1. Асинхрон двигателларнинг роторлари хакида тушунча


Юксиз ишлашидаги магнит майдон



Download 0,59 Mb.
bet16/16
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#261541
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Юксиз ишлашидаги магнит майдон. Юксиз ишлаётган ЎТ генераторида асосий магнит майдон қўзғатиш чулғами МЮК томонидан ҳосил қилинади.
ЎТ машиналарининг магнит тавсифси синхрон машиналарники-га ўхшаган бўлади. ўТ машинасининг магнит занжирини ҳисоблашга оид маълумот 31-бобда берилган (31.4-бандга қаранг).
Юклама билан ишлашидаги магнит майдон. Якорь реакцияси.
ЎТ машинаси (генератор)га юклама уланганида якорь чулғамидан ток ўтиб МЮК ҳосил бўлади. Якорь МЮК нинг машина асосий магнит майдонига таъсири якорь реакцияси дейилади. Машина магнит занжири тўйинишини ҳисобга олмасдан, қўзғатиш чулғами (Fqo'z) ва якорь чулғами МЮК лари (Fаq) машина магнит занжирининг ҳаво оралиғи магнит қаршилигини енгишга сарфланади деб ҳисобланганда, таҳлил учун юқорида кўрсатилган МЮК лар ўрнига уларга мос бўлган магнит оқимлари (Фqo'z ва Фаq) ни ишлатиш мумкин бўлади.
Юксиз ишлашда асосий магнит оқим (Фqo'z) машинанинг бўйлама ўқи бў-йича йўналган бўлади (28.1,а-расм), юклама билан ишлаганда эса якорь чул-ғами МЮК (Fаq) ҳосил қилган магнит оқим Фаq, машинанинг чўткалари гео-метрик нейтралга қўйилганда (28.1,b-расм), машинанинг қўндаланг ўқи бўйи-ча йўналади ва шунинг учун уни кўндаланг майдонаq = Фа) дейилади. Бу майдоннинг таъсири (якорь реакцияси) туфайли натижавий майдон Вnat бош қутблар ўқларига нисбатан тақсимланиши симметрик бўлмайди ва ҳар битта қутбнинг бир чеккасига силжиган бўлади (28.2,с-расм). Бу ҳолда физик ней-траль mm (якорь айланасида магнит индукция нолга тенг бўлган нуқталар-ни бирлаштирувчи чизиқ) машинанинг геометрик нейтрали (nn) га нисбатан бирорта бурчакка силжийди. ЎТ генераторларда (28.2-расмда «G») физик нейтрал якорь айланиш йўналиши бўйича, моторларда эса – тескари йўна-лишга силжийди.
Магнит занжири тўйинмаган деб фараз қилинган ЎТ машинасида қўз-ғатиш чулғами йиғилган бўлгани учун, у ҳосил қилган МЮК нинг тақ-симланиши тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, битта қутб остида у ҳосил қил-ган магнит индукциянинг тақсимланиши эса, эгри чизиқли трапеция шак-лида бўлади (28.2,а-расм).
Якорь чулғамининг МЮК қуйидагига тенг, яъни:
Fа = ( ia)N / (Dа) = A, (28.1)
бунда: N/(Dа) – чулғамдаги ўтказгичларнинг якорь айланаси узунлик бир-лигига тўғри келувчи сони; iа = Iа / (2а) – якорь чулғамининг ҳар бир ўтказгичидан (демак, параллел шохобчадан) ўтадиган ток; A = iаN / (Dа) – якорнинг чизиғий юкламаси, яъни якорь МЮК нинг якорь айланаси узунлик бирлигига тўғри келадиган қисми.
МЮК Fаq тўғри чизиқли ўзгаради, яъни бош қутб ўқида нолга тенг бўлиб, чўтка жойлашган кўндаланг ўқда эса максимал қийматга эга бўлади. Унинг қўшни қутблар ўқлари орасидаги тақсимланиши учбурчак шаклда бўлади. Шундай қилиб, юклама билан ишлаётган ЎТ машинасида қўзғатиш чулғами МЮК Fqo'z(0) ва якорь чулғами МЮК Fаq бўлади. Якорь магнит индукциясининг машина ҳаво оралиғида тақсимланиши қутб учликлари чегарасидагина якорь МЮК Fаq нинг таксимланиши билан мос тушади. Қутблараро фазода якорнинг магнит оқимига нисбатан қаршиликнинг ортиб кетиши туфайли магнит индукция кескин камаяди. Машинанинг магнит системаси тўйинмаган ҳолда якорь реакцияси асосий магнит оқимни бузади холос, лекин унинг катталигини ўзгартирмайди. Қутбнинг якорь кириб келаётган томонида ва якорь ўзагининг шу қутб рўпарасидаги тишли қатлами якорь МЮК нинг йўналиши асосий қутблар МЮК ларининг йўналиши билан мос тушганлиги туфайли уларнинг магнитланиши ошади; қутб тагидан якорь чиқиб кетаётган томонида ва якорь ўзагининг шу қутб рўпарасидаги тишли қатлами эса юқоридаги МЮК ларнинг қарама-қарши йўналганлигидан магнитсизланади. Шу сабабли натижавий магнит оқим асосий қутбларнинг ўқига нисбатан маълум бурчакка бурилади.
Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish