8.Харажатларни эътироф этиш Товар - моддий захираларни сотганда уларнинг баланс қиймати сотишдан олинган тушум тан олинган давр учун харажат деб эътироф этилиши керак (мувофиқлик тамойили). Товар -моддий захиралар қийматининг соф сотиш қийматигача пасайиш суммаси ва ҳамма ТМЗ йўқотишлари ТМЗнинг камайиши рўй берган даврда харажат деб эътироф этилади. ТМЗ қийматининг қайта баҳоланиши фақат олдин сотишнинг соф қийматигача қисман ҳисобдан чиқаришга дучор бўлган товар - моддий захираларга нисбатан амалга оширилиши мумкин.
9.Инвентар ва хўжалик жихозларнинг ҳисоби Ўз хусусиятларига кўра, асосий воситалар таркибига киритилиши керак бўлган баъзи буюмлар, чунки улар одатда меҳнат қуроллари бўлиб, мустақил аҳамиятга эга, бухгалтерия ҳисоби юритилишини енгиллаштириш мақсадида ТМЗлар таркибида инвентар ва хўжалик жихозлари сифатида ҳисобга олинади. Уларга хизмат муддати 1 йилдан кам бўлган ва Ўзбекистон Республикаси (харид қилиш вақтида) хизмат қилиш муддатидан катъий назар бир бирлик (комплект) учун белгиланган, энг кам иш хақи миқдорининг 50 баробаригача бўлган қийматга эга жихозлар киритилади. Рахбар ҳисобот йили учун жихозлар қийматининг, уларнинг инвентар ва хўжалик жихозлари таркибида ҳисобга олиниши учун бундан камроқ бўлган миқдорни белгилаш ҳуқуқига эга.
Хизмат қилиш ва қийматидан катъий назар, инвентарь ва хўжалик жихозлари таркибига қуйидагилар киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (маълум буюмларнинг туркумли ва оммавий ишлаб чиқарилиши учун ёки якка тартибдаги буюртманинг танёрланиши учун мўлжалланган, маълум бир мақсаддаги асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва сантария кийим-боши, махсус пойабзал;
в) урин курпа анжомлари;
г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар. иш столи ашёлари ва хок.);
д) ошхона инвентарлари, шунингдек дастурхон ва сочиклар;
е) харажатлари курилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулсиз) иншоотлар ва мосламалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштирувчи ускуналар;
з) овлаш куроллари (тарллар, ёйма турлар, арконлар ва хоказолар).
Инвентарь ва хўжалик жихозларни қиймати ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатлари таркибига уларнинг омбордан фойдаланиш учун берилиши вақтидаёк тўлиқ киритилади. Фойдаланишда бўлган инвентарь ва хўжалик жихозларнинг кейинчалик сақланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жихозлар" ҳисобварақнинг цех омбохоналар ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритилиши зарур.
Мисол. Корхона мол етказиб берувчидан донаси 12 000 сўм бўлган умумий қиймати, ҚҚС қўшмаган ҳолда 120 000 сўмлик 10 дона калькулятор сотиб олди. Сотиб олиш қуйидаги ёзувда акс эттирилади:
Дт 1080 "Инвентарь ва хўжалик жихозлари" - 120 000 сўм
Кт 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" - 120 000 сўм
4 калькулятор ишлаб чиқаришга, 6 калькулятор бухгалтерияга фойдаланишга берилди
Дт 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" - 48 000 сўм
Д-т 9420 "Маъмурий харажатлар" - 72 000 сўм
К-т 1080 "Инвентарь ва хўжалик жихозлари" - 120 000 сўм
Фойдаланишга берилган инвентарь ва хўжалик жихозларни балансдан ташқари счётида акс эттирилиши:
Дт 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жихозлар" - 120 000 сўм
Инвентарь ва хўжалик жихозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш) учун яроқсиз бўлиб қолганда уларнинг балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.
Кт 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жихозлар" - 120 000 сўм.