1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet16/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Тузатилган синов баланси
Тузатилган синов балансининг тузишдан мақсад тузатувчи ўтказмалар тўғри акс эттирилишини текшириш. Тузатишлар устунидаги суммалар синов баланси устунларидаги қолдиқлар билан умумлаштирилган ва тузатилган синов балансига ўтказилган. Масалан, олдиндан тўланган харажатлардаги 50 сўмга қилинган тузатиш, синов балансидаги 200 сўмлик қолдиқни тузатилган синов балансидаги 250 сўмлик қолдиққача кўпайтиради. Тузатилган синов балансининг устунлари бир бирига тенг бўлиши лозим.
3. Ишчи жадвалдан келиб чиқиб молиявий ҳисоботларни тузиш.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
Даромадлар ва харажатлар суммалари ишчи жадвалдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг дебет ва кредит устунлари бўлимларига ўтказилади. Дебет бўйича сумма кредит бўйича суммага тенг эмас, чунки даромадлар харажатларга тенг эмас. Реализация ( 6 000 сўм) ва умумий харажатлар (5 133 сўм) ўртасидаги фарқ 867 сўм - бу солиқлар тўлангунча бўлган фойда.солиқлар тўлангунча бўлган соф фойда харажатларга қўшилганда, дебет ва кредит устунларидаги умумий сумма тенг бўлади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашдаги кейинги кадам бўлиб, фойда солиғини ҳисоблаш ва акс эттириш ҳисобланади. Солиқлар тўлангунча бўлган соф фойда «Якуний молиявий натижа» счётида соф фойдани ёпиш учун журнал бухгалтерия ўтказмаси каби кредит устунида ёзилади. Фойда солиғи соф фойдадан 40%га тенг ва бу сумма (347 сўм) молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдаги фойда солиғи бўйича харажатлар счётига ва бухгалтерия балансидаги тўланадиган солиқлар счётининг кредитига олиб борилган. Солиқлар тўлангунча бўлган фойда(867) ва фойда солиғи бўйича харажат(347сўм) ўртасидаги фарқ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг дебетида ва тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботнинг кредитида акс эттирилади. Бу бухгалтерия ўтказмаси солиқлар тўлангандан кейинги соф фойдани тақсимланмаган фойдага ўтказади ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг дебет ва кредит қолдиқларини тенглаштиради.
Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот
Ҳисобот даври бошидаги тақсимланмаган фойда ва дивидендлар тузатилган синов балансидан ишчи жадвалдаги тақсимланмаган фойда тўғрисидаги бўлимнинг дебет ва кредит устунларига ўтказилади. Солиқ тўлангандан кейинги соф фойда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот устунидан тақсимланмаган фойда учун устунининг кредитига ўтказилади. Дебет ва кредит устунлар тақсимланмаган фойданинг мос келувчи барча счётлари ишчи жадвалнинг ушбу бўлимига ўтказилгандан кейин жамланади.
Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот каби тақсимланмаган фойда тўғрисидаги бўлимнинг дебет ва кредитлари бир - бирига тўғри келмайди. Бунинг сабаби шундаки, давр бошидаги тақсимланмаган фойда плюс ҳисобот даври соф фойдаси дивидендларга тенг эмас. Дебет ва кредит устунлари фарқи (768 сўм) - бу тақсимланмаган фойда счётидаги охирги қолдиқ. Бу сумма тақсимланмаган фойда бўлимининг дебет устунига ва бухгалтерия балансининг кредит устунига ёзилади. Тақсимланмаган фойда ва баланснинг иккала бўлимларида суммани акс эттириб, бир давр охиридаги тақсимланмаган фойдани бухгалтерия балансига ўтказишимиз мумкин. Бу ўтказишни акс эттиргандан кейин, тақсимланмаган фойда тўғрисидаги бўлимда дебет ва кредит устунлари бир - бирига тўғри келади. Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги бўлим, энди, тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш учун керакли маълумотларга эга.
Бухгалтерия баланси
Ишчи жадвални тайёрлашдаги охирги кадам - бу бухгалтерия балансини тайёрлашдир. Активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг барча счётлари ишчи жадвалнинг мос келадиган дебет ва кредит устунларига ўтказилади. Давр бошидаги тақсимланмаган фойда балансга ўтказилмаслигига эътибор беринг. Ушбу қолдиқ ишчи жадвалнинг тақсимланмаган фойда бўлимига ўтказилган ва давр охирдаги тақсимланмаган фойда колдиги кредит сифатида бухгалтерия баланси бўлимига угказилган. Бухгалтерия баланси бўлимининг дебет ва кредит устунлари бир-бирига тенг бўлиши керак. Ишчи жадвал энди, учта молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун барча маълумотларга эга.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish