставкаси бўйича дисконтланган жорий қиймати.
Агарда қарздорлик хужжати фоизсиз ва активнинг жорий пул қийматини аниқлаш имкони бўлса, унда пулдаги қийматидан кўп тўланадиган сумма фоиз бўйича харажатлар сифатида қаралади ва бутун қарздорлик даврига тақсимланади. Агарда пулдаги қийматни аниқлаш имкони бўлмаса, фоиз бўйича умумий харажатларни аниқлашда ва активнинг жорий қийматини ҳисоблаш учун устунликка эга бўлган фоиз ставкасидан фойдаланилади. Актив пулдаги қийматга эквивалент бўлган баҳода ифодаланилади.