1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Хизмат кўрсатишдан олинган даромад ва харажатларни тан олиш



Download 2,87 Mb.
bet29/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

5. Хизмат кўрсатишдан олинган даромад ва харажатларни тан олиш.
Кўп компаниялар хизмат кўрсатади ва улар бўйича даромадни тан олиш юқорида айтиб ўтилган маълум холатлардагидек мураккабдир. Албатта, моддий товарларни сотиш ва хизматларни сотиш бўйича битимларда даромадни тан олишда сезиларли ўхшашлик мавжуд. Ушбу бўлимда хизматларни кўрсатишдан даромадни тан олишнинг тўрт усули кўриб чиқилади:

  1. аник бажариш,

  2. мутаносиб бажариш,

  3. тугалланган бажариш,

  4. инкассация.

Аник бажариш усули битта ҳаракатни бажаришдан олинган хизматлар учун даромадни ҳисобга олишда қўлланилади. Масалан, кўчмас мулк бўйича брокер сотиш бўйича комиссион даромадни кўчмас мулк бўйича битимни тугатганидан кейин олади, стоматолог тишни олиб ташлаш бўйича операцияни тугатганидан кейин даромадни олади, кийимларни ювиш корхонаси ювиш жараёни тугаганидан сўнг даромадни олади.
Мутаносиб бажариш усули хизматларни бир босқичдан кўпроқ бажаришдан олинган даромадни тан олиш учун қўлланилади. Мутаносиб бажариш усули хизматларнинг бажарилиши даври ҳисобот даври чегарасидан чиққанда қўлланилади. Бу усулга мувофиқ даромад давр учун хизматларни мутаносиб бажариш асосида тан олинади. Хизматлардан олинган даромадни мутаносиб ўлчаш хизматларнинг ҳар хил тури учун турлича амалга оширилади:

  1. Хизматларни бажаришнинг бир хил босқичлари - ҳар бир шундай босқич бўйича хизматлардан олинган даромаднинг бир хил суммаси тан олинади. Мисол: ипотека банки томонидан ипотека бўйича ҳар ойлик тўловларнинг қайта ишланиши.

  2. Хизматларни бажаришнинг бир хил бўлмаган босқичлари - ҳар бир босқич бўйича хизмат кўрсатадиган субъектнинг бевосита харажатларига пропорционал равишда хизматлардан олинган даромад тан олинади. Мисол: сиртки мактабда дарс, имтихон, ўқишни ўтказиш.

  3. Бажаришнинг белгиланган муддати билан ўхшаш босқичлар - хизматлардан олинадиган даромадни тан олишнинг одатдаги усулидан қўлланиш кўпроқ маъкулдир. Мисол: белгиланган даврий тўлов ҳақи учун асбоб-ускунага хизмат кўрсатиш.

Тугалланган бажариш усули бир хил ёки бир хил бўлмаган бажариш босқичлари сёрияларни амалга оширишдан олинган хизматлардан даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади ва бунда охирги ҳаракат шунчалик муҳимки, хизматларни кўрсатишдан олинган даромад охирги босқич амалга ошгандан кейин ишланган деб ҳисобланади. Масалан, юкни ўраш, юклаш, етказиб бериш ва етказишни бажарадиган юк ташиш бўйича компания даромадни фақат юк етказилгандан кейин тан олади.
Инкассация усулига мувофиқ даромад нақд пул маблағлари олинганида тан олинади. Инкассация усули ноаниклик даражаси катта ёки харажатлар сметаси даромадларга нисбатан ишончсиз бўлганида хизматлардан олинган даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади. Бундай усул товарларни сотиш бўйича харажатларни қоплаш усулига ўхшайди.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish