А тоифа-14 ёшдан катта бўлганларга мотоцикл бошқаришни ўрганишга рухсат этилади
В тоифа-Енгил автомобилларни бошқаришни ўргатиш 16 ёшга тўлганларга рухсат этилади
С тоифа-Ҳайдвчилик курсини битиришда 18 ёшга тўлган бўлиши керак
D тоифа-Ҳайдовчи 21 ёшга тўлган бўлиши керак (бу пайтда ҳайдовчининг иш стажи 3 йилдан кам бўлмаслиги керак)
Е тоифа - “ВС”, “С” ёки “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган
ҳайдовчилик иш фаолияти 3 йилдан кам бўлмаган ва амалий имтиҳонни
топширган ҳайдовчилар.
Автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатувчи шахсларнинг ҳуқуқлари
Йўл ҳаракати қоидаларини, автотранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлишлари шарт. 5-йил мобайнида тегишли тоифадаги транспорт воситаларида хайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Йўловчи ташишнинг алохида шартлари- Шаҳар ва шаҳар атрофида йўловчилар ташишда автобусдаги йўловчилар сони автобусларнинг тўлиқ сиғимидан ортиқ бўлмаслиги керак.
- Ҳайдовчининг автобусни бошқариш вақти 9 соатдан ортиқ бўлганда ёки йўланиш узоқлиги 400 км ва ундан ортиқни ташкил этганда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши учун ва қатновига 2 ҳайдовчи юборилиши керак.
Шахарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўланишларда, саёхат экскурсия йўланишларида автобуслар ҳаракати жадвалида автобусни хар 1,5 соат бошқаришдан кейин ҳайдовчининг камида 15 дақиқи ёхуд 4,5 соат бошқаришдан кейин 45 дақиқа дам олиши мажбурий тартибда назарда тутилади.
Автобусда ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар пайдо бўлганда, шунингдек ҳайдовчи ўзини ёмон хис этганда автобус ҳаракатини дархол тўхтатилиши керак. Бу хақда энг яқин автовокзал диспейтчрига ёхуд автобус ёки ҳайдовчини алмаштириши ташишнинг бажарилиши таъминлаш чораларини кўриш мажбурий бўлган ташувчига хабар қилинади.
- Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатувчи енгил автомобилларни бошқариш транспорт воситаларини охирги 3 йил мобайнида узлуксиз бошқарган шахсларга рухсат этилади.
Ҳайдовчилар “В”, “С” ва “Д” тоифасидаги транспорт воситаларини рухсат этилган тўла вазни 750 кг дан кўп бўлмаган тиркама билан ҳам бошқаришлари мумкин.
Ҳайдовчиларнинг одам (йўловчи) ташишдаги ваколатлари
Одам ташиш маҳсус автобус, троллейбус ва трамвайларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Юк автомобилларида одам ташишни ташкил этишда транспорт воситалари ўриндиқлар билан жихозланганда улар бортнинг баландлигидан 30 см пастда бўлиши ҳамда суянчиқларга эга бўлиб, бортлар мустахкамланиши керак. Шу билан албатта чиқиш ва тушиш зиналари билан жихозланиши талаб этилади.
Ташиладиган йўловчилар сони тошиш амалга оширалаётган транспорт воситаси учун белгиланган сонидан ошмаслиги керак.
Ҳаракатни бошлашдан олдин хайдовчи йўловчиларга автомобилларга чиқиш, ундан туши шва унга жойлашиш тартиби хақида тушинтириши керак.
Ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин йўловчиларни ҳавсиз ташиш шароити таъминланганлигига ишонч хосил қилиши керак.
Одам ташиш учун мосланилган юк автомобилларининг юк хонасида фақат юкни кузатиб бораётган шаҳсларга бортларидан пастда махсус ажратилган жойдаги ўриндиқларда боришига рухсат этилади.
Автобусларда ёки фургон-юкхонали юк автомобилларида болаларни ташишда ката ёшли кузатиб борувчи шахс , бортли юк автомобилининг кузовида ташишда эса камида икки нафар ката ёшли кузатиб борувчи бўлиши шарт.
Бундай транспорт воситаларининг олди ва орқа томонига "Болалар гуруҳини ташиш " таниқлик белгиси ўрнатилиши керак.
Одам ташишни тақиқловчи шартлар
Трактор ва бошқа ўзиюрар мосламалар кабинасидан ташқарида, юк ташиладиган тиркама, тиркама-уйча, мотоцикллар тиркамасида;
Одам ташишга мўлжалланмаган транспорт воситаларининг кабинасидан ташқарида ва транспорт воситасининг одам ташиш учун мўлжалланмаган бошқа қисмларида;
Ташиладиган одамлар сони транспорт воситасининг техник тавфсифномасида
кўзда тутилган миқдордан ортиқ (12 га тўлмаган болалар ҳисобга олмаганда)
бўлса;
Йўловчилар миқдори бошқарувга ва ҳайдовчи ўриндиғидан кўринишга
ҳалақит берадиган бўлса;
Енгил автомобилнинг олдинги ўриндиғида ва мотоцикилнинг орқа ўриндиғида 12 ёшга тўлмаган болаларни ташиш тақиқланади.
Юк ташиш
Ташилаётган юкнинг вазни транспорт воситасини ишлаб чиқарган корхона белгилаган миқдордан ошмаслиги керак;
Транспорт воситасига юк мустахкам жойланиши керакки, у хавфсиз ҳаракатланишга ҳалақит бермасин;
Юк автомобилининг габаритларидан олди ёки орқа томонидан 1 м ёки энининг чекка нухталаридан 0,4 м дан ошмаслиги керак;
Агар транспорт воситасининг юк билан габарити бўйига 4, энига 2,5 м ва бортдан орқага
2 м дан ортиқ чиқиб турган ҳолларда ДЙҲХХ дан рухсатнома олиниши шарт.
Назорат саволлари:
1. Бошқаришни ўргатиш қаерларда ўтказилади?
2. Неча ёшдан бошқариш ҳуқуқи берилади?
3. Одам ташишга қандай ҳолларда рухсат берилади?
4. Одам ташишда ҳайдовчиларнинг қандай ваколатлари бор?
5. Юк ташишда нималарга эътибор бериш керак?
6. Юк ташишда қай ҳолларда ЙҲХБ дан рухсат олинади?
10- МАВЗУ:
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар.
Таянч иборалар. Тормоз тизими бўйича тақиқланган шартлар. Бошқарув қурилмаси ва ташқи ёритгичлар бўйича тақиқланган шартлар. Ойна тозалагич, шиналар ва юргизгич бўйича тақиқланган шартлар.
-Тормоз тизимининг тузилиши ўзгартирилса, ишлаб чиқарувчи корхона талабларига мос келмаса ёки транспорт воситасининг шу турида кўзда тутилмаган тормоз суюқлиги ёки бошқа қисмлар қўлланилса, транспорт воситасидан фойдаланиш таъқиқлади;
-Тормоз тизимининг самарадорлиги меъёрларини белгилайди, яъни транспорт воситаларининг турига қараб тормоз йўли меъёрлари ўрнатилган. Улар таъминланмаса транспорт воситасидан фойдаланиш таъқиқланади;
-Тормоз узатмасидаги ҳаво босимини ўлчайдиган асбоб (манометр)
ишламагандаги ҳолат;
-Гидравлик тормоз узатмасининг зичлиги бузилгандаги ва ҳаво сиқувчи
мосламада герметик йўқолгандаги ҳолат;
- -Тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситасини ҳаракатсиз ҳолатда
ушлаб тура олмагандаги ҳолат, яъни:
-Тўла вазндаги транспорт воситаларини 16% дан кам бўлмаган қияликда;
-Аслаҳаланган енгил автомобиллар ва автобуслар 23% дан кам бўлмаган
қияликларда;
- Аслаҳаланган ҳолатдаги юк автомобиллари ва автопоездларни.
-Қулфловчи мослама тўхтатиб туриш тормоз тизимининг дастаги (ричаги)ни ушлаб тура олмагандаги ҳолат.
Do'stlaringiz bilan baham: |