Бундан ташқари: Кесишма олдида турган транспорт воситаларининг қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтиши;
Шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш;
Кесишма орқали занжирли қишлоқ хўжалик, йўл қурилиши машиналари ва механизмларини юриб ўтиши;
Темир йўл бошлиғининг рухсатисиз тезлиги соатига 8 км/соатдан кам бўлган транспорт воситасини олиб ўтиш тақиқланади.
4-банд. Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланганда тўхташ жойини белгилайди, яъни ҳайдовчи тўхташ чизици 2.5 рақамли белгиси ёки светафор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумгача камида 5 м, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 м қолганда тўхташи керак.
5-банд. Темир йўл кесишмасида мажбуран тўхтаб қолган ҳайдовчига мажбурият юклайди, яъни мажбуран тўхтаб қолган ҳайдовчи дарҳол одамларни тушириши ва кесишмани бўшатиш чораларини кўриши зарур. Бўшатишни иложи бўлмаса, икки томонга 1000 метрдан одам юбориши, (агар 1 киши бўлса йўл яхши қўринмайдиган томонга), ўзи транспорт воситаси ёнида қолиши ва умумий хатар борлиги ишорасини бериши зарур. Поезд кўринганда тўхташ ишорасини бериб у томонга югуриши керак.
Тўхташ ишораси - қўлни гир айлантириш.
Умумий хатар 1 та узун ва 3 та қисқа товуш ишораси орқали берилади.
18. Автомагистралларда ҳаракатланиш боби ўз ичига 2 бандни олади:
1-банд. Автомагистралларда тақиқланган ҳаракатлар,яъни, автомагистралларда пиёдалар, уй ҳайвонлари, от аравалар, велосипедчилар, мопедлар, тракторлар ва ўзи юрар машина ва механизмлар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 км/соатдан ошмайдиган транспорт воситалари ҳаракатланиши.
Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган юк автомобилларига биринчи ва иккинчи бўлаклардан бошқа бўлакда ҳаракатланишни тақиқлайди.
5,15 ва 6,11 белгилар билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдонларидан бошқа жойларда тўхташ.
Ажратувчи бўлакнинг технологик узилиш жойларига кириш ва қайрилаб олиш.
Орқага ҳаракатланиш.
Транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш.
2-банд. Қатнов қисмида мажбурий тўхташ ҳайдовчига мажбурият юклайди. Яъни қатнов қисмини тезроқ бўшатиш чорасини кўриш зарур.
19. Тураржой даҳаларида ҳаракатланиш боби 5 бандни ўз ичига олади:
1- банд. Тураржой даҳаларида пиёданинг имтиёзлари;
2- банд. Тураржой даҳаларида тақиқланган ҳаракатлари, яъни:
Транспорт воситасини бошқариш машцулотларини ўтказиш;
Мотор ишлаб турган ҳолда тўхташ;
Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган юк автомобилларнинг махсус ажратилган жойидан ташқарида тўхтатиш.
3-банд. Тураржой даҳаларида атроф муҳитни ҳимоялайди, иншоат, қурилма ва ўсимликларни шикастлантирмаслик керак.
4-банд. Тураржой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчига мажбурият юклайди, яъни ҳайдовчи Тураржой даҳаларидан чиқишда бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши керак.
5-банд. Ушбу бўлимдаги талаблар хавфли худудларга ҳам тегишли эканлигини изоҳлайди.
20. Тик нишаблик ва баландликларда ҳаракатланиш боби 3 та бандни ўз ичига олади:
1- банд. Ҳаракатланиш навбатини;
2- банд. Тормоз тизими ишламай қолганда транспорт воситаларини кириши шарт бўлган жойларни;
3 - банд. Ушбу жойларда узатма ёки илашиш муфтасини ажратиб нишабликка ҳаракатланиш тақиқланишини изоҳлайди.
Назорат саволлари:
1. Қандай ҳолларда темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади?
2. Қандай ҳолларда темир йўл кесишмаларида мажбурий тўхташ керак?
3. Қандай йўлларни автомагистрал дейилади?
4. Автомагистралларда нималар тақиқланади?
5. Тураржой даҳаларида қандай йўл белгиси ўрнатилади?
6. Тик нишаблик ва тик баландликда қандай ҳаракатланиш керак?
9 - МАВЗУ:
Транспорт воситаларидан фойдаланиш.
Таянч иборалар. Бошқаришнинг ўргатиш ваколати, ўрганувчи, транспорт воситаси одам ташишда ҳайдовчи ваколатлари. Одам ташиш қоидалари. Одам ташиш тақиқланган ҳолатлар. Юк ташиш қоидалари. Юк ташишда ДАНдан рухсат олиш ва велосипед ҳайдовчиларига ман қилинган ҳаракатлар. Пиёда ва ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракатлантириш қоидалари. Транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш боби 6 бандни ўз ичига олади:
1- банд. Транспорт воситасини бошқаришни бошлаш;
2- банд. Йўлларда бошқаришни ўргатишга ўтиш даври;
3- банд. Йўриқчининг ваколатлари;
4- банд. Ҳайдовчиларни тайёрлашнинг бошланғич ёшлари;
5-банд. Бошқаришни ўргатишда фойдаланиладиган транспорт воситасининг жиҳозланиш қоидаси;
6- банд. Бошқаришни ўргатиш ДАН билан келишилган маълум маршрутда амалга оширилиши.
Одам ташиш боби 8 бандни ўз ичига олади.
1- банд. Ҳайдовчиларнинг одам ташиш ҳуқуқлари;
2- банд. Юк автомобилларда одам ташиганда автомобилни жиҳозлаш қоидалари;
3- банд. Ташилаётган одамлар сони;
4 - банд. Ҳаракатланишни белгилайди. Ҳайдовчига мажбурият юклайди.
5 – банд. Юк ташишда юкхонада одам ташишга рухсат этилган ҳолат;
6 - банд. Болаларни ташиш қоидалари;
7 -банд. Одамларни транспорт воситасига чиқариш ва тушириш қоидалари;
8 - банд. Одамларни ташиш тақиқланган ҳолатлар;
Юк ташиш боби 5 бандни ўз ичига олади:
1- банд. Транспорт воситаларида ташилаётган юкларни миқдори;
2- банд. Юкни ташиш хавфсизлиги бўйича ҳайдовчига мажбурият;
3- банд. Юк ташиш маълум жараёнларга амал қилиш зарурлиги;
4- банд. Транспорт воситаларининг габаритларидан чиқиб турадиган юк қоида талаблари бўйича белгиланиши зарурлиги;
5- банд. Юк ташишда ДАН органларидан рухсат олинадиган ҳолатлар.
Велосипед ва аравалар ҳаркатланиши, шунингдек, хайвонларни хайдаб ўтишга доир қўшимча талаблар боби 9 бандни ўз ичига олади:
1 -банд. Велосипед ва аравачаларни бошқаришни бошланцич ёши;
2- банд. Велосипед, мопед ва аравачаларнинг ҳаракатланиш жойи;
3- банд. Велосипедни жиҳозланиш тартиби;
4- банд. Велосипед ва мопед ҳайдовчиларига тақиқланган ҳаракатлар;
5- банд. Чорраҳадан ташқаридаги ҳаракат тартибга солинмайдиган жойда велосипед ҳайдовчиларига мажбурият юклайди.
6- банд. От аравалар ҳайдовчиларига мажбурият юклайди.
7- банд. Ҳайдовчиларнинг ҳайвонларни ҳайдаб бориш тартиби;
8- банд. Ҳайвонларни темир йўл кесишмасидан ҳайдаб ўтиш тартиби;
9- банд. Ҳайвонларни миниб ёки ҳайдаб кетаётган ва аравани бошқараётган шахсларга тақиқланган ҳаракатлар.
Мансабдор шахслар ва фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини йўлга чиқариш, уларга рақам ва таниқлик белгиларини ўрнатиш бўйича вазифалари боби 10 бандни ўз ичига олади:
1 - банд. Механик транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш муддати;
2 - банд. Механик транспорт воситаси ва транспорт воситаларида рақам белгилари қандай тартибда бўлиши зарурлиги;
3 - банд. Транспорт воситаларидаги таниқлилик белгиларини қандай тартибда бўлиши. Бундай автопоезд, турумланган болалар гурухини ташиш, бошқаришни ўргатиш, тезлик чекланган хавфсизликка катта ўлчамли юк, узун ўлчамли юк, узун ўлчамли тарспорт воситаси, фалокат сабабли тўхташ, шифокор, ногирон белгиларидир.
4- банд. Шатакка олишда эгилувчан улагичли жиҳозлаш тартиби;
5- банд. Қаттиқ улагичга талаб;
6- Транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ҳоллар;
7- банд. Транспорт воситасининг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга жавобгар бўлган мансабдор шахсларга тақиқланган ҳолатлар;
8- банд. Йўллар, транспорт йўллари кесишмалари ва бошқа йўл иншоатларининг ҳолатига жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахсларга мажбурият;
9- банд. Йўлларда таъмирлаш ишлари олиб бораётган жавобгар мансабдор ва бошқа шахсларга мажбурият;
1 0- банд. Амалдаги қонун хужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли мансабдор ва бошқа шахслар томонидан ДАН органлари билан келишиладиган ҳолатлар.
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ваколати
Автомобилни бошқариш амалий машқ усталари лавозимига билими ўрта маълумотдан кам бўлмаган тегишли тоифадаги автотранспорт воситасида узликсиз 3 йил (Д тоифасидаги транспорт воситасида узликсиз 5 йил) ҳайдовчилик фаолиятига, шунингдек автомобилни бошқаришни ўргатиш услубини махсус ўқув курсларида тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.
Автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатувчи шахсларнинг хуқуқлари
Йўл ҳаракати қоидаларини, автотранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлишлари шарт. 5-йил мобайнида тегишли тоифадаги транспорт воситаларида хайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш