66.Ўзбек адабиётшунослигида тасаввуф поэтикасига доир тадқиқотлар (Н.Комилов, И.Ҳаққулов, С.Олимов)
Филологая фанлари доктори И. Ҳаққулов тасаввуфнинг кўп қиррали таълимот эканлиги хусусида фикр юрита туриб шундай ѐзади: «Рус олими И.М.Петрушевскийнииг қайд қилишича, инглиз шарқшуносн Р.Николсон X асргача бўлган ѐзма манбалардан тасаввуф, яъни сўфизм тушунчасининг 78 маънодаги талқинини аниқлаган экан». Тасаввуф ,Тасаввуфнинг вужудга келиш тарихи хусусида таниқли олим Н.Комиловнинг «Тасаввуф» (Тошкент: «Ёзувчи», 1996, 5-6-бетлар) қуйидаги маълумотлар келтирилади: «Тасаввуф тадрижий тараққиѐтга эга бўлган бир таълимот бўлиб, ислом оламида VIII асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. Дастлаб у зоҳидлик ҳаракати кўринишида куртак ѐзди. Гап шундаки, ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин мусулмонлар жамоаси ичида бўлиниш юз беради, айниқса, халифа Усмон замонида бойликка ружу қўйиш, қимматбаҳо туҳфалар билан қариндош-уруғлар, яқин дўст-биродарларни сийлаш расм бўлади. Уммавия халифалиги даврига келиб эса сарой ҳашамлари, дабдабали безаклар, олтин-кумушга берилиш, хазина тўплаш авж олди. Яъни диний машғулотлар, Худо йўлидаги тоат-ибодат йўлини дунѐвий ишлар, дунѐ молига муҳаббат эгаллай бошлади. Бу ҳол диний амрларни адо этишни ҳар қандай дунѐвий ишлар, бойликлардан устун қўйган эътиқодли кишиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Улар орасида ҳадис тўпловчи муҳаддислар, илгаридан қашшоқ бўлиб, уй-жой, мол-мулкка эътибор қилмаган саҳобалар ҳам бор эди. Буларнинг бир қисми динни ҳимоя қилиб, очиқ кўрашга отланган бўлсалар, иккинчи қисми эса қаноат ва зуҳдни («зуҳд» сўзидан «зоҳид» сўзи келиб чиққан) асосий мақсад қилиб олиб, сарой аҳли ва сарватдорлар, бойлар ахлоқига қарши норозилик белгиси сифатида таркидунѐчилик ғоясини тарғиб этиб, ижтимоий фаолиятдан бутунлай четлашганлар, сурункали тоат-ибодат билан шуғулланганлар. Куфа, Боғдод, Басра шаҳарларида таркидунѐ қилган зоҳидлар кўп эди, айтиш керакки, уларнинг обрў-эътибори ҳам халқ орасида катта бўлган. Чунончи, Увайс Қараний, Ҳасан Басрий, каби йирик сўфийлар аслида зоҳид кишилар эдилар, шунинг учун бу зотларнинг номи шайхлар ва улуғ кишилар ҳақидаги тазкираларда зоҳид сифатида тилга олинади, баъзи муаллифлар эса уларни сўфийлар қаторига қўшмаганлар ҳам».S.Olimovning "Ishq,oshiq va ma'shuq"asari Bor .
67.Мумтоз поэтикада tajnis san'ati (nazariy ma’lumot va misollar bilan
Tajnis (ar. - jinsdosh, hamjins) - baytda shaklan bir xil yoki bir-biriga yaqin so'zlarni qo'llashga asoslangan she’riy san’at. Asosan nazmda, ba’zan nasrda ham istifoda etiladi. Ilmi badi’ga doir manbalarda tajnisning bir necha turlari farqlanadi. Turkiy adabiyotda tajnisning asosan quyidagi turlari keng qo'llanilgan:
1. Tajnisi tom yoki mutlaq tajnis - to'liq shakldoshlikka (harflar tarkibi jihatidan) asoslangan tajnis:
Sahnida yuz gul chiqorib b ir уig'och,
Har gulining a tri borib b ir у i g'och (Navoiy)
2. Tajnisi noqis (nuqsonli tajnis) - shaklan yaqin so'zlar o'zaro faqat unli tovushlar jihatidan farqlanuvchi tajnis:
Vafo muhrin bosur mehri jamolimg,
Jafo durdin berur dardi Uroqing.
3. Tajnisi zoyid (orttirilgan tajnis) - shaklan yaqin so'zlarning birid. i bir-ikki harfning ortiqcha bo'lishiga asoslangan tajnis:
Topib ul nuktadin ozoryig'lab,
O'zin tufroqqa soldi zo ryig 'la b (Navoiy)
4. Tajnisi muzori’ - shaklan yaqin so'zlarning bir-biridan bir yoki ikki undosh tovush bilan farqlanishi natijasida vujudga keluvchi tajnis:
Shoh olinda hamisha hozir o'lsam,
Bu ish kayfiyatidin nozir o'lsam (Navoiy)
5. Tajnisi x a t- arab yozuvidagi so'zlarning faqat nuqtalar orqali farqla- nishiga asoslangan tajnis:
Jon-u ko'ngul kishvanning xonisiz,Husn-u latofat tanining jo n isiz (Lutfiy)
6.Tajnisi mukarrar- shaklan bir-biriga yaqin ikki so'zning misra oxirida yonma-yon kelishiga asoslangan tajnis
Ishq erur andoq murabbiykim, q ilu r etkach asar,
Bulbul o'lg'ay, ochsa yuz b ir sarvi gulruxsor sor. (Navoiy)
7. Tajnisi murakkab - shakldosh so'zlarning biri yaxlit bir so'zdan, ikkinchisi ikki so'zdan iborat bo'lishi orqali vujudga keladigan tajnis:
Charx tortib xanjari hijron bu tun,
Qo'ymadi b ir zarra bag'rim ni butun.
Tunga borib bizni behol aylading,
Ne balolig‘ e r emish, yo rab, bu tun. (Navoiy)
Tajnis san’ati mumtoz she’r shakli hisoblanmish tuyuq janridagi asarlarda keng qo'llaniladi.
68 Навоий поэтикаси миф муносабати
Улуғ шоир ва мутафаккир А. Навоий ижоди ҳам, босиб ўтган йўли ҳам ҳамма учун ибратдир.Навоий фаолияти ва ижоди инсоннинг бахт-саодати учун курашга, илм-фан, санъат ва адабиётига бағишлади.
А.Навоий меросини ўрганишда биринчи манба унинг «Муншаот», «Вақфия»,»Мужолисун-нафоис», «Муҳокаматул- луғатайн» каби асарлари, иккинчи манба ўзбек, тожик, туркман ва бошқа халқларнинг оғзаки ижодига кўпгина эртаклар, афсона, ҳикоялар, учинчи манба эса унинг замондошлари томонидан яратилган асарлари қимматлиги билан эътиборга лойиқдир.
68savol
Алишер Навоий асарлари билан танишар эканмиз шоир халқ ижодиётидан бевосита ва бавосита фойдаланганлигини кўрамиз шу билан бирга шоир асарларини яратишда турли манбалардан-тарих, тазкира, луғат, илмий ва бадиий асарлардан фойдаланганлигини, мукаммал билганини кўрамиз. А.Навоийга манзур бўлган фольклор асарлари туркий халқларнинг бадиий ижоди билан бирга, шу халқлар билан асрлар давомида яқин алоқада бўлиб келган форс-тожик, араб халқлари фольклори орқали антик дунё хусусан, Юнонистоннинг маданияти, санъати ва улуғ кишилари ҳақидаги латифа ва афсоналар билан ҳам яқиндан таниш эканлиги намоён бўлади. А.Навоий ўз асарларида хилма-хил манбалардан, турли ўлка ва халқларга мансуб бўлган ёднома ёки обидалардан, санъат ва адабиётдан фойдаланганлигини ошкор ёки ишора тарзида бот-бот таъкидлайди. Жумладан, «Сабъаи сайёр»да туркий шу билан бирга Ироқ Ажам халқлари достони, нағма суруди ҳақида бундай дейди:
Улуғ шоир ва мутафаккир асотир (мифология) ва халқ афсоналаридан эртак ва қиссалардан, уларнинг сюжети ва композицияси, тимсоллар системаси, тил ва услуб бойликларидан баҳраманд бўлди. Халқ қахрамонлари тимсолини қайта ишлади, ўз асарларига фольклор мотивларини киритди, халқнинг санъаткорлик маҳоратини, услубини, тилини ижодий ўрганди. Шоир фольклор материалларидан фойдаланар экан, уларни айнан сақлаб қолишга интилади, баъзиларини қайта ишлади, ўзгартирди. Унинг асарларида қадимги мифология ва афсоналарнинг чуқур излари мавжуд. Миф ва афсоналар А Навоийга қадар дастлабки, қадимги ҳолича эмас, балки кайта- қайта ишланиб, жуда катта ўзгариш ва янгиликлар билан етиб келди Шоир миф ва афсоналар билан турли манбалар орқали: қадимий китоблар, илмий асарлар, диний китобиёт ва бошқа манбалар орқали таниш эди. Бу борада у аниқ ва равшан маълумот беради. Масалан:»Тарихи мулуки Ажам»да Каюмарс ҳақида баҳс қилар экан, бундай дейди: «...Ўзга қабилалар Каюмарс дебтурлар. Маъниси ҳаййи нотиқдир, яъни тиригики сўз айткай.»Қисса, ривоят, эртак, афсона айтувчиларни шоир «ровий», «ҳикоятчи», «қиссагўй», «қиссахон», «қиссапардоз» номлари билан атайдилар.Алишер Навоийнинг «Хамса»си қаҳрамонлари тарихий ёки ярим тарихий-ярим афсонавий шахслар ном билан боғлиқ, шу билан бирга, улар соф афсонавий, фантастик бадиий тўқима тимсоллардир. Улуғ шоир асарни яратишда халқ афсоналари, қўшиқлари, эртаклари, мақол ва ҳикматли сўзларидан моҳирлик билан фойдаланди.«Ҳайратул-аброр»да фақат халқ мақолларидан эмас балки, халқ оғзаки ижодиётининг бошқа жанрларидан ва усулларидан ҳам фойдаланган. Масалан, «Ҳотами Той», «Шер билан Дуррож», «Искандар» каби ҳикоя ва масалларида халқ оғзаки ижодига хос усулда баён этиб, шу билан бирга халқ қўшиқларидан намуналар ҳам келтиради. «Фарҳод ва Ширин» достонини яратишда тарихий асарларга айниқса, халқ оғзаки ижодига мурожаат этиб, халқ орасида турли ватанпарварлик ғоясидаги эртак ва афсоналардан фойдаланган. Достонда Фарҳоднинг аждарга қарши кураши, Ахрамоннинг енгиши, Искандар тилсимини очиши, денгизда қароқчиларга қарши кураши каби воқеалар тасвири халқ эртаклари ва афсоналаридаги воқеаларга ўхшаб кетади. «Хамса»да берилган «Лайли ва Мажнун» достонидаги Мажнун тимсолини келтирилиши 8-аср бошларида пайдо бўлган Мажнун ҳақидаги айрим ривоятлар сабаб бўлган. Лайли ва Мажнун ҳақида биринчи марта 1188 йилда улуғ Озарбайжон шоири Низомий Ганжавий достон яратди. Навоий эса халқ ривоятлари, ҳикояларини қайта ишлаб ўзига хос кўринишдаги бу достонни яратди
Do'stlaringiz bilan baham: |