1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet57/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

6-6. ТМЗларни ЁРИТИШ
2003 йилнинг 31 декабрида «Фарфор» компаниясининг бухгалтерия баланси қуйидагилардан иборат: ТМЗлар(1) 704 500
«Фарфор» компанияси ТМЗ қийматини аниқлаш учун Ғ1ҒО усулини, шунингдек узлуксиз ҳисоб тизимини қўллайди. «Фарфор» компанияси чинни идишлар ишлаб чиқаради. ТМЗ қолдилари қуйидагилардан иборат:
Алебастр: 120000сўм
Ганч: 240 000 сўм
Бўёқ: 73 000 сўм
Елим: 15000сўм
Тайёр буюмлар: 1140 дона, ҳар бирининг ишлаб чиқариш таннархи 225 сўм
2003 йилда ТМЗ қолдиларининг соф сотиш қийматигача камайтириш учун тузатишлар ўтказишнинг хожати йўқ эди. Бироқ, амалдаги инвентаризация натижалари бухгалтерия ёзувларига мос келмаганда, ТМЗ қолдиқлари бир неча марта камайтирилган. Бу тузатиш ёзувлари қуйидагилар эди:
2003 йил, 31 март 560 сўм
2003 йил,30 июн 3 200 сўм
2003 йил, 30 сентябр 1 750 сўм
Компания рахбарияти компаниянинг бир неча ходимлари материалларни ўғирлаш билан шуғулланган ва шунинг учун етишмовчилик мавжуд деб шубхаланаяпти. 2003 йилнинг 3! декабрига ТМЗларнинг хеч қандай тури қандайдир мажбуриятлар учун гаровда бўлмаган. ТМЗлар бўйича молиявий ҳисоботга керакли ёритишларни ёзинг. Қўлланма учун 4-сонли андозага мурожат қилинг.

7-БОБ АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲИСОБИ
Ушбу бобни ўрганиб, Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим:

  1. Асосий воситаларнинг моҳияти ва турларини

  2. Асосий воситалар, шу жумладан ерни сотиб олишнинг ҳисобини.

  3. Амортизация ҳисобланиининг усуларини.

  4. Кейинги харажатларнинг ҳисобши.

  5. Асосий воситалар чиқарилишининг баҳоланишини.-

  6. Асосий воситалар келгуси баҳоланишини.

1. Асосий воситаларнинг турлари ва моҳияти.
Фаолияти ва иш хажмидан қатъий назар ҳар бир корхоналар узоқ муддатли тавсифга эга бўлган активлардан фойдаланади. узоқ муддатли активлар - бу ишлатиш натижасида компания томонидан узоқ муддатда (бир йилдан ортиқ бўлган муддатда) иқтисодий наф олиш учун мўлжалланган ресурслардир. узоқ муддатли активларга асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва узоқ муддатли дебиторлик қарзлари киради.
Асосий воситаларнинг асосий тавсифи қуйидагилардан иборат:

  1. улар сотиб юбориш учун эмас, хўжалик юритиш фаолияти жараёнида ишлатиш учун сотиб олинади;

  2. улар узоқ муддатда ишлатилади ва одатда амортизация қилинади;

  3. улар жисмоний моҳиятга эга, яъни моддийдир.

Асосий воситаларнинг ҳисоби 5-сонли "Асосий воситалар" ва 6-сонли "Лизингни ҳисобга олиш" БХМАларига асосан олиб борилади.
Асосии воситаларни ҳисобга олишда қўлланиладиган тушунчалар.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish