3. Олинадиган счётлар.
Олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар) бошқа компанияларнинг пул маблағларига, товарларига, хизмат ва нақд пулсиз активларига бўлган даъволарни ўз ичига олади. Олинадиган счётлар қарзни тўлашнинг кутилаётган санасига ёки олинадиган счётларнинг тўлов муддатига кўра жорий ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Одатда дебеторлик қарзлар счёт-фактуралар билан тасдиқланади. "Олинган векселлар" баланс моддаси одатда расмий қарз мажбуриятлари билан тасдиқланади. Савдо бўйича дебиторлик қарзлар - бу асосий фаолият натижасида сотилган товар ва хизматлар учун мижозларнинг мажбурият суммаларидир. Савдога тегишли бўлмаган дебиторлик қарз бошқа фаолиятлар натижасида вужудга келади.
Дебиторлик қарзлар билан боғлиқ бўлган асосий бухгалтерия операциялари уларни тан олиш ва ўлчаш ҳисобланади. Даромад ва у билан боғлиқ бўлган олинадиган счётлар, фақат уларнинг тўланиши эхтимоли мавжуд бўлган холларда акс эттирилади.
Дебиторлик қарзларининг тан олиниши ва ўлчаниши.
Олинадиган счётлар компаниянининг асосий ишлаб чиқариш фаолияти давомида мижозларга сотилган товарлар ва хизматлар учун қарз суммаларини ташкил қиладилар. Бу счётлар, савдо бўйича дебиторлик қарзлар, деб ҳам айтилади, счёт-фактура ёки бошқа хужжатлар билан, айрим холларда эса оддий ёзма қарз мажбуриятлари билан ҳам тасдиқланади. Бу олинадиган счётлар баланс санасидан кейинги бир йил ёки компаниянинг операцион цикли давомида ундириб олинадиган суммани ўз ичига олади (қайси бири узунроқ бўлишига караб). Одатда тўлов муддати 30 кундан 90 кунгача бўлган муддат ҳисобланади, ушбу муддат ўтгандан кейин олинадиган счётлар муддати ўтган деб ҳисобланади. Мижозлар учун кредит колдигли айрим олинадиган счётлар (олдиндан тўлаш ёки кўпроқ тўлаш натижасида) янгидан таснифланиши керак, улар бўйича мажбуриятлар сифатида ҳисобот топширилиши керак.Бу кредит қолдиқ олинадиган счётларга қўшилмайди.
Дебиторлик қарзлари дастлабки қиймати бўйича баҳоланади ва шубхали қарзлар, пул чегирмалари ва сотилган товарларни қайтарилиши суммаси улардан чегириб ташланади. Бунинг натижасида олинадиган счётларнинг соф таннархи аниқланади. Одатда фоизлар, сотиш ва пулларни олиш орасидаги муддат қисқа бўлгани учун этиборга олинмайди.
Пул чегирмалари. Кўпинча компаниялар агар тўлов маълум муддатда амалга оширилса. счёт-фактуранинг умумий баҳосини камайтирадиган пул чегирмаларини таклиф қилади. Пул чегирмалари савдо хажмини кўпайтириш ва мижозни тўловни тезроқ амалга оширишга ундайди. Улар шубхали қарзларни камайтиришга ҳам ёрдам берадилар.
Савдо чегирмалари. Савдо чегирмалари хар-хил мижозлар гурухларига, чакана ва улгуржи сотувчиларга, ҳар хил хажмдаги сотиладиган товарларнинг баҳоларини реклама қилишнинг усулидир. Одатда улгуржи сотув баҳоларини акс эттирадиган баҳо-варақларида ягона счёт-фактура баҳоси ёзилади. Кейинчалик, мижозга ва буюртилган маҳсулот хажмига кўра ҳар хил чегирмалар эълон қилиниши мумкин. Бундай савдо чегирмалари охирги сотиш баҳосини камайтирадилар. Масалан, нархи 50 сўмлик товар, 1.000 донадан ортиқ миқдорда сотилиб олинса 40%ли чегирма эълан қилинди. Шундай қилиб, бир донаси учун баҳо 30 сўмни ташкил этади (50 х 0,6). Чегирманинг фоизи буюртма хажмига караб, базавий 50 сўмлик баҳосини ўзгартирмай, ўзгариши мумкин. Пуллик чегирма қўлланиладиган умумий баҳо - бу счёт-фактура баҳоси минус савдо чегирмасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |