1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Давр бошига бўлган баланс 31декабрь, 200Х



Download 2,87 Mb.
bet13/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Давр бошига бўлган баланс 31декабрь, 200Х




200Х 31 декабрда тугайдиган 12 ой учун молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот




Давр охирига бўлган баланс 31декабрь, 200Х

Активлар 1 000 000




Даромадлар 900000




Активлар 1 100000

Мажбуриятлар 600 000




Харажатлар 700000




Мажбуриятлар 500000

Хусусий капитал 400 000




Соф фойда 200000




Хусусий капитал 600000

Агар, давр давомида мулкдорлар томонидан янги инвестициялар қилинмаса ёки компания инвестицияларини қисқартирмаса, давр давомида хусусий капиталнинг ўзгариши бутун давр учун бўлган соф фойдага тенг.
Фойдани ўлчашдаги чеклашлар. Фойдани тан олишда операцион ёндашиш билан боғлиқ бўлган иккита асосий муаммо мавжуд.
Биринчиси - ишончли ўлчамга эришиш бухгалтерия ҳисобининг холатлари ва тамойиллари билан мувофиқликни талаб қилади. Хўжалик муомалаларининг ҳар бир тури учун алоҳида ўлчаш усуллари зарур. Ушбу қоидалар, одатда долзарблик ва ишончлилик каби иккита бухгалтерия маълумотларининг дастлабки сифатлари ўртасидаги ўзаро келишув бўлади.
Иккинчи муаммо, маъмурият учун ўлчаш усулини танлаш имконияти. Масалан, маъмуриятнинг асосий воситаларни амортизация қилишда тезлаштирилган асосда ёки бир
текисда амортизация қилишга қаратилган танлови. Танлов ҳисобот давридаги соф фойда суммасига ва шундай қилиб, корхонанинг даромад сифати деб аталадиган кўрсаткичига таъсир қилади. Агар маъмурият даромадларни уларнинг хақиқий келиб тушишидан кейин ва хражатларни уларнинг хақиқий тўланишидан олдин акс эттириш усулини қўлласа, даромад сифатлироқ бўлади. Масалан, тезлаштирилган амортизация бир текисда эскиришни ҳисоблашга нисбатан сифатлироқ даромадга олиб келади. Бу тезлаштирилган амортизацияда амортизациянинг катта суммаси активнинг фойдали фаолиятининг дастлабки муддатларига тўғри келганлиги учун юз беради. Бу танлов фойдани дастлабки даврларида нисбатан камайтиради.
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.
Ушбу ҳисобот асосий воситаларнинг ҳаракати, асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш (амортизация) тўғрисида қўшимча ахборот беради. Шунингдек, ушбу ҳисоботда узоқ ва қисқа муддатга ижарага (лизингга) берилган ёки олинган асосий воситалар тўғрисидаги маълумот ҳам берилади
Пул оқимларн тўғрисидаги ҳисобот.
«Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» БХМАга асосан хўжалик субъектлар пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак.
«Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» БХМАси пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни ва унга тушунтиришларни тузиш бўйича талабларни белгилаган. Нақд пулларни оқимлари тўғрисидаги маълумот молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун фойдалидир. чунки ташкилотнинг пул маблағларини уларнинг эквивалентларини топа олиш кобилиятини ва ташкилотнинг шу каби пул оқимларини ишлатишга эхтиёжини баҳолашга ёрдам беради.
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот.
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот даврига хусусий капитални ҳаракати, резервларни шакллантириш, тўланадиган дивидендларни ҳисоблаш тўғрисида маълумотни берилади.
Корхоналар тушунтиришларда қуйидагиларни ёритиш зарур:

  • акционерлик капиталини ташкил этувчи ҳар бир гурухи;

  • эълон қилинган акциялар сони;

  • муомалага чиқарилган (эмиссия қилинган), тўлиқ тўланган, муомалага чиқарилиб (эмиссия қилиниб) тўлиқ тўланмаган акциялар сони;

  • акцияларнинг номинал қиймати;

  • йил бошида ва йил охирида тўланмаган акциялар сонини камайиши;

  • акционерлик капитални ҳар бир гурухига тааллуқли ҳуқулар, имтиёзлар ва чеклашлар, шужумладан капитални қоплаш ва дивидендларни тақсимлашга оид чекловлар;

  • жамиятнинг ўзига, шуъба ва уюшган жамиятларга тааллули акциялар;

  • танлов асосида ва савдо контракти асосида муомалага чиқариш учун захира қилинган акциялар.шунингдек уларни муддати ва қиймати;

  • хусусий капиталда резервнинг моҳияти ва мақсадлари;

  • акционерлар (таъсисчилар, иштирокчилар) мажлиси томонидан расмий равишда маъқулланмаган тўлаш учун дивидендлар суммалари мажбуриятлар ичида мавжудлиги.

Субъект хусусий капиталдаги ўзгаришларни ёритиб қуйидагиларни акс эттириши керак:

  • ҳисобот даври бошига ва ҳисобот тузиш кунига жамгарилган фойда ва зарарларни колдиги,давр ичида муҳим ўзгаришлар, шу жумладан соф фойда ва унинг акционерларни ҳар бир гурухи бўйича тақсимланиши;

  • давр бошига ва охирига хусусий капитални ҳар бир синфи бўйича жорий суммани жами ўзгариши.



6. Молиявий ҳисоботларни ёритиш
1-сонли БХМАга биноан ҳисоб сиёсати деганда, хўжалик юритувчи субъект рахбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш асослари ва қоидаларига мос равишда усулларининг қўлланиши тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига хўжалик фаолиятини тасдиқловчи далилларни баҳолаш ва гурухлаштириш услублари, активларнинг қийматини тўлаш, хужжат айрибошлашни ташкил этиш йўллари, инвентарлашни ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш йўллари. ҳисоб регистрлари тизими, ахборотни ишлаб чиқиш ва тегишли усуллар киради.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати субъект рахбари томонидан БХМА асосида тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларни йилма-йил таққослаш мумкин бўлиши учун тузилади.
Турли хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият доираси кенглигини ҳисобга олган ҳолда, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларни қарорлар қабул қилиш учун барча маълумот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун молиявий ҳисоботлар маъмурият томонидан тузиладиган ва ўз ичига субъектнинг молиявий фаолиятини ва молиявий холатини асосий белгиларини ва асосий ноаникликларни тушунтирувчи қўшимча молиявий шархини ўз ичига киритиши лозим.
Молиявий ҳисоботларнинг тушунтириш хатларида қуйидагилар акс эттирилиши керак:

  • Молиявий ҳисоботлар тайёрлашда баҳолаш учун фойдаланилган асос (асослар);

  • Молиявий ҳисоботларни тўғри тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳисоб сиёсатининг хар бир махсус қисми;

  • Ҳисоб сиёсатига ўзгартириш киритилган такдирда тушунтириш ҳисоботи;

  • Молиявий ҳисобот тузишда қўлланилган махсуслашган ҳисоб сиёсатига қўшимча равишда фойдаланувчи учун молиявий ҳисоботда фойдаланилган баҳолаш (дастлабки қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати. дисконтланган қиймат, баланс қиймати) асоси (асослари) тўғрисида маълумотга эга бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу принциплар кўп томондан узлуксизлик ва ҳисоблаш принципларига ўхшашдир, чунки улар молиявий ҳисоботни тузиш асосини ташкил этади. Улар мазкур тамойиллардан шу билан фарқ қиладики, баъзи холларда баҳолаш асослари орасида бирини танлаб олиш мумкин.

  • Гарчи молиявий ҳисоботларда баҳолашни бир асосидан кўра кўпроғидан фойдаланилса масалан асосий воситаларни фақат маълум турларини баҳолашда, баҳолашнинг алоҳида асосидан фойдаланган активлар ва мажбуриятлар тўғрисида ёритиш берилиши зарур.

Бошқа ёритишлар
Фойдаланувчи учун ҳисоб сиёсатини ёритишнинг ўзига хос устуворлиги курилганда, рахбарлар хўжалик юритувчи субъектнинг таваккалчилигига ва пул маблағлари оқимининг келажагини баҳолаш имкониятини беришини ҳисобга олишлари керак. Ҳисоб сиёсатини ёритилиши қуйидагиларни ўз ичига олади, аммо шу ахборот билан чегараланмайди:

  • Фойдани акс эттирилиши;

  • Консолидация (умумлаштириш, йигмш) қоидалари;

  • Фаолият турларини узлуклиги;

  • Қўшма фаолият;

  • Моддий ва номоддий активларнинг холати ва эскиришини (амортизациясини) акс эттириш;

  • Жалб қилинган маблағларнинг қийматини капитализация қилиш ва бошқа чиқимлар;

  • Капитал қўйилмалар;

  • Инвестицион мулк;

  • Молиявий дастаклар ва инвестициялар;

  • Ижара;

  • Тадқиқоттлар ва ривожланиш билан боғлиқ харажатлар;

  • Товар-моддий захиралар;

  • Солиқлар, кечиктирилган солиқлар қўшилган ҳолда;

  • Захиралар;

  • Хизматчиларни сақлаш харажатлари;

  • Чет эл валютасини молиявий ҳисоботга таъсири;

  • Фаолият турларини, географик сегментлар ва чиқимларни сегментлар ўртасида тақсимлаш усулларини аниқаш;

  • Инфляция ҳисоби;

  • Хукумат субсидиялари.

Хўжалик юритувчи субъект агар бошқа бирон молиявий ҳисоботда ёритмаган бўлса, қуйидаги ахборотни ёритади;

  • Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқий шакли, таъсис этган томон ва идоранинг рўйхатга олинган юридик манзили (ёки ишга оид фаолиятини амалга ошириш жойи, агар у идоранинг рўйхатга олинган юридик манзилдан фарқ қилса);

  • Субъектнинг муомалалари ва асосий фаолияти моҳиятининг ёритилиши.




Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish