1- мавзу: Кириш



Download 38,15 Mb.
bet16/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Биринчи - ҳодиса жойида. Бу - ўзи ўзига ёрдам кўрсатиш ва ҳодиса жойида бўлган одамларнинг ёрдами, ҳамда чақирилган тиббиёт ходимлари кўрсатган ёрдамдан иборат.
Иккинчиси - шикастланганларни даволаш муассасига олиб боришда йўлда кўрсатиладиган ёрдам.
Учинчи - даволаш муассасасидаги ёрдам.
Даволаш-профилактика корхоналарини, автомобил йўлларининг қисмларига биркитиш ва бу йўлларда тиббий ёрдам олишни билдирадиган 6.1 ва 6.2 йўл белгилари билан белгилаб қўйиш кўзда тутилган. Тиббиёт ходимлари бошқарадиган автомобилларга ўрнатиш учун таниқлик белги мавжуд. Бундай белгилар йўл-транспорт ҳодисасида шикстланганларга малакали ёрдам кўрсата оладиган ҳакимларнинг (врач) автомобилларига ўзлари хоҳиш билдирган тақдирда ўрнатилади. Бундай ҳакимлар рўйхатини даволаш муассасасининг бош ҳакими тузади ва жойлардаги соғлиқни сақлаш ташкилотлари тасдиқлайди. Ҳакимлар бошқарадиган автомобиллар таниқлик белгиси билан белгиланганда, уларга гувоҳнома ва беморлар ёки шикастланганлар ҳаёти хавф остида қолганда ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситаларидан текин фойдаланиш ҳуқуқини берадиган талон берилади.
Ҳуқуқий жавобгарлик тушунчаси автотранспортда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш муҳим ва мураккаб вазифа бўлиши билан бирга иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эгадир. Бу вазифани тўғри ҳал қилиш ҳайдовчиларга боғлиқдир.
Амалиётда кўпгина йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига ҳайдовчилар ўз вазифаларига ва фуқоролик бурчларига эътиборсизлик билан қараганлари ва тартибга риоя этмасликлари сабаб бўлади.
Автотранспорт иштирокида содир бўлган ҳалокатлар оқибати жамиятга катта маънавий ва моддий зарар етказади. Бу ҳолатлар кўпинча давлат меъёрий талабларининг бузилиши билан содир бўлади.
Жамият манфаатларини ҳимоя қилиш учун автотранспорт ҳаракати қатнашчиларига йўл қўйган қоидабузарликлари учун таъсир этиш чоралари қўлланилади.
Қоидабузарликларга йўл қўйган шахслар қонун билан белгилаб қўйилган тартибга мувофиқ жазоланадилар.
Ҳайдовчи томонидан йўл қўйилган қоидабузарлик тавсифларига мувофиқ тўртта жавобгарлик тури мавжуд:
ахлоқий;
моддий;
маъмурий;
жиноий.
Ахлоқий жавобгарлик. Ҳайдовчи меҳнат шартномасида кўрсатилган вазифани бажармаган, ички тартиб-қоидаларга риоя қилмаган, хизмат бурчини ўтаётган пайтда АТХга зиён келтирган бўлса, ахлоқий жавобгарликка тортилади. Меҳнат интизомини бузганлиги учун АТХ маъмурияти ҳайдовчини 1) огоҳлантириши, 2) ҳайфсан эълон қилиши, 3) қаттиқ ҳайфсан бериши, 4) маоши паст ишга ўтказиши, 5) ишдан бўшатиши мумкин.
Моддий жавобгарлик. Ҳайдовчининг айби билан АТХга зиён келтирилган бўлса, у бу зиённи тўлаши лозим. Тўлов миқдори ҳайдовчи ўртача маошининг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак.
Маъмурий жавобгарлик. Автотранспортда йўл қўйилган қоидабузарликлар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган ҳолатлар бўйича жавобгарликка тортилади.
Жиноий жавобгарлик. Жиноий жавобгарлик деб давлат олдида содир этган жиноий иши учун жавоб беришига айтилади.
Жиноят - бирон бир ҳаракат натижасида жамоатчиликка зиён етказиш ва фуқароларнинг қонун билан белгиланган ҳақ ҳуқуқларни поймол этишдир.
Жиноий жавобгарлик учун қуйидагича жазо турлари белгиланган: озодликдан маҳрум этиш, озодликдан маҳрум этилмаган ҳолда аҳлоқ тузатиш ишлари, баъзи бир турдаги меҳнат фаолиятини чеклаш, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш, жамоат таъсирини кўрсатиш, жарима солиш.
Автотранспортдаги жиноий жавобгарликларга ҳуқуқбузарликлар, оғир оқибатларга олиб келган ҳоллар (инсонлар жароҳат олганда ва ҳалок бўлганда, катта миқдордаги моддий зарар етказилганда транспорт воситаларини олиб қочганда ва бошқалар) киради.
Назорат саволлари.

  1. Қандай холларда маъмурий жавобгарликка тортилади.

  2. Қайси холларда хайдовчи ахлоқий жавобгарликка тортилади.

  3. Жиноий жавобгарликка тортиш холлари қандай белгиланади.

  4. Жавобгарликка тортиш тартиблари қандай белгиланган.

  5. Тиббий ёрдам деганда нимани тушунасиз?

  6. Тиббий ёрдам босқичларини айтиб беринг?

  7. Тиббий кўрик муддатларини айтиб беринг?




Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish