Счётларнинг ҳар бир кўпайиш ва камайиш қисмлари (а) баланс тенгламасини ва (б) дебет ва кредитнинг тенглигини сақлашга қаратилган. Юқорида қайд қилинган 10 000 сўм қийматли асбоб-ускуналарнинг хариди қуйидаги иккита ўзаро боғлиқ счётларда ўзгаришларга олиб келади:
Асбоб-ускуна (актив)
Тўланадиган вексель
Дебет 10 000
Кредит 10 000
Дебет ва кредитнинг ўзаро мувофиқлиги йўл қўйилган хатоларни текшириш учун кулай усулдир. Агар счётларнинг дебет ва кредит оборотидаги суммалар мос келмаса - бу холат бухгалтерия ҳисобини юритишда хатоликка йўл қўйилганлигини кўрсатади. Ўзаро мувофиқлик фақат айрим хўжалик муомалаларининг счётлардаги кўпайиш ёки камайишлари қайд қилиниши холатидагина учраши мумкин. Мисол учун, кредиторлик қарзларини тўлаш иккита камайишга олиб келади (пул маблағларида ва кредиторлик қарзларида).
3. Молиявий ҳисоботларнинг турлари 1-сонли БХМАга мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг мақсади, кенг доирадаги фойдаланувчиларга улар томонидан қарорларни қабул қилиш учун, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий холати, фаолиятининг кўрсаткичлари тўғрисида ахборот тақдим этишдир. Шунингдек, молиявий ҳисоботлар рахбарият томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг ресурсларини бошқарилиши натижаларини кўрсатади.
1-сонли БХМАга мувофиқ «молиявий ҳисоботлар хўжалик юритувчи субъектнинг маълум давр давомидаги фаолиятини тавсифлаб берадиган молиявий ахборотни акс эттириш усулидир». Молиявий ҳисоботлар молиявий-хўжалик фаолиятнинг турли томонлама акс эттиради ва яхлит тўплам сифатида каралади:
Бухгалтерия баланси - 1 -сонли шакл;
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-сонли шакл;
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот - 3-сонли шакл;
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - 4-сонли шакл;
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот- 5-сонли шакл;
Халқаро андозалар бўйича шунингдек «Тақсимланмаган фойда» тўғрисидаги ҳисобот ҳам молиявий ҳисобот жумласига киритилади. Бизнинг республикамизда ушбу ҳисобот Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботнинг таркибий қисмига киритилади.
Ушбу ҳисоботларнинг ўзаро алоқадорлиги қуйидаги тенгламаларда ўз аксини топган (тенгламаларнинг барча элементлари киритилмаган):
Молиявий ҳисоботлар