1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Сотилган товарларнинг қайтарилиши



Download 2,87 Mb.
bet35/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Сотилган товарларнинг қайтарилиши. Маълум сохаларда рақобатбардошликни сақлаш учун, маркетинг режасинининг асосий қисми бўлиб, маълум бир давр ичида сотилган товарларни қайтаришнинг кафолатли ҳуқуқи ҳисобланади. Қайтарилиш маҳсулотнинг нуқсонлари ёки бошқа камчиликлари сабабли содир бўлиши мумкин. Сотилган товарларнинг қайтарилиши ва улар учун томонлар соф дебиторлик қарзини ҳамда соф сотишни камайтиради. Масалан,2000 йил (компаниянинг фаолиятининг 1 йили) компанияга қайтарилган товарнинг қиймати 16 000 сўмни ташкил этди. Йил давомида қайтаришнинг аниқ миқдорини акс эттириш учун бухгалтерия ўтказмаси қуйидагича бўлади: Товарни қайтариш бўйича бухгалтерия проводкаси:
Дт Товарнинг қайтарилиши 16 000
Кт Олинадиган счётлар 16000
4. Даргумон дебиторлик қарзларининг ўлчаниши
Компанияда тўлов кобилиятни назорат тизими накадар такомиллашган ва самарали бўлишига қарамасдан, кредитга сотиб олган харидларни тўламаган мижозлар топилади. Кредитга сотишда даргумон дебиторлик қарзлар мавжуд бўлиши муқаррар. Агар даргумон дебиторлик қарзи вужудга келиш эхтимоли пайдо бўлса ва уларни баҳоланиши мумкин бўлса, унда тахмин қилинган даргумон қарзни счётда акс эттириш керак. Мувофиқлик тамойили даргумон дебиторлик қарзлардан кўриладиган зарарларни маҳсулот сотилган ҳисобот даврида тан олинишини талаб қилади. Тахмин қилинган дебиторлик қарз даргумон қарзлар бўйича харажатлар сифатида одатда савдо харажатлари каби тасниф этилиб, операцион фаолият харажатлари таркибида акс эттирилади.
Агарда даргумон дебиторлик қарз кутилмаётган бўлса, у ҳолда даромаднинг ёки олинадиган счётларни тузатиш (корректировка қилиш) зарурияти пайдо бўлмайди, олинадиган счёт эса даргумон қарзнинг тан олинган даврида ҳисобдан чиқарилади. Бу ёндашув бевосита ҳисобдан чиқариш усули дейилади.
Даргумон дебиторлик қарзининг вужудга келиши ва унинг ҳисоби
Агар даргумон дебиторлик қарзи эхтимоли пайдо бўлиб, у ҳисобланиши мумкин бўлса, ҳисобот даврининг охирида тузатиш ёзуви қилиниши талаб этилади. Масалан, агар компания 9 000 сўмга даргумон дебиторлик қарзлар кутилаётган бўлса, даргумон қарз бўйича харажатни акс эттирган қуйидаги тузатувчи ўтказма қилинади:
Дт Бошқа операцион харажатлар 9 000
Кт Даргумон қарзлар бўйича резерв 9 000
Даргумон қарзлар бўйича резерв счёти олинадиган счётларга контрсчёт бўлиб ва олдинги ўтказма қилиш вақтида даргумон дебиторлик қарзлар манбасининг аниқланиши кийин бўлганлиги сабабли қўлланилади. Соф дебиторлик қарзи (даргумон қарзлар резервини чиқариб ташланганидан кейин) олинадиган счётларнинг кўзда тутилган соф таннархи бўлиб ҳисобланади. Шунингдек бошқа икки холатни эътиборга олиш керак: (1) аниқ олинадиган счётнинг ҳисобдан чиқариш ва (2) аввал ҳисобдан чиқарилган олинадиган счётнинг келиб тушиши. Даргумон қарзларни тузатиш бўйича ўтказма келгуси даргумон олинадиган счёт учун даргумон қарзларга резервини яратади. Баъзи олинадиган счётлар даргумон қарз деб тан олинганда, резервнинг бу қисми даргумон дебиторлик қарзини қоплаш учун ҳисобдан чиқарилади. Олинадиган счётларининг олиш эхтимоли бўлмаганида ҳисобдан чиқариш содир этилади.
Масалан, Тошкент-мебель»дан 1000 сўмлик дебиторлик қарзини олишдан воз кечган компания қуйидаги ўтказмани амалга оширади:Даргумон дебиторлик қарзни ҳисобдан чиқариш бўйича ўтказма:
Дт Даргумон қарзлар бўйича резерв 1000
Кт «Тошкент-мебель»нииг дебиторлик қарзи 1000
Юқоридаги ўтказма даромадга ёки тўланмаган дебиторлик қарзининг соф суммасига таъсир кўрсатмайди. Аксинча, бу даргумон қарзлар бўйича баҳолаш учун тузатиш ўтказмаси билан бошланган жараёнидаги якунловчи ўтказмадир. Ҳисобдан чиқариш бўйича ўтказма ташкилот дебиторлик қарзни даргумон деб тан олганидагина амалга оширилади. Баъзан, счётдан ҳисобдан чиқарилгандан кейин дебиторлик қарзлар ундирилиши мумкин. Бу, мижознинг молиявий холатияхшиланганида содир бўлиши мумкин. Бу ҳолда пул маблағларининг олиниши каби акс этиладиган қарзнинг қайта тиклаш бўйича тескари ўтказма қилинади. Масалан, фараз қилайлик, олдинги ҳисобдан чиқариш ўтказмаси қилинганидан маълум вақт ўтганидан кейин "Тошкент-мебель"дан олинадиган счёт бўйича 600 тўлашга лаёқатлиги тасдиқланди. Ҳисобдан чиқарилган олинадиган счётнинг қопланиши ва қайта тикланиши бўйича ўтказма:
Дт «Тошкент-мебель»нинг дебиторлик қарзи 600
Кт Даргумон қарзлар бўйича резерв 600
ДтПул маблағлари 600
К«Тошкент-мебель» нинг дебиторлик қарзи 600

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish