1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Даромадларни етказиб берилмасдан олдин тан олиш



Download 2,87 Mb.
bet28/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

5. Даромадларни етказиб берилмасдан олдин тан олиш
Айирим холларда, даромадларни олиш жараёни узоқ вақтга чўзилади ва бир неча ҳисобот даврлари мобайнида давом этади. Бунга катта кемалар, кўприклар, офис бинолари қурилиши, шунингдек нефть олиш бўйича асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилиши мисол бўла олади. Бундай лойихалар шартномаларида, кўп холларда, бажарилган ишлар далолатномалари деб аталувчи -келишилган босқичлар бажарилгандан кейин, курувчи томонидан харидорга юк хатни қурилиш жараёнининг турли босқичларида ёзиб бериб бориши тўғрисида шартлар қўйилади.Компания қурилиш бўйича узоқ муддатли шартнома тузаётганда даромад ва харажатларни ҳисобга олиш муаммоси мавжуд бўлади.
Бухгалтерия ҳисобининг амалиётида узоқ муддатли қурилиш контрактларни икки мутлок ҳар хил бўлган усуллари тан олинган:

  1. Якунланган шартнома усули - Даромадлар, харажатлар ва ялпи фойда шартнома якунланиши билан тан олинади. Курилишда харажатлар пайдо бўлиш даврида товар-моддий захиралар(жорий курилиш) счётида йиғилади. Бажарилган ишлар далолатномалари, агар улар мавжуд бўлса, даромадлар деб ёзилмайди, аксинча, товар-моддий захиралар счётига тескари бўлган(олинган бўнаклар) счётда тўпланади. Шартнома тугаганда даромадлар ва харажатлар счётигача, ҳамма счётлар ёпилади ва курилиш объекти бўйича ялпи фойда тан олинади.

  2. Тугалланиш фоизи усули - даромадлар, харажатлар ва ялпи фойда курилиш лойихасининг тугалланиш фоизини баҳолаш асосида, ҳар бир хксобот даврида тан олинади. Курилиш харажатлари ва жорий ялпи фойда товар-моддий захиралар счётида (жорий курилиш) тўпланади. Бажарилган ишларнинг ҳар қандай далолатномалари товар-моддий захираларсчётига тескари счётида (олинган бўнаклар) тўпланади.

Якунланган шартнома усул қуйидаги шартларга риоя қилингандагина қўлланиши мумкин:

  1. Агар компания илгари қисқа муддатли шартномалар тузган бўлса;

  2. Агар тугалланиш фоизи усулини қўллаш учун шарт-шароитларга риоя этилмаса;

  3. Оддий, ишбилармонликка оид доимий таваккалчиликлардан ташқари битимга хос

бошқа таваккалчиликлар мавжуд бўлса.
Тугалланиш фоизи усулидан бажариладиган ишлар тугалланган шартномага нисбати, даромадлар ва харажатларни ўзаро нисбати оқилона даражада бир-бири билан боғлиқ бўлганда ва қуйидаги шартларга риоя этилганда фойдаланилади:

  1. Шартномада товарларни ва хизматларни бир томондан тақдим этиш ва бошқа томондан қабул қилишга оид битим шартларини мажбурий равишда бажариш бўйича ҳуқулар, томонларни ўзаро талабларини қондириш, шунингдек тўловларни амалга оширишнинг усул ва шароитлари аниқ қайдэтилган.

  2. Шартномада қайд этилган барча шартлар харидор томонидан тўлиқ бажарилиши кўзда тутилса.

  3. Шартномада қайд этилган барча шартлар пудратчи томонидан тўлиқ бажарилиши кўзда тутилса.

Тугалланиш фоизи усули, узлуксиз сотиш шартнома бўйича ишларнинг ўтказилиши бўйича рўй беришини ва, агар фойдаланувчиларга ўз вақтида ахборот берилса, даромадлар шартнома тугашигача тан олиниши лозимлигини тан олади. Бу иккала усулдан биттасини танлаш. Узоқ муддатли шартномалар учун қуйидаги кўрсатма мавжуд:
Узоқ муддатли шартномалар бўлган холларда, бажариш тугалланиш фоизи усули ёки тугалланган шартнома усули ёрдамида, бошқача айтганда, даромадни якунланган иш билан боғловчи ёрдамида аниқланиши керак. Тугалланиш фоизи усулининг қўлланиш мезонлари даромадлар ва харажатларнинг ўлчанувчанлигига асосланган. Қурилишда хал қилувчи мезонлар бўлиб, компанияга

  1. шартнома мажбуриятларининг бажарилишига нисбатан босқични ва

  2. лойихани тугатиш харажатларини баҳолашга ёрдам берадиганлар ҳисобланади.

Якунлаш босқичини ўлчаш қурилиш бўйича узоқ муддатли лойихани якунлаш босқичи бир неча усуллар билан ўлчаниши мумкин. Кўпинча харажатга - харажат усули қўлланиладиган сарфлар меъёри қўлланилади. Бу усулни қўллаганда жорий вақтда қилинган харажатларнинг лойихани якунлаш учун зарур бўлган харажатларнинг умумий сметасига нисбати тузилади. Ушбу формула лойиханинг тугалланганлиги фоизини аниқашга имкон беради:

Тугаллангатик фоизи

=

Ҳисобот даврининг охирига қилинган сарфлар, жами

Лойиха бўйича умумий харажатлар сметаси

Тугалланганлик фоизини аниқаб бўлгандан кейин, жорий даврда тан олиш учун даромадлар суммасини қуйидагича аниқаш мумкин:
Жорий давр даромадлари - (Тугалланганлик фоизи х Шартноманинг умумий даромади) - Олдинги даврларда тан олинган даромадлар суммаси
2-сонли БХМА кўра битим ишларини тугаганлиги турли усуллар билан аниқланиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект кўрсатилган хизматни ғоят аниқ ўлчайдиган усулдан фойдаланади. Битимни турига караб услублар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  1. Бажарилган ишларни таҳлил қилиш усули, ёки назоратли ўлчов.

  2. Хизмат кўрсатишнинг муайян вақтига келганда, битим бўйича хизматнинг тўла хажмига нисбатан фоизни аниқаш усули.

  3. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга нисбатан шу санагача қилинган харажатларнинг фоизини аниқаш усули.

Оралиқ тўловлари, ҳамда, харидорлардан олинган бўнаклар қиймати бўйича даромадлар тан олинмайди. Агар битим натижаларини тўла ишонч билан баҳолаш имкони бўлмаса ва қилинган харажатларнинг қопланмаслиги эхтимоли бўлса, даромадлар тан олинмайди.
Бухгалтерия ҳисоби адабиётларида маҳсулотни беришгача даромадларни тан олишнинг икки альтернатив усули кўрилади. Бу:

  1. ишлаб чиқаришнинг якунланиши,

  2. қўшимча ўсиш ва

Хар бирида манфаат ўз назарий ютуқларига эга бўлиши билан биргаликда, уни тадбиқ қилишда сезиларли муаммолари ҳам мавжуд.
Ишлаб чиқаришнинг якунланиши усули. Маълум махсус холларда, даромадлар ишлаб чиқаришнинг якунланишида тан олинади ёки тан олиниши мумкин. Бу усул қўлланилишининг калити даромадларнинг кафолатганлиги ҳисобланади. Батафсилроқ айтганда - маҳсулот дарров белгиланган нарх бўйича сотилиши керак ва ишлаб чиқарувчи бу нархга таъсир қила олмайди. Бундай холатлар маълум бир қимматбаҳо металларни, кишлок хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа бозори мавжуд бўлган товарларни ишлаб чиқаришда келиб чикади. Маҳсулотнинг бошқа тавсифи бўлиб, бирликлар ўзаро алмашинувчан ва маҳсулотни тақсимлашга кўп харажат талаб қилинмаслиги ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг якунланиши усули ишлаб чиқарувчига ишлаб чиқаришдан олинадиган фойда тўғрисида, ҳар қандай келиб чикадиган фойда ва зарарларни алоҳида тан олиш билан бирга, муҳим маълумот бериши мумкин, чунки ишлаб чиқарувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш якунланганда сотади.
Даромадларни тан олиш усулларини тушунтириш хатида ёритиш усули Ўз Р 2-сонли БХМА асосида амалга оширилади.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish