1- мавзу: Кириш



Download 38,15 Mb.
bet14/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Бошқарилувчанлик деганда, автомобилнинг ҳайдовчи берган йўналиш бўйича ҳаракатланишини таъминлаш хусусиятига айтилади. Автомобилларни ўтувчанлиги деганда, йўлнинг нотекис ва ўтиш қийин бўлган жойлардан кузовни, пастки қисмини тегдирмасдан ҳаракатлана олиш хусусиятига айтилади.
Конструктив хавф­сизлик актив, пассив, авариядан кейинги ва экологик хавфсизликларга бўлинади.
Актив ҳавфсизлик деб, транспорт воситасидаги йўл-транс­порт ҳодисасининг (ЙТХ) вужудга келиш эҳтимолини камайтириш хусусиятига айтилади. Бу хусусиятларга тортиш—тезлик, тормозлаш хусусиятлари, турғунлик, бошқарилувчанлик, бурилувчанлик, информативлик, товуш ва ёруглик сигнализацияси, маневрчанлик ва бошқалар киради.
Тортиш—тезлик хусусиятлари двигател ва транмиссия ха­рактеристикаси, массаси (оғирлик марказининг жойлашуви), аэродинамик характеристикасининг ғилдираклар ўлчами авто­мобилнинг ғилдирашга қаршилиги билан ўлчанади.
Тормозлаш хусусиятлари керакли интенсивликдаги секинлашишни амалга ошириш ва транспорт воситасини нишабликда тўхтатиб туриш билан аниқланади.
Автомобилнинг турғунлиги - бу сурилиш ва ағдарилишга қаршилик кўрсата олиш хусусияти.
Автомобилнинг бошқарилувчанлиги - бу ҳайдовчи берган ҳаракат йўналишини сақлаш ёки ўзгартиришда энг кам жисмоний ва рухий энергия сарфлаш хусусиятидир.
Стабилизация деб, бошқариладиган ғилдиракларга ташқи куч таъсири тугаганда, тўғри чизиқли ҳаракат йўналишига мос келадиган нейтрал ҳолатини сақлаш ёки тиклаш хусусиятига айтилади.
Товушли ишора - транспорт воситаси ҳайдовчисини керакли товушли ахборот билан таъминлаш хусусияти.
Маневрчанлик - транспорт воситасини энг кичик майдончада горизонтал текисликда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартира олиш қобилиятидир.
Пассив хавфсизлик - бу автомобилнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари оғирлигини юмшатишни таъминлаш хусусияти. Пиёдалар, йўловчилар, ҳайдовчи жароҳатланишининг олдини оладиган ёки оқибатларини юмшатадиган хавфсиз автомобил конструкциясини яратиш билан пассив хавфсизликка эришилади.
Авариядан кейинги хавфсизлик — ЙТҲ да одамларни тезлик билан транспорт воситасидан чиқариб олиш ва хавфсиз жойга кўчириш ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни таъминланиши билан белгиланади. Автомобил конструкциясида эшик қулфларининг блокировка қилиниши, эвакуация қилиш қурилмаси, ўт ўчириш, ёнилғи бакига автоматик равишда ёнишни сусайтирадиган моддани пуркаш, электр симларини маҳкамланиши, уларни коррозияга чидамлилиги, салонни қоплаш ашёлари ва зарарли газлар ажралмаслигини таъминлаш керак.
Экологик хавфсизлик — транспорт воситасининг атроф-муҳитга ва одамлар соғлигига минимал зарар етказиш хусусияти­дир. Автомобил атмосферага зарарли модда чиқарадиган манбаларнинг асосийларидан биридир. У 15 минг км йўл юрганда ўзидан 3250 кг карбонат ангидрид гази, 500 кг карбон оксиди гази, 100 кг зарарли углеводородлар ва 30 кг га якин азот оксиди ажратиб чиқаради.
Хавфли юк деб –материаллар, моддалар, улардан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик ишлари ўзининг хоссалари ва чиқиндиларни алохида холатлари билан уларни ташиш (олиб юриш) вақтида инсонлар хаётига ва соғлиғига, атроф-мухитга зарар етказувчи хамда моддий бойликларининг бузилишига ёки умуман йўқ қилинишига олиб келувчиларга айтилади.
Хавфли юклар ГОСТ 19433-88 “Хавфли юклар”га асосан рўйхати белгиланиб синфларга ва тоифаларга ажратилади. Мазкур меъёрий ҳужжатга асосан уларнинг тўлиқ, рўйхати бўйича модда ва буюмларнинг ташиш, юклаш ва тушуриш , сақлаш вақтларида портлаш, ёнғин чиқиш ёки транспорт воситалари омборлар, жихозлари, бино қурилмаларни зарарланиши оқибатида одамларни ва хайвонларни ўлишига, шикастланишига зарарланишига, куйишига, нурланишига, ва бошқа касалликларга чалинишига олиб келишига сабаб бўлиши мумкин. Айниқса хавфли юкларнинг таъсиридан атроф-муҳит кўп зарарланиши кузатилади.
Транспорт воситаларида ташилаётган хавфли юклар таъсирида хайвонот олами ва ўсимликларга тузатиб бўлмайдиган холатда таъсир бўлиши мумкин. Хавфли юклар таъсирида табиатда сезиларли мувозанатни бузувчи холатлари вужудга келиши уларга нисбатан эътирозларни келтириб чиқаради. Мисол тариқасида сув хавзаларига нефт ва химия махсулотлари чиқиндиларни тушиши хайвонот дунёсига, ўсимликларни ўсишига катта зарар етказиши мумкин.
Умуман олганда юкларни физик, химик, биологик хоссаларига мувофиқ одамларга, техникага, қурилмаларга ва атроф офатларга сабаб бўлиши мумкин бўлади.
Хавфли юкларниннг рўйхати бир неча минг номлар билан белгиланган. Хамма хавфли юклар рўйхати бўйича турларига ажратилиб БМТнинг махсус “Оранжевую”(қизғич) китобига киритилган. Бу китобни ёзилишидан қутилган мақсад хар-хил давлатларда ва тилларда ўқишни қийинчаликларини бартараф этиш учундир. Саноати ривожланган давлатларда хавфли юкларнинг 60% ортиғини автомобил транспорти ёрдамида ташилади. Хавфсиз ташишни ташкил этишда илмий асосланган хавфли юкларни тартибларига риоя қилиш жудаям зарур бўлади. Афсуски, хавфли юкларни ташиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар кўпинча инсонларнинг хаёти билан ва катта моддий хамда ижтимоий зараларга олиб келиши кузатилади.
Ўзбекистонда автомобил транспорти ёрдамида нефт ва нефт махсулотлари, газлар, зарарли моддалар, енгил аланга олувчи моддалар, махсулотлар кабилар кўп миқдорда ташилмоқда. Буларга яна зарар тарқатувчи моддаларни хам айтиб ўтиш тўғри бўлади.
Хавфли юкларнинг турлари
Хавфли юклар асосан 3 кўринишдаги таъсирига эга, буларга:

  1. Физик ва химёвий хусусиятлар.

  2. Соғлиққа зарари.

  3. Атроф мухитга зарари.

Хавфли юкларни хавфлилигига асос бўлувчи холатларга мувофиқ улар 9 та турга бўлинади:
1 тури – портловчи моддалар
2 тури – газлар
3 тури – осон аланга олувчи суюқликлар
4 тури- енгил аланга олувчи моддалар (буюмлар, махсулотлар).
5 тури-ишқорлар
6 тури- зарарли ва юқумли моддалар
7 тури-радиация тарқатувчи моддалар
8 тури-занглатувчи моддалар
9 тури-бошқа хавфли модда ва махсулотлар
Хавфли юкларни ташувчи транспорт воситаларини махсус белгилари билан белгилаш тизимларини ишлаб чиқилган. Бу белгиларда алохида ранглар аниқ маънони англатилиши кўрсатиб ўтилган.
Қизич ранг- портловчи моддалар тўғрисида ахборот бўлади.

Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish