8. Фойда ва зарарларнинг тан олиниши Модда фойда ёки зарар, ёки оддий даромад ёки харажат ҳисобланиши хўжалик юритаётган субъектнинг фаолият турига боғлиқ. Фойда ёки зарарлар даромад ва харажатлардан фарқ қилади. Кўпчилик фойда ва зарарлар уларга тегишли битим якунланганда тан олинади. Фойда ва зарарлар қуйидагилардан бўлади:
Асосий воситаларни сотишдан.
Инвестицияларни сотишдан.
Карзларни узоқ муддатли тўлашдан.
Умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқаришдан.
Фойда ёки зарар тан олинаётганда якунланган битимни акс эттириш учун махсус ўтказмалар қилинади. Масалан, ер участкасининг пулга сотилишини ёзиш ўтказмаси - дебет «Касса» ва кредит «Ер» (ҳисоб қиймати бўйича) ва дебет сотиш бўйича зарар (ёки кредит фойда) деб акс эттирилади.
Ҳисобланган зарарлар уларнинг якуний сотилишигача тан олинади. Масалан, (1) қисқа муддатли инвестицияларнинг сотиб олиш қийматидан паст бўлган бозор қийматигача қисман ҳисобдан чиқариш бўйича, (2) бизнеснинг бир қисмини сотишдан курилган, (3) ечилиши кутилаётган тортишувлар бўйича, ва (4) активлар экспропргиацияси бўйича сотилмаган зарарлар, агар улар эхтимоли бўлса ва асосли ҳисоб-китоб қилиниши мумкин бўлса. тан олинади. Агар иккала шартлар ҳам қондирилган бўлса, унда шартли зарар табиати ва суммаси молиявий ҳисоботларнинг изоҳ хатларида очиб берилиши мумкин.
Бунга аксинча, фойдалар хеч қачон фойда фактини ва суммасини аниқовчи битим якунланмагунча тан олинмайди. Фойда ёки зарар бухгалтерия ҳисоби тамойилларининг ўзгариши каби соф ички воқеалар натижасида келиб чиқиши мумкин. Бундай фойда ва зарарлар. бу ўзгаришлар рўй берадиган даврда тан олинади.Фойда ва зарарлар ҳисоби консерватив ёндашувни акс эттиради. Бу кўпинча, зарарлар улар хақикатда рўй берган вақтгача тан олинишига олиб келади, лекин битим ёки воқеа якунлангунча фойдаларнинг тан олинишининг олди олинади.
4-1. ДАРОМАДНИ ТАН ОЛИШ Қуйидаги вазиятларнинг ҳар бири учун
Хўжалик муомаласи содир бўлган санага бухгалтерия ўтказмаларини акс эттиринг.
Даромадни тан олишда қўлланиладиган усулни кўрсатинг.
2002 йилда учта алоҳида вазият содир бўлган. Ҳисобот йили 31 декабрда тугайди.
2002 йил 31 декабрда «АРТ» компанияси махсус машинани 100000 сўмга сотди ва 40000 сўмни нақд олди. Қолган 60000 сўм плюс 10% 2003 йил 31 декабрда олинади. Машинани олиб бориб бериш «АРТ» компанияси томонидан 2003 йил 5 январда амалга оширилади.Харидор кредитгатўла лаёқатли, шунинг учун тўловни ундириш кафолатланган.
2002 йил 15 ноябрда «БАРНО» компанияси X маҳсулотни 5000 сўмга сотди.Харидор маҳсулот учун ўз товарининг икки бирлиги билан тўлайди.Харидор товарни 2003 йил 31 декабрда олиббориб беришга ваъда берди.
2003 йил 2 январда «Анвар Паблишинг» компанияси «Инвестор маслахатчиси» ойлик журналига уч йиллик обуна учун 90000 сўм йиғиб олди. Обуначиларга юбориш учун журналнинг биринчи сонини чиқариш 2003 йилнинг март ойига мўлжалланган.