давр харажатлари деб эътироф этилган ва ўз моҳиятига кўра таснифланган даромадларга тааллуқли операцион чиқимларни.
6-1. ТМЗ ҚОЛДИҚЛАРИНИНГ АНИҚЛАНИШИ •2002 йил 31-декабрда «АВС» компанияси ТМЗнинг инветаризациясини якунлади ва компания омборларида 1 150 000 сўм суммадаги ТМЗ саланаётганлигини аниқлади. Бундан ташқари, ТМЗ билан боғлиқ бўлган қуйидаги ахборот компания хужжатларида акс эттирилган:
* 2002 йил 31 декабрда умумий суммаси 95 000 сўм бўлган ТМЗлар китоб сотувчининг омборларида консигнацияга жойлаштирилган эди. Бу ТМЗларнинг хеч қанчаси сотилмаган.
•2002 йил 30 декабрда харидорлар тўловни амалга оширдилар ва компанияга ўз товарларини 31декабрда олиб кетишлари ҳақида хабар бердилар. Бироқ уларнинг хайдовчиси буронга тушиб колди ва товарларни фақат 2003 йилнинг 2 январида олиб кетди. Ушбу товарлар 31 декабрда омборларда тургани учун, улар инветарлашда рўйхатга олинган эди. «АВС» компанияси бу товарларни 130 000 сўм суммага баҳолади.
•29 декабрда «АВС» компанияси янги товарлар хариди учун счёт-фактура бўйича тўлади. Компания хайдовчини 2002 йил 31 декабрда товарларни олиб келишга юборди. Аммо хайдовчи буронга тушиб колди ва товарлар билан шу куни кайтиб кела олмади. Товарлар учун тўланган сумма 260 000 сўм ни ташкил этди.
1. Компания балансида 2002 йил 31 декабрга акс эттирилиши лозим бўлган ТМЗлар бўйича тўғри қолдиқларни аниқланг.
«АВС» компанияси савдо фирмасидир ва у ТМЗлар ҳисобининг узлуксиз усулини қўллайди. 2002 йил 31 декабрга бўлган ТМЗ счёти бўйича тузатишгача акс эттирилган қолдиқлар 1 383000 сўмни ташкил қилади. Керакли ҳар қандай тузатувчи бухгалтерия ўтказмаларини акс эттиринг.
Ушбу тузатувчи ўтказмалар учун қандай тушунтиришлар бўлиши мумкин? Қандай иккита холатлар бундай ёзувни амалга оширишга сабаб бўлиши мумкин?