1. Асинхрон двигателларнинг роторлари хакида тушунча


Синхрон генератор турлари



Download 0,59 Mb.
bet4/16
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#261541
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
7. Синхрон генератор турлари.
Синхрон генераторлар - иссиқлик электр станциялари (ИЭС), атом (АЭС), сув (гидро) электр станциялари (ГЭС)даги турбинанинг айланма харакати механик энергиясини электр энергияга айлантириб берувчи асосий восита ҳисобланадилар. Ҳосил қилинаётган электр энергия токи частотаси f=50Гц. бўлишини таъминлаш учун, валининг айланиш тезлиги катта (3000, 1500 айл/мин) бўлган ИЭС ва АЭСда ўрнатилган буғ турбиналарига жуфт қутблари сони бир ёки иккига тенг бўлган турбогенераторлар ўрнатилади. Бундай танлов буғ турбиналарининг юқори айланиш тезликларида самарали ишлаши сабабли бўлиб, турбогенераторлар қутблари мустаҳкамлигини таъминлаш талабларидан келиб чиқади.
Турбогенераторларнинг айланувчи валлари ўқи горизонтал бўлади. Валининг айланиш тезлиги нисбатан кичик (120 - 375 айл/мин) бўлганлиги учун гидравлик турбиналарда (ГЭС) жуфт қутблари сони катта (25 – 8 айл/мин) бўлган гидрогенераторлар ўрнатилади. Уларнинг валлари вертикал ҳолатда бўлади (расмларга қаранг)
Айланиш тезликлари катта бўлган турбогенераторлар магнит ўзаклари (қутблари) яхлит пўлатдан қирқиб олинган бўлиши сабабли, марказдан қочма кучлар ҳосил қилиши мумкин бўлган механик таъсирларга (синишларга) бардошлиги катта бўлади. Роторнинг шундай магнит ўзаклари кесими аён қутб юзасини акс этмаганлиги сабабли, бундай роторларни «ноаён қутбли ротор», бундай ротори бўлган синхрон машинани эса «ноаён қутби бўлган машина» ёки «ноаён қутбли синхрон машина» деб аталади. Гидрогенераторларнинг ротор магнит ўзаклари электротехник пўлат пластиналаридан аён қутб шаклида штампланиб, сўнгра шихтовкаланиб «аён қутби ротор» ҳосил қилинади ва «аён қутби бўлган машина» ёки «аён қутбли синхрон машина» деб аталади.


8. Синхрон генератор . Ишлаш принципи.
Синхрон генераторда асосий магнит майдон (оқим Ф0) ни ҳосил қилиш учун унинг қўзғатиш чулғамига ўзгармас ток берилади. Бу ток вақт бўйича ўзгармас ва қутбийлиги (ишораси) алмашланадиган, роторга нисбатан қўзғалмас бўлган магнит майдонни ҳосил қилади. Ротор (индуктор) бирламчи механизм ёрдамида айлантирилганда, унинг магнит майдони қўзғалмас статор (якорь) чулғамига нисбатан айланади ва унда электромагнит индукция қонунига асосан, ўзгарувчан ЭЮК ҳосил қилади.
Агарда статор пазларида симметрик (яъни фазаларининг магнит ўқлари фазода 120 эл. га силжиган бўлиб, фазаларининг электр қаршиликлари ва ўрамлар сони бир хил) уч фазали чулғам жойлаштирилган бўлса, бу чулғамда модули бўйича тенг ва вақт бўйича 120 эл. га силжиган ЭЮК ларнинг сим-метрик системаси индукцияланади (ҳосил бўлади). Фаза чулғамларида индук-цияланадиган ЭЮК ларнинг частотаси:
f1 = pn / 60, (18.1)
бунда: р – чулғамнинг жуфт қутблари сони; n – роторнинг айланиш частота- си, айл./мин.
Агар синхрон генераторнинг уч фазали якорь чулғами ташқи симметрик юкламага уланса, ундан якорнинг доиравий айланма магнит майдонини вужуд-га келтирувчи симметрик ўзгарувчан токлар системаси ўтади. Бу майдоннинг статорга нисбатан айланиш частотаси
n1 = 60 f1 / p. (18.2)
Бунга (18.1) дан f1 нинг қийматини қўйиб, n1 = n эканлигини аниқлай-
миз. Демак, қўзғатиш ва якорь чулғамларининг магнит майдонлари бир-бирига
нисбатан қўзғалмас бўлиб, машинанинг натижавий магнит майдонини ҳосил
қилар экан.
Шу тариқа синхрон генератори механик энергияни электр энергияга ай-
лантиради.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish